Отабек Артиков
35.9K subscribers
4.57K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Қашқадарёда вилоят ҳокими ўзгариш арафасида.
Мурод Азимов вилоят ҳокими бўлади дейишмоқда.
Янги раҳбар ҳақида бирор фикр билдира олмайман чунки фаолияти билан умуман таниш эмасман.
Собиқ ҳоким Зоир Мирзаев ҳақида ҳам нимадир демоқчи эмасман, баҳони халқ беради.
Шунчаки кейинги фаолиятида омад тилайман.

Янги вилоят ҳокими Мурод Азимов эса ОАВни ҳурмат қиладиган, танқидга бардошли раҳбар деб умид қилган ҳолда маддоҳлар сеҳр-жодусига ўралиб қолмаслини тилаб қоламан.
Ким раҳбар бўлишидан қатъий назар у халқпарвар ва адолатли бўлса бўлди.


Бизнинг вазифамиз эса кўзгу тутиш, ялтоқланиш эмас.

👉@Otabek👈
👍1
Зоир Тоирович ишдан кетди деб уни расмларини ўчириб ташлаётган маддохлар.
З.Тоирович юқорига кўтарилиб кетяпти, расмни қайта жойига қўйиб қўяверинглар, хоппи?😂

👉@Otabek👈
Мени моно Николай пошшони давридан қолган эски яғир босган йиртиқ патинкам одам бўлса бўлади, лекин маддоҳлар одам бўлмайди.
АУФ...

👉@Otabek👈
Интуициям алдамаётган бўлса Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов вазирликка катта лавозимга кўтариладиёв.
Нима бўлганда ҳам Турдимов муносиб номзод.

Кутайликчи...

👉@Otabek👈
Вей қайси ҳоким қаерга келиши билан нима ишларинг бор?
Таппини ғамланглар.
Қиш келяпти...

👉@Otabek👈
Радиода ҳам, твда ҳам каналларда ҳам э даже газни ёқсангам ҳоким алмашгани ҳақидаги хабар, пилесосни қўшсанг ҳам, музлатгични очсанг ҳам.
Ҳамма жойда шу хабар, э бўлдида э...

👉@Otabek👈
Бу муаммо қандай бартараф этилади: савдо марказлари атрофида пайдо бўлган ноқонуний бозорлар... (+видео)

🎥
https://youtu.be/E_fdpg2q11Y

📍 http://uza.uz/posts/320718
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Еган ярайди...

© Амалдорлар шиори

👉@Otabek👈
Тошкентни менга ёқадиган энг яхши томони бу ЯНДЕКС таксилари бор эканлиги.

Яхши томони шундаки ЯНДЕКСчилар кира бу асосий иши эмаслиги, бир нечта компанияси борлиги ва кирани шунчаки зериккан вақтларида қилиши ҳақидаги эртаклар билан бошингизни қотиришмайди.
99 фоиз ҳолатда ёлғиз чиққан хотин-қизларга термулиб, ёки гап отишмайди.
Сенга ёқмаган мусиқани қўйиб асабингга ўйнамайди.
Телефонда 761чи аммасига телефон қилиб бақиришиб гаплашмайди, чунки битта жалоба жўнатсанг уни ризқи қийилишини билгани учун ҳам ҳайдовчи иложи борича мижозга комфорт шароит яратиб олиб кетишга ҳаракат қилади ва 5 та юлдузча босиб қўйишингга ҳақли бўлиш учун интилади.
Вилоятларда эса вазият анчагина бошқача.
Тошкент барибир тошкентда...
Тошкент ТОП!

Ҳая яна Зоир Мирзаев тошкентга келгани учун тошкент ҳақида мақтаб пост ёзди деб ўйламанглар биринчидан мен Зоир акадан аааанча аввал келганман (балки у киши мени тошкентда эканимни билиб келаётгандирла😊)
Иккинчидан мен Тошкент шаҳри ҳақида гапирдим...

👉@Otabek👈
"1ХBЕТ" ни мен ҳам ўйнаб кўрганман, унда ютиш мумкин шунчаки 1 млн ютасиз ва майда-майда бир неча 10 миллионларни ютқазасиз.

Точний счет (аниқ ҳисоб) прогнозларини берадиган ва яна промокодим орқали кириб ўйнасанг фалон пул бонус оласан деб телеграм орқали реклама қилаётган ифлосларга эса ишонманглар.
Сиз унинг промокоди орқали кириб ютқазган пулларингиздан ўша сизга аниқ ҳисоб бераман деган ҳаромхўр 30 фоизгача ҳақ олади.
Яъни ютқазиб хонавайрон бўлганлар ҳисобига кун кўришади.
Сизлар қанча кўп пул ютқазсанглар сизга аниқ ҳисоб деб купон кодини берган промокод эгалари шунча бойиб боришади.


Қиморни дин томондан таъқиқлангани ҳақида ваъз ўқиб қоракалик қилиш ниятим йўқ, шунчаки мантиқан ўйлаб қарасангиз "1ХBЕТ"да ютиб бойиб кетишдан кўра ОМАД ШОУда Малибу ютишингиз эҳтимоли кўпроқ.

Қарзга кириб ўзини нимадир қилиб қўяётганлар ҳақидаги хабарлар тез-тез қулоққа чалиняпти, ақлингизни йиғинг тез бойиш пайида бўлманг.
Бўлсангиз ҳам "1ХBЕТ" орқали бойийман деб ўйламанг, барибир ютқазасиз.

Арзимаган пулдан бошланган ютқазиш бутун ҳаётингизни ютқазишингиз билан тугаши мумкин, фикр қилинг...

👉@Otabek👈
Forwarded from HabiKatura
Каналга уланиш: @habikatura
Дунёнинг энг машҳур асарлари биздаги шароитларда ёзилганида.

👉@Otabek👈
Ойдаги ямаларга қараганда биз ҳам ойда яшар эканмиз деб ўйлаб қолдим.
Ҳурматли қишлоқдошлар сиз йўлларингиз расво эканидан нолиманг шунчаки сизлар ҳам ойда яшаяпсизлар)

👉@Otabek👈
Мана шу суратни футболкага тушириб кийиб юрмоқчи эдим, лекин ечинтириб кетишларидан қўрқдим😁

P.S. Башоратчи ВАНГАнинг эркаги сифатида ишонтириб башорат қила оламанки баҳорда аниқ шу футболкани трендга чиқараман (ечинтириб кетишса ҳам😁)

👉@Otabek👈
Дунёда мавжуд бўлмаган нарсалар ҳақида гаплашамиз:

Соғин ҳўкиз.
Валсапети ҳам йўқ ҳоким.
Жунли банан.
Арзон бензин.
Иссиқ музқаймоқ.
Сайланадиган ҳоким.
Рашксиз аёл.
Свети ўчмайдиган қишлоқ.
20 ёшли чол.
Пора олмайдиган порахўр.
Метансиз такси.
Думбали кучук.
Соқолли хурлиқо.
Маъноли ўзбек сериали.

Рекламасиз телеканал.

Давом эттирадиганлар борми?..

👉@Otabek👈
👍1
Отабек Артиков
Дунёда мавжуд бўлмаган нарсалар ҳақида гаплашамиз: Соғин ҳўкиз. Валсапети ҳам йўқ ҳоким. Жунли банан. Арзон бензин. Иссиқ музқаймоқ. Сайланадиган ҳоким. Рашксиз аёл. Свети ўчмайдиган қишлоқ. 20 ёшли чол. Пора олмайдиган порахўр. Метансиз такси. Думбали кучук.…
Мусиқасиз ҳинд киноси.
Ихтиёрий обуна.
Коррупция аралашмаган соҳа.
Очеред куттирмайдиган автосалон.
Жаҳон чемпионатига чиқа оладиган миллий ТЖ.
Ҳамма йўли асфальтланган қишлоқ.
Ўз ихтиёри билан ишдан кетадиган амалдор.
Қашқадарёлик вегетериан.
Кам фоизли кредит.
Арзон гўшт.
Инсофли монопол.

👉@Otabek👈
Ойликка яшайдиган амалдор.
Қорни кичкина раҳбар.
Таниш билишсиз битадиган иш

P.S. Етади менимча😁

👉@Otabek👈
Баъзи сенаторлар тушираётган қовунларни кўриб, СЕНАТОР ва САНЪАТКОР сўзлари синониммикан деб ўйлаб қоламан...

👉@Otabek👈
#Мухлислардан_сарказм

"-15:00дан кейин самарқандда газ шундай баланд бўлиб кетяпти.
Газ баландлигидан портлаб кетмасин деб қўрқиб ўтин ва таппи ёқябмиз..."

👉@Otabek👈