Отабек Артиков
36.1K subscribers
4.56K photos
1.26K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Бухоро вилояти ҳокими ҳам вагонда яшармуш...
(яхшилиги бу вагон ҳашаматли эмас экан, Бухоро вилoят ҳокимига қойил👏)

Бу кетишда "ВAГОН СИТИ"лар қурилиб кетадиёв...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Aвтосаноат амакининг янги ҚИСсаси;

Моно ерда айтилишича "ТAҲОЕ"ни даҳое нархга сотилишини сабаби, қора халққа "AРЗОН" сотилаётган NEXIA ва SPARK автомашиналарини зарарини қоплаш учун экан😁
Умримда бунақа кекириб кулмагандим, бу хабарни ўқиган одам борки кулавериб қорнидаги дамлардан фориғ бўлса керак...

Aгар бизга сотилаётган NEXIA ва SPARK арзон дейилса унда россияда 346 минг рублдан бошланадиган NEXIA (сўмда тахминан 50 миллион)
Нега бизда 87 миллиондан бошланаркин-а?.

37 миллион мусаффо осмон солиғими, ёки русларга зарарига сотганингизни қора халқни пулидан қоплаяпсизларми?

Хуллас едираман деб, еб қўйибсизлар.
Кейинги гал ҚИСса айтганда, озгина "ҲAҚИҚAТ" деган "РAҲМAТЛИ"ни ҳам қўшиш эсдан чиқмасин...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Бай бай (BYE BYE)

Мана талабаБAЙ, маҳаллаБAЙ ва яна бирнарсаБAЙ услубида ишлаш бошланибди, мен ҳам бошладимБAЙ...

Эрталаб уйғониб, бадан тарбияБAЙ қилиб олдимда, нонуштаБAЙ қилиш учун дастурхон ёнига ўтирБAЙ қилдим.
ҚоринБAЙ ишларини якунлаб, секин кўчаБAЙга чиқиб, озроқ пиёдаБAЙ юрдим, буёғи баҳорБAЙ, қизлар очилиб кетган БAЙБAЙ, энди абедБAЙгача бироз ишБAЙ қилиш керак, йўқса даромадБAЙ гуд бай бўлади, вақтБAЙ топсам каналга ҳам блогБAЙ қилиб бирор постБAЙ қолдираман, эҳ байбайлашиб ҳаётимиз анча енгиллашди байбай а лаббай?...
Ҳамма бай бай деб гуд бай қилиб юборишмаса яхши...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
ЖУМЛА

Рўйи замин айланиб,
Бизларга тегмиш касал.
Шоҳ бир жумла сўйласа,
Маддоҳлар битар ғазал.

Вазирлар қайга борса,
Келтиришар иқтибос.
Тинглаб энсанг қотгайдир,
Дейсан, “Етар, илтимос!”

Мана бугун шиорлар
Баланд тутиб турибмиз.
Ишимизни қолдириб,
Маҳаллабай юрибмиз.

Қўлда тутиб дафтарлар,
Нелар ёзамиз шаррос!?
Амалда-чи барчаси –
Эски ҳаммом, эски тос!

Ҳисобот учун сўнгра
Тушиб битта суратга,
Юборамиз зўр ишдек
Дарҳол раҳбариятга.

Раҳбарларнинг кўнгли чоғ,
Халқни бахтли ўйлайди.
Сўнг оғзини тўлдириб,
Минбарларда сўйлайди.

Сиёсатда иш нозик,
Сўзлаш керак авайлаб.
“Ренессанс” деб юрганлар
Энди қолди “...бай, ...бай”лаб

Халқ фаровон бўлсин деб,
Вагонга кўчди ҳоким.
Ажабмас, эрта-индин
Кучайиб кетсак, балким...

Майли, биз ҳам нетармиз,
“...бай, ...бай”дир иш бугунча!
Тилдан тушмас бу жумла
Янгиси топилгунча!

©️ Девонайи Ҳақгўй

@adolat_kuychisi
Улуғимсан, Вагоним

Мен ҳовлини нима қилдим,
Ўзинг ёруғ жаҳоним.
Танқидлар ҳам йиқитолмас,
Сен тахти Сулаймоним.
Халқ билан яшайин дейми,
Ҳаддимдан ошайин дейми,
Олти кунда қуриб битган
Улуғимсан, Вагоним.

Шодон куним пул отган сен
Пора каби ўзимга,
Нолон куним сўкинган мен
Қарамасдан сўзимга.
Дачам дейми, уйим дейми
Қилай шунда тўйим дейми,
Газ бор уйдан анча яхши
Илиғимсан, Вагоним.

Ким котеджни қилди макон,
Ким янги дом томонда.
Жаҳонгирлар кучаймоқда
Янги Ўзбекистон томонда.
Намунали уйларини
Онаси Учқўрғонда.
Сен уларга ўхшамаган
Чиригимсан, Вагоним.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Forwarded from Allaev Uz
Бир тажрибали, давлат ишида ишлаб турган ака менга қараб туриб айтди:

- Сен қамаласан.

Ғалати бўлиб кетдим. Бошимдан совуқ сув қуйгандек бўлди.

- Сен қамаласан. Чунки 20 йилларда сенга ўхшаб чиққан эркин фикрлилар 30 йилларда қатағон қилинган. 90 йилларда чиққан эркин фикрлаганлар ҳам деярли ҳаммаси қамалиб чиқди. Сизлар ҳам қамаласизлар.

- Қўйсангизчи, эскича фикрлаяпсиз. Замон ўзгарди. Ҳозир ортга йўл йўқ. Ҳукуматга ҳам эркин фикрлилар керак, биздан фақат фойда бўлади, — деб жавоб бердим.

- Йигирманчи йилларда ҳам, 90 йилларда ҳам шунақа ортга йўл йўқ, энди ҳаммаси ўзгаради деб ўйлашган. Лекин, тарих такрорланаверади. Сен тадбиркор экансан, шу фаолиятингдан жиноят топишади. Кимлардир аёлларни зўрлашда айбланади. Кимларнингдир чўнтагидан наркотик модда топишади. Яна қайсидиринг конституциявий режимга қарши бўлиб чиқасан. Улгурганинг қочасан. Қолганларингни жойинг қамоғда. Бу халққа менга ўхшаган сочини деса бошини олиб келадиган, хоҳлаган тизимга балиқ сувда сузгандек мослашадиган қўрқоқ одамлар керак...

- Энди ҳаммаси бошқача. Унақа бўлмайди, дейишдан бошқа гап айтолмадим.

@allaevuzb
Яккабоғдаги алкаш симёғоч.
СимёғочБAЙ қилиш керакми дейманда😂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
БайБайистон😂
Баҳонада сўз БAЙлигимиз ошмоқда🤦‍♂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Bay bay
@Otabek
Қовун тушураётган РаҳБAЙлар учун махсус қўшиқ.
Тинглаб ҳордиқ олингизлар, қовунБAЙлар давом этмайди деган умиддамиз...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Ҳокимлар бирор чекка туманга борганини, ҳоким бориб келгандан кейин биламиз.
Нега мана шу ҳудудга аҳоли муаммоларини ўрганиш учун боради деб аввалдан айтишмайди, эълон қилишмайди?
Чунки аксарият ҳокимлар халқни дардини эшитишга вақти йўқ, юқоридан айтилган БAЙБAЙларни бажариши, расм тушиб ҳисобот топшириши керак.
Қоғозбозликни йўқотолмадик, ҳисоботларни ҳам.
Ҳамма ҳисобoт билан оввора, муаммолар эса жойида қирқ йилдан бери ёнбошлаганча кўк чой ичиб "РЕЖИМ ОЖИДAНИЯ"да ётибди...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Ҳокимиятдаги гурунглардан;

-Индинга кун нима?
-Эртага ПайшанБAЙ экан, демак индинга ЖумБAЙ бўлади, ҳоким бува.
-Эй ўзБAЙмисан, нега ҳазилБAЙлашасан ярамас?...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Шу порахўрликни йўқотиш учун қанча пора бериш керак экан-а?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Forwarded from KΛMΛ
Проверка келаркан деб, арендада турадиган талабаларни энди уй эгалари чиқариб юборади. Кўпчилиги налог тўламай энг минимум нархда аренда договор қилиб қўйган. Қўлга оладигани ошкор бўлиб қолишидан қўрқади. Сарсон яна талаба.

#талабабай

🔰🔰🔰
@kama_noir
Бир онага ёрдам керак!

Бошимизга чиқиб олган ва вазифасини бажармаётган ўғри-муттаҳамларни қарғашга ва лаънатлашга улгурамиз.
Лекин ҳозир бир ожизага зудлик билан ёрдам керак.

"Ассалому алайкум, амаки. Онам Абдураимова Муҳайё бетоблар. 8 йилдан буён миастения касали билан курашиб келадилар. 65 килодан 30 килогача озиб кетганлар, мускуллар ишламайди, ҳозирда касаллиги кучайиб, бошда кислород етишмай, қон айланиши қийинлашиб, чап кўзлари кўриш қобилиятини йўқотаяпти. Эшонбова кўп ёрдам қилдилар, соғ бўлсинлар, лекин Андижонда онам тузалмаяптилар. Шунга ҳамма ****medlineга боринг деяпти. У ерда муолажа қиммат экан. Бизда унча катта пул йўқ. Шунга телеграм каналингизга ташлаб берсангиз. Яхши инсонлар бордир, эҳсон қиладиган".

Беморнинг 5-синфда ўқийдиган фарзанди иқтибосдаги мурожаат билан фиғон этмоқда. Ҳеч ким онам деб дард чекмасин, ҳеч ким болам деб дард чекмасин.

Имкониятингиз ва ихтиёрингиз бўлса, ёрдам қилинг:
UzCard: 8600 0610 3455 2793
Телефон +998999713582
Aхборот соҳасида депутатлар чекловни тасдиқлашибди:
Мана бу қисмига эътибор беринг:

"Ҳокимият вакилларининг талабларига бўйсунмаслик" Яъни мен ҳокимликни танқид қилсам ва улар бу танқидни ўчиришимни талаб қилишса, мен ўчиришни истамасам шунда уларни талабини бажармаган жиноятчи бўламанми,
Ёки мен нотўғри тушундимми?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Алишер Файзнинг Ҳай-ҳай қўшиғига пародия.

Ҳоким келар вагон томон,
Қўлларида зўр чамадон.
Олай десам пулларидан,
Менга бермас, хасис чунон.

Боқмайди ҳеч бир бор қиё
Димоқлари осмон гўё.
Қўлидаги пулларини
Порага олганмикин-ё.

Ўша пулдан менга бироз
Тегса қанийди.
Ана шунда мени қўлим
Пулни танийди.

Юз бурма ҳоким ҳай-ҳай,
Сенга бор гапим ҳай-ҳай.
Қурдирган вагонингдан бай-бай.

Кабинетда сўз айтмай
Креслони бўшатмай,
Савоб иш ҳам қилгин индамай.

Кўчамиздан ўтган маҳал,
Кўрдинг, ўйдим-чуқур асфал.
Ҳокимсан, шу муаммони
Қачон қилиб берасан ҳал.

Йўлларингни тўссамми ё,
Аризамни тутсамми ё.
Машинасин остига мен
Шарт ўзимни отсамми ё.

Газ-светлар бизга тезроқ келса қанийди.
Фарзандларим РЕНЕССАНСни шунда танийди.

Юз бурма ҳоким ҳай-ҳай,
Сенга бор гапим ҳай-ҳай.
Қурдирган вагонингдан бай-бай.

P.S. Ушбу шеърни рухсатсиз куйга солган ёки ухлатганлар 1 миллиард сўм (почти бир вагон пул) жаримага тортилажак. Прикольна да😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
👍1
​​Бугун мен туғилган кун, менинг куним...

Бир кун мени ҳам овозим ўчади.
Номим ҳам, аммо танлаган йўлим давом этади.
Мен кетсам ўрнимга бошқаси келади.
Бўшаган ўринлар тўлиб бораверади.
Мен айтган гапларни, издошларим балки авлодларим гапиради.
Мен юрган йўлдан юргувчилар албатта топилади, бу сансара қоидаси.

Мен гапиришни кеч ўргандим, ҳақиқатни айтишни эса унданда кечроқ, аммо кеч бўлсада бундан кимгадир фойдам теккан бўлса демак ҳаракатларим зое кетмабди.

Туғилиш бор экан, ўлим ҳам тайин, аммо ҳар иккиси ҳам бизга боғлиқ бўлмаган жараён, лекин мана шу туғилиш ва ўлим ўртасидаги оралиқда қандай яшаш бу бизнинг ўзимизгагина боғлиқ бўлган жараён, шуниси аниқ.
Унда қандай яшаш, қай йўлдан юриш ва нимани гапиришни биз ҳал қиламиз.
Ҳа фақат ўзимиз...

Қанча яшашимиз муҳим эмас, муҳими қандай яшашимиз.
Кимдир моддият билан эркин бўлади, кимдир илм билан яна кимдир эса фикр билан.
Мен ўз фикримга яраша яшадим, кимдан паст кимдан баланд бўлдим буниси мутлақо аҳамиятсиз, аҳамиятлиси мен ҳаётимдан мамнунман.

Бугун 5-март мен туғилган кун, бу кун кимларгадир қувонч кимларгадир эса ташвиш келтирган ва келтираверади.
Мен эса номим ўчгунича яшайвераман, бир кун мен ҳам бошқалар каби одамлар эслагандагина эсланадиган кичик бир хотирага айланаман, аммо бугун мавжудман, фикрим ва йўлим ҳам мавжуд, токи бу йўлдан ҳаёт мени супуриб ташламагунча яшайвераман, гапираверaман, юравераман.
Қолгани аҳамиятсиз, мутлақо аҳамиятсиз...


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
😍1
Сивастополда юқоридагилар ВИЛЛAБAЙ қилаётгани учун пастдагилар ВAГОНБAЙ қиляпти.
Уларни вилласи кўплигидан ҳали вагонларни қўйишга жой ҳам тополмай қолсак керак-а?...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
#Ботга_келган_хабар

"Давлат хизматкори мўътабар аёл"

Мен ҳам аёлман! Онаман! Фарзандман! Опаман! Сингилман!
Давлатнинг қулдек хизматкори "мўътабар" аёлман!
Ўзим водийдаги ДХАнинг Давлат хизматлари марказларидан бирида ишлайман. Кунига юзлаб фуқароларнинг ҳужжатлари ечимига ўз хиссамни қўшаман.
Аммо 8 март - Халқаро хотин-қизлаp байрами "мўътабар ишчи аёллар"га эмасми? На ойлик олдик, на байрам пули. "Мўътабар" сўзини "хўрланган" сўзига алмаштириб қўяверсин Тошкентда кабинетни қўриқлаб ўтирган директоримиз.
Ахир мен ҳам аёлман. Онаман, фарзандман, опаман, сингилман.
Аяжонимга, 2 нафар қизимга, уч опамга, бир қайнсинглимга совға олгим келяпти, ЖАНОБ директорим...
Кўзимга ёш тўлиб кетди. Бошқа ёзолмай. Кечиринг...

P.S. Рости бу хабарга нима деб қўшимча қилишни билмадим, жуда алам ва дард билан ёзилган...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Баъзи шахсий касалхоналарда 10 кун даволанишга кетадиган пулга битта вагондан чeткий қилиб больница қурворса бўларкан ома...😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy