Отабек Артиков
35.9K subscribers
4.57K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Бугун Қарши шаҳридаги "Нахшаб" меҳмонхонасида ЕХҲТ ва Миллий Масс медиани ривожлантириш фонди томонидан журналист ва блогерларнинг ҳуқуқий ва медиа саводхонлигини ошириш мавзусида тренинг бўлиб ўтди.

Тренингда жуда кўп керакли маълумотларни билиб олдим.
Баҳсларга ва ажойиб саволларга бой ўтган ушбу тренинг менда ўзгача таассурот қолдирди.
Мана шундай фойдали тренингларни тез-тез ташкил этиб туришларини сўраб қолган бўлар эдим.
Тренинг ташкилотчилари ва тренерларга каттакон раҳмат.
Барчаси ажойиб👏


👉@Otabek👈
Эшакка отни эгарини тақиб, тулпор деб лақаб қўйиб байталлар орасига қўйворсанг ҳам у барибир эшаклигига боради ва кишнаб юрган отлар орасида барибир ҳанграб эшаклигини сездириб қўяди.
Орангизда юрган от эгарли эшакларни тулпор деб ўйламанг, ҳанграшига қаранг...

👉@Otabek👈
​​Свет йўқ деманглар ношукр нонкўрлар.
Ахир бу профилактика эканку.
Мана бизни қишлоқда ҳам йил бўйи профилактика, авария НАСИНЭМСИН.

Бу каби депутатларга ойлик тугул битта йиртиқ танга ҳам бермаслик керак ва ойлик сўраса профилактика, кассада авария бўлибди дейиш керак...

👉@Otabek👈
Совуқ кунларда бунақа ишлар қилманглар йўқса тепадагилар халққа совуқ ўтмас экан газ ва светни бекорга сарфлаб нима қиламиз деб ўйлаб қолиши мумкин...

👉@Otabek👈
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Қарши шаҳарда 100лаб ижро хужжатлари "копток" қилинаётгани айтилмоқда

Мурожаатчи:

Мажбурий ижро бюроси Қарши шахрида тижорат банклари фойдасига чиқарилган 100 дан ортиқ ижро хужжатлари давлат ижрочилари иш хажмини сунъий камайтириш мақсадида асоссиз равишда «Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида» ги Қонуннинг 8,24-моддасига риоя қилинмаган важи билан суд органларига электрон тарзда қайтарилмоқда. Натижада, банк юристлари ижро ва суд органлари ўртасида сарсон бўлмоқда, ижро хужжатлари эса, электрон тарзда «копток» бўлмоқда. Йил якунланишига 1 ой қолганда ушбу каби салбий холат юристлар ишини икки бараварга кўпайтирмоқда. Энг қизиғи ушбу ижро амалиёти фақат МИБ Қарши шахар бўлимида учрамоқда, оғзаки ва ёзма равишда бир неча маротаба мурожаат қилинишига қарамасдан хеч қандай чора кўрилмаяпти.

Ижро варака 7 ойдан буён ижро қилинмасдан қайтарилмоқда. Бунақа қарорлар етарлича топилади.


МИБ ўзи асослантирувчи хужжат сўраса тақдим қиласиз. Факат МИБ Қарши шаҳар бўлими ушбу қайтариш амалиети бошқа туманларда йўқ.

1) Ушбу масала юзасидан Мажбурий ижро бюроси томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, қонунбузарлик содир этганларга нисбатан тегишли чора кўрилишини сўраймиз. Банклар тадбиркорликнинг энг муҳим жабҳаси.

2) Олий суд, сизлар ҳам ўрганиб қўйинглар. Наҳот, апрелдан бери хато ижро варақа юборадиган судлар бўлса?!

#mibdagi_ishlar
#bank_ishi
#suddagi_ishlar

Аъзо бўлинг:
👉@bahodirahmedoff👈
Қор ҳам тошкентлик бўлиб кетди энағар.
Лекин отасига раҳмат фақат свет ва газ бор жойларда ёғяпти экан.
Бизни энергетика вазирлиги ўйламаса ҳам мана шу мияси йўқ қанақадир кимёвий моддалардан иборат булут ўйлади-е.
Булутда мия бўлмаса ҳам инсоф бор экан-а энергетика вазирлигидаги братлар?
Булут МУЖИК экан...

👉@Otabek👈
Forwarded from Alimoff
ЛОХ²

Грециядан даҳшат янгилик. Ашетлик уддабурон врачлар вакцина олишни истамаган оддамлардан 400 евродан пул олиб, уларга шунчаки оддий физраствор укол қиламиз - камерада пайқаб қомаслиги учун - кейин, вакцина олди деган сертификат қиберамиз дейишибди.

Минглаб одамлар шу йўл билан сертификат олишибди. Энг қизиғи шундаки, врачлар халиги антиваксерларга хақиқий вакцина укол қилишганакан прикинь😁

@nurbekalimov
Alimoff
ЛОХ² Грециядан даҳшат янгилик. Ашетлик уддабурон врачлар вакцина олишни истамаган оддамлардан 400 евродан пул олиб, уларга шунчаки оддий физраствор укол қиламиз - камерада пайқаб қомаслиги учун - кейин, вакцина олди деган сертификат қиберамиз дейишибди. …
Бизнец😂
Бизда бўлганда вакцина урдик деб шунчаки сертификатни одамларга сотиб.
Вакцина учун ажратилган шприц ва вакциналарни танишини аптекасига пуллаб соққани қилишарди.
Уларни докторлари лохда ўзбекни ақли етган ишга уларни ақли етмайди😂

👉@Otabek👈
Булут, сенга шеър битдим бу кун
Қорларингни кўрмадим аммо.
Вазирлар бор, ўз халқи учун
Светини бермайди асло.

Улар қовун туширар бироқ
Ҳар сўзида мақтар диёрин.
Лек халқидан яшайди йироқ
Ваъдалардан ортмайди бари.

Булут, сенсан о, таним маним
Свети йўқ Ватаним маним.

Энергетик вазирлар роса
Халқ кўзини бўяшдир иши.
Қилмам, улар билан муроса,
Ёлғонга бой улар қилмиши.

Таъзим сенга, мардсан эй булут
Газ бор жойга ёғяпсан фақат.
Қишлоқларни бирор ой унут,
У ерларда газ-свет қаҳат.

Булутгинам, саманим маним
Иссиқ эмас Ватаним маним!

👉@Otabek👈
⚡️Инсайдерлар берган тасдиқланмаган хабарга кўра Бугун соат 9:00 да сессия бор экан.
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги жамоасида жиддий ўзгаришлар бўлиши айтилмоқда.
3 та туман ҳокими ва 3 та ўринбосарлар ҳам ўзгаради дейишмоқда.
Расмий маълумотларни кутиб қоламиз.

Кузатаверайликчи...

👉@Otabek👈
👍1
Қашқадарёда вилоят ҳокими ўзгариш арафасида.
Мурод Азимов вилоят ҳокими бўлади дейишмоқда.
Янги раҳбар ҳақида бирор фикр билдира олмайман чунки фаолияти билан умуман таниш эмасман.
Собиқ ҳоким Зоир Мирзаев ҳақида ҳам нимадир демоқчи эмасман, баҳони халқ беради.
Шунчаки кейинги фаолиятида омад тилайман.

Янги вилоят ҳокими Мурод Азимов эса ОАВни ҳурмат қиладиган, танқидга бардошли раҳбар деб умид қилган ҳолда маддоҳлар сеҳр-жодусига ўралиб қолмаслини тилаб қоламан.
Ким раҳбар бўлишидан қатъий назар у халқпарвар ва адолатли бўлса бўлди.


Бизнинг вазифамиз эса кўзгу тутиш, ялтоқланиш эмас.

👉@Otabek👈
👍1
Зоир Тоирович ишдан кетди деб уни расмларини ўчириб ташлаётган маддохлар.
З.Тоирович юқорига кўтарилиб кетяпти, расмни қайта жойига қўйиб қўяверинглар, хоппи?😂

👉@Otabek👈
Мени моно Николай пошшони давридан қолган эски яғир босган йиртиқ патинкам одам бўлса бўлади, лекин маддоҳлар одам бўлмайди.
АУФ...

👉@Otabek👈
Интуициям алдамаётган бўлса Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов вазирликка катта лавозимга кўтариладиёв.
Нима бўлганда ҳам Турдимов муносиб номзод.

Кутайликчи...

👉@Otabek👈
Вей қайси ҳоким қаерга келиши билан нима ишларинг бор?
Таппини ғамланглар.
Қиш келяпти...

👉@Otabek👈
Радиода ҳам, твда ҳам каналларда ҳам э даже газни ёқсангам ҳоким алмашгани ҳақидаги хабар, пилесосни қўшсанг ҳам, музлатгични очсанг ҳам.
Ҳамма жойда шу хабар, э бўлдида э...

👉@Otabek👈
Бу муаммо қандай бартараф этилади: савдо марказлари атрофида пайдо бўлган ноқонуний бозорлар... (+видео)

🎥
https://youtu.be/E_fdpg2q11Y

📍 http://uza.uz/posts/320718
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Еган ярайди...

© Амалдорлар шиори

👉@Otabek👈
Тошкентни менга ёқадиган энг яхши томони бу ЯНДЕКС таксилари бор эканлиги.

Яхши томони шундаки ЯНДЕКСчилар кира бу асосий иши эмаслиги, бир нечта компанияси борлиги ва кирани шунчаки зериккан вақтларида қилиши ҳақидаги эртаклар билан бошингизни қотиришмайди.
99 фоиз ҳолатда ёлғиз чиққан хотин-қизларга термулиб, ёки гап отишмайди.
Сенга ёқмаган мусиқани қўйиб асабингга ўйнамайди.
Телефонда 761чи аммасига телефон қилиб бақиришиб гаплашмайди, чунки битта жалоба жўнатсанг уни ризқи қийилишини билгани учун ҳам ҳайдовчи иложи борича мижозга комфорт шароит яратиб олиб кетишга ҳаракат қилади ва 5 та юлдузча босиб қўйишингга ҳақли бўлиш учун интилади.
Вилоятларда эса вазият анчагина бошқача.
Тошкент барибир тошкентда...
Тошкент ТОП!

Ҳая яна Зоир Мирзаев тошкентга келгани учун тошкент ҳақида мақтаб пост ёзди деб ўйламанглар биринчидан мен Зоир акадан аааанча аввал келганман (балки у киши мени тошкентда эканимни билиб келаётгандирла😊)
Иккинчидан мен Тошкент шаҳри ҳақида гапирдим...

👉@Otabek👈