Отабек Артиков
36K subscribers
4.57K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Қарши шаҳридаги марказий сайилгоҳ (парк)да тунгги 23 да қулоқни қоматга келтирадиган баланд аммо бир тийинга қиммат мусиқани қўйишдан мақсад паркдан инс-жинсларни қўрқитиб ҳайдашми ёки парк ҳудудидаги дарахтларни қуртларини ўлдиришми.
Совуқ тунда паркда ҳеч ким бўлмаса керак бўлганда ҳам дам олиш ҳудудларида мусиқалар баландлиги неча децибилгача бўлишини раҳбариятнинг ўзи ҳам билмаса керак-а?

Вилоят марказида ярим тунда ҳар кеча қайтарилаверадиган бу шовқинни бирор раҳбар эшитадими ё ҳаммаси КАРми?

👉@Otabek👈
Отабек Артиков
Қарши шаҳридаги марказий сайилгоҳ (парк)да тунгги 23 да қулоқни қоматга келтирадиган баланд аммо бир тийинга қиммат мусиқани қўйишдан мақсад паркдан инс-жинсларни қўрқитиб ҳайдашми ёки парк ҳудудидаги дарахтларни қуртларини ўлдиришми. Совуқ тунда паркда ҳеч…
Карнайи тешилгурни овози ўчди ва ниҳоят.

Тадбиркорга эркинлик бериш керак лекин каллани устига чиқариб "АҲ" қилдирмаслик керак.

Пожалуйста ишласин соат 10:00 гача ундан кейин калонкасини уйига обориб резини йиртилгунча бақиртириб қўяверсин, халқни тинчини бузиш шартмас!

Одамда озгина фаросат бўлиши керак, тун ухлаш учун берилган ZООМ йиғилишлари ёки паркда калонкаларни ҳангратиш учун эмас.

Шунча кун индамадим бирорта фаросати бор раҳбар ўзи бунга чек қўяр деб, лекин ҳеч кимни фаҳми ё духи етмаябди ўчиришга.
Қулоқдаги яғир пахтани олиб қўйиб тунда нималар бўлаётганини ҳам қараб туринглар...


👉@Otabek👈
НАФС ва ИНСОНИЙЛИК ўртасида тез-тез футбол матчлари ташкил этиб турилади.
ИНСОНИЙЛИК доим терма жамоамиз қилган ишни қилиб қўяверади...

👉@Otabek👈
​​Нега мана шунақа мурожаатларни чиқармаслигим сабабини айтайми, чунки мурожаатчи бир вақтнинг ўзида қирқ саккиз юзта каналга бирваракайга мурожаатни юборади.
(Айнан шу мурожаат менга ҳам ва мен таниган бир нечта канал админларига бир вақтда бир киши томонидан юборилган)

Бир нарсани унутманглар одатда бошқа жойда чиққан мурожаатни бошқалар чиқаришни исташмайди, шахсан мен чиқармайман.

Маслаҳатим бирор муаммони чиқаришни истасанглар мингта қайиққа осилмасдан биттасига юборинглар.
Манба битта бўлиши керак!


👉@Otabek👈
Мен бугун ўзимни ўзим дунёдаги энг жинни э йўғe энг яхши блогер ва шу билан бирга ЙИЛ БЛОГЕРИ деб эълон қиламан.

Мен барча даврларнинг энг яхши блогериман, ҳурмат билан ўзим😁...

👉@Otabek👈
​​Кеча ЎзЭОАВМА томонидан ташкил этилган медиа-холлда кўрсатувлар контенти муҳокама қилинди.

Aссоциация Бош дирекцияси ва Экспертлар кенгашининг хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган ток-шоулар бўйича қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Ассоциацияга аъзо теле ва радио каналлар раҳбарлари, бош муҳаррирлар, ижодий ходимлар, Тошкент шаҳри “Нуроний” жамғармаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходимлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда медиа маҳсулотлар тайёрлашда оилавий қадриятларни ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, ушбу мавзудаги кўрсатувларнинг ижтимоий мазмунини кўчайтириш бўйича бир қатор чоралар кўрилаётганлиги, жамоатчилик ва томошабинлар билдираётган таклиф ва тавсиялар албатта инобатга олинишини айтиб ўтилди.

Батафсил
#Ботга_келган_хабар
Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги Жейнов шаҳарчасидан салом!

Бизда халқ банки банкомат ўрнатган (пулни нақдлаштирадиган).
У худди Реал ҳужумчиси Азарга ўхшайди, бир ўйин ўтказса 3-4 ой жароҳатда бўлади. Қурилганига деярли бир йил бўлди, Бу бечора Азар лақабли банкомат икки ёки уч ўйин ўтказди ва ҳалиям жароҳатда. Буни бошқа клубга сотиш керак ёки ўйинга тушуриш керак...

👉@Otabek👈
👍2
Қашқадарёлик ўқитувчиларга дарахт экиш топшириғи топширилгани ҳақида ТЕНТАК оға ёзибдилар.

Дарвоқе халқ таълим вазири яқиндагина алмашганди аммо эски урф-одатлар ўзгармаган кўринади...

Мени бир савол қийнайди қишлоқ хўжалик вазирлигини таълим тизимидагиларга нима алоқаси бор?

Логика нос чекаман деб ютиб қўйиб, кўнгли айниб думалаб ётибди..

👉@Otabek👈
#Ботга_келган_хабар

Яна ҚАШҚАДАРЁ.

Мен Қашқадарё вилоятидаги Муборак пайпоқ фабрикасида ишлайман мана 2 йилдан бери ойлик йўқ, ҳар 4-5 ойда бошлиқ алмашади лекин ойлик деган нарсани кўрмадик.
Мурожаат қилмаган жойим қолмади ҳеч қайси ташкилот ишни кўриб чиқмади. Кўрганиям мурожаатимизни қаноатлантирмади.
Ҳеч ким эътибор бермаяпти бу ерда 170 дан ортиқ ишчи ходим бор.
Ушбу масалага катталар эътибор қаратишса яхши бўлар эди...

P.S. Кунлар совидику, нима пайпоқ савдоси барибир яхши эмасми ҳурматли раҳбарият?

👉@Otabek👈
Бугун бензин нархи арзонларкан.
Далиев бро айтдилар...

Агар заправкалар ломатса қиладиган бўлса фото видеоларни патирлатиб юбориб тайлангизлар.

👉@Otabek👈
Фалончи ҳоким тўсатдан фалон жойга борди деб хабар беришади.
Тўсатдан борган жойларда бошқа сектор раҳбарлари ва оқланган дарахтлар (текшириб кўрсанг бугун эрталаб оқланган) қандай қилиб бирдан пайдо бўлиб қоларкина?
(Матбуот хизмати ва бир гала расмчилар ҳақидаку гапирмаймиз)
Ё у ҳокимларни ҳам менга ўхшаган эркак башоратчи ВАНГАси бормикане

👉@Otabek👈
Метанда очереди келганига суюниб карнай-сурнай чалиб юборган халқ бензин арзон бўлганига МОЛ сўйиб байрам қилиб юборса керак.
Ҳа кстати мол сўйиб байрам қилмоқчи бўлганлар если что бир иккита галстукли МОЛларни танийман.
Мобододе анаққиса...


👉@Otabek👈
Ўзбек фильмдагилар ёрворишибди👏
Улар халқаро кинофестивалда 2 та йирик мукофотни қўлга киритибди қойилми?

Листапад” халқаро Минск кинофестивалида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг "Илҳақ" фильми кинофестивалнинг "Гран-при" ҳамда Беларусь Республикаси Президентининг "Кинода маънавият ва инсонпарварлик ғоялари учун" махсус мукофоти билан тақдирланибди.

Миллий кинематографиямизда ўзгаришлар катта. Аввалроқ, Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган "Тутқунлик" ҳамда “Халқ жасорати” фильмлари ҳам Туркияда бўлиб ўтган “Коркут Ата” халқаро кинофестивалида совринларни қўлга киритган эди.

"Сўнгги йиллар ўзбек фильмлари юксак мукофотларни олаётгани таҳсинга лойиқ. Буларнинг барчаси Президентимизнинг кинога эътиборидан далолат. "Илҳақ” фильмининг ғояси ҳам юртбошимизга тегишли" – дейди Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

Киноижодкорларга омад тилаб, гран-прилар кўпаяверсин деймиз!
Яшавориларе👍

👉@Otabek👈
#Ботга_келган_хабар

"-Ака сизга битта саволда шуни чиқараоласизми?
Мени дўконимда банкомат қўйилган ток мени ҳисобимдан гвардияга пультга уланган тозалик мени ҳисобимдан лекин ижара ёки токка пул тўламайди шу тўғримикан ёки мени ҳисобимдан кимдир даромад қиляптимикан?"


P.S. Банкомат қўядиган банк эгаларидан аниқроқ жавоб кутиб қоловуза...

👉@Otabek👈
Отабек Артиков
#Ботга_келган_хабар "-Ака сизга битта саволда шуни чиқараоласизми? Мени дўконимда банкомат қўйилган ток мени ҳисобимдан гвардияга пультга уланган тозалик мени ҳисобимдан лекин ижара ёки токка пул тўламайди шу тўғримикан ёки мени ҳисобимдан кимдир даромад…
Савдо дўконига банкомат қўйганлар диққатига.

“-Банкомат бўйича банкомат қайси банкники бўлса тадбиркор банкни шахсий кабинетига солиқ сервис орқали фактура ташлаб берсин шартнома қилиб пулини банк тўлаб беради“ деб ёзишибди мутахассислар...

👉@Otabek👈
Тирикчилик...

Яшаш учун кураш буни тушунамиз аммо одам бу картошка ёки бир қоп ун эмаски уни шунчаки ортиб кетилса.
Бечора тушиб кетмаслик учун ипни маҳкам ушлаб олган.
Яшаш қийин тан оламан, аммо ҳаётни баттар мураккаблаштирманглар...

(Бухоро. Шофиркон)

👉@Otabek👈
​​Янги Ўзбекистон дунёнинг йирик телеканаллари нигоҳида

Ўзбекистон электрон ОАВ миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) Euronews билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Euronews сайтида Янги Ўзбекистонга бағишланган махсус саҳифа очилган бўлиб, (https://www.euronews.com/special/a-new-uzbekistan) ушбу саҳифада, телеканал эфирида бўлгани каби, глобал ҳамкорлик доирасида янги Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қилувчи барча материаллар, репортажлар ва мақолалар, шунингдек видеолавҳалар жойлаштириб борилади.

Euronews телеканалининг инглиз тилидаги эфирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан интервью берилган «Кун тартиби» (Agenda) дастури намойиши бошланди. Бу Euronews телеканалидаги аҳамиятли ва нуфузли дастурлардан биридир.
https://youtu.be/kAh0i0eRQxM

Телеканал мухбири Галина Полонская Содиқ Сафоев билан Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга Президент этиб сайланганидан кейин мамлакат қандай ривожланиши, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё бўйича режалари қандай экани ва Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасини ривожлантириш бўйича қандай таъсир кўрсатишга интилаётгани ҳақида суҳбатлашди.

👉Батафсил
Мактабдан пастроқ баҳо олсанг алам устида шартта вино-водкага кирасану ароқни зўридан ичиб, маст ҳолда кириб ўқитувчини чангини қоқаверасан дейишган бўлса керакда😂

Таълим муассасалари билан тамаки ва алкоголь сотиш шахобчалари оралиғи камида 500 метр бўлиши кераклигини ҳисобга оладиган бўлса бу қонун бузилиш ҳолати ҳисобланади, демак кимдир ноқонуний услубда ушбу дўконга лицензия берган ва лицензияни шунчаки раҳматга бермагани аниқ.
Бу ХНА ҳурматли мутасаддилар иложи бўлса мактаб ошхоналарида ароқ сотилиши учун шароит яратинглар, таълим кирадиган жойига калла ташлаб кириб кетмабдими, соққа бўлсин...

(Қашқадарё вил. Яккабоғ т.)

👉@Otabek👈