Отабек Артиков
37.5K subscribers
4.69K photos
1.32K videos
7 files
4.89K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Отабек Артиков
​​Қашқадарёни аввaлги ҳокими селфи қилиш учун жой излаб юрганда мана шу ҳожатини хонасида бажаришга мажбур бўлган имконияти чекланган қаровсиз одамларни хонасига олиб келишмаган эканда. 👉@Otabek👈
Ваъда берилур, бажарилмас.

Анави хароба ётоқхона масаласида қизиқ маълумот топдим.

2020 йилда ушбу ётоқхона масаласида дарё нашрига ҳам маълумот чиққан ва унда фуқароларнинг айтишича 2019 йилда Зоир Мирзаев ҳам ўша ердаги ногиронлар аҳволидан хабар олган, уларга ваъдалар берилган аммо бажарилмаган.
Энди бир қизиқ савол туғилади вилоят ҳокими матбуот хизмати бу ер 2019 йил май ойида сотилган дебди.
Дарё нашрида интервью берган фуқароларнинг айтишича эса 2019-йил ноябрь ойида Зоир Мирзаев уларга ваъда бериб кетгани айтилмоқда.
Демак ўша вақтда вилоят ҳокими буларни аҳволидан хабардор бўлган, устига-устак ваъда берилган.
Бажарилмаса ҳам берилганда зато.
Хўш энди уларга ваъда бериб бажармаган ҳокимлик айбдорми ёки ҳоким ваъдасига ишониб кутиб юрган халқми?

👉@Otabek👈
👍1
Отабек Артиков
Сергели туман ҳокими ўзини-ўзи 35 миллион сўмлик устама билан тақдирлаб қарор чиқартирибди😁 "Ўзимни-ўзим яхши ишлаганим ва тенгсиз ҳоким бўлганим учун мукофотлайман, ўзимга бўлган ҳурматим чексиз. Раҳмат ўзимга..." деганакан, тугади... 👉@Otabek👈
Ўзига-ўзи 35 миллион сўм устама ёзадиган Сергели ҳокими, ундан кўра маҳалла ходимлари ойлигини вақтида ташлаб беринг.
Уларгаку устама берилмаётган экан ҳеч бўлмаса бор ойлигини беринглар.

Мурожаатчининг айтишига қараганда Сергели туманидан алоҳида ажралиб чиққан "Янги ҳаёт" тумани маҳалла ходимлари 35 фоизгача устама билан иш ҳақини ўз вақтида олаётган экан, шундай бир вақтда сиз туманингиздаги МФЙ ходимлари ойлигини кечиктирганингиз етмагандек кўрсичқонни кўзини ўйгандек ўзингизга 35 миллион сўмлик устама ёзишингиз уят эмасми?

👉@Otabek👈
Отабек Артиков
Ўзига-ўзи 35 миллион сўм устама ёзадиган Сергели ҳокими, ундан кўра маҳалла ходимлари ойлигини вақтида ташлаб беринг. Уларгаку устама берилмаётган экан ҳеч бўлмаса бор ойлигини беринглар. Мурожаатчининг айтишига қараганда Сергели туманидан алоҳида ажралиб…
Кейин ҳурматли Сергели туман ҳокими моно НАИМА деган кадрингизга( маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими отдель кадри бўлса керак)
Озгина муомала маданиятини ҳам ўргатинг, иш ҳақини сўраганларга ариза ёз деб дағдаға қилиш у кишигамас, одамлар садақа ёки қарз эмас ҳалол меҳнат ҳақини сўраган.
Иш эса давлатники опани шахсий фирмасини иши эмас истаган одамидан ариза ёздиртириб олаверса..

👉@Otabek👈
Электр энергияни қиш ойларида халққа бермаслик бўйича эса биринчи ўриндами...

👉@Otabek👈
​​Просто Пашка Дуров биздаги баъзи кастрюлькакаллалар комментария ёзиладиган жойни ҳожатхона деб ўйлашини (комментда чекиб қўядиганларга тегишли) билмаганда...

👉@Otabek👈
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 х 2=46

Бозорлар ҳам зўр бизнесда:
Шартта шаҳарни чеккароқ жойидан битта бозор қуриб, шаҳардаги гавжум бозорни ёпиб ўрнига янги қурилганига кўчишни буюрасан.

Ва янги қурилган бозордаги дўконларни истаган нархингда сотасан.
Эски бозорни ўрнидан эса сити қуриб униям истаган нархингда сотасан.
Халқ дўконни ҳам, ситини ҳам сен истаган нархда олаверади.
Вазелинсиз иш қилиш машнақа бўлади, кимни қаери оғриса оғрийверсин зато икки карра икки бу тўрт эмас қирқ олти бўлса бўлдида...

👉@Otabek👈
"Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Истиқлол деҳкон бозори атрофи ноқонуний қурилишлар билан эгаллаб олинмоқда" деб хабар бермоқда мурожаатчи унинг айтишига қараганда

Бозор атрофидаги ерлар таниш-билиши борларга бўлиб берилмоқда экан.
Унинг таъкидлашича у туман ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари билан суҳбатлашганда бу ерлар ҳақиқатда ноқонуний берилаётганини ҳоким ўринбосари ҳам тасдиқлаган.

Мутасаддилардан тегишли тартибда ўрганиб чора кўрилишини сўраб қоламиз...

👉@Otabek👈
Юқорида ўтирган бир-иккита қозонкаллани калласини аукционга қўйиб сотсанг жуда қимматга кетади.
Чунки умуман ишлатилмаган яп-янги каллада...

👉@Otabek👈
Газ кўзгуга термулганча ўзига-ўзи шундай дебди:
"-Шундай қудратли эканман, лекин ўзим билмайканмане."

👉@Otabek👈
Отабек Артиков
Ўзига-ўзи 35 миллион сўм устама ёзадиган Сергели ҳокими, ундан кўра маҳалла ходимлари ойлигини вақтида ташлаб беринг. Уларгаку устама берилмаётган экан ҳеч бўлмаса бор ойлигини беринглар. Мурожаатчининг айтишига қараганда Сергели туманидан алоҳида ажралиб…
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Сергели туманидаги ҳолат бўйича расмий муносабат берибди:

Унда айтилишича: Жорий йилнинг 9 декабр куни Сергели туманидаги фуқаролар йиғинлари ходимларининг 2021 йил ноябр ойига тегишли иш ҳақи ва бошқа қўшимча тўловлар, шунингдек, 11 ойлик якунлари бўйича ойлик маошларига 30% миқдоридаги устама ҳақи тўлиқ тўлаб берилибди.
Сергели тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари иштирокида маҳалла ходимларининг мурожаатларига жиддий муносабатда бўлиш ҳамда ўзаро мулоқот маданиятига қатъий риоя этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди." деб маълумот берган вазирлик.

Тезкорлик учун раҳмат.

👉@Otabek👈
Боя шаҳарда Газни кўрдим свет билан иккаласи свидания қилиб бурчакларда шакаргуфторлик қилиб юрган экан занғар.
"-Сен суюқоёқларни бутун қишлоқ излаб юрибди сенлар эса шаҳарда кайфандо қилиб юрибсан, қишлоққа қачон қайтасан?" десам Светгул баҳорда қайтаман деди, Газқул эса индамади.
"-Сен сассиқ нега индамайсан қачон борасан, сассиқ бўлсанг ҳам қишлоқ аҳли сени соғинди" десам.
Менга хўмрайиб "-Менку боравераман лекин бирор жой портласа мени бўйнимга қўйишмасмикан деб ўйлаб юрибман, мен бориб сизларни хавфга қўйгим келмайди" дейди.

👉@Otabek👈
​​Жиззах вилояти ҳокимлиги 12 декабрда "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни"ни нишонлаш учун деярли 2 млрд сўмгина арзимаган копейка пул ажратибди.
Вей шунчаям қурумсоқ бўладими, бюджетимиз мўл-кўл бўлса ажратмайсанми 1-2 триллион сўм.
Бир неча кундан кейин янги йил, унга ҳам 10-15 триллион ажратинглар, одам дунёга бир марта келади.
Бюджетга эса пул кўп марта келади, газини босиб байрам қилиш керак.
Буёғи ЖИНГ БЕЛЛС ОНАСИНИ ЭМСИН...

👉@Otabek👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир сериал рекламаси бўляпти:
Номни қара "БЕПУШТ" 🤦‍♂
Кейинроқ "ҚИСИР" "УЧМАГАН КЕТМОН" "ТИКАН ГЕЛСИЗ ҲАЁТ" деган номли сериаллар ҳам чиқиб кетса не ажаб😁

👉@Otabek👈
​​Йилнинг энг яхши ҳудуди бўйича сўровнома ўтказилаётган экан Қашқадарё вилояти бўйича мен Шаҳрисабз шаҳрига овоз бердим.
Шаҳрисабз шаҳри ҳақиқатда охирги вақтларда анча обод гўшага айланди.
Акром ака Сулаймонов мен сиз ва сизнинг бошқарувингиздаги ҳудудга овоз бераман.
Биз албатта ғолиб бўламиз...💪

👉@Otabek👈
Отабек Артиков
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Сергели туманидаги ҳолат бўйича расмий муносабат берибди: Унда айтилишича: Жорий йилнинг 9 декабр куни Сергели туманидаги фуқаролар йиғинлари ходимларининг 2021 йил ноябр ойига тегишли иш ҳақи ва бошқа қўшимча…
Вазирлик нега ёлғон маълумот берди?.

Сергели туманидаги МФЙ ходимларига устамалар берилмаётганлиги масаласида мурoжаат чиқарган эдик.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги расмий сайтида ушбу мурожаатга нисбатан муносабат эълон қилинди.
Муносабатда 9 декабр санасида сергелидаги барча мфй ходимларинимг охирги 11 ойлик иш ҳақилари 30 ойлик устамаси билан бирга тўлаб берилди деб хабар берилган.
Аммо мурожаатчи уларга апрел ойидан бери 30 фоизлик устамалар тўлаб берилмаганини исботини кўрсатмоқда.
Ҳурматли вазирлик муаммони ёлғон муносабат билан ёпиш сизларга нега керак бўлди.
Муносабат-муносабат ўйнашни қашқадарёликлардан ўрганган кўринасизлар.
Бизга ёлғондан тўқиб ёзилган ЭРТАК эмас ҳақиқий ечим керак.

👉@Otabek👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ сити э йўғe Қарши ситида бир неча соатдан бери свет йўқ экан.
Номи сити лекин қачон қарасанг ё
свет ё газ йўқ.
Свет йўқ жойга сити деб ном бериш иштони йўқ болага қирол деб ном бергандек гапда НАСИНЭМСИН😂

👉@Otabek👈
Ғишмат "Йўқолсин коррупция" деб номланган тадбирида қатнашди деган справкани навбатсиз олиш учун 5000 сўм "қистирди"...

👉@Otabek👈
Бугун Қарши шаҳрида Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов бошчилигида журналист ва блогерлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида вазир ўринбосарига блогер ва журналистлар ўзини қизиқтирган мавзуларда мулоқот ўтказишди.

👉@Otabek👈