Отабек Артиков
35.9K subscribers
4.57K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
​​Ўрик гуллаганда шеърига пародия.

Заправкани безаб мошналар
Шопирларни бериб додини.
Очередга йўл олар аста
Қарғаб сўкиб газни зотини.

Ҳар йил қишда шу бўлар такрор,
Эрта кунда газлар ўлади.
Тезроқ кела қолсайди баҳор
Газлар шунда катта бўлади.

Мана сенга шунча очеред
Телфонингга истаганча ол.
Заправкада совқотдик жуда
Сен ўрнимга бир кечага қол.

Ҳар қиш боши шу бўлар такрор
Навбат келса ўчади свет.
Айтинг қорни катта амалдор,
Орқа билан тенг бўлдими бет?

👉@Otabek👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ихтирони "UzTog'oraMotors"дагилар кўрмасин фақат, "GENTRA white provada edition" қилиб ишлаб чиқаришни бошлаб юборишлари мумкин, билбўметта😂

👉Otabek👈
👍1
Эй сен! ҳа сен айнан мана шу постни ўқиётган жигарлар, маслаҳатли иш бор one минутга бяхкелиларчи.

Хуллас биродари азиз ва биродари азизалар (биродарка десаям бўлоради)

Мен YOUTUBE тармоғида контент қилмоқчиман.
Шунга бирозгина маслаҳатинглар даркор.
Қандай контент қилишимни истаган бўлардингиз, сизларни фикрингиз мен учун вафше муҳим.
Менга қолса бирорта такой фонни қўйиб олиб бирор муаммо таҳлилини гапириб бериш, аммо бу одамларга қизиқми йўқми билмаман, хотя луғатимдаги ғалати сўзлар доим аудиториям учун қизиқ бўлгани учун буни медиа шаклда қилсамми деб ўйлаб турибман.
Яна таклифларингга қараб ўйлаб кўраман, ома лекин башарамни оммага кўрсатиб шок хабар фалончини фалончи фалон қип кетиптикан натижаси 9 ойдан кейин аён бўларкан деб лавҳа қиломайман, биринчидан бу қўлимдан келмайди иккинчидан камерага қарасам тиззам қалтираб, меззам қочади.
Менга кадр ортидан валақлаш қулайроқ.

Хуллас нима дейсизлар тармоғига ҳам лой патинкам билан қадам ранжида қилайинми?
Ва қандай мaвзуда видео қилсам сизлар учун қизиқроқ бўлади деб ўйлайсизлар?
Кимдадир таклиф бўлса @Artikov_bot га кириб СТАРТ деган яғир кнопкачани босиб, патирлатиб таклиф юбориб тайлангларчи, мен унгача ёнбошлаб мизғиб оламан.
Фикрингизни кутаман...

👉@Otabek👈
Нега унда Қашқадарёликлар "ҲУРМАТЛИ ЗОИР ТОИРОВИЧ" деб мурожаат қилишганида мени ундай чақирманглар демагансиз?
МАСАЛАНДА😁

👉@Otabek👈
👍1
Гул бир ён, чаман бир ён деган эски қўшиққа пародия

Ватан ичинда бу кун, газ бир ён, ўтин бир ён,

Уйлар совиб ётадур, мен бир ён, жонон бир ён.

Саҳар субҳи содиқда шам бир ён, гугурт бир ён,

Тун пардасин тортса гар, висолни унут бир ён.

Сотган газига алқов, сотган валломатига,

Тупурганим бор тенглик ҳамда адолатига.

Светсиз етай қандоқ уйнинг ҳаловатига,

Мақтовига мен бир ён, борлиғим зиндон бир ён.

Ҳоким зоти бор ерда дард бир ён, алам бир ён

Арзномани битгани сиёҳ бир ён, қалам бир ён.

Свету-газ бўлмаса, кўмиру шағам бир ён.

Қоронғидир йўлларим, ой бир ён, осмон бир ён.

Четга кетса газлари, туғ бир ён, туғён бир ён.

Пахталарни қўярдим агарда газим ёнса,

Бўралатиб сўкаман куз келмай тугар бўлса,

Телвизор кўрай десам свети ўчар бўлса,

Қазо бўлиб кетяпти, шом бир ён, хуфтон бир ён.

Газ светни йўқлиги юрагимни тилар бу,

Халққамас, ҳайкалларга пулларни сарф қилар бу,

Салкам ўттиз миллиард сўм бир ён, доллар бир ён

Танчада оловим йўқ совқотди боллар бир ён.

Бу оламда Газ танҳо, муборак свет танҳо,

Тармоқларни отаси бизда интернет танҳо,

Қовунларни туширар амалдор сурбет танҳо,

Қишда кўк газон бир ён, фақат жон арзон бир ён.

👉@Otabek👈
👍2
Дарахт экдик ЎТОҚ бўлди.
Кўкармади ҳалиги нимайди ҳа Ўтин бўлди...

👉@Otabek👈
🤣1
Бизникилар ҳам Голливудникидек боевик кинолар олишяптикан:
"Осиё арслони" ва «Узбечка» деган шу жанрдаги фильмлар Беларусь билан ҳамкорликда суратга олинар экан.

Айни кунларда ўзбекистонлик киноижодкорлар Беларусь давлатида ўтказилаётган кинофестивалда иштирок этмоқда. Улар фестиваль баҳона "Осиё арслони" («Азиатский лев») ва «Узбечка» харбий жанрдаги мана шу икки фильмни ҳамкорликда суратга олишни келишишибди. Бу Туркиядаги бўлиб ўтган кинофестиваль ва у ердаги ҳамкорликдан кейинги яна бир хушхабар!

Минск шаҳрида ўтказилаётган XXVII «Листапад» халқаро кинофестивали доирасида Беларусь ва Ўзбекистон ўртасида кинематография соҳасидаги ҳамкорлик дастурининг тақдимоти учун алоҳида кун ажратилибди. Учрашувда ҳар икки мамлакат киноижодкорлари иштирок этган.

Киночиларимиздан яна яхши хабарларни кутиб қоламиз!
Айтмоқчи мободо ужас кино олишса ўзим рол ўйнаб бераман)
Батафсил...
​​#Тавсия

Биласиз, ҳозирда жуда кўплаб платформалар, тренинглар асосан бизнес бошқарув , сотув ва маркетинг атрофида айланади. Мотивация деган сўз ҳамманинг меъдасига тегиб бўлди.
Тадбиркорлар учун ҳақиқий саноатда керак бўладиган  билимлар платформаси мавжуд эмас.
Шунинг учун текстиль, кимё саноати, қишлоқ хўжалигида , озиқ -овқат саноатида ишлаб чиқаришда аниқ муҳандислик ва амалий билимлар етишмайди ва катта сармоя йўналтирилган лойиҳалар тез-тез касодга учрайди.

Лекин, телеграмда ўзбек тилида ажойиб бир каналга дуч келдим. Юқорида айтилган соҳаларда замонавий технологиялар, қай тарзда лойиҳалаш кераклиги, сифат назорати, технологик ечимлар, ташқи иқтисодий фаолият, тежамкор ишлаб чиқаришнинг самарадор услублари, бизнес бошқаруви ҳақида TECHNOPROM деган канал бор экан.

Тадбиркорликка қизиқадиганлар ва профессионал тадбиркорларга тавсия қиламан:


https://t.me/joinchat/RHVbeBC31qf8RtW6
Биз ҳозир ЯШИЛ МАКОН учун дарахт экяпмиз.
Қачондир табиат учун ҳам албатта экамиз...

👉@Otabek👈
Бўлса берадида, йўқ нарсани қайдан берсин.
Булар фақат олишни билади...

👉@Otabek👈
Forwarded from Alimoff
Рақобат билан ривожланиш сари

Таниқли хитойлик тадбиркор, AliBaba компаниясининг асосчиси Жек Ма шундай деган эди: "Рақобат бу худди шахмат ўйини каби, ютқазиб қўйсанг яна бир партия ўйнашинг мумкин, муштлашиш эса шарт эмас."

Инсоният тарихига назар соладиган бўлсак, бутун бошли бугунги кун цивилизацияси айнан рақобатлар орқали шаклланган ва ривожланган. Қадимга Спарта ва Афина рақобати, Қадимги Рим ва Карфаген рақобати вҳк.

Нима деб ўйлайсиз, жуда кўплаб географик кашфиётлар қандай яратилган? Айнан рақобат сабабли. Тасаввур қилинг, 19 аср охири, -70 даражагача совуқ Арктикада иккита гуруҳ инсонлар изғиб юришибди. Британиялик Роберт Скотт ва норвегиялик Руаль Амундсенларни бу гадой топмас музли саҳрога нима етаклаб келди? Ҳа бу қутб марказига ким биринчи етиб бориш бўйича бўлган рақобат эди.

Агар ака ука Адольф ва Рудольф Дасслерлар ўртасида рақобат юзага келмаганида бугунги кунда энг зўр бўлган иккита спорт кийимлари компанияси Adidas ва Puma вужудга келган бўлармиди? Менимча йўқ, чунки ишни яхши бошлаган битта компания ўзига рақобатчи йўқлигини хис қила бошлаган кундан бошлаб унда сифат туша бошлайди, замонга мослашмайди ва инновацияларга қўл урилмайди.

Рақобат инсонларга танлов имкониятини беради, монополия эса битта нарсани танлашга мажбур қилади, бошқа йўл қолдирмайди. Демак монополия сени стрессга солса, рақобат инсонларни бахтли қилиши мумкин. Ахир ўзингга ёққан, ўзинг истаган нарсани сотиб олиш яхши-ку!

Рақобат инсониятни буюк кашфиётларга, технологик инқилобларга олиб келди. Генри Форд ўз автомобилларини конвейер усулида йиғишни бошлади ва автомобилсозлик эрасида янги замон яратди. Бунга сабаб ҳам айнан бошқалар билан рақобат эди.

Месси ва Роналду рақобатини эсланглар, уларнинг қай бири кучлилиги муҳим эмас, улар ушбу рақобат туфайли миллионлаб оддий футбол мухлисларига унутилмас онларни хадя қилдилар.

Демак ҳар бир соҳа, футбол, бизнес, ижтимоий ҳаёт, фан ва бошқаларда ҳам рақобатнинг ўрни беқиёсдир. Рақобат бор жойдагина ривожланиш ва инновациялар бўлиши мумкин. Рақобат йўқ ерда шиддат билан бошланган ривожланиш ўз нуқтасига бориб тўхтайди ва ортга кетади, рақобат муҳитида эса чўққининг қаердалиги номаълум, яна яна ва яна баландроқ парвоз қилиш мумкин. Шундай экан, рақобатдан қўрқма, бу ривожланиш йўлидаги ягона эффектив йўлдир.

@nurbekalimov
Ҳокимлар ҳақида гап кетганда Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймоновни ҳар доим алоҳида эътироф этганман.
Бугун эътирофда адашмаганимни яна бир марта тушундим.
Хуллас Шаҳрисабзлик ММА жангчиси Баҳодир Бакиев билан 10-15 йиллик қадрдонлармиз, у бир неча маротаба Самбо бўйича жаҳон чемпионлигини ҳам қўлга киритди.
Аммо аввалги ҳокимлар даврида бу йигитча ҳар доим назардан четда қолиб кетаверар эди, рости унга қилинган эътиборсизликдан мен хижолат тортардим.
Аммо Акром Сулаймонов ўзлари ташаббус билан чиқиб яқиндагина жаҳон чемпионлигига эришган Бакиевни тақдирлашни режалаштирибдилар, бундан рости суюндим.
Иқтидорли ёшларни албатта қўллаб-қувватлаш керак.
Акром акага бўлган ҳурматим янада ошди


👉@Otabek👈
"Йўл қоидаси, умр фойдаси" деб кетига ёзиб олган бир мошина ёнимиздан 150 тезликда ўтиб кетди...

👉@Otabek👈
👍1
​​Маши братни фақат ҳожатхонага кириш видеоларини реклама қилишмагани қолди.
Бир қарасанг тренка қилади бир қарасанг ўқ отади яна бир қарасанг гитара чалади, халқни аҳволига ҳам гитара чалиб қўйган ома лекин.

Бирнарса Қаюмга ўхшаб қилмаган иши қолмади лекин братни...

👉@Otabek👈
Андижон вилояти ҳокимининг қариндоши "Йил аёли" мукофотига сазовор бўлди

Андижонда ўтган “Йил аёли” танловининг вилоят босқичида вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қариндоши эканлиги айтилаётган “Alsaeda” ўқув маркази раҳбари Гавҳарой Ҳасанова 1-ўринга муносиб кўрилди. Бу ҳақда "Rost24" интернет нашри маълум қилмоқда.

Абдураҳмоновга қариндошлиги айтилган аёл Гавҳарой Ҳасанова энди “Йил аёли” танловининг Республика босқичига йўл олди.

Маълумот учун, 2020 йилда Андижон вилоят ҳокимлиги шу аёлга тегишли бўлган "ALSAEADA" МЧЖдан бир донаси 760 минг сўмдан "Андижон меҳр маскани" номли китоб сотиб олган. Ҳокимият "ALSAEADA" МЧЖга 290 та китоб учун жами 220 миллион 400 минг сўм ўтказиб берган.

👉 @fayzboguz
Отабек Артиков
Ҳокимлар ҳақида гап кетганда Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймоновни ҳар доим алоҳида эътироф этганман. Бугун эътирофда адашмаганимни яна бир марта тушундим. Хуллас Шаҳрисабзлик ММА жангчиси Баҳодир Бакиев билан 10-15 йиллик қадрдонлармиз, у бир неча маротаба…
Бугун Шаҳрисабз шаҳрида ҳудуддаги спортчиларни эришган ютуқлари билан тақдирлаш бўйича тадбир ташкил этилди.

Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов яқиндагина Самбо бўйича жаҳон чемпионатида юртимизга биринчи олтин медални тақдим этган спортчи Баҳодир Бакиевни ва унинг мураббийлари Намоз Назаров, Шуҳрат Назаров ҳамда Фарход Жўраевларни ҳам бошқа спортчилар қаторида ҳокимлик ва ҳомийлар томонидан ажратилган совғалар билан тақдирлаб спортчиларга омад тилади.

"-Кейинги чемпионатда шахсан ўзим спортчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун жамоа сафида мусобақага иштирок этаман!" дейди Шаҳрисабз шаҳар ҳокими)

👉@Otabek👈
Дуров брат мужик экан...

Ўша куни мен билмасдан Павелқул Дуровжонов ака рухсатсиз рекламалар чиқараётгани учун роса полясига тош-ғишт, шлакаблок ва араматурлар отиб қўйиппан, бу айбимга полносто иқрорман.
Аслида Пашка брат келажакда барча канал эгаларини каналида рухсатсиз безбетларча чиқаётган рекламалар учун доля ажратаман деб ваъда берибди.(ишқилиб ваъдаси бизни амалдорларни ваъдаси билан қондош эмас деб умид қилгаймиз)

Демак у келажакда телеграм каналларда чиқаётган реклама учун ўша канал хўжайинларига соққа ажратади худди YOUTUBEдаги каби.
Энди телеграмчиларам бойиб, оғзи қийшиқ бўлса ҳам бошқаларга гап бермайдиган яъни кучаядиган давр келяпти экан хуллас.
Хурсандчиликдан шайтонлаб юрманглар яна, конец связи...

👉@Otabek👈
Ёмғир ёғиши нега РОМАНТИКА дейилишини энди тушундим:
Ёмғир ёғиши билан чироқлар ўчади, шамлар ёнади.
Ростдан ҳам РОМАНТИКА...

👉@Otabek👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аламлар мени қийнайди бу аламлар.
Бу видеони "UzAuto"дагиларга кўрсатишни бир тийинлик фойдаси йўқ улар "TESLA"га ҳам уни яратувчиси Илонми Кобрами деган Маскага ҳам тупуришган Илонжонга айтиб қўйинглар...

👉@Otabek👈