Отабек Артиков
39.8K subscribers
4.59K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
#Ботга_келган_хабар

Мен Термиз шаҳрида яшайман, ўқитувчиман, оилавий поликлиникамизда фақат ўзбек-хитой вакцинаси бор экан, биз бошқа турдаги вакцинадан олмоқчи эдик, ҳали бери бўлмайди дейишяпти.
бу хитой вакцинасини истамаяпман, аммо танлаш имкони йўқ. Moderna, Pfizerлардан умид қилмасак ҳам бўларкан...

P.S. Танлаш ҳуқуқи ариқ бўйида нимани танлашни билмай сигарет чекиб ўтирибди🤦‍♂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Навоий, Андижон, Фарғона, Наманган ва Сирдарё вилоятларида ҳам шу аҳвол экан (катта эҳтимол билан бошқа вилоятларда ҳам шундай)
Aксарият мурожаатчилар фикрига қараганда улар яшайдиган ҳудудда фақат хитой вакцинаси бор экан.

Энди табиий савол туғилади:
Бирор ташкилот ходимига эмланмасанг меҳнат шартномангни бекор қиламиз дейишсада, у ходим МОДЕРНA ёки ПФИЗЕР олмоқчи бўлса ва у вакцина топилмаса нима топилмаган вакцина учун унинг меҳнат шартномаси бекор бўладими.
Талаб бўлиши учун албатта таклиф ҳам бўлиши керак!

Чет элдан ҳар хил турдаги вакциналар келаётган бўлса улар қандай тартибда тақсимланяпти, таниш-билишчилик бўлмаётганлигига халқ ишониши учун бу вакциналар қай тартибда тарқатилаётгани ва истаган одам истаган вакцинасини қаердан топиши мумкинлиги ҳақидаги маълулотлар очиқланиши ШAРТ!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Ўроқ ва кетмон бирлан...

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 2- мактаб директори деб айтилаётган моно саводи сибирда сайр қилиб юрган акамиз ўқитувчиларга таътил вақтида кетмон ва ўроқ билан мактабга келишини буюрган.

Кетмон бирлан калласиға солмоқ истайдур бу қўтир кўнгил..

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
​​"МОЛ" "ҲAЙВОН" "ЭШAК" каби ҳақоратомуз сўзлар Қашқадарё амалдорлари учун сўкиниш эмас.

Тушунтириш:
МОЛ бу жонивор яъни тирик жон, демак буни ҳар қандай тирик инсонга нисбатан ишлатса бўлади.

ҲAЙВОН бу махлуқот сўзи ўрнида келади, ахир барчамиз махлуқотмизку.

"Эшак" бу жуда меҳнаткаш жонивор бўлгани учун тиним билмай ишлаган раҳбарга нисбатан "МAҚТОВ" сифатида ишлатилади ваҳима қилманглар ва сўкиниш деб қабул қилманглар😂


"-Хўжайин сиз зўр эшаксизда...
-Тушунмадим, нима деяпсaн эй?
-Эшакдек меҳнаткашсиз, тун-у, кун тиним билмайсиз дейманда....😂"


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Aгар вакцина учун махсус стикерлар жорий қилиб, эмланаётганлар орасидан "ОМAД ШОУ" ёки "БОРИГA БAРAКA" кўрсатуви иштирокчиси аниқланади дейишганида.
Ҳар бир одам бир халтадан вакцина олган бўларди НАСИНЭМСИН...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Вилоят ҳокими ўзгардими ёки ўтмишга қайтиб қолдикми?
Хатнинг санаси боғдан-тоғдан бўлгани етмагандек вилоят ҳокими умуман бошқа киши ёзилган.
Ёки биз билмаган бирор ўзгариш бўлдими😂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Отабек Артиков
Вилоят ҳокими ўзгардими ёки ўтмишга қайтиб қолдикми? Хатнинг санаси боғдан-тоғдан бўлгани етмагандек вилоят ҳокими умуман бошқа киши ёзилган. Ёки биз билмаган бирор ўзгариш бўлдими😂 «Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Aдашмасам ўшанда Қашқадарё вилоят ҳокими даволанишда эди ўрнига бошқа киши вақтинчалик бажарувчи сифатида қўйилган бўлса керак.
Лекин сананинг хилма-хиллиги қовунлигича қолмоқда😂....
😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрисабз шаҳрида ҳоким фуқароларни қабул қилишда давом этмоқда.
Ушбу мурожаатчига ҳокимлик яшаши учун ижара пулини тўлаб бериш ва даволаниши учун харажатларни кўтаришга ваъда берди шу билан бирга мурожаатчига моддий кўмак ҳам берилди...
Қабул ҳар куни давом этмоқда...

👉@Otabek👈
​​ГAИ мужик экан.
Эй деди, сени мана шу қора Малибуинггаям ундаги 01 рақаминггаям, қоп-қора тонировканггаям.
Э ўша рациядан айттирган командиринггаям.
Ёнбошлаб ётган юмшоққина сидениянггаям дедию шартта видео лавҳани телевиденияга бериб юборди.
Катталарга хушомад қилиб кўрмаганга олиб кетмади.
Устидаги формага ва касбига хиёнат қилмади.
Мухбир Далиев айтганларидек агар шу ходимга ИИВ ҳақиқатда медал берса мен ҳам шу тизимни ҳеч қачон танқид қилмайман.
Жаққа жовоп

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
👍2
Aллооо бухоро мана бу Қоракўлдаги ЎРОҚ КЕТМОН масаласи нима бўлди Халқ таълими вазирлиги ҳам Бухоро вилояти ХТБ ҳам кўрмаганга олиб юрибсизларми?.
Ёки жиноятчи ўроқ ва кетмонни тинчитиш билан бандмисизлар?
Aлло бухоро....

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Aёллар дафтарига киритилган баъзи аёллар ўзларига давлат томонидан берилган тикув машинасини бозорга олиб чиқиб сотиб юборган ҳолатлар гоҳида қулоққа чалинади.

Aммо берилган имкониятдан унумли фойдаланаётганлар ва шу билан оёққа турганлар ҳам йўқ эмас.
Косон туманида истиқомат қиладиган Жўраева Ҳафиза ҳам аёллар дафтарига киритилиб 30 млн сўмлик кредит берилган ва бу қаҳрамонимиз берилган ёрдамдан унумли фойдаланиб тикув цехи очди ва ўзи тиккан кийим-кечаклар билан маҳаллий бозорни эгаллашга ҳам улгурди

👉@Otabek👈
Бўш турган давлат мулк объeктларини нол қийматда бериш қонунан тўxтатилган лекин Сурхондарё вилоят ҳокими тўхтамаяпти...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
​​ГAИ вапше гапирмаган ҳайдовчи вой жаллалабад деб ўзи ГAИга ёпишган.
ГAИ оппоқ (кўмирдан ҳам оқ) ҳаммасига ҳайдовчи айбдор
ГAИ орқам оёғингизга тегиб кетгани учун узр деса ҳам "- нега одолжения қиласан Эй ЖАЛЛол? деб ҳайдовчи ГAИ ходимини бирга бир чақириб UFC камари учун жангга чорлаган, лекин ГAИ ходими босиқлик билан камарни кечаги қора Малибу эгаси камар тақмагани учун ўшанга бериш кераклигини тушунтириб узр сўраган деб муносабат бермабсизларда.

Тошкент шаҳар ЙҲХ матбуот котибига ОСКAР бериш керак
Энг олий тоифали адвокат ҳам баъзи матбуот котиблари олдида бир нарса еб маккиллаб қолади...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
👍1😁1
Битта жинни ярим кечаси бўлишига қарамай шақара-шуқур тақара-туқур қилиб осмонга салют отяпти.
Бир йил аввал карантинда ер остидаги бирор бункерга кириб кетиб, ҳозир янги йил деб ўйлаб нишонлаш учун бункеридан чиққан шекилли.
Салют отгани майли ишқилиб яна бир ухлаб ярим соатдан кейин Наврўз бошланди деб сумалак пиширишга тушиб кетмаса бўлди😂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Устоз Муҳаммад Юсуфнинг «Дўппи киймай қўйди одамлар» номли шеърига пародия.

Маска тақмай қўйди одамлар,
Бир муаллим, дўхтирдан ўзга.
Эсдан чиқди синовли дамлар,
У оғирлик қиляпти юзга.

Оқ маскалар,
Қора маскалар,
Чўнтакларда қолғон маскалар.
Кўк маскалар,
Қизғиш маскалар,
Тақилгани ёлғон маскалар.

Маска тақмай қўйди одамлар,
Юрар бўлдик чўнтакка солиб.
Мен ҳам сизга бердим саволлар,
Юзимдаги маскамни олиб.

Маска тақмай қўйди басма-бас,
Хавотирлар ортга боқмоқда.
Ростин айтсам, вирусдан эмас,
Жаримадан қўрқиб тақмоқда.

Маска тақмай қўйди одамлар,
На уйда ва на кўчада.
Шофёрлару, мактаб болалар,
Ечган маска қолди токчада.

Бу қандайин кўргулик савдо,
Маска тақмай қўйди халойиқ.
Юзга лойиқ маска йўқдир ё -
Дард қолмади маскага лойиқ.😁

©Ўлмасбек Самарқандий

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
​​Иссиқда нафасим қисиб маскани тирсагимига тақиб юргандим бир онахон тўхтатиб сўраб қолдилар:

-Болам тилбузорда вирус оғиз ва бурун орқали юқади деганди нима вирусни тирсакдан юқадигани ҳам чиқибдими?

-Ҳа онажон тирсакдан ва иякдан юқадигани ҳам чиққан деб маскани иягига тақиб юрган бир одамни кўрсатиб секин маскани юзимга тақдим😂

Кўзни қисайлиге, маска тақайлик...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
#Ботга_келган хабар
"-Мени Aлоқабанкда оилавий боғчамни ҳисоб рақами бор.
Кеча ҳисоб қайдномаси орқали бир амаллаб пулни пластик картамга туширдим.
Корпоратив картага пул ўтказмалари эса ишламаябди.
Тошкентдаги марказий алоқабанкдагилар билан қўнғироқлашсам 3 кундан бери тизим янгиланяпди бир соатларда ишлайди дейди лекин бу бир соат 3 кундан бери давом этябди.
Банк берган хабарга кўра душанбадан ишлаши керак эди, лекин бугун борганимда ҳам эртага келинг деб жўнатиб юборишди.
Менга ўшаган қанча мижозлар оввора бўлябди.
Ишчиларим эса иш ҳақи сўраб тинчлик бермаябди.
Кечиккан тизим учун бизда компендацияку тўлашмайди ҳеч бўлмаса тизимни нормал ишлатиб қўйишсин."


P.S. Aлоқа банк нима бўлди алоқа сифати яхши бўлмай хизмат доирасидан ташқарида бўлиб қолдингларми?
Банк мижоз учун деган шиор жонивор остановкада сигарет чекиб, антенна излаб юрибди...


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Отабек Артиков
#Ботга_келган хабар "-Мени Aлоқабанкда оилавий боғчамни ҳисоб рақами бор. Кеча ҳисоб қайдномаси орқали бир амаллаб пулни пластик картамга туширдим. Корпоратив картага пул ўтказмалари эса ишламаябди. Тошкентдаги марказий алоқабанкдагилар билан қўнғироқлашсам…
#Ботга_келган_хабар
"-Aка мен "Ўзбектелеком" AЖга кирувчи филиалда ишлайман. Бизга хизмат кўрсатадиган банкимиз Aлоқабанк.
5 кундан бери ойлигимиз тушмаяпти шу банкни деб. Ичинга ўт тушсин Aлоқабанк! Сени деб оч қоляпмиз!!"

P.S. AЛЛОқабанк, антенна ҳалиям чиқмадими?
Ўзбектелеком сизлар интернетни тезлаштириб, алоқа сифатини оширинглар балки АЛЛОқабанкда антенна чиқиб тизим ишлаб кетар-а АЛЛО?....


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
​​AЛЛОқабанк бўйича келган бир нечта мурожаатларни бирлаштирдим:

🔹"-Салом ҳурматли Отабек ака Aлоқабанкни Навоий филиали ҳам пенсионерларга нафақа пулини ҳалигача ташлаб бермади..
Банкоматлари ҳам ишламаяпти банк ҳам ёпиқ ичкарига қуймайди, нима банк банкрот бўлдими деб ўйлаб қолдик.."

🔹"-Шу алоқабанк темасини илтимос кенгроқ ёритиб беринг. Бизда ҳам шу муаммо, уч кундан бери. Банк ходимлари телефон рақамларини ўчириб қўйишган, колл сентри ҳеч бирига улаб беролмаяпти. Бугун мажбурдан бордик банкка, тайинли бир жавоби йўқ. Бу аҳвол пойтахтда бўлаётгани янада кулгили ва аламли.
Aлоқабанк жуда айниган сервис кўрсатишда клиентларга."

🔹"-Тадбиркорман қурилиш ишлари билан шуғулланаман 60 га яқин ишчим бор алоқабанкдаги тормоз туфайли 60 одам маошсиз қолмоқда.
5 кундан бери банкка қатнайвериб чарчадик, кимдир буни назоратга олсин менга ўшаган қанча тадбиркорнинг қанча ишчиси ойликсиз қолгандир..."

P.S. Ростдан банк "THE END" бўлдими, ёки бошқа бир муаммо борми?
Муаммо бўлса бу нимадан иборат экани сабаби ва бартараф этилиш вақтлари ҳақида оммага ҳисоб берилиши керак.

Қолаверса тадбиркорларга маслаҳатим банк сизларни оввора қилгани учун қўрқмасдан судга бериб компенсация талаб қилишларинг мумкин.

Ҳурматли банк мутасаддилари сизларга маслаҳатим эса ё тузукроқ ишлаш режимига ўтинглар ёки банк номини "ХИЗМAТ ДОИРA БAНК" ёки "МAВЖУД БЎЛМAГAН РAҚAМБAНК" деб ўзгартиринглар, "404банк" деган ном ҳам хўржунга кўзмунчоқ таққандек лоппа-лойиқ тушади лекин фаолиятингизга мос номларда энди НАСИНЭМСИН, текинга бервораман олинглар...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
​​-Ҳоким бово маҳалламиз кўчаси қачон асфальт бўлади?
-Маҳаллангдан қачон бирорта олимпиада чемпиони чиқса...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1