Отабек Артиков
37.5K subscribers
4.69K photos
1.32K videos
7 files
4.89K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Отабек Артиков
​​Маданият вазирлиги дўппи челлендж бошлабди. Мен қирқ йил аввал бошлагандим, менга эргашганингиз учун раҳмат😁 Дўппи барибир ТОП. 👉@Otabek👈
Шу ҳалоллик, инсонийлик, пора олмаслик, сифатли таълим, берилган ваъдаларни бажариш, қариндош уруғчилик қилмаслик, қишлоқларга газ ва свет бериш, равон йўллар, арзон автомобил, кўтарилган ойликлар-у, арзон озиқ овқатни ҳам челленджини ўзим бошлаб берсам вазирлар илиб кетса керак-а?

👉@Otabek👈
😁1
2019 йилда Яккабоғда тадбиркор ёққан аланга тутуни ўша вақтдаги Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевни келажак йўлини хиралаштирганди.

Хўш сурхондарёнинг деновидаги портлаш тўлқини амалдаги вилоят ҳокими курсисини силкитишга етармикан?

👉@Otabek👈
Мажбурий обуна ҳақида дараклар келмоқда.
Асосан Мактаб ва боғчаларда газетбозлик қилишяптикан.
Буйруқ берадиган ҚОРИНБУВАлар ҳам пухта бўлиб кетишди, буйруқни оғзаки беришяпти.
Кимдадир фактлар бўлса юборинглар, мажбурий обуна сўраётганларни патини қайноқ сув сепмасдан юламиз.

👉@Otabek👈
👍3
Отабек Артиков
Мажбурий обуна ҳақида дараклар келмоқда. Асосан Мактаб ва боғчаларда газетбозлик қилишяптикан. Буйруқ берадиган ҚОРИНБУВАлар ҳам пухта бўлиб кетишди, буйруқни оғзаки беришяпти. Кимдадир фактлар бўлса юборинглар, мажбурий обуна сўраётганларни патини қайноқ…
#Ботга_келган_хабарлар

ОБУНА

🔹"Юракдаги дарднии сўрадингиз ака. Нима сизларда мактабларда обуна деган нарса йўқ бўлиб кетганми?
Биз ўқитувчилармиз биз газета ўқиб турушимиз керак шиори -остида обуна бўламизда🤫.

Туманимиз газетасини биз олмасак ким олиб ўқийди🤣."

🔹"-Мажбурий обуна биздаям бор. Бозоримизда газетга солиқчи акаларимиз томонидан обуна қилинамиз.
Лекин ҳайиқамизда,
Нимадан дейсизми?
Шунчаки учма уч етказиб рўзғор тебратаётганимизда (шунисига ҳам шукр) бир харидорга чек бергани улгурмай қолсак, ўша харидор ортидан 4.5 лимонлик штраф қоғози билан бирга солиқчи акаларимизни етаклаб келишидан ҳайиқамиз.
Чунки 380 минг сўм деган обуна пули 4.5 лимон сўм деган жарима пулидан озроқ-да.
Ҳаммасига чек бер дейсизми?
Бунисини тушунтириш учун кўпроқ вақт кетиб қолади."

🔹Ассалому алайкум. Мен Жиззах давлат педагогика институти биринчи курс талабасиман . Бизни мажбуран институт газетасига обунага ундаяпти. Норози бўлсак сессияда йиқитиш билан қурқитишяпти."

🔹"Мажбурий обуна хақида ёзибсиз. Мудофаа Вазирлигининг исталган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчисини тўхтатиб сўрасангиз айтиб бериши мумкин. Бу вазирликда металлолом ва мажбурий обуна бирон йил тўхтатилмаган. Йил охирида янги йил учун обуна.(Масалан Фарғона, Андижон, Наманган қисмларида 2021 ноябр ойида 340 000 дан 380 000 гача сумма обуна учун мажбурий йиғиб бўлинди). Йил бошида жорий йил учун металлолом. Фақат бу йигитлар бировга арз қилишни ўзларига эп билишмайди."

P.S. Газета ҳам бизнес, тепасида каттароқ мафия турганга ўхшайди.
Хуллас соққа авжида, сўрайдиган тирик жонни эса ўзи йўқ...


👉@Otabek👈
Айтишларича баъзи ҳудудларда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиси лавозимига ёш-ёш 58-60 га кирган "йигит"ларни ишга олишаётган экан.
Ёшлар келажагимиз...

👉@Otabek👈
Отабек Артиков
#Ботга_келган_хабарлар ОБУНА 🔹"Юракдаги дарднии сўрадингиз ака. Нима сизларда мактабларда обуна деган нарса йўқ бўлиб кетганми? Биз ўқитувчилармиз биз газета ўқиб турушимиз керак шиори -остида обуна бўламизда🤫. Туманимиз газетасини биз олмасак ким олиб…
#Ботга_келган_хабар

Обуна бўйича мурожаат йўлламоқчи эдим. Мен Фарғона вилояти Бешариқ туманиданман. Туманимизда "Бешариқ тонги" номли газета чиқади. Ўзи 1 ойда 2 марта чиқади 1 вароқ. Шунга туман ҳокими тиббиёт соҳасига 360 млн, халқ таълимига 400 млн., мактабгача таълимга 350 млн, тумандаги ҳамма ташкилотларни ҳисобласа 2 млрд. сўмга яқин солиқ солган.

P.S. Расмийлар нима дейди, ёки газеталар ростдан бирор раҳбарнинг ҳамёнига айланиб қолдими?
Қишлоқларда нега газ йўқлигини тушундингларми?
Портлаш хавфи бор, юқоридагилар эса бизни соғлигимизни ўйлашади..

👉@Otabek👈
Отабек Артиков
​​Маданият вазирлиги дўппи челлендж бошлабди. Мен қирқ йил аввал бошлагандим, менга эргашганингиз учун раҳмат😁 Дўппи барибир ТОП. 👉@Otabek👈
Дўппи челлендж мажбурийми?

Фарғоналик бир мурожаатчининг ёзишича эртадан фарғонадаги мактаб ўқитувчилари дарсга миллий дўппи (қалпоқ)да бориши мажбурий бўпти эмиш.
Мана сенга ўша кайф.
Фарғона вилояти ХТБ бу ҳақида нимадир дейсизларми , ё эртага ўқитувчилар ихтиёрий кийиб борди деб баёнот берасизларми?

👉@Otabek👈
👍1
Талабаларга галстук ва форма мажбурий, мактаб ўқувчиларига хижобсиз келиш мажбурий, энди дўппига навбатми?
Рўмол мумкинмас лекин дўппи мажбурий логика қорни оғриганча қўлидаги кесак билан пана жой излаб юрибди.
Вой ЧУЧВАРА...

👉@Otabek👈
Отабек Артиков
​​Қашқадарёни аввaлги ҳокими селфи қилиш учун жой излаб юрганда мана шу ҳожатини хонасида бажаришга мажбур бўлган имконияти чекланган қаровсиз одамларни хонасига олиб келишмаган эканда. 👉@Otabek👈
Анави харобада яшаётган халқ бу ерда яшаётганларинг учун сизлар ўзларинг айбдор экансизлар.
Бу ер тадбиркорни ери эмиш ва сизлар ўзбошимчалик билан яшаб юрган эмишсизлар.

Матбуот хизмати муаммони бартараф этиш ўрнига муносабат-муносабат ўйнаш жонларингга тегмадими?

Майли бу ер тадбиркорникими қассоб ё косибникидир бу муҳим эмас, нега бу аҳолини ҳолидан маҳалла хабар олмаган, ҳокимлик эътибор қаратмаган.
Ичкари портлаб кетса ҳам тадбиркорни ери даҳлсиз деб ҳокимият индамай жим турадими?
Сал ақлга сиғадиган даражада муносабат беринглар..

P.S. Мантиқни орқасига лой этик билан тепиб ҳайдашган.

👉@Otabek👈
Forwarded from dnabiyev
⚡️Qashqadaryo viloyati hokimligi bugun kuni bo‘yi "Nasafnews" saytida e'lon qilingan odamlarning muammosiga befarqlarcha qarab, yana jurnalistlarga do‘q-po‘pisa qilib munosabat yozib chiqibdi.

Munosabatni o‘qib, muammoni aytgan jurnalistga ochiqdan-ochiq tahdid qilinganini sezish qiyin emas.

Nima emish, yolg‘on, asoslantirilmagan ma'lumotlarni tarqatish qonunga zid emish.(Buni biz bilmaymizda hech)

Qolaversa, rasmiy axborot saytni nomini yoza olmay, ijtimoiy tarmoqlar deb urg‘u ham berishibdi. Nomini yozish uchun "dux" kerak.
Yolg‘on xabar tarqatgan bo‘lsa saytni sudga bersin, viloyat hokimligi, bunga ham "dux" kerak.


Sizlar o‘zi qachongacha muammoni yashirib, odamlarning ustidan kulib yurmoqchisizlar?

Muammoni aytgan jurnalistlar qachongacha viloyat hokimligining dushmani bo‘lib qoladi?

Xullas, savollar ko‘p. Ammo har doimgidek, qayerdagi "bir tiyinga qimmat munosabatchalar" savollarni ham odamlarni qiynayotgan muammolarni ham yechimsiz yopib yuboryapti. Oqibatda odamlarning bu mutasaddilarga qo‘shilib, OAVga bo‘lgan ishonchi ham yo‘qolyapti.

Yaxshiyam, "Nasafnews" ko‘rga xassadek, odamlarning intervyularini videolar orqali e'lon qildi. Bo‘lmasa, viloyat hokimligi axborot xizmati bu yolg‘on, Qarshida bunday joy yo‘q deb yozib chiqardi.

Sal mard bo‘linglar ey, hamma ko‘rib turgan muammoni bartaraf etish chorasini ko‘rish o‘rniga bahona qilib munosabat yozish uyat emasmi?


👉 @d_nabiyev
dnabiyev
⚡️Qashqadaryo viloyati hokimligi bugun kuni bo‘yi "Nasafnews" saytida e'lon qilingan odamlarning muammosiga befarqlarcha qarab, yana jurnalistlarga do‘q-po‘pisa qilib munosabat yozib chiqibdi. Munosabatni o‘qib, muammoni aytgan jurnalistga ochiqdan-ochiq…
Қашқадарёда тармоқларда чиққан ҳар қандай муаммо шунчаки ҳокимлик каналида муносабат бериш орқали "ечилади"

Асл муаммони ечимини излаш шарт эмас, шунчаки муносабат берасан бўлди, ОСОН-А?.

Қоғозларда "ечилган" муаммолар асл ҳолати эса ўзгаришсиз қолаверади.
Хуллас ҚОҒОЗИСТОН...

👉@Otabek👈
Forwarded from Alimoff
Юқоридаги расмий муносабатни ўқиб бир нечта саволлар туғулади.

Тадбиркор қандай асосда бу бинони сотиб олган? Кимдан? Давлатдан бўлса аукцион бўлганми? Давлат нега ногиронлар яшаётган жойни тадбиркорга сотган? Нега тадбиркор МИБ га мурожат қилиб сотволибоқ чиқартириб юбормаган одамларни? Нега уйи бор одамлар бўлса яшаётган хонасигача туалет бўлиб кетган ерларда яшашмоқда? Нега ижтимоий ҳимояга мухтож ногиронлар холидан хабар олинмаган? Нега бу муаммо 2 йилда ҳам ўз ечимини топмаган? Нега ҳокимят бу муаммони шунча пайтдан бери ҳал қилмай келаётганини тан олмаган? Агар гап хокимият айтгандай бўлса ҳам, нега улар тадбиркорниям, ногиронларниям умумий муаммосини 2 йилдан бери ечиб бермаган? ? Нега? Нега? Нега?

Аслида, хокимият ушбу муносабати билан ўзини ўзи сўйиб қўйибди. Чунки шунча нарсани, шунча муаммони биласизлар экан, нега бу иккала тарфнинг умумий битта муаммоси 2 йилдан бери ҳал қилинмаган?

@nurbekalimov
Бизда нега коррупцияга қарши жиддий курашмасликлари сабабини биласизларми:

Биз уларни шунчаки букиб, ёрилиб ўлгунча кутмоқчимиз...

👉@Otabek👈
Бизда газнинг баландлиги ўқитувчиларнинг ойлигидек...

👉@Otabek👈
👍2
Бугун 9-декабрь халқаро коррупцияга қарши кураш куни экан.

Шу муносабат билан барчани байрам билан табрикламайман.
Кураш йўқми, табрик ҳам йўқ...


👉@Otabek👈
Отабек Артиков
​​Қашқадарёни аввaлги ҳокими селфи қилиш учун жой излаб юрганда мана шу ҳожатини хонасида бажаришга мажбур бўлган имконияти чекланган қаровсиз одамларни хонасига олиб келишмаган эканда. 👉@Otabek👈
Ваъда берилур, бажарилмас.

Анави хароба ётоқхона масаласида қизиқ маълумот топдим.

2020 йилда ушбу ётоқхона масаласида дарё нашрига ҳам маълумот чиққан ва унда фуқароларнинг айтишича 2019 йилда Зоир Мирзаев ҳам ўша ердаги ногиронлар аҳволидан хабар олган, уларга ваъдалар берилган аммо бажарилмаган.
Энди бир қизиқ савол туғилади вилоят ҳокими матбуот хизмати бу ер 2019 йил май ойида сотилган дебди.
Дарё нашрида интервью берган фуқароларнинг айтишича эса 2019-йил ноябрь ойида Зоир Мирзаев уларга ваъда бериб кетгани айтилмоқда.
Демак ўша вақтда вилоят ҳокими буларни аҳволидан хабардор бўлган, устига-устак ваъда берилган.
Бажарилмаса ҳам берилганда зато.
Хўш энди уларга ваъда бериб бажармаган ҳокимлик айбдорми ёки ҳоким ваъдасига ишониб кутиб юрган халқми?

👉@Otabek👈
👍1
Отабек Артиков
Сергели туман ҳокими ўзини-ўзи 35 миллион сўмлик устама билан тақдирлаб қарор чиқартирибди😁 "Ўзимни-ўзим яхши ишлаганим ва тенгсиз ҳоким бўлганим учун мукофотлайман, ўзимга бўлган ҳурматим чексиз. Раҳмат ўзимга..." деганакан, тугади... 👉@Otabek👈
Ўзига-ўзи 35 миллион сўм устама ёзадиган Сергели ҳокими, ундан кўра маҳалла ходимлари ойлигини вақтида ташлаб беринг.
Уларгаку устама берилмаётган экан ҳеч бўлмаса бор ойлигини беринглар.

Мурожаатчининг айтишига қараганда Сергели туманидан алоҳида ажралиб чиққан "Янги ҳаёт" тумани маҳалла ходимлари 35 фоизгача устама билан иш ҳақини ўз вақтида олаётган экан, шундай бир вақтда сиз туманингиздаги МФЙ ходимлари ойлигини кечиктирганингиз етмагандек кўрсичқонни кўзини ўйгандек ўзингизга 35 миллион сўмлик устама ёзишингиз уят эмасми?

👉@Otabek👈
Отабек Артиков
Ўзига-ўзи 35 миллион сўм устама ёзадиган Сергели ҳокими, ундан кўра маҳалла ходимлари ойлигини вақтида ташлаб беринг. Уларгаку устама берилмаётган экан ҳеч бўлмаса бор ойлигини беринглар. Мурожаатчининг айтишига қараганда Сергели туманидан алоҳида ажралиб…
Кейин ҳурматли Сергели туман ҳокими моно НАИМА деган кадрингизга( маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими отдель кадри бўлса керак)
Озгина муомала маданиятини ҳам ўргатинг, иш ҳақини сўраганларга ариза ёз деб дағдаға қилиш у кишигамас, одамлар садақа ёки қарз эмас ҳалол меҳнат ҳақини сўраган.
Иш эса давлатники опани шахсий фирмасини иши эмас истаган одамидан ариза ёздиртириб олаверса..

👉@Otabek👈