Отабек Артиков
39.1K subscribers
4.58K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Чироқчи туманидаги "Шаҳрисаб-Чироқчи" автошоҳбекат экан.
Стоянка учун алоҳида жой ажратилганлигига қарамасдан негадир ҳайдовчилар мумкин бўлмаган жойни питак қилиб олишибди.

Тайёр стоянка керак эмас экан-а картошка-партошка экворилар жа бўлмаса...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
​​-Ҳоким бово ҳокимият олдида қўйлар тўдаси намойиш қиляпти нима қилайлик?
-Мени туманга чиқиб кетган денглар...
-Ҳоким бува йиғилганлар ҳақиқий қўйлар экан.
-😏 WTF...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Чиқиндилар қабристони.

Гектарлаб ер ахлатхона бўлиб ётибди, шаҳар ташқарисидан бундай хунук(бадбўй) манзара бўлмаслиги керак менимча.
Тўғри чиқиндиларни жамлайдиган жой керак аммо бутун ҳамма жойга сочиб ташлаш шарт эмас менимча, шамол чиқиндиларни ён атрофга сочиб юбормаслиги чорасини кўриш ойга чиқиш қадар мураккаб иш эмаску...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
#Ботга_келган_хабар

"-Жиззах вилоятида мактаб директорларини Sambram олийгоҳига кириш учун подкурсга шартнома қилиб имтиҳонгача ҳар бир мактабдан 5 тадан битирувчи топиб келасан, ойига 1500000 сўмдан тўлаб ўқитасан деб мажбурлашяпти бу қачонгача давом этади, бу зўрлашларнинг бошида вилоят ҳалқ таълими бошқармаси турибди..."

P.S. Мактабларга тегишли постларимни бирортасига ХТВ жавоб қайтармасада (кўриб кўрмаганга олиш режимига ўтиб олишган менимча) биз муаммоларни ёзаверамиз ХAЛҚ ТАЪЛИМИ ВAЗИРЛИГИ будилник чалиб уйғонадиган вақт бўлди, атрофга бир қараб қўйинглар, муносабат бермасанглар ҳам...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Одам бўлмаймиз...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
​​Туркманистон Президенти 70 фоиз одам овоз берса ҳам 100 фоиз овоз ололадиган ЯГОНA Президент.

У ҳатто ҳеч ким яшамайдиган қип-қизил чўлда сайлов ўтказса ҳам 4-5 миллион овоз тўплаб қўяди.
ДЕМОКРАТИЯ ТАШҚАРИДА СИГАРЕТ ЧЕКИБ ЎТИРИБДИ...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Мен нима дейман, қўбизим нима дейди деганларидек тепадагилар нима дейди-ю пастдагилар нима?

Қоракўлчилик уюшмаси матбуот котиби effect.uz мухбири билан "чегарадан ташқарида" гаплашиб юборибдилар, журналистик этика-эстетика-ю этикеткасигача "ЭРОН"га майиз сотгани кетганов...

Баъзи матбуот котиблари "ГAРAНГ" режимини ёқиб олганига индамаган эдик, энди "ПОХХИ"лашни ҳам бошлашибди ҳа айтмоқчи кўчада ПОХ.. эшакка бўлади деган гап бор эдия...
"AЙТГAННИ ҚИЛИНГГЕ РAИС..."

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Наманганлик футбол мухлислари номидан...

Уят дейман ўзбегимни футболига,
Пеналтидан урган нохолис голига,
Майли, Навбаҳорни жойи Пролига,
Қайда қолдинг футболдаги одолатжон, одолат.

Пеналти йўқ эканини кўрсатди ВАР,
Ҳакамларни "эккани"ни кўрсатди ВАР,
Пахта мухлисими Рустамбек Норсафар,
Қайда қолдинг футболдаги одолатжон, одолат.

УФА бунга нима деркин, кузатамиз,
Доимгидек ваъдамикин, "тузатамиз".
Чамадонда долларлардан узатамиз,
Қайда қолдинг футболдаги одолатжон, одолат.

Вилоятлар жамоаси айб иш қилса,
Суперлига дарров чорасини кўрса,
Пахтакорга келиб тамом юзин бурса,
Қайда қолдинг футболдаги одолатжон, одолат.

© Абдулазиз Ғофуров

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
"УЗимИстаганНархимдаСотаманМоторс" ҳаммамизни фикримизга нос чекиб тупурганча Малибу нархини 45 миллионга оширибди, менимча биз кўп МAЛУБA минворяппиз...

"-Миша қўйларни GMга қараб ҳайда, нархларни синдирамиз..."

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
​​Aнави янги МЕТРО ярим йўлда тўхтаб қолибдими?
(Балонини дами чиққандирда)

Қурган биноларингни шамолда аҳволини кўрдик, тўғонингни ёмғирда.
Метрони эса... Ҳа майли, пиёда юриш соғлик учун фойдали дейишгандирда мутасаддилар.

Ҳечқиси йўқ яна бироз пиёда юрсак Канада чегарасигача етиб оламиз...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Футболга кетаётган миллиардларга қўй сотиб олинглар биз сенларга кўпроқ керакмиз, чунки сенлар эплай олмаётган ишларни биз эплаяпмиз, энди футболни ҳам бизга қўйиб беринглар.

© Қўйлар

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қашқадарёдаги ҳокимлик каналларини "сотиб олди"ми?

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти тарғиботнинг антиқа усулига ўтибди.

Бизга етиб келган маълумотларга кўра, ҳокимликларга туман департаменти бўлимлари илтимос билан чиқиб, "Прокуратура Департаменти" номли канални реклама қилдирмоқда.

Туман ҳокимликлари ҳам бир вақтнинг ўзида бу канални реклама қилишга тушиб кетди.

Тарғибот яхши аммо иш сифатли бўлса халқнинг ишончидан зўр тарғиботни ўзи йўқ (ИМҲО)

Уят, наҳотки прокуратура департаменти тарғиботнинг бошқа усулини ўйлаб тополмаган бўлса?

Бир вақтлари АОКА ҳам ахборот хизматларидан фойдаланиб, "Коронавирус инфо" каналини тарғибот қилишда шу усулдан фойдаланганди.

Агар бу каби каналлар ҳақиқатдан омма учун ҳақчил, фойдали ва муҳим ахборот етказа олса, унда рекламага не хожат?

Маслаҳатим, Жавоҳир Рустамов деган бўла айтганидек AЙТГAННИ ҚИЛИНГ...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Мен СОВЕТПAРAСТ эмасман, аммо совет вақтида қилинган ишлар сифати билан ҳозиргилари нега тўғри келмаётганини тушунолмай дангданг бўляпман.

30 йилдан бери совет давридагидек сифатли йўл, сифатли канализация қура олмадик, совет даврида қурилган кўприк ва метролардек қилиб қура олмаслигимизни эса уже Ҳокимиятга борган қўйлар ҳам билади.
Нега ўшанда сифатли ишлашган, ўғри кам бўлганми, ёки давлат мулкини талаганлар аёвсиз итарилганми?
Қайси қишлоққа қарасанг ўша 50 йиллар аввалги асфалт ҳамон яроқсиз бўлсада ҳозирги йўллардан чидамлироқ.
Ҳозир мустақилмиз аммо маъсулиятли эмасмиз.
Қайтараман мен совет даври тарафдори эмасман, шунчаки ўша даврдаги "СИФAТ" ўлгур совет иттифоқига қўшилиб парчаланиб кетдими ёки бу ерлардан бош олиб кетдими шуни тушунмаяпман.
Қурилишлар энг катта ўғрилик марказига айланиб қолди, ғиштми у тезакми у аямай ейишяпти, ейишяпти.

Бунақа нафс билан AЭС ёки тўғонга ўхшаган ва ҳаттоки метро ҳам қурманглар ИЛТИМОС...

Отабек Бакиров айтганларидек Афсуски кеча Тошкентда ёмғир ёғмади. Ёмғир ёққанида метродаги ҳодисада айбдор кимлиги сразу аниқ бўларди...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Бойлик бу мол давлатнинг етарли эканида эмас, шунчаки инсонийликни етарли эканлигида.

Бу аравакаш акамизнинг сахийлиги унча-бунча бойда йўқ бўлса керак.
(Наманган шаҳар Чорсу бозори экан)

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
​​"Машъал" ва "Қўқон 1912" ўйинидаги қовунни кўриб, амалдорларимиз қовун тушириш челленджини тантанали равишда футбол ҳакамларига берганмикан деб ўйлаб қолдим.
Кап-катта бобом тенгги ҳакам тешикни фарқига бормас экан, ҳар тешикдан киргани гол бўлавермайдида энди ҲAКAМAКA...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Отабек Артиков
​​"Машъал" ва "Қўқон 1912" ўйинидаги қовунни кўриб, амалдорларимиз қовун тушириш челленджини тантанали равишда футбол ҳакамларига берганмикан деб ўйлаб қолдим. Кап-катта бобом тенгги ҳакам тешикни фарқига бормас экан, ҳар тешикдан киргани гол бўлавермайдида…
Мени кечирингизлар, амалдор деган гапимни унутворингизлар, миячадан "удалит" қилингизлар, аслида дарвоза тўри тешилганига катталар эмас, КУЯ айбдор экан. Куя ўзини амалдор деб ўйлаб дарвоза тўрини таниш-билиш қилиб еб юборган.
Ана энди КУЯни сразу топиб, сўроқ қилиб, айбини бўйнига қўйиш керак.
Акс ҳолда эртага бирорта сичқонга осилишлари мумкин айтбомедда...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Эшитдингларми автомобил сотиб олишда яна эскичасига ШапкаБAЙ ишлаш тизимига ўтишибди эмиш.
Э каллангдан айлонайин сенларни...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Метромизга нима бўлди а?
Бир қараса тўхтаб қолади, бир қараса шохлашади яна бир қараса эшикни очвалиб мингга қўйиб ҳайдайди.

Кимдир туннел ўртасига тушвалиб, мармарга ўроқ билан уриб шоп-шоп боволарим деб юборсине?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Сурхондарё вилоятида зўрланган қиз масаласидан кейин вилоят ИИБ тизимига бўлган ишонч сўроқ остида қолгандек гўё.
Умуман олганда ички ишлар тизими ҳақида негатив хабарлар охирги ойда бироз ошгандек назаримда бу тизим имиджи учун ёмон таъсир қилмай қўймайди.
Сурхондарё вилоятидаги ҳолатга қайтадиган бўлсак менимча бу зўрланган қиз масаласи билан бирга Отабек Сатторийга қарши очилган жиноий иш билан ҳам пойтахт шуғулланса охирида адолатли қарор қабул қилинишига умид қилса бўлади.

Менга қолса Отабек Сатторийнинг айбсиз эканига ишонаман.
Қолаверса бу жараён пойтахт назоратида бўлса манфаатлар тўқнашуви юз бермаслиги эҳтимоли ортади.

Умуман олганда Сатторий масаласига Президентни жалб қилиш керакка ўхшайди биринчидан юқорида айтганимдек адолатли қарор қабул қилинади, ҳеч қандай "ўйин"лар қилишга ботина олишмайди, иккинчидан бу Президентниг сайлов олди пиари учун ҳам ажойиб ҳисса қўшади.
Чунки бир нарсани тан олиш керак, айнан блогер ва ОAВ ходимларини фақатгина шахсан Президентнинг ўзигина қўллаяпти.
Умуман олганда бизга сўз эркинлигини берган ҳам айнан Президент эди, шу томонларини ҳисобга оладиган бўлсак, блогер учун очилган жиноят иши Президентнинг диққат марказида бўлсаю, Сатторийнинг айбсизлиги исботланиб, Президент сабаб Сатторий озод қилинса барча блогерлар Президентнинг ташаббуси ҳақида бутун дунёга жар солиши тайин, қолаверса бундай пиар харажат талаб этмайди.

Ҳа айтмоқчи мен сайловда айнан Мирзиёевга овоз бераман, буни сабабларини эса кейинги постларимда батафсил ёзаман.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
👍2