Отабек Артиков
39.2K subscribers
4.57K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Отабек Артиков
#Ботга_келган_хабар "-Маҳалла раисларига ўз вазифаси қолиб бошқа ишларни юклашлари маҳалла раисларининг жонидан ўтиб кетди. Ҳатто дам олиш кунлари ва ҳаттоки меҳнат таътилида бўлса хам ишга чақиришларига нима дейсиз мажбурий металлом мажбурий обуна мажбурий…
#Ботга_келган_хабар

"-Бу постдан кейин маҳалла тизимида хусусан Чуст туманида нимадир ўзгарармикан?!!

Аксарият валломат рахбарлар айниқса махалла тизимида, ўзини ҳаловатини ўйлаб, пахта қўйиш билан Ҳоким бувани муборак кўзларига чиройли кўриниш мақсадида ўз сўзини фикрини айтиб, ўз ишчилари ходимларини, ўз ташкилотларини ғурури, шаъни, обрўсини сақлай олишмайди. Қисқа қилиб айтганда арқони ўз эгасидан бошқани қўлида бўлган қўйга ўхшашади.

Ваҳоланки Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлгандан кейин металлургия, газета журналлар қўмиталаридан ўзини изоляция қилишниям билиш керак яъни юқоридаги айтилган ташкилотларга ишингни қил мени вазифам бошқа ва мен ўз вазифамни бажараман менга буйруқ бериш сени ишингмас дейишниям билиш керак.

Лекин аслидачи, аслида қандай?

Кечаги постдан кейин Чуст туман оила ва махалла бўлими астойдил шу постни тарқатишда айбдор бўлган ходимларини қидириш билан оворалар. Гўёки бу ҳақиқатларни, ноқонуний талаблари оммага билдирган инсон улар учун жиноятчи кабидир.

Аммо бир ҳолатни тан олиш лозим. Кечаги пост сабабми ё чинданам қонуний иш олиб боришга жазм этишдими, ҳоким бува соатлари деб аталувчи мажлисга маҳалла раисларини чақирмасликни афзал билишибди. Демак постингиз таъсир этмоқда. Бу постни таъсир доираси вечно сақланиб қолиб, бошқа жабҳаларда ҳам таъсир этар балким."

👉@Otabek👈
Шу иш гуноҳлиги ҳақида ҳаммага оғизда ваъзхонлик қилиб туриб амалда ўзи ўша гуноҳ ишга қўл уриши бу худди нозиктаъбман деб туриб ҳожатхонадан озиқланишига ўхшайди.

Амали билан каломи мос эмаслар босиб кетди...

👉@Otabek👈
Сўкиниш муваффақият гаровидир.

© Немис ғижжакчиси Напалеон Македонский

👉@Otabek👈
Блогерлар орасида энг ёмон суконғичи мен эканимни ҳисобга оладиган бўлсак, менимча мен ҳам келажакда катта амалдор бўп кетаманов)))

👉@Otabek👈
Футболчи МЕССИ ўзбекми дейман-а?

Ҳеч ўрнини ёш иқтидорли кадрларга бўшатиб беришни истамайди.
Сендан ҳам яхшигина амалдор чиқади МЕССИқул..

👉@Otabek👈
Отабек Артиков
Футболчи МЕССИ ўзбекми дейман-а? Ҳеч ўрнини ёш иқтидорли кадрларга бўшатиб беришни истамайди. Сендан ҳам яхшигина амалдор чиқади МЕССИқул.. 👉@Otabek👈
Биздан МЕССИдек зўр футболчилар чиқмаслиги аппа-аниқ.

Лекин МЕССИ каби ўрнини ёшларга бермайдиган қариялар анчагина чиққан.
Эҳҳе миллионлаб МЕССИ лақабли бобойлар ўрнини ҳеч кимга бермай курсисида занглаб бижиб ётибди...

👉@Otabek👈
Ғалати замон.

Домлалар разборщик.
Отарчилар мулла.
Амалдорлар фотомодель.

P.S. Баъзилари деб ўқилсин...

👉@Otabek👈
#сивастополь ажойиб диёр. Сувчилар футбол майдони қуради, қурувчилар мироблик қилади. Темирйўлчилар театр қуради, артистлар ҳокимга ақл ўргатади. Домлалар разбор қилади, мафиозилар ҳаётдан ваъз ўқийди. Профессорлар таксистлик қилади, таксистлар сиёсатдан гапиради. Бизнесменлар ҳоким бўлади, ҳокимлар бизнес қилади...


Давом эттиринг...

👉 @fayzboguz
"UzTog'oraMotors" дагиларга бумага бериб юборинглар, улар ҳам терма жамоамиз қилган ишни қилиб қўйишди.

👉@Otabek👈
👍2
"-ВОЙ ЧИЧҚООООООООООООН" деганакан.
Тугади...
Насинэмсин менам битта завод очиб, тунука тоғораларга 4 та йиртиқ балон босиб, 10 минглик тешик тоғорани 20 мингга нархлаб, олдиндан 85 фоиз тўловини олиб БИЗНЕЦ қилсам бўлмасмикане?

Одамлар мана шу тунука тоғорани йиллаб кутганда мени лағар тоғорамни 1-2 ой кутмайдими?

👉@Otabek👈
"UzTog'oraMotors"ни янги эмблемаси.

👉@Otabek👈
Сув тақчил ҳудудларда сувсевар арчалар экилаётганини ўзи дарахтлар аслида "Яшил макон" учун эмас, шунчаки баъзи раҳбарлар қизил рўйхатга тушиб қолмаслик учун қилинаётган ишлигидан далолат беради.

Токи раҳбарлар бизга кўриниш эмас, шунчаки тоза кислород кераклигини тушуниб етмас экан миллиардлаб маблағлар яқин йилларда сувсизликдан қуриб, қовжирайверади...

👉@Otabek👈
👍1
Мактабга ҳоким келади, касаллар ҳам ишга чиқсин...

Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги мактабларда эртага ҳоким ташрифи юзасидан ҳамма ишга чақирилган. (1-ИДУМдан тортиб барча мактабларга бир хил топшириқ)

Давомад ҳоким келганда 100 фоиз бўлиши шарт, бошқа вақтларда жичча шартмас.

Ҳа айтмоқчи ҳоким келаркан деб касалларни ҳам ишга чақирибсизлар бира тўла ўлиб кетганларни ҳам қабристондан ола келинглар, ҳокимликдагилар сўраб қолиши мумкин.
Билбўметта

👉@Otabek👈
Бир одам олтин балиқ ушлаб олибди:
Балиқ “-Тила тилагингни“ деса ҳалиги одам шошилиб “-Бу йил қиш фасли қишлоғимизга ёздек иссиқ келсин“ деб тилак бажарибди.
Шунда балиқ “-сен қарияни елкангдаги жун тўрванг жойидами, сеҳр-жоду табиат ишига аралашмайди, бошқа тилак айт“ дебди.
Шунда ҳалиги қария “-Бўпти қишлоғимизга газ тортиб берақол“ деса, тилла балиқча ўйлаб туриб “-Хўш қишда қишлоғинг неча градус иссиқ бўлишини истайсан?“ диямуш😂

👉@Otabek👈
👍2
Эртага ҚИШ дарси бошланади биз эса БАҲОР дарсини тайёрлаб келганмиз.
Эҳ иккичиларим...

👉@Otabek👈
Forwarded from Muxbir Daliev
📣Гар каналга қўйсанг оёқ...

Бир ажойиб замонларда яшаяпмиз-да. Авваллари эрта тонгда қорин очиб уйғонардик. Ҳозир миямиз "очиб" уйғоняпмиз. Олдин эрталабда таом танаввулига шошилсак, ҳозир ахборот "танаввул"ига ошиқамиз. Буни Ахборот асри "симптом"лари дейишади..

Мен сизларга ана шундай ахборотга "очлик" кузатилган пайтда кириш керак бўлган "Телеграм"нинг ўзбек контентидаги айрим қизиқ каналларни кузатиб боришни тавсия қиламан.

🧠👉
Yuristkadr – ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев канали. Меҳнат муносабатларига оид масалаларда муаммо бўлса, бемалол шу манзилга уланволинг. Айниқса, раҳбарларга алоҳида тавсую!

🎭👉
Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

🎯👉
RakursUz – журналист, Human.uz сайти бош муҳаррири Муслим Мирзажонов саҳифаси. Воқеа-ҳодисаларга ўзига хос ракурсда қарайди. “Ютуб”да шу номдаги саҳифаси обуначилар сони 121 мингдан зиёд. Каналда қисқа, лўнда ва юмор билан ёзади. Лонгридларни қарийб учратмайсиз.

👉
Rasul Kusherbayev – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг расмий шаҳсий саҳифаси. Бу инсонни ортиқча таърифлаб ўтиришга ҳожат йўқ, бизнингча. "Оффишл" канали шу!

📌👉
Отабек Артиков - Юрагида ўти бор воҳалик блогер. Қашқадарёлик йигитнинг доим марғилон дўппи кийиб юришида бир мазмун бордек. Яъни унинг ёзганлари ҳамма учун муҳим бўлган мавзулар!

✍️👉
Muxbir Daliyev – журналист, блогер Хуршид Далиевнинг шахсий канали. Унда муаллифнинг ўзига хос тил ва услуби, антиқа “рейдлари”, сатирик чиқишлари, танқидий қарашлари ва мурожаатлар бўйича тайёрлайдиган материаллар акс этади.

📚👉
Bahodir Ahmedov – Канал эгаси юрист. У юридик маслаҳатлар, фикрлар беради, шунингдек мурожаатларни оммага олиб чиқишда кўмаклашади. Одамлар ўз ҳуқуқларини билишига ёрдам беришни мақсад қилган.

🤘👉
Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Зерикмайсиз!

Қани, марҳамат!

Ҳурмат билан яна ўша холис кузатувчи 👀
ГУЛБAДAН
(газсиз version)

Уйларим иссирмикан ўтин ёриб
Тезак-пезак ёқсамми, ё таппи қориб.
Арзи-ҳол айтсам деди ҳоким бориб
Бор, ўчоғинг ёқ мани ваъдам солиб.
Гулбадан, эй Гулбадан, эй Гулбадан
Тур, қарачи келдими газ трубадан,


Ой чиқур ойдинда дарс қилсин қизинг,
Шарқирар қумғонда сув, юв кир юзинг,
Свет ва газдур хом хаёл, ҳар бир сўзинг,
Ҳидланурсан сигирни соққандай ўзинг.
Гулбадан, эй Гулбадан, эҳ Гулбадан
Уст-бошингда айта қолчи-кул надан?


Гулбадан, гул ҳам ўзинг, қул ҳам ўзинг,
Гул ўтиндай куйгану-кул хам ўзинг,
Танга дармон бўлмади бу ваъдалар,
Чўпчакларга ишонган гўл эл ҳам ўзинг,
Гулбадан,эй Гулбадан,қўй Гулбадан
Дард юқади-дейди, чиқсанг кулбадан.


Уй тутун, юз-кўз қаро бу "сурма"дан,
Очма сўз қўй гўштида қовурмадан,
Чиқ, қара-мусаффо юрт осмонида
Борми дарак баҳорда қайтувчи турнадан,
Гулбадан, ҳей Гулбадан, вой Гулбадан
Музлаюрман- бош чиқарсам кўрпадан...


👉@Otabek👈
👍2
Менимча кучлар тенг😁

👉@Otabek👈
Bugin men ushin qadirli bolg'an Qaraqalpaq tili ku'ni eken sol mu'nasebet penen ba'rshe qaraqalpaq xalqin shin ju'rekten qutliqlayman.
Qarapayim hamde miymandos ag'ayinler, sizlerdi ju'da-ju'da jaqsi ko'remen hamde tilin'izdi o'z ana tilimdey tu'sinemen .
Til bayramin'iz qutli mu'barek bolsin...


Бугун мен учун қадрли бўлган Қорақалпоқ тили куни экан шу муносабат билан барча қорақалпоқ халқини чин қалбдан табриклайман.
Дангалчи ва меҳмондўст биродарлар, сизларни жуда-жуда яхши кўраман тилингизни ўз она тилимдек бемалол тушунаман.
Тил байрамингиз муборак бўлсин...

👉@Otabek👈
👍1
#Ботга_келган_хабар
Самарқанд вилояти Оқдарё тумани "ОҚДАРЁ ОВОЗИ" газетасини аҳволини қаранг.

Саводли одамни ҳам саводсиз қилиб қўядику🙄 бир қарасанг криллча босилиб чиқарилади бир қарасанг, лотин алифбоси аралаш крилча босилиб чиқарилади.
Уям етмагандай лотинча сарлавҳада бошланиб давоми яна лотинчада кетади.
Бу газета ўзи лотинда чиқиши керaкми ё криллдами ёки аралаш чиқаверса ҳам бўладими?
Энг қизиғи баъзи хабарлар қаерлардандир чала кўчирилган...

P.S. Шахсан мен газета қайси алифбода ёзилишига қизиқмайман, узум каробкани тагига қўйишга алифбони аҳамияти йўқ...

👉@Otabek👈