Отабек Артиков
36.5K subscribers
4.57K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
#челлендж

Умуман олганда, "порахўрлик", коррупционер чиновниклар бюджет маблағларини талон-торож қилиши - бу беш йил олдинги тарихга айланди. Ҳозир буларнинг барчаси, Худога шукрки, бартараф этилди!

Челленджни давом эттиринг)

👉 @fayzboguz
Файзбоғ (ТемурМалик)
#челлендж Умуман олганда, "порахўрлик", коррупционер чиновниклар бюджет маблағларини талон-торож қилиши - бу беш йил олдинги тарихга айланди. Ҳозир буларнинг барчаси, Худога шукрки, бартараф этилди! Челленджни давом эттиринг) 👉 @fayzboguz
#челлендж
5 йил аввал таълим сифати эмаклаб юрарди, ҳозир эса мактабларда ҳатто 1 синф ўқувчилари ҳам Айлис 9 оляпти.

ОТМларда ҳам 5 йил аввал форма ва галстук сўрашар эди, ҳозир халта билан шўртикда борса ҳам ҳеч ким индамаяпти.

5 йил авван бир литр бензин 5 литр бензин пулига сотиларди ҳозир эса ундай эмас 2 литр бензин пулига сотиляпти.

Гўшт аввал қиммат эди ҳозир битта перашкани пулига битта ҳўкиз беряпти, мезза.

UzAuto ҳам 5 йил аввалгидек эмас, сизга машинани олиб келиб беради ва сиз 6 ойдан кейин пулини тўласангиз ҳам бўлаверади нархи арзон.
Битта великни пулига кеча Малибу ташлаб кетишди, 6 ойдан кейин пулини берасиз, аввал сизлар кутардинглар энди биз кутамиз дейишди.

Хуллас атрофда прогресс бижиб ётибди....

👉@Otabek👈
👍4
Қашқадарё вилояти МТБ собиқ раҳбари Асрор Алимардонов ноҳақ ишдан бўшатилгани ҳақида ёзган эдим.( 1. 2 )
Ўша масала юзасидан Алимардонов судда ютиб чиқибди.
Агар ҳокимиятдаги "мард" акалар ҳалақит қилишмаса тез орада Алимардонов ишга қайта тикланса ҳам керак.

Адолат аслида бор фақат уни пойтахтдан топиб, вилоятга кўрсатиш керак.
Вилоятни ўзидан излаш эса фойдасиз...


Асрор Алимардоновни чин юракдан табриклайман!

👉@Otabek👈
БламБламТрамистон Сенатида свет ва газ 5 йилдан бери ўчмаётганлиги ҳақидаги маъруза свет ўчиб қолганлиги учун бошқа кунга қолдирилди...

👉@Otabek👈
​​Мораторийни четлаб кўп шов-шувларга сабаб бўлиб сотиб олинган Яккабоғ туман ҳокимлиги каптиваси автоҳалокатга учрабди.
Бу машина олинганда анча норозиликлар бўлганди, буюрмаган кўринади...

👉@Otabek👈
Яккабоғ тумани ҳокимига тегишли деб айтилаётган аммо туман ҳокимлиги матбуот хизмати сукут сақлаётган шов-шувли КАПТИВАнинг авариядан кейинги ҳолати.
GTA ўйнашганми дейман?
Балки КАПТИВАни TRAILBLAZERга алмаштирадиган вақт келгандир, билбўметта...

👉@Otabek👈
Монополостларни Расул Кушербаев "ПАРАЗИТ" деб атабди.
Буни эшитган паразитлар бу ҳақоратга чидай олмай Расул акани судга беришмоқчи экан.
Расул ака паразитларни бошқа бундай ҳақорат қилманг, улардa нима айб?...

👉@Otabek👈
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Баъзида ўйлаб қоламан, била туриб қонунга зид, адолатсиз қарор чиқарган судьялар, фуқаролар бурнини қонатган ҳокимлик ходимлари барибир уйига бориб, чой-пойини ичиб, сўнгра ярим кечаси ўзи билан ўзи қолганда виждони берган саволларга жавоб бера олмай оғриниб ўтиришса керак а? Қилган иши ноҳақлик эканини ич-ичидан сезиб ойнага қандай қараркин?

Аъзо бўлинг:
👉@bahodirahmedoff👈
Отабек Артиков
Монополостларни Расул Кушербаев "ПАРАЗИТ" деб атабди. Буни эшитган паразитлар бу ҳақоратга чидай олмай Расул акани судга беришмоқчи экан. Расул ака паразитларни бошқа бундай ҳақорат қилманг, улардa нима айб?... 👉@Otabek👈
Расул Кушербаев роса софдил, болалардек беғубор ва содда инсонда:
Ушбу постдан кейин "-Мени қачон судга берибди, қаердадир чиқдими?" деб сўраб қолдилар.
(Монополистлар судга берди деб ўйлабдилар)

Тушундимки Расул ака МОНОПОЛИСТларни ростдан ҳам ПАРАЗИТ деб ҳисоблайдилар😁
Паразитлар эса бизларни унақа пасткаш монопол қариндошимиз йўқ деб тан олишмаяпти😁

👉@Otabek👈
Ростдан ҳам қашқадарёликлар бўридан ҳам кўп гўшт ейди.
Ҳали бирор бир бўри умрида 2000 та қўй емаган, моно қашқадарёлик брат эса еган, келажакда яна 5-6 минтгтани ейди яна😁
Олурасилар бехижалат, тешиб чиқмагунча ямламай ютаверингизлар...

👉@Otabek👈
Навоийлик Сайфуллони тоғаси айтгандек ФАКАФЕРРО қилиш керaк бундайларни...

👉@Otabek👈
👍1😁1
-Еяверади еяверади лекин умуман тўймайди, топчи у ким?
-ЧЎЧҚА у...
-Тушунмадим, нега амалдорларни ҳақорат қиляпсан?...

👉@Otabek👈
Кечқурун свет мана шунақа ўчаверса худо хохласа туғилишлар сони кейинги йил 190 фоизга ортади...

👉@Otabek👈
Деҳқон бозорларимизнинг аксарияти ўз номи билан деҳқон бозорда.
Айниқса ёғингарчиликдан кейин лой далани ўзи бўлади-қолади.
Ё қайиқда кириш керак ёки қўлтиғинггача келадиган этикда кириш керак...

👉@Otabek👈
​​Танганинг иккинчи томони.

Бир муддат аввал Шаҳрисабзлик аёл бошпанасиз кўчада ухлаб юрибди деган шов-шувли видео сал кам тармоқларни ларзага келтирди.
Анчагина блогерлар онахонни уйсиз қолдирган раҳбарларни гўрига ғишт, бетон плита ва арамтуралар қалаб чиқди.
Охирида эса у аёлни уйи борлиги ва ўзи ичкиликка ружу қўйгани ҳақидаги маълумотлар чиқа бошлади.
"Дарё" нашрининг хабарига кўра ўша аёл ўз уйига қайтарилган
Мен ҳам аввал ҳайпга берилиб, келган маълумотни суриштирмасдан тармоққа отар эдим, ҳар доим мурожаатчи томонда бўлишга ҳаракат қилар эдим.
Аммо бир ҳақиқатни тушундим "ҲАММА ЎЗ ҲИКОЯСИГА КЎРА ЖАБРДИЙДА БЎЛАДИ" вазият эса вақт ҳукми билан албатта ойдинлашади.
Ҳар бир мурожаат мурожаатчи тасвирлагани каби мурожаатчининг ноҳақлик қурбони эканидан далолат беравермайди.
Одамлар бақир-чақир қилиб, оммани ўзига қаратиб муаммоларини ечишга ўрганиб қолишди.
Мана шу сабаб ҳам мен аксарият мурожаатларни чиқармай қўйдим (бу ҳақида алоҳида пост қиламан)
Хулоса шуки бир томоннинг ҳикояси билан хулоса қилишга шошилманг, вазият аниқ бўлмагунча шов-шув кўтарманг, оқибати сизни туҳматчига чиқариб қўйиши мумкин.
Хулосани эса виждонингиз билан ҳоли қолдираман...

👉@Otabek👈
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Қамчиқ довонига бургут қурган тадбиркор...

Анча вақтдан буён жамоатчиликнинг эътиборида бўлган иш кеча Олий судда кўриб чиқилди. Қамчиқ довонидаги бургутни биласизми? Ўшани қурган, йўллардаги энг оғриқли муаммолардан бири бўлган хожатхона ва бир зумда кафесини бунёд қилган тадбиркор (барча хужжатлари бўлишига қарамай) мулки чиқитга чиқиши мумкин бўлган иш.

Тадбиркорга Поп тумани ҳокимлиги қарори билан ер ажратилган. Ҳамма иш битказилгандан кейин муаммо чиқиб турибди. "Қамчиқавтойўл" тадбиркор устидан арз қилиб қолган. Ваҳоланки, ташкилотнинг ўзи вақтида хужжатларга имзо чекиб розилик берган. Арз натижасида ҳоким қарори бекор қилинган.

Тадбиркор учун Довонда қурилиш қилиш осон бўлмаган. Техника жалб қилиб, жарликларни тўлдирган. 1,5 км масофадан электр энергиясини тортиб келиш учун Поп туман электр тармоқлари корхонасидан рухсатнома олиб, бетон симёғочлар ўрнатган. Йўловчилар фойдаланиши, ҳожатхона ва дарахтларни кўкартириш ва ободонлаштириш учун 3 км масофадан тоза ичимлик суви тортиб келган. Машиналар бемалол тўхташи ва кириши учун тўхташ жойи барпо қилган. Қурилиш ишларини амалга ошириш учун 400 млн. сўм миқдорида пул сарфлаган.

Суд хужжатларига кўра, тадбиркор учун санитария-гигиена пункти (хожатхона) ва бир зумда кафесини қуриш учун Поп тумани ҳокимлиги томонидан 2016 йил ва 2018 йилларда қарор чиқариб берилган. 2019 йилда тадбиркорга қўшимча ҳудуд ажратилган. "Қамчиқавтойўл" ва бошқа ташкилотларнинг хатига асосан 2019 йил тадбиркор учун чиқарилган қарорлар бекор қилинган. Бироқ кейинчалик тадбиркорга суд ерини қайтариб берган.

"Қамчиқавтойўл" ўзи бу ишлар қоидага зид дегани билан, ўзи томонидан 2019 йил августда техник шарт берилган. Ўша йили июл ойида қурилиш кўздан кечирилиб "Қамчиқавтойўл" раҳбарияти томонидан далолатномага имзо чекилган (хужжатлар билан танишиб, шу ерига ҳайрон қолдим).

Бу худдики ҳамма хужжатлари берилиб, қурилишлар қилиб, карантинларни соғ ўтказиб олган тадбиркорни энди кўкрагига шамол текканда, шап этиб мулкини олиб қўяётганга ўхшайди.

Суд мажлиси жуда қизиқ бўлди. Ташкилот ўз важларини келтирди. Тадбиркор манфаатдор шахс сифатида судда қатнашди. Жавобгар эса Поп туман ҳокимлиги эди. Ҳокимлик юристи судга келиб жудаям шубҳали тарзда барча қилинган ишлар нотўғри қилганмиз, ҳокимликдан айб ўтган деб турибди-ю! "Қамчиқавтойўл" эса қурилиш мухофаза зонасида (25 метр) бўлган деган фикрни илгари сурди (ваҳоланки "Қамчиқавтойўл"ни ўзининг биноси 10-15 метр яқинликда турибди экан). Аслида судда даъвогар "Қамчиқавтойўл" ҳам, жавобгар ҳокимлик ҳам, прокурор ҳам тадбиркор зиддига фикр билдирди. Лекин судда адвокатлар яхшигина аргументлар берди. Бир қарасангиз суд мажлиси процессуал тарафдан ҳаммаси жойида кетди. Бироқ якунда Олий суд кутилмаган қарор қабул қилди. Тадбиркор мулки ноқонуний ажратилган деган тўхтамга келинди. Тадбиркор куйди.

Менда савол: демак тадбиркор ҳоким қарори асосида жой олса, "Қамчиқавтойўл" ҳам хужжатларга имзо чекиб берса ва тадбиркор чўнтагидан қурилишлар қилинса. Маълум вақт ўтиб, ҳокимлик қарори нотўғри бўлиб чиқиб, "Қамчиқавтойўл" ўзи имзо чеккан хужжатларга қарши бориб, суд уларни қўллаб қувватлаб, "еб қолган" тадбиркор бўлиб қолаверарканда? Ҳокимлик вакили келиб нотўғри қилганмиз деб турса, давлат иши ўйинчоқ экан-да. Шунақалар ишлаяптими ҳали давлат ишида?

Масалаҳатим: сизга Поп туман ҳокими қарор чиқарса, Қамчиқавтойўл хужжатга имзо чекса, ишонманг. Бургут қурган тадбиркор ҳолига тушиб юрманг. Беайб "айбдор" бўлиб қолманг.

Ташқарига чиқиб, совуқ ноябр ҳавосида баттар тушкунлик қуршади. Ўзимга келиб олиш учун озроқ сайр қилиш лозим. Мен ҳали бу давлатда яшашим керак!

Аъзо бўлинг:
👉@bahodirahmedoff👈
👍2
​​Эҳ Тентак ака нималар қип қўйдингиз, сизни соппа-соғ ТЕНТАК деб юрсам қип-қизил ТЕНТАК экансизғой?

Энди бу милоддан аввалги 2016-йилларда яшаган бу бечора талабалар мурожаат қилгани учун чироқ ёқиб бериш ўрнига бечора талабани олийгоҳдан чироғини ўчиришга ҳаракатлар бошланиб кетса не ажаб?.

Ахир бизда муаммо қолиб, муаммони айтган одам билан курашиш динозаврлар давридан қолган урф-одатку.
Эҳ тентаккина акама, олийгоҳда чироқ ёқаман деб бир бечорани лампочкасини кўйдириб қўймасангиз бўлди...
Муаммони айтган талаба ука сен учун дуодамиз, 2021 йилда туғилсанг бўлмасмиди, светли жойларда ўқирмидинг...

👉@Otabek👈
👍2
Ижтимоий тармоқларни 2 соатга блоклаш 28 млрд сўмга тушибди.
Вой каллангга битлар машварат қилгур шунча пулга яна битта ҳайкал қурсанг бўлмасмиди?
Масалан мени ҳайкалимни, бўйим ҳамманикидан узунроқ кўпроқ соққа ажратиш имконияти ҳам бор эди.
Бирор лой тепаликни кўрсатиб мана шу Артиковни ҳайкали десанг ҳамма ишонарди (ахир башарамни ҳеч ким кўрмаган, танимайдику) ана кейин соққани арра қилиб кайфандо қилиб яшаётган бўлардик.
Ишланг калламайдида, билиминг йўқ, савиянг йўқ...

👉@Otabek👈