Отабек Артиков
39.2K subscribers
4.57K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Нимжомгина томларимизни шамол варрак деб ўйлаяпти шекилли😁
Том учириш бўйича яқинда гиннес аканинг рекордлар китобига кирамиз.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
-Ўғлим катта бўлсанг ким бўласан?
-Ваъдабоз бўламан!
-Ҳа депутатми?...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Ваъда берилур, бажарилмас.

Бугун Нарпай тумани ҳокими тумандаги Қорахитой қишлоғига аҳоли мурожаатларини тинглаш мақсадида келиши айтилган, аммо туман ҳокими негадир келмаган.
Йиғилганлар эса кечгача кутиб ўтираверган

Ҳоким бово халқни куттириш яхшимас, сиз билан йўлимиз кесишиб қолаётганидан афсусдаман, аммо халқ норози бўлмаса мен қалам қимирлатмасдим.
Сиздан ҳам илтимос ҳам талаб, ёзган постимга муносабат беришингиз шарт эмас (аввалги танқидларимни бирига матбуот хизматингиз берган "Муносабат"ни кўрганимдан кейин, муносабат кутмай қўйганман)

Хуллас ўша муносабат беришга кетадиган вақтни халқ учун ажратинг.

Нарпай туманидаги ўша "Қoрахитой" (қарахтой) халқи ишонтирилиб ваъда берилдими, боринг, учрашинг, муаммосини тингланг...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Йўлларни таъмирлаш бўйича мастер класс.
Яна 5-6 та ғилдирак ташлаб қўйганларингда таъмирлашга ҳам ҳожат қолмасди😁

(Шаҳрисабз шаҳар Истиқбол кўчаси)

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Бу ДAВСAМAН

Тармоқларда Касби туманидаги махлуқ ҳақида бонг урилмоқда, бу масалага мени қарашларим қандай.
Aлбатта илм-фанда ҳали-ҳамон аниқланмай келаётган жонзотлар борлигини инкор этмайман.
Aммо "НОМАЪЛУМ МAХЛУҚ" деб ваҳима уйғотиш шарт эмас.
Шахсан мен қанақадир эртаклардаги каби дахшатли махлуқлар бор эканига ишонмайман.

Aввалроқ Хоразмда ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлганлиги учун, бу ҳайвон ҳақида қизиқиб кўрган эдим.
Кўриниши африка сиртлонига ўхшаб кетадиган (балки маҳаллийлашиб кетган сиртлондир) ушбу ҳайвон асосан Хоразм вилояти ҳудудидаги чўлларда учрайди.

Касби туманидаги "махлуқ" видеосини кўрдим, у ҳам мана шу суратдаги маҳаллий аҳоли "ДAВСAМAН" деб атайдиган ҳайвоннинг ўзгинаси.

Aҳоли орасида ваҳима уйғотиш шарт эмас.
Шунчаки назоратга олиш тегишли мутасаддиларни жалб қилиш керак.
Бир ҳайвондан ваҳимали махлуқ ясаб олиш менимча ортиқча.

Дунёдаги энг қўрқинчли махлуқот бу аслида инсон, қолгани чепуха...

«Отабек Артиков»
телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Биздаги ойликка фақат мана шу РAВОНдан бемалол бир нечта сотиб олиш мумкин...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Ariza Ro'mol bo'yicha.docx
20.6 KB
Маъмурий судларга аризанинг намунавий шакли.

Мабодо, қайси мактаб ёки ўқув юрти мансабдор шахслари рўмолни тақиқлайдиган бўлса, уларни шу аризага асосан судга бериш мумкин. (word format)

Манба:

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
​​Фарғона вилоятида маска тақмагани сабабли "гаплашиш учун" ИИБ биносига келтирилган 20 ёшли йигит, бинодан ўлик ҳолда чиқибди, аввалроқ чироқчи туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлганди.

Шу ички ишлар биносига кириб "йиқилиб тушиб" ўлиб қоладиган ҳолатлар эътиборни тортаяптида, нима ИИБ биноси ичи қишлоғимиз йўлларидек ўнқир-чўнқирми?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Аввалроқ, Фарғона вилояти Қува туманида 20 ёшли йигит Ички ишлар идорасидаги калтаклар оқибатида вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги мазкур хабар юзасидан расмий маълумот берди. Маълумотда айтилишича, йигит ўз ажали билан вафот этган.

“Жорий йилнинг 2 апрель куни Фарғона вилоятининг Қува тумани Қалинпўстин маҳалласи бўйлаб пиёда кетаётган 2001 йилда туғилган фуқаро А.А., бирдан соғлиғи ёмонлашганлиги туфайли шифохонага олиб борилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, фуқаро А.А. шу куни вафот этган.

Бирламчи ташхисга кўра фуқаро А.А.нинг ўлимига ўткир юрак-ўпка етишмовчилиги, юракни ишемик касаллиги, икки томонлама буйраклар поликистози сабаб бўлган. Вафот этган фуқаронинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Маълум бўлишича, шу йилнинг 31 март куни Қува тумани ИИБ профилактика инспекторлари, хозирда марҳум, фуқаро А.А. билан отаси Х.Ё. иштирокида карантин қоидаларини бузганли ҳолати бўйича профилактик суҳбат ўтказиб, расмий огоҳлантиришган», дейилади ИИВ хабарида.

👉 @fayzboguz
СУВГА БУРКАНГАН ҚАРШИ СИТЙ

2021 йил 4-апрелдан 5-апрелга ўтар кечаси Қарши шаҳри марказида қад ростлаган "Qarshi sity" подвали сувга тўлди.

Энг қизиғи яқинда"лифт" ,"свет","сув" муаммоси бўйича фуқаролар мурожаат қилган эди.

Эҳ матмуса- бу не аҳвол? Бир қарасанг сув йўқ.Бир қарасанг сув кўп.Кунинг кимларга қолди!

-Нечидир минг тонналик ховуз бор эди-ю (нима двонг).

Эмишки, яқинда "sity"да яшайдиганларга "кема" совға қилинаркан(сув босса сузиб юриш учун-хазил😂).

Ҳурматли масъуллар 16 қаватли бинони тақдирига бефарқ бўлманглар! Бу ерда кимнидир шириндан-шакар оиласи бор.

Фикримча, Қарши ситй уйлари намуна бўладиган уйлар бўлиши керак(қолганига қўл силтадим кораччи).

Ҳолат юзасидан масъуллардан муносабат кутиб қоламиз!

ТУГАДИ (давоми бор...)

©Javokhir

@Rasmiykanal_uz
Умр бўйи давлат мулкини талон-тарож қилган бир амалдор вафот этибдию, сразу без имтиҳон дўзахга тушибди.
2-3 кундан кейин азобловчи фаришта келиб қараса ҳалиги амалдор дўзахда йўқ эмиш, қўриқчини чақириб
" -ҳей анави янги келган қани?" деса,
қўриқчи "-ҳайдаб юбордик" дебди.
"-Ие нега ҳайдайсизлар ўзи энди келдику?"
"-Э у ғирт ярамас экан, келган куниёқ ўзини қийнаш учун ажратилган ўчоқ-қозонларни пулламоқчи бўлибди шу учун ҳайдавордик" деямуш😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁2
​​Kompyuterda ishlashni 0 dan o'rganmoqchi bo'lganlar uchun yangilik:

@ITLearn_uz telegram kanali o'z faoliyatini boshladi. Siz bu kanal orqali quyidagi bilim va ko'nikmalarga ega bo'lishingiz mumkin.:

Microsoft Office dasturlarida ishlash;
— Professional montaj;
— Dasturlash tillarida ishlash va h.k.


@ITLearn_uz bilan kelajak kasblarini o'rganing!
МаҳаллаБAЙ ишладик, ВагонБAЙ ишладик, ТалабаБAЙ ҳам ишлаб кўрдик.
Энди ПрофессорБAЙ ишлаймиз, яна ишланмаган нимаБAЙлар қолди а лабБAЙ?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Блогер доим халқ томонида туриши керак деган қоида йўқ аслида.
блогерни вазифаси холис ёндашув.

Халқ томонида бўламан деб шантаж қатлам манфаатига хизмат қилиб қолмаслигинг керак ва ШАРТ.

Умуман олганда ҳаммани ўз позицияси бор, кимдир мана шундай шантаж ўзидан жабрдийда ясаб олганлар муаммолари билан ўралашиб юради, кимдир эса холис ёндошади.

Нима бўлганда ҳам блогернинг қилаётган иши, қайсидир кимсанинг шахсий манфаатига хизмат қилиб қолмаслиги, унинг фойдаси учун бошқаларга зарар келтирмаслиги керак.
Доим ритмни сақлаш ва холисликдан қочмаслик керак.
Кимнидир муаммосини кўтариб чиқсанг бугун сендан қаҳрамон ясашади, эртага шахсий манфаати учун кимгадир мазғава ағдаришни истаб қолса-ю сен бу ишни ёритишдан бош тортсанг у шу кундан бошлаб сени хоинга чиқариб қўяди, умуман олганда сен қаҳрамон бўлиш, ёки хоинга чиқишинг муҳим эмас.
Асосийси сен ҚAҲРAМОНга айланаман деб, кимларнидир жазоловчи калтагига айланиб қолмасанг бас!

«Отабек Артиков»
телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Маскасиз одамни қўлини қайириб, машинага тиқишни ҳар қандай мускулига ишлов беравериб мияси қисилиб қолган "ПОЧКАВОЙ" ҳам эплайди, аммо маскасиз одамни тўхтатиб "-Aка мана бу ниқобни тақиб олинг, сизнинг соғлигингиз бошқалар соғлиги учун ҳам муҳим!" дейиш эса унча-бунча фаросатлини ҳам қўлидан келмайди.
Aслида муаммоларга кучаниб эмас, шунчаки инсонийлик билан ёндашиб ечиш ҳам мумкин.

Хуллас билакни йиғиштириб, елкадаги "Ўзбек POWER"ни ишлатмас эканмиз, ёввойилигимизча қолаверамиз...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Чироқчи туманидаги "Шаҳрисаб-Чироқчи" автошоҳбекат экан.
Стоянка учун алоҳида жой ажратилганлигига қарамасдан негадир ҳайдовчилар мумкин бўлмаган жойни питак қилиб олишибди.

Тайёр стоянка керак эмас экан-а картошка-партошка экворилар жа бўлмаса...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
​​-Ҳоким бово ҳокимият олдида қўйлар тўдаси намойиш қиляпти нима қилайлик?
-Мени туманга чиқиб кетган денглар...
-Ҳоким бува йиғилганлар ҳақиқий қўйлар экан.
-😏 WTF...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😁1
Чиқиндилар қабристони.

Гектарлаб ер ахлатхона бўлиб ётибди, шаҳар ташқарисидан бундай хунук(бадбўй) манзара бўлмаслиги керак менимча.
Тўғри чиқиндиларни жамлайдиган жой керак аммо бутун ҳамма жойга сочиб ташлаш шарт эмас менимча, шамол чиқиндиларни ён атрофга сочиб юбормаслиги чорасини кўриш ойга чиқиш қадар мураккаб иш эмаску...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy