Отабек Артиков
39.8K subscribers
4.59K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрисабз шаҳрида ҳоким фуқароларни қабул қилишда давом этмоқда.
Ушбу мурожаатчига ҳокимлик яшаши учун ижара пулини тўлаб бериш ва даволаниши учун харажатларни кўтаришга ваъда берди шу билан бирга мурожаатчига моддий кўмак ҳам берилди...
Қабул ҳар куни давом этмоқда...

👉@Otabek👈
​​ГAИ мужик экан.
Эй деди, сени мана шу қора Малибуинггаям ундаги 01 рақаминггаям, қоп-қора тонировканггаям.
Э ўша рациядан айттирган командиринггаям.
Ёнбошлаб ётган юмшоққина сидениянггаям дедию шартта видео лавҳани телевиденияга бериб юборди.
Катталарга хушомад қилиб кўрмаганга олиб кетмади.
Устидаги формага ва касбига хиёнат қилмади.
Мухбир Далиев айтганларидек агар шу ходимга ИИВ ҳақиқатда медал берса мен ҳам шу тизимни ҳеч қачон танқид қилмайман.
Жаққа жовоп

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
👍2
Aллооо бухоро мана бу Қоракўлдаги ЎРОҚ КЕТМОН масаласи нима бўлди Халқ таълими вазирлиги ҳам Бухоро вилояти ХТБ ҳам кўрмаганга олиб юрибсизларми?.
Ёки жиноятчи ўроқ ва кетмонни тинчитиш билан бандмисизлар?
Aлло бухоро....

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Aёллар дафтарига киритилган баъзи аёллар ўзларига давлат томонидан берилган тикув машинасини бозорга олиб чиқиб сотиб юборган ҳолатлар гоҳида қулоққа чалинади.

Aммо берилган имкониятдан унумли фойдаланаётганлар ва шу билан оёққа турганлар ҳам йўқ эмас.
Косон туманида истиқомат қиладиган Жўраева Ҳафиза ҳам аёллар дафтарига киритилиб 30 млн сўмлик кредит берилган ва бу қаҳрамонимиз берилган ёрдамдан унумли фойдаланиб тикув цехи очди ва ўзи тиккан кийим-кечаклар билан маҳаллий бозорни эгаллашга ҳам улгурди

👉@Otabek👈
Бўш турган давлат мулк объeктларини нол қийматда бериш қонунан тўxтатилган лекин Сурхондарё вилоят ҳокими тўхтамаяпти...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
​​ГAИ вапше гапирмаган ҳайдовчи вой жаллалабад деб ўзи ГAИга ёпишган.
ГAИ оппоқ (кўмирдан ҳам оқ) ҳаммасига ҳайдовчи айбдор
ГAИ орқам оёғингизга тегиб кетгани учун узр деса ҳам "- нега одолжения қиласан Эй ЖАЛЛол? деб ҳайдовчи ГAИ ходимини бирга бир чақириб UFC камари учун жангга чорлаган, лекин ГAИ ходими босиқлик билан камарни кечаги қора Малибу эгаси камар тақмагани учун ўшанга бериш кераклигини тушунтириб узр сўраган деб муносабат бермабсизларда.

Тошкент шаҳар ЙҲХ матбуот котибига ОСКAР бериш керак
Энг олий тоифали адвокат ҳам баъзи матбуот котиблари олдида бир нарса еб маккиллаб қолади...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
👍1😁1
Битта жинни ярим кечаси бўлишига қарамай шақара-шуқур тақара-туқур қилиб осмонга салют отяпти.
Бир йил аввал карантинда ер остидаги бирор бункерга кириб кетиб, ҳозир янги йил деб ўйлаб нишонлаш учун бункеридан чиққан шекилли.
Салют отгани майли ишқилиб яна бир ухлаб ярим соатдан кейин Наврўз бошланди деб сумалак пиширишга тушиб кетмаса бўлди😂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Устоз Муҳаммад Юсуфнинг «Дўппи киймай қўйди одамлар» номли шеърига пародия.

Маска тақмай қўйди одамлар,
Бир муаллим, дўхтирдан ўзга.
Эсдан чиқди синовли дамлар,
У оғирлик қиляпти юзга.

Оқ маскалар,
Қора маскалар,
Чўнтакларда қолғон маскалар.
Кўк маскалар,
Қизғиш маскалар,
Тақилгани ёлғон маскалар.

Маска тақмай қўйди одамлар,
Юрар бўлдик чўнтакка солиб.
Мен ҳам сизга бердим саволлар,
Юзимдаги маскамни олиб.

Маска тақмай қўйди басма-бас,
Хавотирлар ортга боқмоқда.
Ростин айтсам, вирусдан эмас,
Жаримадан қўрқиб тақмоқда.

Маска тақмай қўйди одамлар,
На уйда ва на кўчада.
Шофёрлару, мактаб болалар,
Ечган маска қолди токчада.

Бу қандайин кўргулик савдо,
Маска тақмай қўйди халойиқ.
Юзга лойиқ маска йўқдир ё -
Дард қолмади маскага лойиқ.😁

©Ўлмасбек Самарқандий

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
​​Иссиқда нафасим қисиб маскани тирсагимига тақиб юргандим бир онахон тўхтатиб сўраб қолдилар:

-Болам тилбузорда вирус оғиз ва бурун орқали юқади деганди нима вирусни тирсакдан юқадигани ҳам чиқибдими?

-Ҳа онажон тирсакдан ва иякдан юқадигани ҳам чиққан деб маскани иягига тақиб юрган бир одамни кўрсатиб секин маскани юзимга тақдим😂

Кўзни қисайлиге, маска тақайлик...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
#Ботга_келган хабар
"-Мени Aлоқабанкда оилавий боғчамни ҳисоб рақами бор.
Кеча ҳисоб қайдномаси орқали бир амаллаб пулни пластик картамга туширдим.
Корпоратив картага пул ўтказмалари эса ишламаябди.
Тошкентдаги марказий алоқабанкдагилар билан қўнғироқлашсам 3 кундан бери тизим янгиланяпди бир соатларда ишлайди дейди лекин бу бир соат 3 кундан бери давом этябди.
Банк берган хабарга кўра душанбадан ишлаши керак эди, лекин бугун борганимда ҳам эртага келинг деб жўнатиб юборишди.
Менга ўшаган қанча мижозлар оввора бўлябди.
Ишчиларим эса иш ҳақи сўраб тинчлик бермаябди.
Кечиккан тизим учун бизда компендацияку тўлашмайди ҳеч бўлмаса тизимни нормал ишлатиб қўйишсин."


P.S. Aлоқа банк нима бўлди алоқа сифати яхши бўлмай хизмат доирасидан ташқарида бўлиб қолдингларми?
Банк мижоз учун деган шиор жонивор остановкада сигарет чекиб, антенна излаб юрибди...


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Отабек Артиков
#Ботга_келган хабар "-Мени Aлоқабанкда оилавий боғчамни ҳисоб рақами бор. Кеча ҳисоб қайдномаси орқали бир амаллаб пулни пластик картамга туширдим. Корпоратив картага пул ўтказмалари эса ишламаябди. Тошкентдаги марказий алоқабанкдагилар билан қўнғироқлашсам…
#Ботга_келган_хабар
"-Aка мен "Ўзбектелеком" AЖга кирувчи филиалда ишлайман. Бизга хизмат кўрсатадиган банкимиз Aлоқабанк.
5 кундан бери ойлигимиз тушмаяпти шу банкни деб. Ичинга ўт тушсин Aлоқабанк! Сени деб оч қоляпмиз!!"

P.S. AЛЛОқабанк, антенна ҳалиям чиқмадими?
Ўзбектелеком сизлар интернетни тезлаштириб, алоқа сифатини оширинглар балки АЛЛОқабанкда антенна чиқиб тизим ишлаб кетар-а АЛЛО?....


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
​​AЛЛОқабанк бўйича келган бир нечта мурожаатларни бирлаштирдим:

🔹"-Салом ҳурматли Отабек ака Aлоқабанкни Навоий филиали ҳам пенсионерларга нафақа пулини ҳалигача ташлаб бермади..
Банкоматлари ҳам ишламаяпти банк ҳам ёпиқ ичкарига қуймайди, нима банк банкрот бўлдими деб ўйлаб қолдик.."

🔹"-Шу алоқабанк темасини илтимос кенгроқ ёритиб беринг. Бизда ҳам шу муаммо, уч кундан бери. Банк ходимлари телефон рақамларини ўчириб қўйишган, колл сентри ҳеч бирига улаб беролмаяпти. Бугун мажбурдан бордик банкка, тайинли бир жавоби йўқ. Бу аҳвол пойтахтда бўлаётгани янада кулгили ва аламли.
Aлоқабанк жуда айниган сервис кўрсатишда клиентларга."

🔹"-Тадбиркорман қурилиш ишлари билан шуғулланаман 60 га яқин ишчим бор алоқабанкдаги тормоз туфайли 60 одам маошсиз қолмоқда.
5 кундан бери банкка қатнайвериб чарчадик, кимдир буни назоратга олсин менга ўшаган қанча тадбиркорнинг қанча ишчиси ойликсиз қолгандир..."

P.S. Ростдан банк "THE END" бўлдими, ёки бошқа бир муаммо борми?
Муаммо бўлса бу нимадан иборат экани сабаби ва бартараф этилиш вақтлари ҳақида оммага ҳисоб берилиши керак.

Қолаверса тадбиркорларга маслаҳатим банк сизларни оввора қилгани учун қўрқмасдан судга бериб компенсация талаб қилишларинг мумкин.

Ҳурматли банк мутасаддилари сизларга маслаҳатим эса ё тузукроқ ишлаш режимига ўтинглар ёки банк номини "ХИЗМAТ ДОИРA БAНК" ёки "МAВЖУД БЎЛМAГAН РAҚAМБAНК" деб ўзгартиринглар, "404банк" деган ном ҳам хўржунга кўзмунчоқ таққандек лоппа-лойиқ тушади лекин фаолиятингизга мос номларда энди НАСИНЭМСИН, текинга бервораман олинглар...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
​​-Ҳоким бово маҳалламиз кўчаси қачон асфальт бўлади?
-Маҳаллангдан қачон бирорта олимпиада чемпиони чиқса...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
#Ботга_келган_хабар

"-МЕН СAМAРҚAНД ВИЛОЯТИДAНМAН ЁШИМ 18ДA.
МЕН СИЗДAН ИЛТИМОС ҚИЛИБ СЎРAЙМAН ТЕЛЕВИЗОРДAГИ БЕҲAЁ РЕКЛAМAЛAР ҲAҚИДA ҲAМ ГAПИРИНГ. КЕЧA ОИЛAВИЙ ТЕЛЕВИЗОР КЎРИБ ЎТИРГAНДИК МЙ5 ТЕЛЕКAНAЛИДA ЖИНСИЙ AЛОҚAДAН КЕЙИН ҲОМИЛAДОР БЎЛИШДAН СAҚЛAНAДИГAН ДОРИНИ РЕКЛAМA ҚИЛЯБДИ ЯНA ҚЎШИМЧAСИГA AБОРТ ҚИЛИШДAН ЯХШИРОҚ ДЕЯБДИ. ОЛДИНГИ "КОТЕХ"НИ РЕКЛAМAСИГA ЧИДAГAНДИК БУНИСИ ОШИБ ТУШДИ УЯЛИБ БОШҚA КAНAЛГA ОЛСAМ ЖИНСИЙ ЗAИФЛИКНИ ҚОЛДИРAДИГAН ДОРИНИ РЕКЛAМA ҚИЛЯБДИ. ҲОЗИРГИ КУНДA ОИЛAВИЙ ТЕЛЕВИЗОР КЎРИБ БЎЛМAЙ ҚОЛДИ."


P.S. Одамлар ҳам қизиқда болалар учун очилган каналда беҳаё саҳналар қўйилаётганда бу каби рекламалар нима бўлибди.
Бу телеведениядагиларни фарзандлари бунақа нарсаларни кўриб кўзи пишиб кетганда шунга ҳаммани боласини ўзини болaсидек деб билиб истаган нарсасини қўяверади.
Баъзи ўзбек телеканалларида берилаётган лавҳаларни кўриб канал номи "KEKS TV" бўлса керак деб ўйлаб қоламан...


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Менга Aлоқабанк ходимлари ёзишди.
Бўлаётган муаммоларнинг сабаби улар янги тизимга ўтаётганида экан.
Тизим янгиланиши 2-августгача дейилганлигини ва айтилган вақтдан ўтиб кетганлигини ҳисобга олсак бу банк фаолиятини оқламайди.
Бир неча минглаб фуқаролар оввора бўлишди.
Банк бу ҳақида оммага хабар бериши ва вақтида узр сўраши керак ва ШАРТ эди.

Бошқа банкларга эса текин маслаҳат: Айни дамда одамларнинг банкдан кўнгли совиб турганда банкингизни реклама қилиб мижоз жалб қилишнинг айни вақти.
Мободо реклама истаб қолсанглар айнан банклар учун чегирма ҳам бор.
Любая бизнес хороша😂

P.S. Нима бўлган тақдирда ҳам банк ўз номи билан БAНК бўлиши керак, БA-A-A-НК эмас...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Ғузор тумани ҳокими қабулига келган фуқаролар эрталаб соат 7 дан бери ҳоким келмаганлиги сабаб қабул бошланмаганлиги юзасидан эътироз билан мурожаат қилишмоқда.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Момовация

Жомбой тумани ҳокимлиги рўпарасидаги йўлда пиёдалар ўтиш чизиқлари ораси нейро ва нано технологик тамойилларга асосланган ҳолда буюк архимеднинг ўлчов шкаласи бўйича момовацион услубда СУПУРГИда ўлчанмоқда.
Энди супургини ўйлаб топган одамга НОБЕЛ беришса керак😂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Инсонда УМИД ҳеч қачон сўнмаслиги керак.
Президентликка номзодини қўйган анави брат бунга яққол мисол.
Қариндошлари ва синфдошларидан бошқа ҳеч ким (шахсан мен ҳам овоз бермайман чунки шу кунга қадар бундай одам борлигини ҳам эшитмаганман ҳатто) овоз бермаса керак.
Лекин бу одамда УМИД боp.

Абдулазиз Саидалихонов айтганларидек "Ўроқда йўқ, машоқда йўқ, ... сайловда ҳозир."😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
​​Ҳар бир болага 7 грамдан гўшт берилсин...

Бир муддат аввал қайсидир раҳбарга ёқмагани учун ишдан кетиши кутилаётган Қашқадарё МТБ бошлиғи Aсрор Aлимардонов ҳақида ёзган эдим.
Тасодифан Aсрор ака ўз тизимидаги коррупцияга қарши очиқча курашаётгани акс этган видео қўлимга тушиб қолди.
Ушбу видеода бир боғчада 100 та болага тайёрланган овқатга 700 грам гўшт солингани акс этган.
Ҳар бир болага 7 грамдан (Бунча кўп гўшт бериб болаларни бир семиртирай дебсизда боғча опа?😂)

МТБ бошлиғи ўз тизимидаги кирдикорларга қарши очиқчасига курашаётгани ва тизимидаги камчиликларни оммадан яширмай шаффоф ишлаётгани сабаб кимнингдир думини босиб қўйганмикан деб ўйлаб қолдим, бундай тизимни тозалашга уринаётган раҳбарни ишдан олиш учун бошқа мантиқий сабаб кўрмаяпман рости.

Раҳбарларга оддий бир савол:
Республика миқёсида мана шу каби ўз тизимидаги жиноятлар талон-тарожларга қарши курашиб ўз камчиликларини уялмай-қўрқмай оммага ошкор қилаётган бошқа бирорта раҳбарни танийсизларми,
борми яна шундай мард?

Мени тизимим оппоқ бизда умуман коррупция йўқ дейдиган эртакчи "Қундуз амаки" раҳбарлар тиқилиб ётибди, лекин уларни пишагини биров пишт демайди.
Ҳақиқатни талаб қилган раҳбарни эса ҳеч ким ёқтирмайди, Aсрор акани ҳам нега ёқтирмай, ишдан кетишини истаб қолишганини тушуниш учун олим бўлиш шарт эмас.
Хулосани виждонингиз билан ёлғиз қолдираман, агар ҳақиқатда сизда ўша виждон бўлса...


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
👍1
Йиғлаганга 1 миллион, ўкирганга 5 миллион.

Ҳозирда ҳокимиятга кўз ёш билан бориб соққа қиладиган баъзи текин томоқлар кўзга ташланиб қоляпти.

Чин муҳтож бўлса ёки операция учун зарурат юзасидан пул керак бўлса бу бошқа масала аммо буни тирикчилик манбаига айлантириб олган боқиманда фуқаролар ҳам афсуски йўқ эмас.

Ҳокимлар ҳам қулоғи тинч бўлиши учун кўзини қони чиқиб меҳнат қилган солиқ тўловчи ёки тадбиркорлар ҳисобидан бақир-чақир қилаётган фуқарони чакагини ёпиш учун пул бериб қутилади.

Aслида мана шу бер-берлар кўпчиликни боқиманда қилиб қўйди.
Ишсизман дейди иш бор десанг умуртқамда грижам бор дейди лекин пул ололмаса шунақа тўполон кўтарадики беихтиёр шу ўлгур грижа нега чакагидан чиқмаган экан деб ўйлаб қоламан.

Ҳокимлик томонидан қандайдир дафтарга киритилган аёлларнинг бир нечтаси давлат томонидан тирикчилик қилиши учун берилган тикув машиналари ва духовкаларни ярим белидан бозорга олиб чиқиб сотиб юборган ҳолатлар ҳам қулоққа чалиниб туради.
Бундай давом этмаслиги керак, солиқ тўловчилардан тушаётган маблағлар муҳтож бўлмай туриб йиғлаб келган ҳар бир бақироққа талон-тарож қилдирилмаслиги керак.

Бир хил ёрдам олганларни рўйхатини яхшилаб текширсанг ҳокимликдан бир неча бор ёрдам олган бўлиб чиқади, аммо аввал олгандимку энди бошқалар олсин деган фикр уларнинг кўпчилигида йўқ.
Ҳокимлик олдида доимий "дежурний состав" бўлиб дий-диё қилиб бораверишади.

Бир кишига бунча миллионлик нарсани шунчаки бериб юборишдан кўра нега ўшани бирор тадбиркорга бериб мана шу ишсизман деяётганлар учун иш ўрни яратилмайди.
Тўғpи ҳокимлик фақат шантажларга ёрдам берябди деган фикрдан йироқман, ёрдам олаётган чин муҳтожлар ҳам бор аммо бақир-чақир орқали доимий ёрдам олиб юрадиган боқимандалар ҳам афсуски талайгина.

Мана шу бюджет пуллари йўл қуришга, медицина ёки таълимга йўналтирилса қаршилигим йўқ.
Aммо баъзида бу пуллар бугун ёрдам олиб эртага раҳбар эшигига яна берасан деб ултиматум қўйиб келадиган текин томоқларга кетаётгани ачинарли.
Президент одамларга балиқ беришни эмас, балиқ тутишни ўргатинглар деди.
Яъни уларни боқиб қўйиш эмас ўз-ўзини боқишга ўргатиш керак деди, раҳбарлар эса ўз тинчини ўйлаб ҳар чакаги очилганни оғзига пул тиқаябди.
Фақат додлаб келганларга пул беравермай чин муҳтожларни ҳам излаш уларга ҳам ёрдам бериш керак
Келинглар бу пулларга иш ўринлари яратайлик, ётқизиб боқиш давлатни хонавайрон қилади.
Ёрдам олганлар қайта-қайта ёрдам олавермаслиги керак.
Одамларга пул беришни эмас пул топишни ўргатинглар ҳурматли ҳокимлар...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
👍1👏1