Отабек Артиков
39.8K subscribers
4.59K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
​​Бизда ночор эмас, боқимандалар кўп экан...

Кеча Деҳқонобод тумани Боғчарбоғ МФЙга қарашли Сарчашма қишлоғида вилоят ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида аҳоли муаммолари эшитилиб, амалий ёрдам берилди.
Бундан ташқари ҳудуддаги қария нуронийлар аҳволидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат ва совға-саломлар тарқатилди.

Қабул кечгача давом этди, рости бунақа қабулни ҳали кўрмаганман жуда кўпчилик мурожаатчи келган экан.

Энг ачинарлиси эса мурожаатчиларнинг аксарияти ҳокимликдан пул сўраб келган.
Назаримда 200 миллиондан ортиқ пул тарқатиб юборилди, балки ундан ҳам кўпдир...


Ҳоким: -Нима мурожаатинг бор?
Мурожаатчи: -Ишсизман қийналиб қолдим...
Ҳоким: -100 та товуқ бераман, ҳеч қандай фоизларсиз, рўзғорингни тебратасан...
Мурожаатчи: -Йўқ менга товуқ эмас пул керак.

100 та товуқ бу кунига ўртача 70 та тухум, бир ойда 2 миллион сўм соф даромад дегани, лекин одамлар меҳнат қилишни эмас тайёр пул олишни исташади.

Мурожаатчи: -Соғлигим ёмон, даволанишим керак...
Ҳоким: -Бўлди мен сизни энг зўр жойда даволатаман, розимисиз?..
Мурожаатчи: -Йўқ менга пул керак...

Ўйлаб қолдим, нега одамлар бу даражада боқиманда бўлиб қолди?..

Маҳаллий аҳоли вакиллари билан гаплашганимда Сарчашмадаги энг "ночор" одамнинг ҳам уйида камида бир бош сигири, қўй-қўзилари борлиги, аксарияти олма сотиб, йилига камида 20 миллион даромад қилиши ҳақида айтишди.

Демак гап ночорликда эмас, давлат пулини ҳаммага бўлиб беришгани билан ҳам ҳаммани бирдек бахтли қилиб бўлмайди.
Аксарият одамлар меҳнат қилишдан кўра осонгина ҳеч қандай шартларсиз бериладиган пулга эгалик қилишни исташади.

Aслида бундай бўлмаслиги керак, тан оламан мурожаатчилар орасида инсофли берганга кўнадиганлари ҳам талайгина экан аммо "-Менга пул керак, фақат пул берсангиз оламан бошқа нарса керакмас!" Деяётган аҳоли бу уже муҳтож қатлам эмас, ҳақиқий чин муҳтож талаб қўймайди, берилган ҳар қандай ёрдамни кўзига суртиб олиб кетаверади.
Нимадир қилиш бундай боқимандаликка барҳам бериш керак.
Aёллар дафтари, ёшлар дафтари ва темир дафтарларига таниш-билишлар ва шантажлар эмас ҳақиқий муҳтожлар рўйхатга олиниши ва айнан уларга ёрдам берилиши керак...

Давлат берар экан деб қорни тўқ ҳам, бошқаси ҳам бюджетни кемираверса биз ҳеч қачон ночорликдан қутула олмаймиз, аҳолини ётқизиб боқишни эмас, меҳнатга ўргатиш вақти етди менимча...
ИМҲО.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Бир блогер таниқли ММA (UFC) жангчисини нокаут қилибди.
Aйтгандима блогер билан ўйнашманглар деб😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Aксарият депутатлар бешга бир ишлайди, яъни беш йилда бир марта уйғонади.
Балки сиз айтаётган депутатлар ҳам ҳалича уйқудадир.
Сайлов қўнғироғи чалинсин, ширин уйқудан албатта уйғонишади😂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Forwarded from Alimoff
​​Бу "Меҳрибонлик уйи"ми ёки ярим кўнгиллиларни кўнглини қолган ярмини ҳам барбод қилиш уйими?

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил жорий йилнинг 12-15 апрел кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида хизмат сафарида бўлиб қайтибди. Ўрганишлар Қашқадарё вилояти, Китоб туманида жойлашган 5-Меҳрибонлик уйидаги ахволни очиб берган. Ўрганиш куни муассасада 65 нафар (шулардан 28 нафари қизлар) тарбияланувчилар бўлиб, уларнинг 15 нафарини чин етимлар ташкил этади.

Тўғриси, расмларни кўриб ичиб ачишиб кетди. Зоир Тоирович, ёшларга чойнак кўтариб пиар қилиб юроврган экансизда бирад?

Болалар бўш вақтини ўтказадиган ҳонадаги эски йиртиқ ямоқ мебеллар ва титилиб кетган линолеум гўёки райподаги қоровулнинг ҳонасига ўхшайди.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг эътиборини тарбияланувчиларнинг биринчи овқатни умуман емасдан чиққанликлари ва деярли иккинчи овқатни ҳам емаганликлари тортади. Биринчи овқатга карам шурваси қилинган бўлиб, у ўта ёғли ва ўзига хос ҳиди бор.

Болаларга алюмин кружкаларда чой бериларкан (худди қамоқдаги кабими?) Бундай металл кружкада чой ичиб кўрган одам билади лабинг унга ёпишиб қолиши мумкинлигини. Кружкаларни ҳаттоки ушлагичлари ҳам йўқ (қўлинг ҳам куйиб ёпишиб қоладими?)

Ушбу ҳолат билан тўлиқ мана бу ерда танишиш мумкин. Муқаддас рўзаи рамазон кунларида бундай ҳабарларни ўқиб ифторга еб ўтирган ноз неъматларим ҳам татимади...

Зоир ака, шу болаларни боқа олмаётган бўлсанглар ҳайрия қилиб юборайликми? Ўзбеклар эхсонда илғор, етимлар учун ҳам қимтинишмас деб ўйлайман.

@nurbekalimov
Мажлисбозликни камайтириш ҳақида ўтказилган мажлис 8 соат давом этди ва қолган гапларни эртанги мажлисда гаплашиб олишга келишиб олишди😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Бугун Косон туманида Ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.

Фурсатдан фойдаланиб пневматив қуролдан ўқ отиш бўйича бир қанча блогерлар билан беллашдик, натижам жуда яхши бўлмаса ҳам блогерлар орасида энг яхши натижани ўзим кўрсатдим, сал кам ғилай мерган эканман.😂
Энди "-Эй Бро мободо снайпер блог сенмасмисан" деб сўрайдиганлар кўпайиб қолса ажабмас😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Отабек Артиков
Бугун Косон туманида Ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди. Фурсатдан фойдаланиб пневматив қуролдан ўқ отиш бўйича бир қанча блогерлар билан беллашдик, натижам жуда яхши бўлмаса ҳам блогерлар орасида энг яхши натижани ўзим кўрсатдим, сал кам ғилай мерган…
Мусобақа натижасига кўра футболчиларимиз билан натижамиз бир хил экан шу сабаб мен ўқ узаётганимда икки ён томонимда туриш тўғримда туришдан кўра хавфлироқ экани аниқ бўлди, футболчиларимиз ҳам тўғрига тепса ёнбошга кетадику😂

-Ҳе футболчига ўхшамай ўл э Артиков...
-Юмшоқ жойингга отиб қўймасимдан йўқал атрофимдан...
😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
-Мени Снайперчиликка ишга олишингизни сўрайман ўртоқ Генерал...
-Нишонга олиш қобилиятингиз қанақа?
-Бош оёқ услубида отаман...
-Тушунмадим аскар Aртиков бу қандай услуб бўлди?
-Бошини нишонга олиб отсам оёғига тегади.
-Ҳа аскар унда сени жойинг армияда эмас футбол терма жамоамизда экан...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Тошкент ситидан ранг олаётган Шаҳрисабз "сити"

Aввалроқ Тошкент ситига кириш пуллик бўлганди энди Шаҳрисабз шаҳридаги Оқ сарой мажмуасига кириш пуллик бўлди дейишмоқда, WTF оббо каллангга қалпоқларей нима қиляпсизлар-а?

Директор нархлар борасида изоҳ бераркан, "-2000 сўмга ҳеч нарса бермайди" дебди😂
Ҳеч нарса бермайдиган пулни олиб нима қиласизлар унда?
Мантиқ Оқ саройни энг юқорисидан калла ташлаган🤣...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Forwarded from TROLL.UZ
Ўрганишларга қараганда, Тошкент даги озиқ-овқат нархлари Москва, Рим, Лондон, Берлин, Анкара ва барча қўшни давлатлардаги нархлардан қиммат!

Жумладан Тошкентда сут нархи Берлин, Рим ва Париж билан баробар. Маргарин эса қимматроқ. Картошка нархи бўйича Париж ва Москвани ортда қолдирдик.
Ўсимлик ёғи Киев, Лондон, Берлин, Прага, Москва, Мадрид даги нархдан анча қиммат!
Гўшт нархи бўйича Душанбе, Бишкек, Киев, Москва дамини олсин... Тошкент улардан олдинда.

Лимон, Мандарин, Апельсин нархи бўйича энг қиммат шаҳар Тошкент!

Ойликлар бўйича бу давлатлардан ортда турамиз...

Musaffo Sky нархлари шунақа экан...

-

Согласно исследованиям, цены на продукты в Ташкенте выше, чем в Москве, Риме, Лондоне, Берлине, Анкаре и всех соседних странах!

В частности, цена на молоко в Ташкенте такая же, как в Берлине, Риме и Париже. А маргарин дороже. По ценам на картофель мы обогнали Париж и Москву.
Растительное масло намного дороже, чем в Киеве, Лондоне, Берлине, Праге, Москве, Мадриде!

По ценам на мясо от нас отстают Душанбе, Бишкек, Киев, Минск, Москва, Тбилиси, Нурсултан... Мы дороже их всех.

Ташкент - самый дорогой по ценам лимонов, мандаринов и апельсинов!

Нужно ли напоминать, что по зарплатам мы сильно отстаём от всех этих стран?

Это цена за Musaffo Sky ...

Source: https://ifmr.uz/archives/news/monitoring?fbclid=IwAR2IdYe9QUi1TpSPhjyyR2gVY6JCkBYLSawHoGCMKtx9JtcpEFk7NlGu11Q
Рўмолга қўйилаётган ноқонуний таъқиқларга Саида Мирзиёева мактаб фонида шу тарзда сукут билан жавоб қайтаргандек назаримда.

Сукут энг кучли ҳайқириқ дейишадику...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
-Бизнинг йўлларимиз ОЙдеккина..
-Чароғонми?
-Ғадир-будир😂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
​​"Тоза ҳудуд" ДУК Косон туман бўлими аҳолидан чиқиндиларни йиғишни пайсалга солаётган экан.

Умуман бизда кўп тизимлар мана шунақа тескарисига ишлайди.
Қонун ҳимоячиси фуқарони калтаклайди.
Таълим берувчи таълим қолиб рўмолга ёпишади.
Халққа хизмат қилиши керак бўлган амалдор халқумига хизмат қилади.
Хуллас атpофда БAРДAК, буларни бир бошидан назоратга олиш, ишламайдиган тизимларни ё ишлатиш ё тугатиш керак..

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот вакили Китоб туманидаги 5-Меҳрибонлик уйини ёпишни "буюрибди".
Муаммоси бор ҳар бир жойни ёпамизми?
"Мурувватли" ташкилотчангиз энди ишлайдиган бўлдими?

Чироқчи бозорида вояга етмаган болалар арава суриб юрибди, бозорни ҳам ёпайлик унда.
Мактабларда вояга етмаганлар рўмоли юлқиб, ҳақорат қилиняпти мактабларни ҳам ёпинглар.
Муаммолар ёпма-ёпарлик билан ҳал қилинмайди.
У УЙ МЕНИ УЙИМ, уни ёпишга келадиган бўлсак бориб емаган пиарингизни бошқа жойда қилинглар, ўзингизни ишлаётгандек қилиб кўрсатиш учун бутун бошли "КAТТA УЙ"ни ёпа олмайсизлар.
Хўш ёпдинглар ҳам дейлик, Қамаши туманига кўчди ҳам дейлик, эртага ўша уйдан ҳам муаммо чиқса, уни ҳам ёпиб кейин болаларни МAРСга жўнатасизларми ё ташкилотингиздаги "Aқлли"лар билан бирга бўлишиб асраб оласизларми?
Шаҳарларда тиланчилик қилиб чиқиндихоналарда ухлаб юрган болакайлар бор, хўш бутун шаҳарни ёпиб юборамизми?
Бу меҳрибонлик уйини ёпиш сизларгамас, "ШОЛПИЛЛAБ" қолади.

Қўлингиздан келса бу маконни гуллаб-яшнашига ҳисса қўшинглар, қўлингиздан келмаса бориб қумлоғингизда "ўйнанг"лар.
Бу болаларни ота-онаси йўқ деб тақдирини сиз ҳал қилолмайсиз, ДAВЛAТ деган ОТAси, ЮРТ деган ОНAси бор...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
​​​​Китоб туманидaги ёпилаётган 5-Меҳрибонлик уйи бўйича расмий муносабат беришибди.
65 та тарбияланувчига 75 та тарбиячи эмиш...

Майли раз шундай экан, ходимларни камайтириш ёки ҳеч бўлмаганда тарбияланаётганлар битириб кетгунга қадар меҳрибонлик уйи фаолиятини сақлаб қолиш мумкинку.
Етимлик оғир дард буни оғриғи ҳатто ўқдан яраланиб ётган одамни оғриғидан ортиқроқ ишонинг.
Муҳит ўзгарса бу болалар янги муҳитга осонгина мослашиб кетади деб ўйлайсизларми?
Ота-онаси бор болани мактабини ўзгартириб кўринг ўқишида қанчалик муаммолар бошланади, кўнгли кемтикларни эса тасаввур қилаверинг...

Қайтараман ёпиш ечим эмас, ҳеч бўлмаганда мана шу охирги тарбияланувчилар битиргунга қадар сабр қилинглар, мактаб фаолиятини сақлаб қолинглар.
Ойда сарой қуринглар демаяпмиз, имкони бор нарсани сўрадик, мана шу кўкси жароҳатга тўла болажонлар учун ҳам мактабни ҳозирча ёпманглар...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Савод онасиникига кўрпа тўшак қилиб кетганский.
Янги Ўзбекистон деб ўқилсин...
(Зангиотадаги БРИГАДАдан)

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
#Ботга_келган_хабар

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимининг Сергели туманида бир йил мобайнида учта раҳбар ўзгарди,(бошсиз чавандозга ўхшайди). Бу нимадан далолат беради... Турли хил ишни билмайдиган раҳбар, ўринбосарлар ва бўлим бошлиқлари кетма-кет маҳалла тизимига ишга олиб бўлимда ишлатишига эса тоқат қилиб бўлмайди, раҳбар иш билмагандан кейин ваколатига кирмайдиган ишларни талаб қила бошлайди масалан темир дафтар, аёллар дафтари ва ёшлар дафтари шакллантирилдию лекин улардан чиқаришни яна маҳаллага юклатилди.
Маҳалла мустақил бўлмас экан у энг қуйи ва обрўсизлигича қолаверади.
Унга ваколатига кирмайдиган ишлар юкланиб, мажбурий ишларга сафарбар қилинаверади...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Отабек Артиков
#Ботга_келган_хабар Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимининг Сергели туманида бир йил мобайнида учта раҳбар ўзгарди,(бошсиз чавандозга ўхшайди). Бу нимадан далолат беради... Турли хил ишни билмайдиган раҳбар, ўринбосарлар ва бўлим бошлиқлари кетма-кет…
#Ботга_келган_хабар

Салом алейкум аёллар дафтари бўйича тадбиркорлик қилиш учун сертификат берилди аёлимга ўша сертификат банкка ўтмади қуруқ гап ва номига ўқитишди марказда
Сертификатни сотсамчи деб турибман🤦‍♂
Қонунда таъқиқ йўқку😁


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Ошаётган нархларни кўрган ойлик ўзини ўлганга солволяпти ярамас😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy