Отабек Артиков
37.7K subscribers
4.69K photos
1.32K videos
7 files
4.89K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Телеграмда соққа дардида юрган психолог каналлар битлаган бошдаги қўнғизлардан ҳам кўпайиб кетди.

Баъзиларини танийман 2-3 марта турмушидан ажрашган ғирт худбин, булар қандай қилиб одамларга психологик ёрдам беради, ахир уларни ўзи ҳам ёрдамга муҳтожку.

Бир нарсани унутманглар одатда бу каби сохта психологлар ўз ҳаётидан, ўз оғриқларидан келиб чиқиб сизга "маслаҳат" беради.
Улар ишлатган (ёхуд ишлатолмаган) калитлар сиз очмоқчи бўлган қулфга тўғри келмаслиги мумкин.
Лох бўлманглар, бахтсиз одам бахт ҳақида ваъз қилиши сизни ҳам ўзини ҳам бахтли қилиб қўймайди.

Ҳақиқий психологлар бордир балки, аммо мен психологдан кўра ўз қарашларимга суяна қоламан.
Чунки бу дунёда ҳеч ким мутлақ ҳақ эмас, сиз даҳо деб билаётган ўша бахтсиз психолог ҳам...

👉@Otabek👈
👍4
Таппи, таппижоним, таппиқизғалдоқ.

Мана Қашқадарёда ҳам қор ёғяпти.
Ҳурматли энергетика вазирлиги "таппи"га раҳмат айтинглар, йўқлигингизни билдирмаяпти.

"-Таппижон, биз қила олмаган ишни сен қилаётганинг учун сенга раҳмат, биз сенчалик одамларга иссиқлик бера олмадик, сен бизданда яхшироқсан, сен буюкларнинг буюгисан" дейдиган одам йўқ...

👉@Otabek👈
👍2😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шўртан газ кимё мажмуасининг 20 йиллик байрамида Ўзбекнефтгаз АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев мажмуада фаолият юритаётганлардан 6 нафарига автомашина совға қилди.

👉@Otabek👈
​​Бугун энергетика вазирини ёнгинасидан кўрдим (живой ва оригиналини)

Свет газ масаласини сўрамоқчи эдим лекин биз ўтирган зал иссиқ ва ёруқлиги учун сўрамадим.
Биз ўтирган жой ёруғ ва иссиқ бўлса бўлдида қора халқ билан нима ишим бор.
Қорни тўқни қорни оч билан, соғ одамни касал билан бензини бор одамни метан қўйган шопир билан нима иши бор?

Фақат ўзим бўлай, биринчи мен бўлай, яна мен бўлай кейин бошқалар бўлсин деганча раҳбарлардек жимгина утирдим, миқ этмадим, мен турган зал ёруғ ва иссиққина эдида, МЕЗЗА😁

Ома лекин вазир гапирганда қарсак чалмадим, қишлоғимизга берилмаётган энергия учун мен ҳам энергиямни тежадим 1:1...

👉@Otabek👈
2👍2😁1
Сирдарё ҳокими қорбобо образига кирибди.
Бу яхшими ёмонми билмайман аммо баъзи ҳокимларимиз МАСХАРАБОЗ образига роса мос тушишини аниқ биламан.
Уларга махсус маска ҳам шарт эмас...

👉@Otabek👈
😁1
Виждонни қитиқлайдиган сурат.

Кимдир ҳокимият эшигига фалон миллион сўраб ётиб олиб, пул ололмагач тармоқларда дод-вой қилиб куни ўтмаётганидан нолиб юрган бир вақтда мана бу ишчилар арзимаган пул учун қиш кунида лой кечмоқда.

👉@Otabek👈
Отабек Артиков
Виждонни қитиқлайдиган сурат. Кимдир ҳокимият эшигига фалон миллион сўраб ётиб олиб, пул ололмагач тармоқларда дод-вой қилиб куни ўтмаётганидан нолиб юрган бир вақтда мана бу ишчилар арзимаган пул учун қиш кунида лой кечмоқда. 👉@Otabek👈
Вилоят ҳокимлигидан журналист ва блогерлар ўрнига мана шу ишчиларни давлат ҳисобидан чет элга туристик саёҳатга юборилишини сўраб қоламан.
Улар ҳаммадан кўра кўпроқ лойиқ ҳар қандай имтиёз ва саёҳатга...

👉@Otabek👈
👍1
Пизасимон арча.
(Бели оғриган арча десак ҳам бўлади)

Қашқадарё МТБда янги йил шукуҳи😁

Битта арчани тўғирлаёлмаган одам тизимни қандай тўғрилаши қизиқ😃

👉@Otabek👈
👍1😁1
Отабек Артиков
#Ботга_келган_хабар "-Салом биз Хоразмдаги "UzAuto"да ишлаймиз. Бизга йиллик режани бажарсак премия берилиши керак эди. План бажарилди, лекин пул йўқ." P.S. Соққамоторс ғирт ферферро экансанку, халқни пулини вақтида тўласанг ўласанми ПЎПАНАК... 👉@Otabek👈
"UzAM"дагилар моно хабар бўйича Хорaзмдаги Отабек Артиковни излаб юришган эмиш.
Логика тухум барак еб букиб ўлган😁

Эй мени излаб бензин расход қилиб юрманглар, мен хоразмдан эмасман ва хоразмда ҳам эмасман.
Мурожаатчини излагунча муаммони ечинглар.
Тухум барак еясим галса хабар қилжакман ўзим, бошқа Отабек Артиковларни тинч қўйингизлар, хоппи?

👉@Otabek👈
😁1
Маши братишкани GTL заводи ишга тушгани билан табриклайман.

GTLга ишга кириш учун эса резюме қандай топширилиши манетта ёзилган.
Тапир-тупир кириб тайлаймиз😁

👉 https://t.me/ngi_uz 👈
Савобталаб ҳомийлар ажратган 100 миллион сўм пул Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов томонидан ҳудуддаги 200 та эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.

👉@Otabek👈
Моно Екатеринбург божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг уй ертўласидан топилган бойликлар экан(2019 йил декабрда): Умумий 100 миллион доллар ва 18 тонна олтин топилган(60 млрд рубл).

Энг қизиғи Екатеринбургнинг йиллик бюджетини ўзи атиги 48 млрд. рублни ташкил этаркан.

P.S. Бу очофат амақининг ота-бобоси ўзимиздаги амалдорлардан бўлганов😁

👉@Otabek👈
👍3😁1
Самарқандча ТАРАКАНТЕРАПИЯ

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги марказий касалхонанинг болалар бўлими экан.

Моно яғир тўшаклар майли тараканга нима гапе.
Ҳурматли шифокорлар болаларга қўшиб тараканларни ҳам даволаяпсизларми?
Ёки таракан билан шарқона услубда терапия қиляпсизларми?

👉@Otabek👈
👍5😁1
Отабек Артиков
Самарқандча ТАРАКАНТЕРАПИЯ Самарқанд вилояти Ургут туманидаги марказий касалхонанинг болалар бўлими экан. Моно яғир тўшаклар майли тараканга нима гапе. Ҳурматли шифокорлар болаларга қўшиб тараканларни ҳам даволаяпсизларми? Ёки таракан билан шарқона услубда…
Балки касалхона ичидан таракан ферма очиб, четга экспортбоп бўрдоқи таракан етиштиришаётгандир а?
Думбалари силкиллаган, жаҳон талабига жавоб берадиган таракан экспортини йўлга қўйиб йиллик экспорт ҳажмини 1 миллиард тараканга етказиб давлатга фойда келтиришни ўйлашгандир балки, билбўметта...

👉@Otabek👈
😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар "текстилни" томонда қурилиш ишлари олиб борилаётган жойда ушбу жанговор снарядга ўхшаш шубҳали нарса эътиборсиз ташлаб қўйилгани айтилмоқда!
Расмий изоҳ кутамиз..

👉@Otabek👈
Отабек Артиков
Самарқандча ТАРАКАНТЕРАПИЯ Самарқанд вилояти Ургут туманидаги марказий касалхонанинг болалар бўлими экан. Моно яғир тўшаклар майли тараканга нима гапе. Ҳурматли шифокорлар болаларга қўшиб тараканларни ҳам даволаяпсизларми? Ёки таракан билан шарқона услубда…
Ургутдаги марказий касалхонанинг болалар бўлими аслида мана бу ҳолатда дейишмоқда.
Эски суратлар билан оммани чалғитиб кимгадир туҳмат қилиш яхшимас ҳурматли мурожаатчилар.

P.S. Ўзбекни қўлида чўпи бор деб бекорга айтишмаган шекилли...

👉@Otabek👈