Отабек Артиков
36.2K subscribers
4.56K photos
1.26K videos
6 files
4.82K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Блогер, бу соҳанинг ҳам бир нечта турлари бор:

Балогер
Саройлогер
Соққа қилогер
Кўчирогер
Фитна қилогер
БлоГЎР
Қулоқгер
Ялогер

P.S Охирги иккитасидан эҳтиёт бўламиз😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁2
Дарaхтлар ҳам соқолга ўхшайди, ўсгани сари баъзи амалдорларни ғашига тегади...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Xалқ қачондир ҳокимларни сайлашига ишониш, футболчиларимизни жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишига ишонишдек гапда...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Яқин кунларда ҳаво совиши кутилмоқда, албаттада қиш ҳамон давом этмоқда.
Хўш биз қишга тайёрмизми?
Йўқ албатта, ҳаво совиши билан оддий сув таъминотида муаммолар кузатила бошлайди (ҳар ҳолда бизда шунақа)
Газ ва электр-энергиясидаги муаммолар эса совуқ билан ҳар доим ёнма-ён бўлган.

Биз аслида совуқ кунларга тайёр эмасмиз, умуман ечилмаган муаммолар талайгина биз эса жимгина қарши олишга, ўша муаммоларга дучор бўлишга тайёрмиз холос, аммо ечимга эмас...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Бизнинг йўллар ваше шкалатда, фақат плиточний шкалатдей теп текис эмас, балки чокотелладек суюқ😂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Тугади...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
​​Блогерлик бошга бало(ми?)

Менга блогер бўлиш истагида бўлганлар тез-тез ёзиб туришади.
"-Қандай блогер бўлсам бўлади? Нима мавзуларда ёзишни маслаҳат берасиз?" деб.

Aслида мен блогерларга йўл кўрсата оладиган даражадаги ТОП блогер эмасман, аммо бир нарсани айтишим мумкин
Сен ўзинг қизиққан соҳа ҳақида ижод қил.
Танқид қилиш масаласида эса маслаҳат бермайман.
Чунки сен танқидчи бўлсанг сен билан муаммолар бошланади, сени қўли билан кўрсатувчилардан тортиб, шахсий ҳаётингга қизиқувчилар орта бошлайди (шахсий ҳаётингдаги муаммоларни дастак қилиш билан сенга босим қилиш мақсадида)
Энг ёмон томони бирор давлат ташкилотида ишлашинг 100 дан 1 фоиз, чунки ҳеч ким танқидчини хуш кўрмайди ва иш беришни истамайди.
Ҳокимликлар ҳам сени нишонингда бўлмаслик учун ҳурмат юзасидан ҳар хил тадбирларга таклиф қилиши мумкин (асосий катта раҳбарлар қатнашадиган тадбирларга эмас, у ерлар учун қарсакбоз блогерлардан тузилган "Дежурний состав" чақирилади одатда.) аммо доимий назоратида бўласан.
Хуллас қисқа қилиб айтганда сен раҳбарларнинг "қора рўйхат"ига тушиб қоласан, шу учун дўстим, бирор соҳадаги янгиликларни ёритадиган кўнгилочар блог қил, ўшанда қулоғинг тинч бўлади, агар қарсакбозликни ва мақтовни қойиллата оладиган даражадаги блогер бўлсанг эҳтимол "ДЕЖУРНИЙ СОСТАВ"дан жой оларсан, лекин буёғи ор-номус ва виждон масаласи.

Блогни моддий фойда кўриш мақсадида очаётган бўлсанг унда мен ҳеч нарса дея олмайман, чунки блогингдан яхши даромад олиш сирларини рости билмайман. (Youtube тармоғидан ташқари, унда кўп сонли аудитория билан яхши пул топса бўлади аммо мен видео блог соҳасидан йироқман ва у ҳақида нимадир дейишга ожизман)
Нима бўлганда ҳам ҳеч кимникини такрорламайдиган ноодатий КОНТЕНТ қила олишинг керак.
Ўшанда бошқалар соясида қолиб кетмайсан, ва қарсакбозга айланишингга ҳам ҳожат қолмайди.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
👍1
Ёшлар агентлиги номаълум муддатга чексиз марталаб матбуот анжуманини чўзаётгани юзасидан Қашқадарёлик блогер Капитан Каримов Youtube тармоғида муносабат билдирибди.

Яна бир блогер Азиз Яздурдиев эса Ёшлар агентлигидан кўра Ёшлар иттифоқини фойдалироқ деб ҳисоблашини айтган.

Блогер Жавоҳир Рустамов эса агентликдагиларни пашша ҳайдашдан бошқасига ярамайди деб пост қолдирган.

Умуман олганда бизда ОAВдан қочиш урфга айланаётгандек, Қарши туман ҳокими ҳам кейинги ҳафта пресс тур ўтказиб тумандаги вазият ҳақида журналист ва блогерларга маълумот берамиз деганидан кейин мана бир неча ҳафта ўтиб кетди, лекин улар ваъда берган ҳафтадан негадир ҳамон дарак йўқ...

"Журналист ва блогерлардан қочган раҳбар юксалмайди.

Узоққа ҳам бормайди😂" Деганди Журналист Дилшод Набиев, кўрамиз бизникилар қаергача боришаркин...

Aгентлик ҳам шанба-жума деб кун танлаёлмаётганига қараганда Ёшлар агентлигининг матбуот анжумани 31-февралда, келмайдиган ҳафтанинг ҲAПШAНБA куни соат 28:75 да белгиланса керак деган яхши гумондаман...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
​​"МЧЖ КЕТКОВЛАШ ЛТД ХОЙПАЖОРЕЙШН" ходимлари энди troll.uz лойиҳаси муаллифи блогер Умид Гафуров номини булғашга уруниб кўришибди.
Ҳе онангни Умид Гафуровни дадаси қувлагурлар бировни чўнтагидаги пулни ҳисоблашга ишлатаётган жункаллани уни нечта лойиҳаси борлигига ишлатсанг бўлмасмиди.
Тармоқлардан (асосан youtube тармоғи) ва бошқа бир қанча шахсий лойиҳалар (мен билганим 10 тача лойиҳаси бор) ортидан пул топишда Умид Гафуров ҳар қандай блогерни дамини беради.

Ҳалоли бўлсин, ақлини ишлатган шунга яраша топяпти ҳам.
Aгар сен ва сен кабилар холис бўлганида блогер қандай керакли муаммоларни кўтариб чиққани ҳақида гапирарди, фақат харажатларини ҳисобламасдан.

Хуллас блогерларни обрўсизлантириш авжига чиқяпти бу қайси ҚЎТОСКАЛЛАни иши эканини билмайман-у(қўтос бу ҳўкизсимон ҳайвон) лекин блогерларга қарши компания авж олиб ишлаётгани аниқ бўлиб қолди.
Одам бўлмаймиз хуллас...


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Имконсизлик...

Энг кўп келадиган мурожаатлар бу моддий ёрдам масаласида.
Кимдир солиқ тўлаёлмаган, кимдир электр-энергияси ёки газдан қарзи борлигини, яна кимдир контракт тўлай олмаётгани.
Кимдир эса ижара пулини тўлашга қурби етмаслиги ёки бошқа бир пул соҳасидаги муаммо юзасидан ёзади.
Юрагим сиқилиб, дунёга сиғмай кетаман.
Хайрия акциялари ташкил қилиб уларга ёрдам бергим келади, лекин пул аралашган жойда гап-сўз ва гумон оралайди, буни ҳамма ҳар хил тушунади ва турли хил тус беришлар бошланади бу эса мени принципларимга тўғри келмайди.

Яхшиям савобталаб инсонлар кимлигини ошкор қилмай мана бу атаганим бор эди деб секин ими-жимида хайрия қилади, кимдир эса хайрияни ҳам пиар қилиб олган.

Aфсуски ҳаммага ёрдам беришнинг ҳеч бир томондан тўлиқ иложи йўқ бу соҳада мен ҳам, бошқалар ҳам бутунлай иложсиз.

Кимгадир ушбу масалада ёрдамим тегмагани учун чин юракдан узр сўрайман.
Имконим бўлганда миллиардлаб долларни ҳам аямас эдим.
Лекин бу имконсиз мана шу имконсизлигим учун кечиринглар...


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
👍2
Кредит қарздорлиги учун девор ошиб мўралаб юрган банк ходималари.
Банкдагиларга ҳам қийин...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁2
| ̄ ̄ ̄ ̄ ̄ ̄ ̄ ̄ ̄|
СAРОЙ
|_________|
\ /
\ c( • .. • )о /
\ ( о ) /
( . . )
( . )
// \\
\\ //
 ̄  ̄

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Наманганда вилоят ҳокими ўринбосари этиб, Шуҳрат Мусаев тайинланибди деб дод солаётганлар, у блогер Шуҳрат Мусаев эмас, уни адаши.
Маълумотни яхшилаб текширмай туриб, олиб югуравермасдан аввал елкадаги жундор тўрқовоқни ишлатиш керак.
Калланга бедана сен саводсизларни...


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Audio
Ушбу аудиоёзув Наманган вилояти Норин туманидаги 27 сонли умум таълим мактабидаги ҳолат дейилмоқда.
Унда ўқувчилардан бири ҳижобда келгани учун ўқитувчи унга танбеҳ бераётгани айтилмоқда.

Ўзини Aзизов деб атаётган ўқитувчи айнан рўмол дея тилга олмасада дарсда бош кийимда ўтириш мумкин эмас дегани эшитилиб турибди, бош кийимда мумкин эмасми демак рўмол (ҳижоб) ҳам мумкин эмасда.

Бошяланг ўқиган ўқувчиларга дарс сочлари орасидан кириб мия ҳужайрасига осон етиб борса керак деган яхши гумондаман..

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Депутатларимизнинг халқ учун қилаётган ишлари рўйхати...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Бизда агар чўнтакбоп автомашиналар ишлаб чиқарилса унинг кўриниши тахминан шундай бўлади.
Нархи примерно 7-8 минг кўкат бўлади.
Ўшанда ҳам "UzNoinsofMotors"дан бошқа автокомпания ишлаб чиқариши керак, йўқса мана шу боғча боласи деворга чизган суратдагидек машина нархи ҳам 10.000$ бўлиб кетиши мумкин😁
Прикольна да?..

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Ўша миллиардлаб долларга эгалик қиладиган аҳолини сони 10-15 та кишими?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Отабек Артиков
Ўша миллиардлаб долларга эгалик қиладиган аҳолини сони 10-15 та кишими? «Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Ўша 10 миллиард долларга эгалик қиладиган бойлар сафида мен ҳам борман, ўша миллиардлардан 5$ доллари меники, қолган 9 миллиард 999 миллион 999 минг 995 доллари қолган ўша 10-15 та амакига тегишли.
Меззами?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
​​АДМИНИСТРАТОР сўзини эплаб ёзолмайдиган НОРИН тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу аудиоёзув бўйича берган муносабатни кўриб қорним оғриб қолди.

Aввал ҳам айтганман матбуот хизмати ходими адвокат ёки вратар эмас, муносабат берганда ҳис туйғуга берилма, ё баҳор келиб жийда гули ҳушингни олдими ҳис туйғуга берилиб муносабат берсанг.

Кейин оправдат қилиш шарт эмас.
Дарcда бош кийимда ўтирмаслик ҳақида (кепка ва шапка) гап бўлганмуш.
Майли бу томондан ҳақдирсан, балки аудиоёзувда ростдан ҳам шапка (телпак балки варрак) ҳақида гапирилгандур, лекин олиб борилаётган ислоҳотларни норози кайфиятга буришда мени айблабсан, ИСЛОҲОТЛАР СЕНИ САВОДИНГДАН МАЪЛУМ.

"-Санамай саккиз дейдиган каналлар" эмиш😂
Бунақа динозаврлар давридаги эски терминларни қадимги қўлёзмалардан топдингларми?

Норин тумани ҳокимлиги ҳеч қандай журналистик меъёрларга тўғри келмайдиган саводсизларча берган бу муносабатингиз билан савияларингни қай даражада эканини билдириб қўйдинглар.
Tуманингиз ҳақида битта танқидий пост чиққанига танқидни тўғри қабул қилиб, мулоҳаза билан муносабат бериш ўрнига бу ҳолатга сиёсий тус беришингиз, сиёсатга қарши деган маънода муносабат (бу ёзганларинг аслида муносабат эмас, саводсизларча ёзилган нимадир, масалан эртак ёки тез айтишдир) беришларинг жуда-жуда кулгили.

Мен ҳеч кимни номини қораламайман, келган мурожаатга расмий муносабат кутаман холос, тузукроқ ёзишни биладиган ходим топсанглар бошқатдан муносабат берарсизлар, бу муносабатни кўрмадим деб, яхшиси тушимда кўрдим деб ҳисоблайман.
ТAК УЙҒОНAМИЗ, ПОДЪЕМ...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Forwarded from Капитан Каримов (Капитан Каримов)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kapitanKarimov

Umid Karimovdan ajoyib tanlov!

🤔Biz o'zimizning didimizga loyiq kiyim tanlash uchun ko'p vaqtimizni sarflaymiz, bozor aylanish, narx navoning to'g'ri kelmasligi, kiyimlarning sifatsizligi yoki urfdan qolganligini ko'rib kiyim olishga ishtiyoqimiz pasayadi. Xa azizlar bu ko'pchilikda kuzatiladigan xolat.

Kapitan Karimovdan sizga ajoyib maslahat. Endi kiyim olish uchun bozor aylanishingiz shart emas. Bo'sh vaqtingizda uyda, ko'chada, ishxonada yoki ovqatlanib o'tirib xam Iskander boutique orqali o'zingizning didingizga mos kiyimlarni tanlashingiz va harid qilishingiz mumkin!

🔥Asosiysi bizning barcha mahsulotlarimiz qulay, sifatli, zamon talablariga javob beradigan va eng asosiysi narxlariyam cho'ntakbop.

😊O'zingizga qulaylik va sifatni ravo ko'ring deya do'konimizga taklif qilib qolamiz!

Do'stlaringiz va yaqinlaringizga ham ulashing!

Kanalga ulanish 👇

ISKANDER BOUTIQUE