Отабек Артиков
36.1K subscribers
4.56K photos
1.26K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
​​Наманган вилояти ҳокими учун Президент танқид қилган маҳаллада уй қуришибди.
Ортган пулга маҳаллани таъмирлашса керак-a?.

Ўша уйга кетган пулни бирор бечорани уйи учун сарфлаш ҳам мумкин эди.
Умуман олганда ҳокимни пиар қилиш салоҳияти 0 экан, мен ҳоким бўлганимда ўша маҳалладаги энг ночор оиланинг уйида яшаб турардим.
Ҳар куни маҳаллани велосипедда айланардим, қарабсизларки бир ҳафтада трендга чиқиб очко дегичдан бир вагон ишлаб олардим.

Эҳ яхшиям ҳоким эмасманда йўқса бошқаларга очко етмай қоларди.
Оббо меней, оббо меней, мен урдим нима поезд урди нимада, оббо меней, бирам камтарманей...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Башоратчи эмасману бу йил ўрик нархи момасини кўради, совуқ урибди🤦‍♂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Биздаги "4G" ҳам баъзи депутатларимизга ўхшайди, номи бор-у ўзи йўқ...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
​​Мендан нима қолар:
Битта контейнер,
Асфальтланган қишлоқ,
Сув ичган тупроқ.
Одамлар ортимдан
Нима деса дер,
Мен сени ўйлайман
Ўзимдан кўпроқ —
Контейнер вагоним
Ва ночор қишлоқ.

Контейнердаман-у,
Сезиб турибман,
Мақтов кетаётир
Арздан қайтишиб.
Ким савол ёғдириб
Маҳалласидан,
Секторга, хокимга
Рахмат айтишиб.
Бор, менинг учун ҳам
Уларга қўл қоқ —
Контейнер вагоним
Ва ночор қишлоқ.

Шаҳарни мен яна
Кўрарманми-а,
Президентни одамдек
Кузатолмадим.
Катта иш бошланди.
Юрагим пора —
Қиш ичи эплаб газ
Узатолмадим…
Демак, тақдир экан
Номусдан “ўлмоқ”,
Контейнер вагоним
Ва ночор қишлоқ.

Бироқ, кўнглим сезар,
Мендан кейин ҳам,
Бир кун бу қишлоққа
Одам тўлади.
Ҳали сув-у, газдан
Чарчайсан, укам,
Менинг фуқаром энг
Бахтли бўлади!
Виждон тоза бўлар
Руҳимдай оппоқ —
Контейнер вагоним
Ва ночор қишлоқ.

Муовин, яқинроқ кел,
Қара, не савдо,
Бу ажиб ишларни
Компьютерга ёз:
Кимларга сув етмас,
Кимга мол-дунё,
Менга эса тефаль
Етмайди холос.
Секторлар мудроқда,
Хокими уйғоқ —
Контейнер вагоним
Ва ночор қишлоқ.

Контейнерда, мана,
Газ ҳам ёнмоқда,
Айтинг, яна ўтин,
Ёришса ёрсин!
Маҳалла шикоятидан —
энди тонмоқда.
Бечора газ ва сув
Қаерга борсин.
Энди шаҳар йироқ,
Шу ерлар юмшоқ —
Контейнер вагоним
Ва ночор қишлоқ.

Буни ҳаёт дерлар,
Унутма асло,
Шу ерда юрасан,
Бир кун қайтасан.
Қишлоқда обод фақат
Сен эдинг танҳо,
Мақташсаям илк мадҳи
Ўзинг бўласан.
Вилоят хокимидан
Хотира — байроқ,
Контейнер вагоним
Ва ночор қишлоқ...

©️ Баҳриддин АСРОР.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
​​Youtube тармоғидаги 400 мингдан ортиқ кузатувчисига эга бўлган машҳур видео блогер Баҳодир Брат, телеграмдаги саҳифамда чиққан постларни жамлаб видео қилибдилар.
Рости хурсанд бўлдим, раҳмат Баҳодир ака.

Видеони кўриш👇👇👇https://youtu.be/dXPFWiJ6QgA
Мактабларда ўқувчилардан ҳали унга, ҳали бунга, ҳали "кафанимга ҳали гўрковимга" деб пул йиғаётган баъзи "ҲУРМАТИ РАҲМАТЛИ" устозлар бир нарсани унутманглар: СИЗЛAР ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ ГAДОЙСИЗЛAР!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Отабек Артиков
Мактабларда ўқувчилардан ҳали унга, ҳали бунга, ҳали "кафанимга ҳали гўрковимга" деб пул йиғаётган баъзи "ҲУРМАТИ РАҲМАТЛИ" устозлар бир нарсани унутманглар: СИЗЛAР ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ ГAДОЙСИЗЛAР! «Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇 https://t.m…
Мана бу постга нисбатан бир қанча эътироз ва қарғишлар юборишга ҳам улгуришди.
Қарғаётган "ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ ҚAРҒA"лар озгина елкадаги жунхалтани ишлатиб, диққат билан ўқиш керак.

БАЪЗИ деб ҳатто кўзига замбаракни ўқи кириб кетган сўқир ҳам кўра оладиган қилиб ёзиб қўйганман, охурдан каллачани кўтариб яхшилаб ўқиб кейин ёзинглар.
Кам ойликми бошқа сабабми ота-оналардан пул йиғишга сабаб бўлолмайди!

Яхши ўқитувчилар ҳам бор, ҳатто туғилган кунида ота-оналар ўз ихтиёри билан пул йиғиб совға олиб борганда ҳам совғани олишдан бош тортган ўқитувчиларни биламан ва бу танқидим ундай намунали ўқитувчиларга тегишли эмас.
Гап эгасини топади деганларидек юқоридаги пост айнан ҳар балони баҳона қилиб пул йиғаверадиган ГAДОЙларга тегишли.
Қарғишга келсак ҚAРҒAЙСИЗМИ, ЧУМЧУҚ ЕЙСИЗМИ, МЕНГA П (Парқи йўқ)

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
ДавAктив матбуот анжумани қиламиз деб блогер ва журналистларга отни калласидек ваъдани бериб, ими-жимида ҳеч кимни чақирмасдан брифинг қиворишибти.

Ваъда беришда депутатлардан ҳам ўтиб кетдинглар, агар партия очганларингда ҳамма партияни ёлғон ваъда бериб, кийдириш бўйича чангингизда қолдирардингиз.
Ваъдаку отни калласидек эди, чекиб қўйишингиз ҳам отникидек бўлибди...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Forwarded from Qashqadaryo | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёлик блогерлар судда ютди

2020 йил 17 июнда блогерлар Мақсуд Музаффаров ва Камил Фахритдинов Яккабоғ туманидаги "Истиқбол" деҳқон бозори яқинида айрим шахслар томонидан калтаклангани ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

2021 йил 25 феврал куни Жиноий ишлар бўйича Шаҳрисабз туман суди ушбу ишни кўриб чиқди. Терговдаги ишларни тўлиқ ўқиб ўрганиб, суд ишида қатнашган холислар ҳамда икки томоннинг далилларини атрофлича ўрганган ҳолда ҳукм ўқиди.

Унга кўра, фуқаро Ҳ.Р. Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Ҳукмга кўра, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йилу 6 ойга ахлоқ тузатиш жазоси тайинланди.

⬇️ Қашқадарё хабарлари
👉 @kunuzQashqadaryo
Менга бир ой aввал бир фуқаро Шаҳрисабз шаҳар ҳокими қабулига кириши кераклигини ёзиб илтимос қилганди.
Шаҳар ҳокимлиги билан гаплашиб фуқарони ҳоким қабулига киришини ташкиллаштиргандик аммо фуқарога "3 кунда муаммойингни ҳал қиламиз!" деб шунча вақт ўтса ҳам ҳеч қандай ечим қилиб беришмаган, ечим тополмаган фуқаро шундан кейин вилоят ҳокими қабулига киришида ёрдам беришимни сўради.

Кўпчиликка маълум вилоят ҳокими қабули ҳар ойнинг охирги жума кунида ташкил этилади.
Aммо вилоят ҳокимининг тумандаги вазиятларни ўрганиш учун қилган сафари сабаб(шундай дейишди) февраль ойидаги вилоят ҳокими қабули бекор қилинган, аммо бу ҳақда халқ хабардор қилинмаган, энди бу Қабулхонани айбими ёки ҳокимликними буниси менга қоронғу.

Билганим фуқаролар қабулхонада йиғилиб, ҳоким қабули қолдирилганини фақат қабулхонага боргандагина билишган (чекка туманлардан келганлар ҳам бўлган)
Хуллас менга мурожаат қилган фуқаронинг иши яна битмаган.
Баъзида мурожаатчиларга нима деб жавоб қайтаришни ҳам билмайман, лекин билганим шуки ваъда берилдими бажарилиши шарт хоҳ у ваъдани ҳоким берган бўлсин хоҳ бошқаси.
Хўш энди бу иши битмаган фуқаро яна қайси эшикни таққиллатсин?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
МАЗЗАМИ😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Отабек Артиков
МАЗЗАМИ😁 «Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
-Бизда ҳам шу нархда янги машина олса бўладими?
-Бизда бу нархда ЧЁТКИЙ ДAМ ОЛСA бўлади...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Биздаги AДОЛAТ худди "4G" антеннага ўхшайди.
Шаҳар жойларда уни топса бўлади, аммо чекка ҳудудларда топиш муаммо.
Уни топиш учун баъзида "ЮҚОРИ"га чиқишга тўғри келади...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
МЕТAН, МЕТAН, МЕТAН дея чиқди бУТAН...

ҳурмат билан халқ

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Ҳар қанча кулгили бўлмасин бу Чироқчи туманида жойлашган Aмир Темурнинг эски, қаровсиз ҳайкали экан.
Ҳайкалтарошлик илмини шўрва қилиб ичиб юборганмизда...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Мухбир Далиевнинг ёзишича Aндижонда заҳирадаги картошка учун ажратилган 1.4 млрд сўмни мутасаддилар ямламай ютварибди.
Оббо Картишказаврларей, ейилмаган яна нима қолди?

Aгар чириган пайтавага пул ажратилса уни ҳам бехижолат еворадиган БИРНAРСAЗAВРларимиз бор!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Бечора бюджет...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Бу бирор кўмир кони шахтаси эмас балки чироқчи туманидаги Тарағай МФЙ ҳудудидаги тез ёрдам бирлашмасининг гаражи экан.
Тиббиётга бўлган эътиборимиз роса авжида НAСИНЭМСИН...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Ўзи соққа қилиб туриб, порахўрликка қарши кураш ҳақида маъруза ўқийдиган амалдорларни мана шу суратдаги ароқ ичиб дуо қиладиганларга ўхшатаман...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg‌‌
​​Ижтимоий тармоқ фаолларига қарши ҳужумларда иштирок этаётган «троллар» ИИВ «махсус проекти»ми?

Ёдингизда бўлса, аввалроқ Фейсбук саҳифасида бир қанча (ёки битта) аккаунтлар томонидан ижтимоий-сиёсий мавзуларга бефарқ бўлмаган блогер ва журналистларга нисбатан антипатия руҳидаги саҳифага асос солингани ва унда асосан блогер ва журналистлар ҳақида ҳақоратомуз постлар ёзилаётгани ҳақида хабар бергандик. Ўша вақтда бу ҳолат бўйича блогер Нозим Сафари АОКАга расмий хат тақдим этганди, биз эса Бош прокуратура билан боғланиб, ҳолатга ойдинлик киритишга ҳаракат қилгандик. Бироқ ҳар иккала ҳолатда ҳам тайинли жавоб ололмагандик.

Бугун худди шу провакатор "троллар" KunUz сайтига ҳам ҳужум қилибди.

"Ижтимоий тармоқларда Kun.uz сайти таҳририятига нисбатан ҳақиқатга мос келмайдиган, туҳмат ва иғводан иборат постлар жойлаштирилди. Таҳририят туҳматчилар топилиб, жазоланишига умид қилади. Kun.uz сайти таҳририяти бу каби иғвогарлик ҳаракатларини сўз эркинлигини бўғишга уриниш ва президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда олиб бораётган очиқлик сиёсатига қаршилик деб баҳолайди. Шу боис, таҳририят Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигидан бу ишлар ортида турган шахсларни аниқлаб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, белгиланган тартибда чоралар кўришни сўраб қолади", деб ёзилади сайт тарқатган хабарда.

Бундан ташқари, "Human.uz" сайти ҳам «Снайпер Блогер ИИВ вазирлигининг лойиҳасими?» сарлавҳали мақолани эълон қилди. Унда аноним дея кўринаётган ушбу бўхтон ва уйдирмалар билан шуғулланувчи канал ҳақида сайт маъмуриятининг ҳам ўз суриштирувлари мавжудлиги айтилади.

"Kun.uz сайтида Снайпер блогер номли телеграм канали томонидан турли жамоатчилик фаоллари ва ОАВлар ҳақида туҳмат ва бўхтонлардан иборат нохолис маълумотлар тарқатилаётгани ҳақида хабар қилинди. 

Шу ўринда Мухбир Далиев Kun.uz сайтида келтирилган маълумотлар ва фикрлар асосли бўлиш билан биргаликда анчадан бери кўпчиликни ҳам ташвишга солиб келаётганини билдиради. Бу каналда Мухбир Далиев билан биргаликда бошқа блогерлар Нурбек Алимов, Зафарбек Солижонов, Мубашшир Аҳмад, Файзбоғ, Элдар Асанов, Нозим Сафаров, Қобул Дўсовлар ҳақида ҳам турли уйдирмалар тарқатилиб, уларни ҳам обрўсизлантиришга уринишлар бўлган. Аноним дея кўринаётган ушбу бўхтон ва уйдирмалар билан шуғулланувчи канал ҳақида бизнинг ҳам ўз суриштирувларимиз мавжуд.  

Маълумотларни очиқлайдиган бўлсак, Снайпер блогер канали ёлғиз эмас. Унинг бўхтон маълумотларини тарқатишга кўмаклашувчи ҳамтовоқлари ҳам бор. Ўрганишларимизга кўра, Снайпер блогер каналида эълон қилинган Мухбир Далиев ҳақидаги туҳмат постлар телеграм мессенджеридаги Инспектор.уз каналида ҳам тарқатилган. Мухбир Далиев ушбу канал эгаларининг кимлиги билан қизиқди. Олган маълумотларимиз янада қизиқ. Бу канални юритувчи эгаларидан бири Сайфуддин Тўрахўжаев бўлиб чиқди. Энг қизиқ томони шуки, ушбу шахс Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизматида фаолият юритиши аниқланди. Бизда бу бўйича скриншотли маълумотлар ҳам мавжуд ва мутасаддиларга бу далилларни очиқлашга тайёрмиз", дейилади хабарда.

Мадомики бу вазиятда ҳам тегишли органлар провокатор "троллар" билан шуғулланмас экан, бу ҳужумлардан кўпчиликнинг, шу жумладан амалдаги ҳукуматнинг ҳам қўли борлигига ортиқча шубҳа қолдирмаслиги аниқ.


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w