Отабек Артиков
39.1K subscribers
4.58K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Бу КОВИД ҳам бизни баъзи амалдорларга ўхшар экан.
Кетиш ўрнига қариндош-уруғларини ҳам атрофида тўплаяпти занғар.
Бир қарасанг "БРИТАНЧА ШТАМ" деган укаси келса.
Яна нимадир деган жияни келади.

Мана энди "ОМИКРОН" деган синглиси келяптикан.
Э сени ОМИКРОНингга...

👉@Otabek👈
Ўзингизга ёққан буюмни харид қилинг ва бонусига савобга эга бўлинг.

Қашқадарёлик савобталаб саховатпешалар диққатига.

Бугун Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Қарши шаҳридаги Вилоят мусиқали драма театрида имконияти чекланган болажонлар қўл меҳнати билан ясалган буюмларни харид қилиш орқали уларнинг меҳнатини рағбатлантириш ишларига ўз ҳиссангизни қўшишга чорлаб қоламиз.
Шу баҳонада кўнгиллар кўтарилишига сабабчи бўлсангиз не ажаб...

Тадбир 09:00 дан 18:00 га қадар давом этади.

👉@Otabek👈
​​Қарши сити ва "Эски бозор" биқинидаги ГИПЕРМАРКЕТни ҳам аввалги ҳоким даврида уни земляклари бўлмиш самарқандликлар қуришни бошлашгани ва ҳамон давом этаётгани ҳақида ҳам кимдир гапирармикан, ГАПИРА ОЛАРМИКАН?

👉@Otabek👈
Тошкент вилоятида ҳам бундан буён бирор янги "БИРНАРСА СИТИ"ларни ҳам самарқандликлар қура бошлашса керак, раҳматли башoратчи ВАНГА момом тушимда аён қилдилар😂

👉@Otabek👈
​​Тайёр симёғочни тайёр тешикка тиқа олишмабди.
Тиқишни билишмаса керакда а?
Ҳа эркак эркак...

👉@Otabek👈
Forwarded from Alimoff
​​Лох учун қопқон инструкцияси

Манавини қаранг, тармоқда ОЛХ сайтида одамларни кийдирувчи машенниклар шайкаси учун ишлаб чиқилган амалий қўлланма чиқиб қолди.

Таржима:

1. ОЛХ сайтига кирамиз ва бизга мос эълонларни қидирамиз.

2. Бизга керак одамни топиш осон, у сайтда рўйхатдан ўтган янги фойдаланувчи бўлиши керак. Биз биринчи эътиборимизни қаратишимиз керак бўлган нарса бу унинг қачон рўйхатдан ўтганидир. Кейин бу одамнинг берган эълонлари сонига қараймиз, улар 4-5 тадан ошмаслиги керак (Alimoff: Бу гнидалар сайтдан энди фойдаланишни бошлаган одамларга хужум қилишади, чунки уларда ҳали машенниклар ҳақида информация йўқ.)

3. Кейин, кириб мамонтнинг телефон рақамини топиб, олдиндан спам учун тайёрлаб қўйган телеграм аккаунтимизга сақлаб оламиз. (Alimoff: Русларда "Лох - не мамонт, лох - не вымрет" деган ибора бор, яъни лох мамонтга ўхшаб қирилиб кетмайди, у ҳамиша бор бўлади дегани, бу ерда ушбу гнидалар ўз ўлжаларини мана шу иборадаги мамонт сўзи билан номламоқда)

Баъзида мамонтларнинг телефон рақамлари мамлакат кодисиз ёзилган бўлади, олдига +998 қўшиб сохранить қиламиз ёки телеграмни ўзидан мамлакатни танлаймиз.

4. Ўзбекни контактларимизга қўшдик, энди унга ишлов берамиз. Стандарт бўйича одатий саволлар берамиз, сотаётган нарсасини холати вҳк (саволларимиз мамонт нима сотаётганига боғлиқ)

Уни авраб, товарини етказиб беришга келишамиз, ОЛХни ўзида етказиб бериш хизмати йўқ, шунинг учун ёки Яндекс доставкага ёки курьер билан етказиб беришига келишамиз. Пулини "Клик" орқали тўлаймиз деймиз (шунга улар кўпроқ ишонишади)

Мамонт рози бўлиши билан ботга ўтиб ҳавола яратамиз ва 2-3 минутдан кейин ўша ҳаволани ташлаймиз (сиз ахир ниманидир расмийлаштираётган бўлишингиз керакку) (Alimoff: Бу гнидаларни ўз ботлари бор, у ердан сохта ссилка ясайди ва сизга ташлайди, ўша ссилкага ўтиб доставка офорлять қилишда карта рақамлариз ва кодларни кўрсатиш керак бўлади, машенниклар уни олиб картангиздаги бор пулни ухлатади)

5. Кейин кутамиз, ботларимиз бизга мамонтнинг холати бўйича ахборот беради.

6. Табриклайман, сиз фойда қилдингиз

Alimoff :Мана шу каби машенникликлар авж олмоқда, ушбу инструкция контекстидан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, улар Ўзбекистонда эмас, алданиб қолсангиз ҳеч ким пулларингизни қайтармайди, уларни топа олмайсиз. Так что каллани ишлатамиз, постни яқинларингизга улашиб қўйинг. Ўз пулингни ўзинг асра. Мамонт қилишларига йўл қўйма. Босилиноради.

@nurbekalimov
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бир қалбни обод этиш КАЪБАни обод этишдек савобли дейишади"

Бугун Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ногиронлиги бор шахслар учун байрам дастурхони ёзилиб имконияти чекланган фуқароларга байрам кайфияти билан бирга уларнинг қалбига қувонч улашилди.
Тадбир давомида Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов тадбир иштирокчиларига ногиронлик аравачалари ва совғалар топширди.

👉@Otabek👈
ГАИларга феррари бериш керакмуш КАРЛ эшитяпсанми, ФЕРРАРИ😂

Газ билан свет энасиникига милоддан аввалги асрларда кетиб қайтиб келмаган, қишлоққа газ бер ундан кўра.

Ё тонировкадан соққа зўр тушяптими деймана, феррари тугул танк ботса балони тешиладиган абгор йўлларга асфальт бер ундан кўра.

Факаферроси чиқиб кетган бу йўлларга Феррари эмас, ТРАКТОР бериш керак...

👉@Otabek👈
Дубайни ГАИлари феррарида юрадимуш...

Зато дубайликлар россияга ишлашга кетмайди.
Дубайликлар мошинасига метан уйида ТАППИ ёқмайди.
Кечаси шам ёқмайди.
Мактабга ўқувчилар буюк лойденгиз кечиб бориб сассиқ кўмир ёқиб" ўҳҳў-ўҳў" деб кўк йўтал бўлиб ўқимайди.

Дубайни орзу қилалла лекин буёғи МУМБАЙдан беш баттар НАСИНЭМСИН😂

👉@Otabek👈
Бизни қишлақда сигирни ИНАК дейди.
Нега унақа дейилишини билмайману аммо бу лақаб ИНАКларга роса мос.
Хуллас мана шу инакларимиз шу кунларда бизни таппи аталмиш табиий газ ўрнини босувчи алтернатив ёқилғи билан таъминлаб турибди, мана шу инакни орқасидан (ҳа точна орқасидан) уйимиз иссиқ, қозон тагида олов бор.
Мен қишлақи бу гапим билан нима демоқчиман?.
Шунчаки бу инак юқорида ўтирган бир иккита ҳўкиздан кўра анча фойдали махлуқ экан.
Энергетика вазирлиги сизларга намёк қимаяппан ўлиб кетайин агар демайман, проста энергетика вазирлиги бералмаган иссиқликни мана шу инак орқамачасига бўлса ҳам бериб турганини айтяппан холос.
Шу учун мана шу ИНАКларга ҳайкал қўйсак нима дейсилар ҳўкизлар?

👉@Otabek👈
Отабек Артиков
ГАИларга феррари бериш керакмуш КАРЛ эшитяпсанми, ФЕРРАРИ😂 Газ билан свет энасиникига милоддан аввалги асрларда кетиб қайтиб келмаган, қишлоққа газ бер ундан кўра. Ё тонировкадан соққа зўр тушяптими деймана, феррари тугул танк ботса балони тешиладиган абгор…
Мана бунга ўхшаган бировни меҳнат махсулини секингина ўзлаштириб манба бермайдиган КАТАККАЛЛАлар учун Япон ғижжакчиси Эминемни "CALL IN GO SKY SEEN LEARNING" деган хит таронасини қўйиб эшиттирамиз.

👉@Otabek👈
👍2
Бу бетонни дарахтга эмас сардобага қўйиш керак эди томаткалла...

👉@Otabek👈
Калла хизмат доирасидан ташқарида бўлган вақтда экилиб кейин цементланган дарахт.

Бизда ўзи мобил алоқа яхшимасда ўшанга кўпчилик валломатларимизни калласи хизмат доирасидан ташқарида, баъзилариники эса МАВЖУД БЎЛМАГАН РАҚАМ бўлиб ётибди
Калласига антенна минан солсанггу савобга қолсангда...


👉@Otabek👈
Отабек Артиков
Бу бетонни дарахтга эмас сардобага қўйиш керак эди томаткалла... 👉@Otabek👈
Бетонни қайта ковлашибди.
Ўзи бизда аввал қуриб кейин ковлашади.

Йўлчилар тўғрими гапим😂

👉@Otabek👈
Ҳоким ёрдамчиларини ойлиги ҳақида ўқиб қолдим:

Ҳоким ёрдамчилари ойлик-маошлари
хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – 4 млн 932 минг сўм;

хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – 5 млн 343 минг сўм;

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – 5 млн 754 минг сўм.

Ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсасия қилиб борилади.

Менимча яхши тақсимланган, қанча кўп хонадонга хизмат кўрсатса шунча яхшироқ ойлик олади.
Меҳнатга яраша ҳақ...

P.S. Бирор 100 минг хонадонли каттароқ маҳаллага ҳоким ёрдамчиси бўлиб ўтиб олсаммикан😁

👉@Otabek👈
Отабек Артиков
Бетонни қайта ковлашибди. Ўзи бизда аввал қуриб кейин ковлашади. Йўлчилар тўғрими гапим😂 👉@Otabek👈
Телефон ўйнаб келиб калла қўядиган бечоралар хотираси учун бир дақиқа сукут сақлаймиз

👉@Otabek👈
-Шу ковид ҳам аҳмоқ эканда ҳаммага юқавергандан кўра шу фақат бюджетни эмиб ётган қоринозаврларга юқса бўлмасмикан-а?
-Э жиннимисан бу Ковид деганлари роса ҳам тақводор бўлади, қарғиш текканларга юқишга ҳазар қилади...

👉@Otabek👈
Ёшлар қани?

👉@Otabek👈
1.5 миллион сўм пора олган ўқитувчи 5 йилга қамалибди. Солиқчини ўлимига сабаб бўлган ГАИ ходими эса 3 йилга қамалибди.

Адолат опа зинадан пастга қараб каллачангиз минан йиқилиб тушмадингизми мободо?

👉@Otabek👈
😁1