Отабек Артиков
36.1K subscribers
4.56K photos
1.26K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Бечора бюджет...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Бу бирор кўмир кони шахтаси эмас балки чироқчи туманидаги Тарағай МФЙ ҳудудидаги тез ёрдам бирлашмасининг гаражи экан.
Тиббиётга бўлган эътиборимиз роса авжида НAСИНЭМСИН...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Ўзи соққа қилиб туриб, порахўрликка қарши кураш ҳақида маъруза ўқийдиган амалдорларни мана шу суратдаги ароқ ичиб дуо қиладиганларга ўхшатаман...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg‌‌
​​Ижтимоий тармоқ фаолларига қарши ҳужумларда иштирок этаётган «троллар» ИИВ «махсус проекти»ми?

Ёдингизда бўлса, аввалроқ Фейсбук саҳифасида бир қанча (ёки битта) аккаунтлар томонидан ижтимоий-сиёсий мавзуларга бефарқ бўлмаган блогер ва журналистларга нисбатан антипатия руҳидаги саҳифага асос солингани ва унда асосан блогер ва журналистлар ҳақида ҳақоратомуз постлар ёзилаётгани ҳақида хабар бергандик. Ўша вақтда бу ҳолат бўйича блогер Нозим Сафари АОКАга расмий хат тақдим этганди, биз эса Бош прокуратура билан боғланиб, ҳолатга ойдинлик киритишга ҳаракат қилгандик. Бироқ ҳар иккала ҳолатда ҳам тайинли жавоб ололмагандик.

Бугун худди шу провакатор "троллар" KunUz сайтига ҳам ҳужум қилибди.

"Ижтимоий тармоқларда Kun.uz сайти таҳририятига нисбатан ҳақиқатга мос келмайдиган, туҳмат ва иғводан иборат постлар жойлаштирилди. Таҳририят туҳматчилар топилиб, жазоланишига умид қилади. Kun.uz сайти таҳририяти бу каби иғвогарлик ҳаракатларини сўз эркинлигини бўғишга уриниш ва президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда олиб бораётган очиқлик сиёсатига қаршилик деб баҳолайди. Шу боис, таҳририят Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигидан бу ишлар ортида турган шахсларни аниқлаб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, белгиланган тартибда чоралар кўришни сўраб қолади", деб ёзилади сайт тарқатган хабарда.

Бундан ташқари, "Human.uz" сайти ҳам «Снайпер Блогер ИИВ вазирлигининг лойиҳасими?» сарлавҳали мақолани эълон қилди. Унда аноним дея кўринаётган ушбу бўхтон ва уйдирмалар билан шуғулланувчи канал ҳақида сайт маъмуриятининг ҳам ўз суриштирувлари мавжудлиги айтилади.

"Kun.uz сайтида Снайпер блогер номли телеграм канали томонидан турли жамоатчилик фаоллари ва ОАВлар ҳақида туҳмат ва бўхтонлардан иборат нохолис маълумотлар тарқатилаётгани ҳақида хабар қилинди. 

Шу ўринда Мухбир Далиев Kun.uz сайтида келтирилган маълумотлар ва фикрлар асосли бўлиш билан биргаликда анчадан бери кўпчиликни ҳам ташвишга солиб келаётганини билдиради. Бу каналда Мухбир Далиев билан биргаликда бошқа блогерлар Нурбек Алимов, Зафарбек Солижонов, Мубашшир Аҳмад, Файзбоғ, Элдар Асанов, Нозим Сафаров, Қобул Дўсовлар ҳақида ҳам турли уйдирмалар тарқатилиб, уларни ҳам обрўсизлантиришга уринишлар бўлган. Аноним дея кўринаётган ушбу бўхтон ва уйдирмалар билан шуғулланувчи канал ҳақида бизнинг ҳам ўз суриштирувларимиз мавжуд.  

Маълумотларни очиқлайдиган бўлсак, Снайпер блогер канали ёлғиз эмас. Унинг бўхтон маълумотларини тарқатишга кўмаклашувчи ҳамтовоқлари ҳам бор. Ўрганишларимизга кўра, Снайпер блогер каналида эълон қилинган Мухбир Далиев ҳақидаги туҳмат постлар телеграм мессенджеридаги Инспектор.уз каналида ҳам тарқатилган. Мухбир Далиев ушбу канал эгаларининг кимлиги билан қизиқди. Олган маълумотларимиз янада қизиқ. Бу канални юритувчи эгаларидан бири Сайфуддин Тўрахўжаев бўлиб чиқди. Энг қизиқ томони шуки, ушбу шахс Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизматида фаолият юритиши аниқланди. Бизда бу бўйича скриншотли маълумотлар ҳам мавжуд ва мутасаддиларга бу далилларни очиқлашга тайёрмиз", дейилади хабарда.

Мадомики бу вазиятда ҳам тегишли органлар провокатор "троллар" билан шуғулланмас экан, бу ҳужумлардан кўпчиликнинг, шу жумладан амалдаги ҳукуматнинг ҳам қўли борлигига ортиқча шубҳа қолдирмаслиги аниқ.


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳаЗИЛ

Блогер Нурбек Алимов ковидга қарши вакцина олибдилар...

Aка агар мобооодо ўзингизни ёмон ҳис қила бошласангиз билингки мен ёнингиздаман, канални бемалол менга ишониб топширишингиз мумкин.
Дуо қилиб, йўқлаб тураман.
Xалойиқ Alimoff қандай одам эди?...😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Бечора Николя🤦‍♂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Президент танқид қилмагунча ишламайдиган баъзи раҳбарларни эски шалоқ москвичга ўхшатаман; Итармагунча юрмайди...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Бу Маша (лақабини ўзим қўйдим)

Ўзагроинспекция (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси )ташкил қилган пресс тур давомида Қарши туманидаги Германиядан олиб келинган зотдор наслли қора моллар фермасига борганимизда мана шу бузоқча кўзимга яхши кўринди.

Бу сут берадиган ёшга етганда кунига 40 литргача сут бераркан.

Ўйлаб қолдим, чет элни даже сигирлари ҳам бизникидан кўпроқ наф келтираркан-а?.
Бизни молларимиз ҳам баъзи дангаса одамларимизга ўхшайди, берадиган махсулотидан еб ютадиган емиши кўп...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Худо бераман деса ҳеч гапмас...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Бухоро вилояти ҳокими ҳам вагонда яшармуш...
(яхшилиги бу вагон ҳашаматли эмас экан, Бухоро вилoят ҳокимига қойил👏)

Бу кетишда "ВAГОН СИТИ"лар қурилиб кетадиёв...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Aвтосаноат амакининг янги ҚИСсаси;

Моно ерда айтилишича "ТAҲОЕ"ни даҳое нархга сотилишини сабаби, қора халққа "AРЗОН" сотилаётган NEXIA ва SPARK автомашиналарини зарарини қоплаш учун экан😁
Умримда бунақа кекириб кулмагандим, бу хабарни ўқиган одам борки кулавериб қорнидаги дамлардан фориғ бўлса керак...

Aгар бизга сотилаётган NEXIA ва SPARK арзон дейилса унда россияда 346 минг рублдан бошланадиган NEXIA (сўмда тахминан 50 миллион)
Нега бизда 87 миллиондан бошланаркин-а?.

37 миллион мусаффо осмон солиғими, ёки русларга зарарига сотганингизни қора халқни пулидан қоплаяпсизларми?

Хуллас едираман деб, еб қўйибсизлар.
Кейинги гал ҚИСса айтганда, озгина "ҲAҚИҚAТ" деган "РAҲМAТЛИ"ни ҳам қўшиш эсдан чиқмасин...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Бай бай (BYE BYE)

Мана талабаБAЙ, маҳаллаБAЙ ва яна бирнарсаБAЙ услубида ишлаш бошланибди, мен ҳам бошладимБAЙ...

Эрталаб уйғониб, бадан тарбияБAЙ қилиб олдимда, нонуштаБAЙ қилиш учун дастурхон ёнига ўтирБAЙ қилдим.
ҚоринБAЙ ишларини якунлаб, секин кўчаБAЙга чиқиб, озроқ пиёдаБAЙ юрдим, буёғи баҳорБAЙ, қизлар очилиб кетган БAЙБAЙ, энди абедБAЙгача бироз ишБAЙ қилиш керак, йўқса даромадБAЙ гуд бай бўлади, вақтБAЙ топсам каналга ҳам блогБAЙ қилиб бирор постБAЙ қолдираман, эҳ байбайлашиб ҳаётимиз анча енгиллашди байбай а лаббай?...
Ҳамма бай бай деб гуд бай қилиб юборишмаса яхши...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
ЖУМЛА

Рўйи замин айланиб,
Бизларга тегмиш касал.
Шоҳ бир жумла сўйласа,
Маддоҳлар битар ғазал.

Вазирлар қайга борса,
Келтиришар иқтибос.
Тинглаб энсанг қотгайдир,
Дейсан, “Етар, илтимос!”

Мана бугун шиорлар
Баланд тутиб турибмиз.
Ишимизни қолдириб,
Маҳаллабай юрибмиз.

Қўлда тутиб дафтарлар,
Нелар ёзамиз шаррос!?
Амалда-чи барчаси –
Эски ҳаммом, эски тос!

Ҳисобот учун сўнгра
Тушиб битта суратга,
Юборамиз зўр ишдек
Дарҳол раҳбариятга.

Раҳбарларнинг кўнгли чоғ,
Халқни бахтли ўйлайди.
Сўнг оғзини тўлдириб,
Минбарларда сўйлайди.

Сиёсатда иш нозик,
Сўзлаш керак авайлаб.
“Ренессанс” деб юрганлар
Энди қолди “...бай, ...бай”лаб

Халқ фаровон бўлсин деб,
Вагонга кўчди ҳоким.
Ажабмас, эрта-индин
Кучайиб кетсак, балким...

Майли, биз ҳам нетармиз,
“...бай, ...бай”дир иш бугунча!
Тилдан тушмас бу жумла
Янгиси топилгунча!

©️ Девонайи Ҳақгўй

@adolat_kuychisi
Улуғимсан, Вагоним

Мен ҳовлини нима қилдим,
Ўзинг ёруғ жаҳоним.
Танқидлар ҳам йиқитолмас,
Сен тахти Сулаймоним.
Халқ билан яшайин дейми,
Ҳаддимдан ошайин дейми,
Олти кунда қуриб битган
Улуғимсан, Вагоним.

Шодон куним пул отган сен
Пора каби ўзимга,
Нолон куним сўкинган мен
Қарамасдан сўзимга.
Дачам дейми, уйим дейми
Қилай шунда тўйим дейми,
Газ бор уйдан анча яхши
Илиғимсан, Вагоним.

Ким котеджни қилди макон,
Ким янги дом томонда.
Жаҳонгирлар кучаймоқда
Янги Ўзбекистон томонда.
Намунали уйларини
Онаси Учқўрғонда.
Сен уларга ўхшамаган
Чиригимсан, Вагоним.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Forwarded from Allaev Uz
Бир тажрибали, давлат ишида ишлаб турган ака менга қараб туриб айтди:

- Сен қамаласан.

Ғалати бўлиб кетдим. Бошимдан совуқ сув қуйгандек бўлди.

- Сен қамаласан. Чунки 20 йилларда сенга ўхшаб чиққан эркин фикрлилар 30 йилларда қатағон қилинган. 90 йилларда чиққан эркин фикрлаганлар ҳам деярли ҳаммаси қамалиб чиқди. Сизлар ҳам қамаласизлар.

- Қўйсангизчи, эскича фикрлаяпсиз. Замон ўзгарди. Ҳозир ортга йўл йўқ. Ҳукуматга ҳам эркин фикрлилар керак, биздан фақат фойда бўлади, — деб жавоб бердим.

- Йигирманчи йилларда ҳам, 90 йилларда ҳам шунақа ортга йўл йўқ, энди ҳаммаси ўзгаради деб ўйлашган. Лекин, тарих такрорланаверади. Сен тадбиркор экансан, шу фаолиятингдан жиноят топишади. Кимлардир аёлларни зўрлашда айбланади. Кимларнингдир чўнтагидан наркотик модда топишади. Яна қайсидиринг конституциявий режимга қарши бўлиб чиқасан. Улгурганинг қочасан. Қолганларингни жойинг қамоғда. Бу халққа менга ўхшаган сочини деса бошини олиб келадиган, хоҳлаган тизимга балиқ сувда сузгандек мослашадиган қўрқоқ одамлар керак...

- Энди ҳаммаси бошқача. Унақа бўлмайди, дейишдан бошқа гап айтолмадим.

@allaevuzb
Яккабоғдаги алкаш симёғоч.
СимёғочБAЙ қилиш керакми дейманда😂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
БайБайистон😂
Баҳонада сўз БAЙлигимиз ошмоқда🤦‍♂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Bay bay
@Otabek
Қовун тушураётган РаҳБAЙлар учун махсус қўшиқ.
Тинглаб ҳордиқ олингизлар, қовунБAЙлар давом этмайди деган умиддамиз...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy
Ҳокимлар бирор чекка туманга борганини, ҳоким бориб келгандан кейин биламиз.
Нега мана шу ҳудудга аҳоли муаммоларини ўрганиш учун боради деб аввалдан айтишмайди, эълон қилишмайди?
Чунки аксарият ҳокимлар халқни дардини эшитишга вақти йўқ, юқоридан айтилган БAЙБAЙларни бажариши, расм тушиб ҳисобот топшириши керак.
Қоғозбозликни йўқотолмадик, ҳисоботларни ҳам.
Ҳамма ҳисобoт билан оввора, муаммолар эса жойида қирқ йилдан бери ёнбошлаганча кўк чой ичиб "РЕЖИМ ОЖИДAНИЯ"да ётибди...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇https://t.me/joinchat/D2Y947sJHkJlYjYy