Отабек Артиков
39.2K subscribers
4.57K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Кеча бензин нархлари арзонлашгани ҳақидаги хабарлар тармоқларни ростакамига портлатиб юборди, аммо баъзи мурожаатчиларнинг мурожаат қилишича "ЎзбекНефтГаз"га қарашли баъзи ёқилғи қўйиш шахобчаларида ҳамон қандайдир ўйинлар бўлмоқда экан:
Андижон шаҳридаги Бўстон ва Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги заправкаларда ҳам 2 кундан бери AI 80 маркадаги бензин йўқ эмиш.
Юқоридагилар бeнзин нархини арзонлаштиришга киришиб кетган бир вақтда пастдагилар нега бу каби ўйинлар қилишаётгани қизиқ.
Мутасаддилардан ушбу ҳолатларни назоратга олишни сўраб қолардик.

👉@Otabek👈
Шу баъзи жангчилар ҳам бизни баъзи амалдорларга ўхшайдида "Йиртаман, ёрвораман, ҳал қивораман" деб биринчи раунд тугамасдан ёнбошлаб "КАКА"ни берворади.
Ўзи баъзилар қариган сари алжирашни бошлайди...

👉@Otabek👈
Бир нарса эътиборимни тортди:
Қашқадарё вилоятига янги тайинланган ҳоким келасолиб ишни атрофига расмчи ва ялогерларни тўплаб, пиар қилиб ёки иқтибослар келтиришдан бошламади.

Негадир бу ҳоким тармоқларда камнамо, бу албатта яхши раҳбарни вазифаси пиар қилиб ҳар куни объeктив қаршисида санъаткордек ўзини кўз-кўз қилиш эмас, ишни қилиш.
Ишонаманки бу ҳокимни аввалги лаганбардор ялогерларни жодули пиари ўзига жалб қилиб чалғитмайди.
Кузатишда давом этамиз...

👉@Otabek👈
#Ботга_келган_хабар
"-Маҳалла раисларига ўз вазифаси қолиб бошқа ишларни юклашлари маҳалла раисларининг жонидан ўтиб кетди. Ҳатто дам олиш кунлари ва ҳаттоки меҳнат таътилида бўлса хам ишга чақиришларига нима дейсиз мажбурий металлом мажбурий обуна мажбурий меҳнат мажбурийларни бажармаса ишдан олиниши билан қўрқитиб пўписа қилишлар маҳалла раисларининг жонидан ўтиб кетди-ку
Наманган вилояти Чуст
."

P.S. Энг ёмон томони бундай металлолом ва солиқ йиғимлари барча ҳудуддаги маҳаллаларда ҳамон давом этяпти.
Наҳотки маҳалланинг вазифаси солиқ ёки метал йиғиш бўлса?
Саволлар кўп, сохта жавоблар ҳам.
Ечим эса энасиникига кетган...

👉@Otabek👈
Forwarded from .
Мусулмон одам пиарчи бўлиши мумкинми? Асло! Чунки динимиз табиати мусулмон ўзини мақташи, ғурурланиши билан чиқишмайди. Ҳатто ўзини ўзига мақташини ҳам тақиқлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
​​-Анави ГАИга буйсунмай мошинани ҳайдаб қочган олғир ҳайдовчи узр сўраб чиқибди.
Диққат заковат сандиқчасини олиб чиқинглар, сизларга савол нима деб ўйлайсизлар машина ойнасини уриб синдирган қора формадаги братлар ҳам узр сўрармикан?

Ва нега айнан йўқ деб ўйлайсизлар?😂

👉@Otabek👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана бунақа лўттивозларга ЦИРКдан масхарабоз лавозимидаги ишни бериб ойлигини ҳам фақат ёлғондан суратларда бериш керак.
Э турқи тароватингга сабзи...

👉@Otabek👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чироқчида ИИО ходимлари оломонга кўздан ёш оқизувчи моддалар, газли, шикастлантирувчи қурол ишлатдими???

Кекса онахонни мазаси нега қочди?

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани 27.11.2021 й

@avtobloguz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hаманган шаҳри Давлатобод туман Ҳудудгаз идорасида свет йўқ экан.
Газ бермаганларинг учун биз ҳам свет бермаймиз дейишган бўлса керакда😂

👉@Otabek👈
​​Аввалги Қашқадарё вилоят ҳокими 200 миллион сўм ваъда қилиб кейин бермагани учун ҳокимга тош отиб (постларимни репост қилиб беринглар деб ялиниб) юрган битта ялогерча МИСРга текин кетишини эшитиб секин ҳокимникини ялашга ўтганди.

Мана шундай одам мени нохолисликда айблабди МАЗЗАМИ?.

Чи@иб қўйган бола ў@ириб қўйган болани устидан кулгандек гап бўпти лекин😂

👉@Otabek👈
Қашқадарёда яшайдиган блогерлар орасида "АКА"лар билан телефонлашмайдиган уларга ҳисоб бермайдиган ягона блогер менман-у лекин мен нохолисман-а?

Унда "АКА"лар билан тинмай телефонлашиб, телефонини кўтармасам ДАДАМни ёнига боради дадам мени итаради деб ими жимида братлари билан гаплашиб ОТЧЕТЬ бериб юрганлар роса холис эканда а?

Логика энасиникига кўрпа тўшаксиз кетиб қолган...

👉@Otabek👈
Ҳар йил қишда ГАЗ, СВЕТ ва БАҲОР қишлоғимиз йўлида пойга ўйнайди.
Ҳар гал БАҲОР биринчи бўлиб етиб келади...

👉@Otabek👈
Депутат Кушербаев долзарб мавзуни кўтарибдилар:
Тижорат банклари дам олиш кунлари ишламаса валюта айрибошлаш яна қорабозорга қолади.

Мен банклар дам олиш кунида ҳам ишласин демайман менда бошқа таклиф бор:

Валюта айрибошлаш шахобчаларини жисмоний шахсларга таклиф қилиш керак, истаган тадбиркор истаган ҳудудидан очиб олаверсин.
Бозорлар, супермаркетлар ҳудудларида ҳам кичик мустақил шахобчалар ташкил қилиш керак.

Қора бозор ўз-ўзидан қонуний шахобчаларга айланиб кетади.
Менимча бу масалани ўйлаб кўриш вақти келди...

👉@Otabek👈
​​2020 йил КРЫСА йили эди, унда анча мунча бюджетни кемирган КРЫСАлар ҳақида гапириб, 2021 йил сигир йилида ҳам анча мунча крысалар бюджетни сигирдек соғишини башорат қилгандим.(ахир буюк башоратчи ВАНГАни эркагиман😁)

Ҳақиқатда 2021 СИГИР йилида бюджетни елинини яғир қилиб роса соғишди энди 2022 йил ЙЎЛБАРС йили эканини ҳисобга олсак КРЫСА ва СИГИРларни йўлбарсимиз еб ютар деб умид қиламан...

👉@Otabek👈
Forwarded from Rasul Kusherbayev
👮‍♀Фуқаронинг ИИБ ходимлари билан гаплашганда қўли чўнтакда бўлиши ёки ИИБ ходимининг ёмонини яшириб, яхшисини ошириб айтмаслиги ҳуқуқбузарлик эмас. Ва қонунларга (топшириқ, "заказ" эмас) таяниб иш кўрадиган нормал суд бунинг учун фуқарога ўн беш сутка бермайди, аксинча унга "шантаж" билан қасд олмоқчи бўлган нариги тарафга чора кўради.

Қонунларга ҳурматсизлик ва танқид учун шахсий адоватни хизмат фаолиятидаги ваколатларга аралаштириб юборишнинг оқибати ёмон. Бундай ходимларга фуқаролар тақдирини ишониб бўлмайди.

📎"Ҳар бир инсоннинг тақдирини ҳал этишда онгимизда – адолат, тилимизда – ҳақиқат, дилимизда эса поклик устувор бўлади”, деб ўз халқига ваъда берган судъялар эса вазиятни холис бахолаб, "любой" пайт суддаги фуқаро ўрнида унинг ўзи ё яқинлари бўлиши мумкинлигини унутмасликлари керак.

👆Президентнинг очиқлик сиёсати ва ислоҳотларидан рухланиб, муомаласи қўпол бўлса-да(буни оқламайман), қонунийликни тарғиб қилиб келган блогер Ганиев ва ўртачирчиқлик депутат билан бўлган ишлар аслида ички ишлар тизими ичидаги ходимларнинг шахсий адовати сабаб уюштирилгани кундек равшан бўлиб қолди. Буёғига бу ишлар атайин уюштирилмагани, қонуний ва холислигини исботлашга уринишнинг натижаси нолга тенг.

❗️Яхшиси тизим унга қанчалик қадрли бўлмасин бу ишда иштирок этган барча "шантажчи", орсиз ходимларидан воз кечиб, қонун ихтиёрига топшириши керак вассалом. Шунда тизим ҳам давлат ҳам фуқаролари олдида ўз юзини сақлаб қолади.

Шу боис, айни пайтда тизимдаги ҳалол инсонлар сабаб қолган озгина ишончни ҳам йўқотмаслик учун вазиятни соғлом назар билан шахсан вазир Пўлат Бобожоновнинг ўзи қўлга олмаса бўлмайди.

Акс ҳолда тизим халқ ишончини йўқотишда давом этаверади.

Умид қиламанки, бу ўйинларга вазирнинг алоқаси йўқ ва шу сабаб вазият бўйича "ўйинчи" ходимларига нисбатан қонуний чоралар кўра олади.

👉 @deputat_kusherbayev
Отабек Артиков
Мана бунақа лўттивозларга ЦИРКдан масхарабоз лавозимидаги ишни бериб ойлигини ҳам фақат ёлғондан суратларда бериш керак. Э турқи тароватингга сабзи... 👉@Otabek👈
Моно лўттивозлик қилган Наманган вилояти Поп туманидаги маҳалла раиси ва ўринбосари ишдан олинибди.
Бунақа лўттивозликка мажбур қилган ҳокимлик вакиличи КРИСТАЛЬНЫЙ бўлиб жазосиз қолаверадими?
Фалон дона дарахтни чўнтагингдан оласан экасан расмини юборасан дейишгандирки булар харажатга тушмаслик учун томоша кўрсатишгандир.
Аслида муаммо раис ва унинг ўринбосарида эмас балки мана шунақа аҳмоқона топшириқ бераётган ҳокимликдаги баъзи миясизларда.
Бизга айсбергни сув юзасидаги қисминигина кўрсатишди холос сув остидаги энг катта қисми эса қоронғу бурчакда мавҳумлигича қолаверади.

Ҳурматли раислар раз таёқ охирида барибир сизларнинг бошингизда синар экан келинглар мана шунақа аҳмоқона топшириқ бераётганларни асл башарасини очинглар, айсбергни сув остидаги қисмини халқ кўрсин...
ҳам жабрдийда ҳам айбдор бўлиб қолманглар.

👉@Otabek👈