Отабек Артиков
39.1K subscribers
4.58K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Отабек Артиков
Қарши шаҳридаги марказий сайилгоҳ (парк)да тунгги 23 да қулоқни қоматга келтирадиган баланд аммо бир тийинга қиммат мусиқани қўйишдан мақсад паркдан инс-жинсларни қўрқитиб ҳайдашми ёки парк ҳудудидаги дарахтларни қуртларини ўлдиришми. Совуқ тунда паркда ҳеч…
Ўша куни танқиддан кейин 2-3 кун овози ўчган карнайлар мана бугун тунгги 22:40 да яна варанглатиб лезгинка қўйяпти менимча бирортасини онаси рақсга тушгиси келиб қолганов.

Ҳурматли раҳбарият таъсир доирангиз атиги 2-3 кун экан кейин паркдагилар яна истаганича мусиқа қўяверар эканда?
Битта танқид чиқса ўчиртириш учун жон фидо қиласиз аммо паркдаги мусиқа қўяётганлар сизларга ҳам халққа ҳам кундаланг қўйганча давом этяпти.
ПИШТ десангиз пишаклар ҳам ҳуркмай қолган кўринади.
Варанглатаверинглар халқ ухламаса ухламасин....


👉@Otabek👈
Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар ҳокимлари сизлар шаҳардан четроқда яшасанглар керак-а?
Баланд мусиқа эшитилмайди, сизларга мазза бўлса керак-а ҳоким боволар?

👉@Otabek👈
Фаросатингга эшаклар ҳанграб тепкурлар ва ниҳоят ўчирди мусиқасини.

Ярим тунда қайсинг онангни лезгинкага ўйнатмоқчи бўлсанг шаҳардан четроққа аҳолини тинчини бузмасдан ўйнатавер.
Нима через день сен бефаросатларни йиртиқ карнайингни овозини ўчириш учун албатта алоҳида пост ёзиш керакми карнайкалла?

👉@Otabek👈
​​Қашқадарёдаги ОАВга эътибор ҳақида бошида мен ҳам жўшиб ёзганман, лекин кейин бу иллюзиялигини тушуниб етиб, бу нотўғри эканини айтишим билан мени аввал бошқача гапириб энди бошқача гапирганликда айблашди.

Келинг вилоятдаги ОАВга эътиборни яхшилаб таҳлил қилайлик:

Битта қонатадиган танқид чиқса ўша блогер ёки журналистга ҳар хил юқори курсидаги валломатлардан телефон қилиб босим бўлишими ОАВга эътибор?

Ёки фақат мақтайдиган қарсакбозлар жамоаси ҳамма тадбирларга без отказ таклиф қилиниб, тинимсиз тақдирланиб, эътироф этилиб, оғритиб қўядиган ОАВ ходимларини эса кўрмаганга олиш, улардан масофа сақлаш ОАВга юксак эътибор дейиладими? (майда-чуйда аҳамиятсиз тадбирларга бундан мустасно унда барча бир кўзда кўриб чақирилади, ҳашар, байрамлар ва ҳоказоларда)

Ёки кўринмас ричаглар билан танқидчиларни назоратга ушлашга қилинган ҳаракатлар ОАВга қилинган юксак ЭЪТИБОР дейиладими?

Мен аввал бошқа, кейин бошқа гапирмадим, шунчаки сиз маст бўлиб, тарк эта олмаган иллюзиядан мен аввалроқ чиқиб кетдим холос.
(Аслида медиани бизда қадри йўқлиги ва кимнингдир назорати остида қолишни истамаганим сабаб ҳам мен вилоятдан кетишга қарор қилгандим)

Қашқадарёда ОАВга эътибор бор, фақат мақтаб қарсакбозлик қиладиганларга бор холос.
Уларни катталар ватанпарвар дейишади
(ватанпарварлик билан раҳбарпарварлик бошқа-бошқа нарса аслида)

Троллар, кучирмачилар ва қарсакбоз манфаатдорларга қилинадиган эътиборни ОАВга эътибор деб атаманглар.
Муаммоларни кўтариб чиққан ОАВ душман каби четга сурилиб, фақат яхши томонларни гапирадиганлар дўст деб билиниши бу ОАВга ҳурмат эмас манфаатбозлик дейилади.

Эътибор деган нарса одамига қараб қилинадиган бўлса унда бу эътибор эмас, МАНФААТ дейилади, буни адаштириб юборманглар.
Сиз қарсак чалганингиз учун фақат сиз ва сиз каби қарсакбозларга чалпак ёғдирган булутчани бутун ОАВнинг неъмати деманг, чалпагингизни чайнанг, бутун ОАВ номидан гапирманг!

ОАВга эътиборни ён қўшнимиз Самарқанд вилоятидан ўрганиб келинглар ана кейин гаплашовуза хоппи?...


👉@Otabek👈
👍2
Маҳалладаги баъзи бир дарахт кўчатларни инстаграмдаги баъзи фотомоделлардан кўра селфи қилган сурати кўпроқ экан...

👉@Otabek👈
Пора билан қўлга тушганлар учун жавобгарлик оғирлашибди.
Лекин асосий наҳанглар қолиб доим итбалиқлар қўлга тушиш анъанаси ўзгармаса керак-а?

Доим ўринбосарлар қўлга тушади, раҳбар эса омон қолаверади.
Итбалиқларга қарши курашишингизга 5 баҳо энди наҳанг ушлашни ҳам ўрганинглар кейин кундалигингизга ўзим чиройли думли беш қўйиб бераман хоппи?...

👉@Otabek👈
👍1
Изоҳсиз...

👉@Otabek👈
#Ботга_келган_хабар

Кулайми куяйми?

Наманган шаҳрида онлайн таксиларга қарши рейд бошланди. Онлайнга тел қилиб, такси айтилган жойга келгач, солиққа тортишяпти. Халқ ўзини боқиш (орттириш қаёқда) учун нима қилсин?.

Қўшним шу иш билан шуғулланади. Уйда ўтирибди ҳозир. Жаримадан қўрқиб ишга чиқмабди. Учта боласи бор. Отаси-онаси уни қарамоғида. Рўзғори ўтиб турувди. Қишни кунида қайда бир иш қараб турибдики, таксистликни ташлаб, ўша ишни қилса?

👉@Otabek👈
Бу КОВИД ҳам бизни баъзи амалдорларга ўхшар экан.
Кетиш ўрнига қариндош-уруғларини ҳам атрофида тўплаяпти занғар.
Бир қарасанг "БРИТАНЧА ШТАМ" деган укаси келса.
Яна нимадир деган жияни келади.

Мана энди "ОМИКРОН" деган синглиси келяптикан.
Э сени ОМИКРОНингга...

👉@Otabek👈
Ўзингизга ёққан буюмни харид қилинг ва бонусига савобга эга бўлинг.

Қашқадарёлик савобталаб саховатпешалар диққатига.

Бугун Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Қарши шаҳридаги Вилоят мусиқали драма театрида имконияти чекланган болажонлар қўл меҳнати билан ясалган буюмларни харид қилиш орқали уларнинг меҳнатини рағбатлантириш ишларига ўз ҳиссангизни қўшишга чорлаб қоламиз.
Шу баҳонада кўнгиллар кўтарилишига сабабчи бўлсангиз не ажаб...

Тадбир 09:00 дан 18:00 га қадар давом этади.

👉@Otabek👈
​​Қарши сити ва "Эски бозор" биқинидаги ГИПЕРМАРКЕТни ҳам аввалги ҳоким даврида уни земляклари бўлмиш самарқандликлар қуришни бошлашгани ва ҳамон давом этаётгани ҳақида ҳам кимдир гапирармикан, ГАПИРА ОЛАРМИКАН?

👉@Otabek👈
Тошкент вилоятида ҳам бундан буён бирор янги "БИРНАРСА СИТИ"ларни ҳам самарқандликлар қура бошлашса керак, раҳматли башoратчи ВАНГА момом тушимда аён қилдилар😂

👉@Otabek👈
​​Тайёр симёғочни тайёр тешикка тиқа олишмабди.
Тиқишни билишмаса керакда а?
Ҳа эркак эркак...

👉@Otabek👈
Forwarded from Alimoff
​​Лох учун қопқон инструкцияси

Манавини қаранг, тармоқда ОЛХ сайтида одамларни кийдирувчи машенниклар шайкаси учун ишлаб чиқилган амалий қўлланма чиқиб қолди.

Таржима:

1. ОЛХ сайтига кирамиз ва бизга мос эълонларни қидирамиз.

2. Бизга керак одамни топиш осон, у сайтда рўйхатдан ўтган янги фойдаланувчи бўлиши керак. Биз биринчи эътиборимизни қаратишимиз керак бўлган нарса бу унинг қачон рўйхатдан ўтганидир. Кейин бу одамнинг берган эълонлари сонига қараймиз, улар 4-5 тадан ошмаслиги керак (Alimoff: Бу гнидалар сайтдан энди фойдаланишни бошлаган одамларга хужум қилишади, чунки уларда ҳали машенниклар ҳақида информация йўқ.)

3. Кейин, кириб мамонтнинг телефон рақамини топиб, олдиндан спам учун тайёрлаб қўйган телеграм аккаунтимизга сақлаб оламиз. (Alimoff: Русларда "Лох - не мамонт, лох - не вымрет" деган ибора бор, яъни лох мамонтга ўхшаб қирилиб кетмайди, у ҳамиша бор бўлади дегани, бу ерда ушбу гнидалар ўз ўлжаларини мана шу иборадаги мамонт сўзи билан номламоқда)

Баъзида мамонтларнинг телефон рақамлари мамлакат кодисиз ёзилган бўлади, олдига +998 қўшиб сохранить қиламиз ёки телеграмни ўзидан мамлакатни танлаймиз.

4. Ўзбекни контактларимизга қўшдик, энди унга ишлов берамиз. Стандарт бўйича одатий саволлар берамиз, сотаётган нарсасини холати вҳк (саволларимиз мамонт нима сотаётганига боғлиқ)

Уни авраб, товарини етказиб беришга келишамиз, ОЛХни ўзида етказиб бериш хизмати йўқ, шунинг учун ёки Яндекс доставкага ёки курьер билан етказиб беришига келишамиз. Пулини "Клик" орқали тўлаймиз деймиз (шунга улар кўпроқ ишонишади)

Мамонт рози бўлиши билан ботга ўтиб ҳавола яратамиз ва 2-3 минутдан кейин ўша ҳаволани ташлаймиз (сиз ахир ниманидир расмийлаштираётган бўлишингиз керакку) (Alimoff: Бу гнидаларни ўз ботлари бор, у ердан сохта ссилка ясайди ва сизга ташлайди, ўша ссилкага ўтиб доставка офорлять қилишда карта рақамлариз ва кодларни кўрсатиш керак бўлади, машенниклар уни олиб картангиздаги бор пулни ухлатади)

5. Кейин кутамиз, ботларимиз бизга мамонтнинг холати бўйича ахборот беради.

6. Табриклайман, сиз фойда қилдингиз

Alimoff :Мана шу каби машенникликлар авж олмоқда, ушбу инструкция контекстидан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, улар Ўзбекистонда эмас, алданиб қолсангиз ҳеч ким пулларингизни қайтармайди, уларни топа олмайсиз. Так что каллани ишлатамиз, постни яқинларингизга улашиб қўйинг. Ўз пулингни ўзинг асра. Мамонт қилишларига йўл қўйма. Босилиноради.

@nurbekalimov
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бир қалбни обод этиш КАЪБАни обод этишдек савобли дейишади"

Бугун Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ногиронлиги бор шахслар учун байрам дастурхони ёзилиб имконияти чекланган фуқароларга байрам кайфияти билан бирга уларнинг қалбига қувонч улашилди.
Тадбир давомида Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов тадбир иштирокчиларига ногиронлик аравачалари ва совғалар топширди.

👉@Otabek👈
ГАИларга феррари бериш керакмуш КАРЛ эшитяпсанми, ФЕРРАРИ😂

Газ билан свет энасиникига милоддан аввалги асрларда кетиб қайтиб келмаган, қишлоққа газ бер ундан кўра.

Ё тонировкадан соққа зўр тушяптими деймана, феррари тугул танк ботса балони тешиладиган абгор йўлларга асфальт бер ундан кўра.

Факаферроси чиқиб кетган бу йўлларга Феррари эмас, ТРАКТОР бериш керак...

👉@Otabek👈
Дубайни ГАИлари феррарида юрадимуш...

Зато дубайликлар россияга ишлашга кетмайди.
Дубайликлар мошинасига метан уйида ТАППИ ёқмайди.
Кечаси шам ёқмайди.
Мактабга ўқувчилар буюк лойденгиз кечиб бориб сассиқ кўмир ёқиб" ўҳҳў-ўҳў" деб кўк йўтал бўлиб ўқимайди.

Дубайни орзу қилалла лекин буёғи МУМБАЙдан беш баттар НАСИНЭМСИН😂

👉@Otabek👈
Бизни қишлақда сигирни ИНАК дейди.
Нега унақа дейилишини билмайману аммо бу лақаб ИНАКларга роса мос.
Хуллас мана шу инакларимиз шу кунларда бизни таппи аталмиш табиий газ ўрнини босувчи алтернатив ёқилғи билан таъминлаб турибди, мана шу инакни орқасидан (ҳа точна орқасидан) уйимиз иссиқ, қозон тагида олов бор.
Мен қишлақи бу гапим билан нима демоқчиман?.
Шунчаки бу инак юқорида ўтирган бир иккита ҳўкиздан кўра анча фойдали махлуқ экан.
Энергетика вазирлиги сизларга намёк қимаяппан ўлиб кетайин агар демайман, проста энергетика вазирлиги бералмаган иссиқликни мана шу инак орқамачасига бўлса ҳам бериб турганини айтяппан холос.
Шу учун мана шу ИНАКларга ҳайкал қўйсак нима дейсилар ҳўкизлар?

👉@Otabek👈
Отабек Артиков
ГАИларга феррари бериш керакмуш КАРЛ эшитяпсанми, ФЕРРАРИ😂 Газ билан свет энасиникига милоддан аввалги асрларда кетиб қайтиб келмаган, қишлоққа газ бер ундан кўра. Ё тонировкадан соққа зўр тушяптими деймана, феррари тугул танк ботса балони тешиладиган абгор…
Мана бунга ўхшаган бировни меҳнат махсулини секингина ўзлаштириб манба бермайдиган КАТАККАЛЛАлар учун Япон ғижжакчиси Эминемни "CALL IN GO SKY SEEN LEARNING" деган хит таронасини қўйиб эшиттирамиз.

👉@Otabek👈
👍2