Отабек Артиков
36.5K subscribers
4.57K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
#Ботга_келган_хабар
Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги Жейнов шаҳарчасидан салом!

Бизда халқ банки банкомат ўрнатган (пулни нақдлаштирадиган).
У худди Реал ҳужумчиси Азарга ўхшайди, бир ўйин ўтказса 3-4 ой жароҳатда бўлади. Қурилганига деярли бир йил бўлди, Бу бечора Азар лақабли банкомат икки ёки уч ўйин ўтказди ва ҳалиям жароҳатда. Буни бошқа клубга сотиш керак ёки ўйинга тушуриш керак...

👉@Otabek👈
👍2
Қашқадарёлик ўқитувчиларга дарахт экиш топшириғи топширилгани ҳақида ТЕНТАК оға ёзибдилар.

Дарвоқе халқ таълим вазири яқиндагина алмашганди аммо эски урф-одатлар ўзгармаган кўринади...

Мени бир савол қийнайди қишлоқ хўжалик вазирлигини таълим тизимидагиларга нима алоқаси бор?

Логика нос чекаман деб ютиб қўйиб, кўнгли айниб думалаб ётибди..

👉@Otabek👈
#Ботга_келган_хабар

Яна ҚАШҚАДАРЁ.

Мен Қашқадарё вилоятидаги Муборак пайпоқ фабрикасида ишлайман мана 2 йилдан бери ойлик йўқ, ҳар 4-5 ойда бошлиқ алмашади лекин ойлик деган нарсани кўрмадик.
Мурожаат қилмаган жойим қолмади ҳеч қайси ташкилот ишни кўриб чиқмади. Кўрганиям мурожаатимизни қаноатлантирмади.
Ҳеч ким эътибор бермаяпти бу ерда 170 дан ортиқ ишчи ходим бор.
Ушбу масалага катталар эътибор қаратишса яхши бўлар эди...

P.S. Кунлар совидику, нима пайпоқ савдоси барибир яхши эмасми ҳурматли раҳбарият?

👉@Otabek👈
Бугун бензин нархи арзонларкан.
Далиев бро айтдилар...

Агар заправкалар ломатса қиладиган бўлса фото видеоларни патирлатиб юбориб тайлангизлар.

👉@Otabek👈
Фалончи ҳоким тўсатдан фалон жойга борди деб хабар беришади.
Тўсатдан борган жойларда бошқа сектор раҳбарлари ва оқланган дарахтлар (текшириб кўрсанг бугун эрталаб оқланган) қандай қилиб бирдан пайдо бўлиб қоларкина?
(Матбуот хизмати ва бир гала расмчилар ҳақидаку гапирмаймиз)
Ё у ҳокимларни ҳам менга ўхшаган эркак башоратчи ВАНГАси бормикане

👉@Otabek👈
Метанда очереди келганига суюниб карнай-сурнай чалиб юборган халқ бензин арзон бўлганига МОЛ сўйиб байрам қилиб юборса керак.
Ҳа кстати мол сўйиб байрам қилмоқчи бўлганлар если что бир иккита галстукли МОЛларни танийман.
Мобододе анаққиса...


👉@Otabek👈
Ўзбек фильмдагилар ёрворишибди👏
Улар халқаро кинофестивалда 2 та йирик мукофотни қўлга киритибди қойилми?

Листапад” халқаро Минск кинофестивалида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг "Илҳақ" фильми кинофестивалнинг "Гран-при" ҳамда Беларусь Республикаси Президентининг "Кинода маънавият ва инсонпарварлик ғоялари учун" махсус мукофоти билан тақдирланибди.

Миллий кинематографиямизда ўзгаришлар катта. Аввалроқ, Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган "Тутқунлик" ҳамда “Халқ жасорати” фильмлари ҳам Туркияда бўлиб ўтган “Коркут Ата” халқаро кинофестивалида совринларни қўлга киритган эди.

"Сўнгги йиллар ўзбек фильмлари юксак мукофотларни олаётгани таҳсинга лойиқ. Буларнинг барчаси Президентимизнинг кинога эътиборидан далолат. "Илҳақ” фильмининг ғояси ҳам юртбошимизга тегишли" – дейди Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

Киноижодкорларга омад тилаб, гран-прилар кўпаяверсин деймиз!
Яшавориларе👍

👉@Otabek👈
#Ботга_келган_хабар

"-Ака сизга битта саволда шуни чиқараоласизми?
Мени дўконимда банкомат қўйилган ток мени ҳисобимдан гвардияга пультга уланган тозалик мени ҳисобимдан лекин ижара ёки токка пул тўламайди шу тўғримикан ёки мени ҳисобимдан кимдир даромад қиляптимикан?"


P.S. Банкомат қўядиган банк эгаларидан аниқроқ жавоб кутиб қоловуза...

👉@Otabek👈
Отабек Артиков
#Ботга_келган_хабар "-Ака сизга битта саволда шуни чиқараоласизми? Мени дўконимда банкомат қўйилган ток мени ҳисобимдан гвардияга пультга уланган тозалик мени ҳисобимдан лекин ижара ёки токка пул тўламайди шу тўғримикан ёки мени ҳисобимдан кимдир даромад…
Савдо дўконига банкомат қўйганлар диққатига.

“-Банкомат бўйича банкомат қайси банкники бўлса тадбиркор банкни шахсий кабинетига солиқ сервис орқали фактура ташлаб берсин шартнома қилиб пулини банк тўлаб беради“ деб ёзишибди мутахассислар...

👉@Otabek👈
Тирикчилик...

Яшаш учун кураш буни тушунамиз аммо одам бу картошка ёки бир қоп ун эмаски уни шунчаки ортиб кетилса.
Бечора тушиб кетмаслик учун ипни маҳкам ушлаб олган.
Яшаш қийин тан оламан, аммо ҳаётни баттар мураккаблаштирманглар...

(Бухоро. Шофиркон)

👉@Otabek👈
​​Янги Ўзбекистон дунёнинг йирик телеканаллари нигоҳида

Ўзбекистон электрон ОАВ миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) Euronews билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Euronews сайтида Янги Ўзбекистонга бағишланган махсус саҳифа очилган бўлиб, (https://www.euronews.com/special/a-new-uzbekistan) ушбу саҳифада, телеканал эфирида бўлгани каби, глобал ҳамкорлик доирасида янги Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қилувчи барча материаллар, репортажлар ва мақолалар, шунингдек видеолавҳалар жойлаштириб борилади.

Euronews телеканалининг инглиз тилидаги эфирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан интервью берилган «Кун тартиби» (Agenda) дастури намойиши бошланди. Бу Euronews телеканалидаги аҳамиятли ва нуфузли дастурлардан биридир.
https://youtu.be/kAh0i0eRQxM

Телеканал мухбири Галина Полонская Содиқ Сафоев билан Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга Президент этиб сайланганидан кейин мамлакат қандай ривожланиши, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё бўйича режалари қандай экани ва Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасини ривожлантириш бўйича қандай таъсир кўрсатишга интилаётгани ҳақида суҳбатлашди.

👉Батафсил
Мактабдан пастроқ баҳо олсанг алам устида шартта вино-водкага кирасану ароқни зўридан ичиб, маст ҳолда кириб ўқитувчини чангини қоқаверасан дейишган бўлса керакда😂

Таълим муассасалари билан тамаки ва алкоголь сотиш шахобчалари оралиғи камида 500 метр бўлиши кераклигини ҳисобга оладиган бўлса бу қонун бузилиш ҳолати ҳисобланади, демак кимдир ноқонуний услубда ушбу дўконга лицензия берган ва лицензияни шунчаки раҳматга бермагани аниқ.
Бу ХНА ҳурматли мутасаддилар иложи бўлса мактаб ошхоналарида ароқ сотилиши учун шароит яратинглар, таълим кирадиган жойига калла ташлаб кириб кетмабдими, соққа бўлсин...

(Қашқадарё вил. Яккабоғ т.)

👉@Otabek👈
Баъзи раҳбарларни шолпиллаб қолган катта қорнини кўриб беихтиёр туғруқхонага телефон қилгим келиб қолади...

👉@Otabek👈
👍1
Миш-мишларга қараганда вилоятдаги журналист ва блогерлардан бир нечтаси МИСРга саёҳатга олиб кетилар экан.
Диққат заковат саволи, топингларчи мисрга кетадиганлар рўйхатида айнан қайси блогер йўқ?

Ва нега айнан ўша рўйхатга кирмай қолган блогер мен деб ўйлаяпсизлар?😂

👉@Otabek👈
Кеча бензин нархлари арзонлашгани ҳақидаги хабарлар тармоқларни ростакамига портлатиб юборди, аммо баъзи мурожаатчиларнинг мурожаат қилишича "ЎзбекНефтГаз"га қарашли баъзи ёқилғи қўйиш шахобчаларида ҳамон қандайдир ўйинлар бўлмоқда экан:
Андижон шаҳридаги Бўстон ва Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги заправкаларда ҳам 2 кундан бери AI 80 маркадаги бензин йўқ эмиш.
Юқоридагилар бeнзин нархини арзонлаштиришга киришиб кетган бир вақтда пастдагилар нега бу каби ўйинлар қилишаётгани қизиқ.
Мутасаддилардан ушбу ҳолатларни назоратга олишни сўраб қолардик.

👉@Otabek👈
Шу баъзи жангчилар ҳам бизни баъзи амалдорларга ўхшайдида "Йиртаман, ёрвораман, ҳал қивораман" деб биринчи раунд тугамасдан ёнбошлаб "КАКА"ни берворади.
Ўзи баъзилар қариган сари алжирашни бошлайди...

👉@Otabek👈
Бир нарса эътиборимни тортди:
Қашқадарё вилоятига янги тайинланган ҳоким келасолиб ишни атрофига расмчи ва ялогерларни тўплаб, пиар қилиб ёки иқтибослар келтиришдан бошламади.

Негадир бу ҳоким тармоқларда камнамо, бу албатта яхши раҳбарни вазифаси пиар қилиб ҳар куни объeктив қаршисида санъаткордек ўзини кўз-кўз қилиш эмас, ишни қилиш.
Ишонаманки бу ҳокимни аввалги лаганбардор ялогерларни жодули пиари ўзига жалб қилиб чалғитмайди.
Кузатишда давом этамиз...

👉@Otabek👈
#Ботга_келган_хабар
"-Маҳалла раисларига ўз вазифаси қолиб бошқа ишларни юклашлари маҳалла раисларининг жонидан ўтиб кетди. Ҳатто дам олиш кунлари ва ҳаттоки меҳнат таътилида бўлса хам ишга чақиришларига нима дейсиз мажбурий металлом мажбурий обуна мажбурий меҳнат мажбурийларни бажармаса ишдан олиниши билан қўрқитиб пўписа қилишлар маҳалла раисларининг жонидан ўтиб кетди-ку
Наманган вилояти Чуст
."

P.S. Энг ёмон томони бундай металлолом ва солиқ йиғимлари барча ҳудуддаги маҳаллаларда ҳамон давом этяпти.
Наҳотки маҳалланинг вазифаси солиқ ёки метал йиғиш бўлса?
Саволлар кўп, сохта жавоблар ҳам.
Ечим эса энасиникига кетган...

👉@Otabek👈