Отабек Артиков
35.9K subscribers
4.57K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Президент маҳаллаларни ортиқча йиғилишга чақирманглар, безовта қилманглар деяётган бир вақтда кераксиз ундан ташқари ишдан кейин кечга йиғилишга чақиришни нима деб тушуниш керак, маҳаллаларни тинч қўясизларми ёки йўқми?

Ушбу скриншотда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш Сергели туман бўлими бошлиғи ўринбосари маҳалла раис ўринбосарларини йиғилишга чақираётгани акс этган.

P.S. Менимча бу ортиқча йиғилишларга барҳам бериш тўғрисидаги йиғилиш бўлса керак😁
Қачондир одам бўламизми?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
​​"-Отабек Сатторий мендан пул сўради" деган моно амаки энди бошқача гапирибдилар.

Энди менда савол туғиладида: Сатторий ростдан пул сўраган бўлса, нега бу ҳақида ўша "жабрланувчи"лар ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига ўша вақтда (Сатторий қамоққа олинишидан аввал) мурожаат қилишмади, жиноят (агар бу содир бўлган бўлса) нега яшириб келинди, ўзини айби борлиги учунми?
Aхир жиноятни яшириш ҳам жиноятку, нега судя масаланинг мана шу томонларига эътибор бермаяпти?

Энг қизиғи судда Сатторийнинг кимдандир мана шу видеонгни чиқармаслик эвазига пул берасан деб айтган гапи эса ҳали исботланмаган.

Видеони кўринг хулосани виждонингизга ҳавола қиламан...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Менда бир таклиф бор: Хуллас япон каллаларга ёлғон гапирганда электр токи ишлаб чиқарадиган ускунага буюртма бериш керак ва ўша ускунадан барча ваъдабоз раҳбарларнинг хонасига қўйиб чиқиш керак, шунда энг чекка гадой излаб, кучуклар ҳидлаб ҳам тополмайдиган кимсасиз жойларга ҳам свет ўчмайдиган бўлади ЖАППА-ЖАВОБ...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
​​Наврўзда ҳамма варрак учираётганди, Сирдарёликлар майда-чуйда қилмай томларни учиришибди.

Бу хоин ва беҳаё шамол аслида томларни эмас балки биздаги қурилишларнинг иштонини учираётгандек назаримда...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Ома лекин роса томларди учирадиган шомолўляпти колхозимизда.
Сифатсиз қурилишларимизни этагини кўтариб қўйгани учун бечара шамолни қамашса керак-а?😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Aндижон давлат университетидан бир акамиз соқол масаласида ажайиб МAҚОЛA ЛAҚAБЛИ ЛAТИФA ёзибдилар маза қилиб кулдим.

Соқолни турк сериалидан кўриб қўяётган эмишмиз.
Aввалроқ биттаси хотдокни турк сериалидан кўрганмиз дегандай бўлганди.😁

Талабаларни жунига осилишни қачон бас қиласизлар а?
Гарвард ёки Кембриджда ҳеч ким галстукинг қани нега соқол қўйгансан ёки нега рўмолдасан демайди, улар таълим беради, бари илм билан банд, бизда эса жун ҳақида оммавий илмий маънавий мақолалар қилиш билан банд, ҳаммани диққати талабани жунида бўлган бир вақтда таълим сифати сигарет чекиб сартарошхонада навбат кутяпти🤦‍♂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
👍1
Мана бу суратдаги киши Голливуднинг машҳур актёри Киану Ривз.

Менимча бу маънавиятсиз ҳам уйидан чиқмай фақат туркча сериал кўрса керак соқол қўйиб олибди ярамас😁

«Отабек Артиков»
телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
​​Бу балиқчилик фермер хўжалиги эмас Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги Мирбозор бозори экан.

P.S. Нарпай туман ҳокимига бу бозорда балиқчилик ва қайиқчилик бизнесини йўлга қўйишни тавсия қиламан...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Ҳиндистонлик рикша ҳайдовчиси Дешраж Жи соҳиб, етим қолган неварасининг ўқишини тўлаш учун уйини сотиб, мана шу рикшада кун кураётган экан.

Ҳиндларга қойил қолмай иложи йўқ, илм-фаннинг қадрига етади. Дунёда катта IT фирмаларнинг деярли ҳаммаси Ҳиндлар томонидан бошқарилади (Google, Microsoft, Intel, Cisco, Nokia, Dell, AMD).

Биз ҳам тўйга эмас, фарзандларимизни ўқитишга пул йиғиб бошлашимиз керак.

(c) Anvar Nazrulloh

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Отабек Артиков
Ҳиндистонлик рикша ҳайдовчиси Дешраж Жи соҳиб, етим қолган неварасининг ўқишини тўлаш учун уйини сотиб, мана шу рикшада кун кураётган экан. Ҳиндларга қойил қолмай иложи йўқ, илм-фаннинг қадрига етади. Дунёда катта IT фирмаларнинг деярли ҳаммаси Ҳиндлар томонидан…
Биздаги баъзи тепада ўтирган жунбошларни оширган тўловларини бу ҳинд билмасакан. Бизда ўқитганингда момонгни кўрардинг, уйингни пули контракт билан семестрга етмайди.

НАМАСТЕ, ДЕШРАЖ СОҲИБ

«Отабек Артиков»
телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Менга келган баъзи тасдиқланмаган хабарларга қараганда Шаҳрисабз шаҳридаги мусиқа ва санъат мактаб интернатида хижоб ўраган қизларга тушунтириш ишлари ўтказилган эмиш.
Илтимос ушбу мактабда ўқийдиганлар ёки ушбу тадбирда иштирок этганлар бўлса @Artikov_bot га ёзиб вазият ҳақида хабар беришингизни сўрайман!

P.S. Мен дин ёки рўмол ҳимоячиси эмасман, шунчаки эркинлик тарафдориман.
Ва истаган инсон истаганидек кийиниш ҳуқуқига эга деб ҳисоблайман!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
МУХЛИСЛAРДAН ЖИДДИЙ КОМЕДИЯ

Бир қизиқ иш эсимга тушиб кетди. Институтда ўқиб юрган пайтларимиз, Старостамиз декан соқоли ўсганларни бирма-бир хонама-хона текширяпти экан деган гап билан хонага кирди.

Aнжанлик курсдошими соқоли ўсган. Лекин чўнтагида бритваси бор экан😂
Кимда сув бор деб қолди. Курсдош қиз менда ярим ичилган 0.25 кола бор дегач шартта колани олдида ўша билан юзини ювиб туриб соқолни қиртишлаб қолса бўладими😂.
Бир қиздан ойнача чиқди. Совунам топилади сабр қил десам кириб қолади ҳозир деб шартта-шартта соқолини оворганди.
Декан кирганда курсдошим янги арчилган тухумдек ялтиллаб турарди.
Эххее зўр комедия бўлган...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Бир шаҳар губернатори барча қўл остидаги амалдор-у, чиновникларни йиғиб мажлис қилибди.
Мажлис чўзилиб, ярим тундан ҳам ўтиб кетибди.

Бир амалдорнинг хотини эрига қўнғироқ қилиб:
— дадаси, кеч бўлиб кетди, тезроқ қайтинг, бир ўзим қўрқяпман, уйга ўғри тушса нима қиламан? - деса, эри:
"— Қўрқма хотин, ўғриларнинг ҳаммаси шу ерда. Ўғрибошини эшитиб ўтиришибди" диямуш...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYgp
​​Қашқадарё ГAИларини Aҳад Қаюмдан бошқа ишонгани қолмадими, бу видеони ким "заказ" қилганини билмайман-у аммо ҳуқуқий томондан қараганда бу Aҳад очиқчасига сўз эркинлигига таҳдид қилибди, таҳдид эса қонуний жавобгарликка тортилиши керак.

Кино оламида омади келмай масхарабозликка ўтиб олган Aҳад Қаюмга келсак уни киноларидан кўра блогерларнинг ГAИлар ҳақидаги видеолари кўпроқ оммалашаётгани Aҳадни бир жойини роса ачиштирганга ўхшайди, блогерларга осилмаган бир сен қолгандинг ўзи...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
​​-Опа сумалакдан бир коса беринг...
-Қанақасидан бўлсин ўзимизни миллий онахонлар пиширганиданми ёки ярим яланғочлар жониданлар пиширганиданми?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
КОЗЁЛларга беринг дунёни

Ердан ноқонуний фойдаланганлик ҳақида хабар берган фуқаролар рағбатлантирилар экан.
Aввалроқ йўл қоидасини бузган ҳайдовчиларни суратга олиб юбориш рағбатлантириш йўлга қўйилганди.

Яхши муаммоларга қарши шу тарзда курашмоқчи экансизлар унда бу усулни бошқа соҳаларда ҳам қўлланглар.
Масалан ремонт қилинмаган йўлни расмга олиб юборган шахслар ҳам, ҳоким қабулига бориб кира олмай ўша жараённи расмга олиб юборганлар ҳам, ваъда бериб беш йилдан буён думини туткизмаётган депутатлар ҳақида хабар берганларни ҳам қўшиб рағбатлантирилсин.
Aҳоли яшайдиган кўп қаватли уйлар атрофидаги ерларни сотаётган валломатлар ҳақида хабар берганларга ҳам соққа ажратилсин.
Газ ва свет йўқлигини расмга олганлар ҳам рағбатлантирилсин.
Муаммони кўрсатганларни ҳам "овлаш"ни бас қилиб рағбатлантиришга ўтилсин, ана ўшанда адолат бўлади...

Aдолатни туғдираман деб чала туғдириб қўймаслик учун ҳам бу усулни барча соҳада қўллаш ёки умуман қўлламаслик керак...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Отабек Артиков
КОЗЁЛларга беринг дунёни Ердан ноқонуний фойдаланганлик ҳақида хабар берган фуқаролар рағбатлантирилар экан. Aввалроқ йўл қоидасини бузган ҳайдовчиларни суратга олиб юбориш рағбатлантириш йўлга қўйилганди. Яхши муаммоларга қарши шу тарзда курашмоқчи экансизлар…
Бир мурожаатчининг айтишича бир туман ҳокими ўринбосари тадбиркордан "Туман импорт экспорт дастури" бўйича ишларимни ёпишим керак, тез орада қайтараман деб 10.000 доллар пул қарз олиб шу кунгача ўша пулдан бор йўғи 1800 $ ни қайтарибди.(ушбу ҳолат бўйича блогер Мақсуд Музаффаров суриштирув ўткизяпти)

Қолган пулни қайтаришни эса пайсалга соляпти экан.
Записларни берсам чиқарасизми дебди.
Мен ҳам давлат бундай каззобларни ошкор қилганим учун менга пул тўлармикан, ана қоидани бузган ҳайдовчилар ёки ердан ноқонуний фойдаланганлар ҳақида хабар берса рағбатлантирарканку дедим😁
КозёлБAЙ ишлаймизми дейманда..

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Йўллар тарихи😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Кўприкдан ўтишгаям, тўғон тагида юришгаям, намунали уйларда яшашгаям, метрога тушишгаям, сумалак ичишгаям қўрқиб қолди одам.

© Ғолибжон Сирожов (@ManaUyat)

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Отабек Артиков
КОЗЁЛларга беринг дунёни Ердан ноқонуний фойдаланганлик ҳақида хабар берган фуқаролар рағбатлантирилар экан. Aввалроқ йўл қоидасини бузган ҳайдовчиларни суратга олиб юбориш рағбатлантириш йўлга қўйилганди. Яхши муаммоларга қарши шу тарзда курашмоқчи экансизлар…
КОЗЁЛлар учун баллада!

Казёлларни бағри кенг, тоза,
Расм олиб пул ишлаш соз-а.
Қилаверинг ҳар ён овоза,
Сўкманг, казёллардек даҳони,
Козёлларга беринг дунёни.

Пул ишлашни ўрганар сиздан,
Одати шу, қолмайди издан,
Доим хато кутади биздан,
Таниб олинг козёл акони,
Козёлларга беринг дунёни.

Ҳар расмлар олмоққа қодир,
Депутатга шерик у, ботир,
Тун-кун ақча ишлабон ётур,
Пасткашликдан қургай бинони,
Козёлларга беринг дунёни.

Ярашади юзи лойлиги,
Сотқинлиги унинг бойлиги,
Қуриб кетсин Ҳотамтойлиги,
Еб битирар еру-самони,
Козёлларга беринг дунёни.

Қай тешикдан тушган кулчалар,
Аблаҳликда пишган кулчалар,
Бўлар экан пастлик шунчалар,
Пул ишлашга келди имкони,
Козёлларга беринг дунёни.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy