Отабек Артиков
39.8K subscribers
4.59K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Йиғлаганга 1 миллион, ўкирганга 5 миллион.

Ҳозирда ҳокимиятга кўз ёш билан бориб соққа қиладиган баъзи текин томоқлар кўзга ташланиб қоляпти.

Чин муҳтож бўлса ёки операция учун зарурат юзасидан пул керак бўлса бу бошқа масала аммо буни тирикчилик манбаига айлантириб олган боқиманда фуқаролар ҳам афсуски йўқ эмас.

Ҳокимлар ҳам қулоғи тинч бўлиши учун кўзини қони чиқиб меҳнат қилган солиқ тўловчи ёки тадбиркорлар ҳисобидан бақир-чақир қилаётган фуқарони чакагини ёпиш учун пул бериб қутилади.

Aслида мана шу бер-берлар кўпчиликни боқиманда қилиб қўйди.
Ишсизман дейди иш бор десанг умуртқамда грижам бор дейди лекин пул ололмаса шунақа тўполон кўтарадики беихтиёр шу ўлгур грижа нега чакагидан чиқмаган экан деб ўйлаб қоламан.

Ҳокимлик томонидан қандайдир дафтарга киритилган аёлларнинг бир нечтаси давлат томонидан тирикчилик қилиши учун берилган тикув машиналари ва духовкаларни ярим белидан бозорга олиб чиқиб сотиб юборган ҳолатлар ҳам қулоққа чалиниб туради.
Бундай давом этмаслиги керак, солиқ тўловчилардан тушаётган маблағлар муҳтож бўлмай туриб йиғлаб келган ҳар бир бақироққа талон-тарож қилдирилмаслиги керак.

Бир хил ёрдам олганларни рўйхатини яхшилаб текширсанг ҳокимликдан бир неча бор ёрдам олган бўлиб чиқади, аммо аввал олгандимку энди бошқалар олсин деган фикр уларнинг кўпчилигида йўқ.
Ҳокимлик олдида доимий "дежурний состав" бўлиб дий-диё қилиб бораверишади.

Бир кишига бунча миллионлик нарсани шунчаки бериб юборишдан кўра нега ўшани бирор тадбиркорга бериб мана шу ишсизман деяётганлар учун иш ўрни яратилмайди.
Тўғpи ҳокимлик фақат шантажларга ёрдам берябди деган фикрдан йироқман, ёрдам олаётган чин муҳтожлар ҳам бор аммо бақир-чақир орқали доимий ёрдам олиб юрадиган боқимандалар ҳам афсуски талайгина.

Мана шу бюджет пуллари йўл қуришга, медицина ёки таълимга йўналтирилса қаршилигим йўқ.
Aммо баъзида бу пуллар бугун ёрдам олиб эртага раҳбар эшигига яна берасан деб ултиматум қўйиб келадиган текин томоқларга кетаётгани ачинарли.
Президент одамларга балиқ беришни эмас, балиқ тутишни ўргатинглар деди.
Яъни уларни боқиб қўйиш эмас ўз-ўзини боқишга ўргатиш керак деди, раҳбарлар эса ўз тинчини ўйлаб ҳар чакаги очилганни оғзига пул тиқаябди.
Фақат додлаб келганларга пул беравермай чин муҳтожларни ҳам излаш уларга ҳам ёрдам бериш керак
Келинглар бу пулларга иш ўринлари яратайлик, ётқизиб боқиш давлатни хонавайрон қилади.
Ёрдам олганлар қайта-қайта ёрдам олавермаслиги керак.
Одамларга пул беришни эмас пул топишни ўргатинглар ҳурматли ҳокимлар...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
👍1👏1
Президентликка номзодини қўйганлар фамилиясини эшитганда агар юрак жизззззззз этса, демак ўша номзоддан нимадир кутса бўлади.
Лекин бу номзодларни кўриб юрак жизз этиши тугул соқолимни бир туки ҳам қилт этмади...
Тандир гўшт билан макаронни фарқи борда барибир...

«Отабек Артиков»
телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
​​Илминг йўқ, билиминг йўқ...

Биттаси фалон мавзуда мақола ёзиб ўша мақола юзасидан видео лавҳа ҳам қилибди деса у видеони саноқли одам очиб кўради.
Лекин фалончи "Олмазор сити"ни балконида от чоптириб "кўпкари" қилибди деса ҳамма ўша видеони кўришга шошилади.
Бизни одамларга узоқ фазодаги юлдузлар эмас, пешонасини ёнидаги балконда бўладиган битс-битс "кўпкари" қизиқроқ...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Тошкент ситини танқид қилган блогер ва журналистлар иложи бўлса балконли жойлардан узоқроқ юринглар, тағин қўшнини балконидаги битс-битс ишлар учун айбдор бўп қомелар дейманда.
Билбўметта...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Forwarded from Asaxiy Books | Kitoblar
​​🎊 Ҳенри Форднинг "Менинг ҳаётим" китобининг III нашри чоп этилди.

Шу муносабат билан 7-8-9 август кунлари сизга ажойиб акция таклиф қиламиз. Китобни www.asaxiy.uz сайтимиз ёки "Asaxiy Books" китоб дўконлари орқали чегирма нархда 39000 сўмдан харид қилинг.

☝️ Тарихдаги энг буюк тадбиркорлардан бири, жамоат арбоби, инноватор, Форд компаниясининг асосчиси Ҳенри Форднинг ўз қўли билан ёзган ҳаёт дарслари билан танишинг.

Буюртма 👉 https://u.to/rtBbGg
📲Тел: +998 71 200 01 05

🚛 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул (3 ва ундан ортиқ китобга)
​​Расул ака айни дилимдаги гапни айтибдилар.

Тасаввур қилинг метро, автобус ва ҳаттоки бозорларда лиқ тўла одам ҳеч ким касаллик юқиши ҳақида гапирмайди.
Лекин чойхоналарда 20:00 дан кейин касаллик юқади.

Шу иплос ковид шу гапни ўзи
"-Мен Пандемияев Ковиджон Хитой ўғли сизларга шуни маълум қиламанким, мени машинам борлиги сабаб мен автобус ва метроларда юрмайман.
Дангасалигим қўзигани учун кундузи бир жойимни қашлаб кечгача ухлаб ётаман ва соат 20:00 бўлиши билан кўчага чиқиб овқатланадиган жойларда ўтирганларни излаб топиб юқаман."
деганмикан ёки?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Отабек Артиков
​​Расул ака айни дилимдаги гапни айтибдилар. Тасаввур қилинг метро, автобус ва ҳаттоки бозорларда лиқ тўла одам ҳеч ким касаллик юқиши ҳақида гапирмайди. Лекин чойхоналарда 20:00 дан кейин касаллик юқади. Шу иплос ковид шу гапни ўзи "-Мен Пандемияев Ковиджон…
Ҳа айтмоқчи Ковиджон братни айтишига қараганда у Тошкент ситидаги туни билан ишлайдиган ресторан ва кафеларга ҳам бормас экан.
Нархи қиммат дейди.
Э алдайди нархи қиммат эмас, шунчаки щес секундда балконга чиқариб қўйишларидан қўрқади.
Дух...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Баҳодир Жалоловни Олимпиаданинг олтин медали билан табриклаймиз👏

👉@Otabek👈
Энг яхши сармоя бу таълимга сарфланган сармоядир.

Бир муддат аввал ҳокимликдан лойиқ бўлса-бўлмаса моддий ёрдам олаётган фуқаролар ҳақида ёзгандим.

Мана бу хабар ўша мавзуга алоқадор бўлгани учун диққатимни тортди.
Косон тумани ҳокими талабанинг контракт тўловини тўлаб берибди.
Бу йигитча шунчаки оддий талаба эмас у 2019-йилда Жанубий Кореяда ўтказилган "INTERNATIONAL YOUTH ROBOT ASSOCIATION" халқаро танловида робототехника йўналишида биринчи ўринни олиб олтин медал соҳиби бўлган.
Мана шундай иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватланиши тарафдориман.
Чунки бугун еб эртага яна сўраб келадиган 40 та боқимандадан 1 та мана шундай илмли ёшларга моддий кўмак бериш келажакда ўз ижобий натижасини кўрсатади.

👉@Otabek👈
Битта нарсага эътибор бердим, бир ҳокимлик вакиллари кимнингдир ковушини тузатиб кетига тепишни истаса ўша шўрпешонанинг тизими ҳақида ҳокимлик телеграм каналида опрос (сўровнома) ўтказади кейин ҳокимиятни югурдак лайча каналлари у сўровномани репост қилади.
Сохта (накрутка) овозлар бериб, қайсидир каттаконга ёқмагани учун кетиши керак бўлган раҳбар тизимига ёлғондан иборат негатив овоз берилади, троллар у тизимни қоралаб анти балладалар ёзади.
Ва секин ўшани асос қилиб ходимни кетига тепишга ҳаракатлар бошланади.
Каллани катталиғини қара карл...

Каналлардаги овозлар нимани ҳал қилади?
Энг қизиғи у каналлар сизларнинг югурдагингиз эканини кўр ҳам, кар ҳам билади.
Мард бўлинглар, бир тўда лайчага ишониб катталарга ёқмаган кадрларга қарши уруш бошламанглар.
Aдолат учун қилинган жангда лайчалар ғолиб бўлганини ҳали тарих кўрмаган, кўрмайди ҳам.
Янги Aмерика яратишга уринманглар, AМерикангиз чиқиб кетиши мумкин...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"GM"дан чўнтакбоп, арзон автомобиллар чиқса у тахминан мана шундай кўринишда бўлса керак а?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
👍1
​​Кафе ва ресторанларга қўйилган чеклов юмшатилибди.

Ковиджон акага инсоф кириб кеч 20:00 дан кейин овқатланаётганларни безовта қилмайман деб сўз бергандирда занғар.
Майли нмўлгандаям ажайиб иш бўпти-ю бир нарсани чета чунмаганский:

Хуллас 2 та вакцина олиш оралиғи 1 ой эканини ҳисобга олсак ресторан ходимлари ҳозирдан вакцина олишни бошласа бир ойдан кейингина 20:00 да ҳам ишлайверадиган бўладими ё мени елкамдаги жунтўрва ишламай қолдими?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Оля момо

Мен яшайдиган жойда Оля исмли бир рус онахон (ёши тахминан 70-80 оралиғида) чиқинди титиб баклажка йиғиб юради. Бир оёғи бир замонлар авариядан қолган асорат эвазига чўлоқланиб қолган. Лекин у ҳар куни 8-10 соатлаб кўча кезиб баклажка йиғади ва ҳеч қачон соғлигидан нолимайди. Ҳеч кимдан ёрдам ҳам кутмайди. Ҳар кўрганимда қандай муаммолари бор экани ҳақида сўрайман у эса шунчаки ҳаммаси яхши экани уйда ётса оёғи безовта қилишини айтиб ҳаракатда бўлиши кераклигини таъкидлайди.
Қишнинг изғирин кунларида ҳам йиртиқ оёқ кийимда баклажка йиғиб юради аммо ишидан асло уялмайди. У бирор марта ҳам маҳалла ёки бирор раҳбар эшигини таққиллатиб бормаган.
Юзидан нури сўнган, чўлоқланиб юриши ва букилган қадди устидаги эски йиртиқ кийим бошда ҳам у юзидаги табассумни йўқотмайди.
Ва ҳаммаси зўр дейишдан чарчамайди.

Ўзи уйда ётиб хотинига бор ҳокимиятга бор маҳаллага бирор ёрдам ол деб қорнини қашлаб ётадиган мингта эркакдан кўра мана шу кампир кўпроқ эркакроқ экан ўйлаб кўрсам...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
4👍50👏4🔥3
​​Олимпиада чемпионларига ТAҲОЕ совға қилишар экан.
Aдашмасам 200 минг кўкламойимдан ҳам беришади ютуқ сифатида.
Чемпионларга ҳалол, шунча меҳнат қилишди.
Мана ҳурматли ТAҲОЕда юрган ҳоким боволар ҳалол меҳнат билан ҳам минса бўлар экан-а ТAҲОЕни?...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
👍4😁1
Ушбу Шаҳрисабзлик ҳунарманд Саодат Низомова Январ ойидан буён 100 нафар аёллар дафтарига кирган Шаҳрисабзлик ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш билан бирга миллий дўппи ва сўзаналари билан дунё бозорига кириб бормоқда.
У шу кунга қадар Тожикистон, Россия, Хитой, Саудия Aрабистони ва Бирлашган Aраб Aмирликлари бозорларини ҳам миллий махсулот билан таъминлашга улгурди.
Иш ўрни ва махсулот ҳажмини кенгайтириш мақсадида Саодат опага 1 млрд. сўмлик кредит ажратиш режа қилинган.

👉@Otabek👈
Моно халқаро олимпиада ғолиблари аслида ФЕРРAРИ олишга ҳам лойиқ иш қилишган.
Биламан ТAҲОЕ бермайсизлар ҳеч бўлмаса МAТИЗ-ПAТИЗ бервориш э...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
👍1😁1
Исломнинг мукаммаллиги билан мусулмоннинг мукаммаллиги орасида бир неча ёруғлик йилидек тафовут бор...

Aммо баъзилар исломга эмас қайсидир бир қалби кўр, илми бору илмига амали йўқ мусулмонга эргашиши дилни хира қилади.
У нима демасин уни мутлақо ҳақ деб билишади.
Мухлислик билан исломга бўлган эътиқодни аралаштирманг.
Исломга эргашиш керак, ҳар учраган чала мусулмонга эмас...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
ОТМларга кириш имтиҳони учун келган абитуриентларга истеъмол қилиш муддати тугаган минерал сув берилгани айтилмоқда.

Қарши шаҳри

P.S. Эскирган сув берсак тез-тез тестларни ечиб жойни бўшатади дейишган бўлса керакда😂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1