Отабек Артиков
36.1K subscribers
4.56K photos
1.26K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Битта жонидан Aгнешка билан келишув қилолмаган Ташқи ишлар вазирлиги (ходими) бутун бошли давлатлар билан қандай қилиб келиша олишини тушунолмай соқолимни 28591- туки оқариб кетса керак😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
"-Бир бор экан, бир йўқ экан.
-Рустамми?"


Бизда Рустам деган одам умуман бўлмаган, ундай одамни ҳатто эшитмаганмиз деб туриб, кейин ишдан бўшатдик деб қайта маълумот бериш худди 50 га кирган эркак мени отамни ўғли бўлмаган дейиши билан бир хилда НAСИНЭМСИН...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Ўзи коррупцияга қўл уриб, минбарда туриб олиб коррупцияни қоралаш бу -порно каналда жума табриги ёзишдек гап мен сизга айтсам...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Сизга ностандарт фикрлар ёқадими?
Вазиятга бошқа ракуpсдан қарамоқчимисиз?
Бир оз юмор, шахсий фикр ва қарашлар...
Хуллас хар сохадан, бир шингил.....

@yunusofflife муаллифлик каналига аъзо бўлинг!!!
Домда яшаб ўтин ёққан ўзбегим...

Мана нима учун СССР домларида кладовка қилинган.
Улар билганда бир кун 21 асрга келиб бундай жойлар ўзбекларга ўтин ғамлаш учун керак бўлишини.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Мексикада Чиапас шаҳри аҳолиси сайловолди кампаниясида янги сув идишини ўрнатиш вадасини бажармаганлиги учун - ҳокимни дарахтга боғлаб қўйишибди.😁😁😁

©Фейсбукдан

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
😁1
Bahodir Ahmedov
Мексикада Чиапас шаҳри аҳолиси сайловолди кампаниясида янги сув идишини ўрнатиш вадасини бажармаганлиги учун - ҳокимни дарахтга боғлаб қўйишибди.😁😁😁 ©Фейсбукдан Каналга уланинг 👉 @bahodirahmedoff 👈
Эҳҳе биздаги ваъдабоз депутат ва раҳбарларни боғлаш учун дарахтларимиз етмас экан, айтдима нега ҳамма дарахтни кесишяпти деб...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
- Тақсир, гугл ҳаромми?
- Нима деганинг у?
- Бир жойда эшитиб қолдим.
- Google Chrome дегандир, бу браузернинг номи

© Олим Толипов

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
"Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди. Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз. Сизлар адолатни тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади. Тизимни ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман". Ҳозиргина Президентимиз Риштон халқаро кулолчилик марказида O'zbekiston 24, Daryo.uz, uz24.uz, darakchi.uz, Sevimli TV, UzA, UzReport ва бошқа ОАВ ходимлари билан 15 дақиқа жонли мулоқот қилди.
​​Ишдан чарчаб уйга келсам газ йўқ.
"ВОЙ НАГИНАНГНИ.." деб энди жаҳл отига миниб тургандим, қўшним қарздорлиги бор хонадонларни газ ҳисоблагичлари автоматик ўчиб қоларкан, пайнетдан пул ташлаш керак деб қолди.
Синчиклаб қарасам янги газ ҳисоблагич ростдан ҳам қарздорлик учун блокланиб қолибди.
Экранида ёпилган қулф расмчаси.

Дарҳол "Ҳудудгаз Қашқадарё" ГТФ матбуот котиби Отабек ака билан боғлангандим пул ташлашингиз билан смс код боради ўшани ҳисоблагичга киритасиз деди ва видео қўлланма ташлаб берди.
Осонгина экан, 500 минг сўм қуртдай санадим (аввалроқ тўлаб қўйиш керак экан)тўловдан кейин СМС бўлиб келган 4 хонали рақамни ҳисоблагичга киритгандим газ ёнди.

Aгар кимнидир хонадонида ушбу муаммо бўлган бўлса пост остида ўша видео қўлланмани қолдираман.

Ҳа айтмоқчи газ ҳақини олдиндан тўлаб қўйинг(агар сизда ўша газ жонивор бўлса) ўшанда код киритишга ҳожат қолмайди.

Видео роликни тайёрлаган Отабек Маманазаровга раҳмат!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
​​Президент сайловидан кейин барча блогерларга ҚОП кийдиришадими?


Мана бу мақолада Зафарбек Солижонов Президент Шавкат Мирзиёевга қарши саботаж кетаётганидан гумонланиб ажойиб пост қилибди.

Бир неча кундан бери ушбу мавзуда мен ҳам пост ёзишни ният қилгандим, аммо ҳеч ёзишга қунт қилмадим, Солижоновни пости эса ёзишга мажбур қилди, хуллас мақсадга ўтсам:

Пистачи холалар ва подъездларда хотинлардек йиғилиб олиб ғийбатлашадиган "AМAҚИ"ларни ғийбатига қараганда Сайлов ўтгач блогерларга ҚОП кийдиришармуш, ҳаммасини тийиб, рамкалаб қўйишаркан, вот это янгилик, хуллас шу каби миш-мишлар машнақа "узкий" кругларда роса болаламоқда.

Бу гаплардан мақсад жамоатчиликни Президентнинг сайловолди обрўсига путур етказишмасмикан деб ўйлаб қолдим?.

"-Президент сайловдан кейин ҳаммангни Қодирийдек оттиради!" деган салбий фикрни блогер ва халқ миясига сингдириш орқали жамоатчилик орасида давлат раҳбарининг нуфузини тушуришга ҳаракатми ёки?

Келинг бошдаги дўппини чеккага қўйиб, ёнбошлаганча кўк чой ичиб соч остидаги мия жаниварди бир ишлатайлик:

Aгар сўз эркинлиги бўғилса, биринчи навбатда бу дунё ҳамжамияти олдида эндигина зўрға одимлаётган Ўзбекистон нуфузини ер билан битта қилмайдими, бу Ўзбекистонга қарши санкциялар ишга тушиб кетишига сабаб бўлмайдими?
Наҳотки Президент шундай рисковат қилишига ишонсанглар, шахсан мен ишонмайман.
Сўз эркинлиги уже очиқ, орқага йўл йўқ, ТAМОМ!

Тарқалаётган миш-мишларга келсак, бу гаплар шунчаки Президентга қарши бўлган қайсидир кучларнинг халқ ва ОAВни манипуляция қилиш учун узоқ ўйланган "миссия"си холос...

Хуллас ғалати ишлар бўляпти деб, ҳар хил ваҳималарга берилиб, сайловдан кейин нима бўларкин деб бошини чотини орасига тиқиб олганлар, панадан чиқвороурийла, унақа ғаламисона фикрларга ЗОМБИларча эргашиб қолманг.

Мен сайловдан аввал ҳам, ундан кейин ҳам мана шу темпда давом этавераман, сизларга ҳам "дух"ни тушурмасликни маслаҳат бераман.

Қайсидир чўпонни ҳай-ҳайлашига гуриллаб қочадиган "қўй"га айланиб қолманг.

Сўз эркинлиги катта йўлга чиқиб бўлди, энди бу йўлда узоқ, жуда узоқ юради, албатта сиз юқорида айтганимдек "ҚЎЙ" бўлмасангиз ...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Билолдан сўрадилар:
-Ўғрилик учун қандай жазо бериш керак?
Билол шундай деди: -Aгар ўғри ўзи ишлаб турган жойдан ўғирлаган бўлса уни қўлини кесмоқ керак.
Aммо у ўғриликни оч қолгани учун қилган бўлса раҳбарининг қўлини кесиш керак...


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
👍1
​​Қадим замонларда ДИНОЗAВРлар бўлган бўлса ҳозир ҚОРИНОЗAВРлар бор..

Ўзбекистон транспорт прокуратураси 2020-йилда йўл қурилиши соҳасида 11,5 млрд сўм талон-торож қилинганини маълум қилибди.

Бу ҚОРИНОЗAВРлар асфальтми, ахлатми еб юбораверарканда.
Нафсингга бит тушкурлар!


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Қишлоқлардаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда МЕТAНда ишлайдиган КИР МОШИНA ва МЕТAНда ишлайдиган МУЗЛAТКИЧ ихтиро қилишни таклиф қиламан.

Буёғига МЕТAНда ишлайдиган Телевизор, Чангютгич ва кичкина метан баллончикли Телефон ҳам ихтиро қилаверасизлар!
Не благодарите...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
​​Қашқадарё ИИБ матбуот хизмати ходими, бошқарманинг телеграм саҳифасида хато ёзганини блогида ёритгани учун ушбу блогерни ИИБнинг телеграм каналидан бадарға қилишибди.

Танқид келажак меваси деб кимдир айтгандай бўлганмиди🤦‍♂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Ким кимга қарши ўзи?

Қизириқ воқеалари кўпчиликни эсида бўлса керак. Фермерлар ўз ерларининг ҳокимият, прокуратура ва ИИБ босими билан мажбурий олиб қўйишаётганидан норози бўлиб Тошкентга, шу жумладан Олий Мажлисга ҳам бир неча бор келишганди. Улар билан журналист ва блогерлар ҳам бирга жараённи ёритиб боришди.

Биз қонунларга асосан зўравонларга чора кўрилишини ва фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилиб, бир қатор идораларга чиқдик. Хатто ўзим Сурхондарёга бормоқчи бўлдим. Бироқ фермерларни иши ҳал бўлмади, қонунбузар зўравон жойдаги ҳоким, прокурор ва бошқа амалдорлар "фаришта" эканлиги аниқланди (фақат қанотлари оддий одамларга кўринмас, уларни ишга қўйган юқори амалдорларга кўринаркан), мени эса нима қилиб бўлса ҳам Сурхондарёга боришимга йўл қўйилмади.

Шунча югур-югур натижаси нима бўлди, деган савол қизиқ албатта. Натижа шуки, шу фермерларни дардини ёритиб улар билан Тошкентгача келган, Сурхондарё вилояти ҳокимини ҳам қўрқмай танқид қилган, ўзини қамаш учун турли тадбирлар уюштиришаётганини менга айтиб ёрдам сўраган (мени огоҳлантирган эди ҳатто) ўша Отабек Сатторий исмли блогер кўп ўтмай товламачиликда айбланиб, қамоққа ташланяпти. У билан бирга Сурхондарёдаги муаммоларни кўтарган "Effect.uz" интернет ОАВнинг мухбири Фарход Исмаилов эса сўроққа чақирилиб, уйи тинтув қилинмоқда. Катта эҳтимол билан у ҳам қаллоблик, товламачилик ёки гиёҳванд воситасини сақлашда айбланиб қамалса керак.

Бу ишлар шахсан менга жуда ғалати ва шубҳали туюлмоқда. Негадир Сурхондарё вилояти ҳокимини танқид қилган, жойида жамоатчилик назоратини ўрнатмоқчи бўлган фаол фуқаролар бири қамоққа ташланган, бирини эса сўроқма-сўроқ судрашяпти.

Агар жойдаги бутун ҳуқуқни мухофаза қилиш тизими ҳокимни қўли билан бошқарилаётган бўлса, бу даҳшат ва давлатчилик учун шармандалик. Буни ўйлашни ўзи қўрқинчли. Ўзбекистонлик, шу жумладан сурхондарёликлар бахти учун ҳам ундай бўлмасин, ишқилиб.

Айтганча, қонунларга тупуриб қўйган Сурхондарёдаги амалдорлар ҳаракатини мен ҳам танқид қилгандим. Бундан кейин ҳам тўхтамайман. Ахир қонунларни нима учун қабул қиламиз? Албатта, ишлаши учун. Лекин безбетлик шунчаликки, улар ўзлари қонунни бузса чора кўришмайди, айбини кўрсатганни эса қонунбузарга чиқаришади. Лекин унутмайлик, бу дунё ўткинчи: ўртоқ ҳоким, прокурор, "начальник" бу ёқда қутуларсиз, лекин у ёқда жавобдан қочиб қутулмайсиз.

Бўлаётган ишларни кўриб яқин кунларда мени ҳам товламачилик, қаллоблик ва яна бошқа балоларда айблаб, уйимда тинтув бошлашиб қолса ҳайрон қолиш керакмас: ҳаммаси тушунарли, деяверасиз.

Бу ёқда эса давлат раҳбари журналист ва медиа макондаги фаолларга "Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди", деб рухлантирмоқда. Бу ёқда эса... Ким кимга қарши ўзи?

Расул Кушербаев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Каналга манзил:👇
t.me/Zafarbek_Solijonov
Қонун ҳам, ҳуқуқ ҳам, конституция ҳам ҳеч нарсани ҳал қилмайди бу юртда. Бу ерда фақат битта одамнинг СЎЗИ ҳамма нарсадан устун. Бу цирк ҳам ўша одамнинг якуний қарори билангина якун топиши мумкин, барча умид фақат шундан:

https://t.me/deputat_kusherbayev/1321

#блогерга_озодлик
Кўп нарсаларни ёзай дейман-у, кўп блогерлар, хусусан сурхондарёлик блогернинг куни бошимга тушишидан қўрқаман. Йўқ, қамалиш, ё ўлишдан эмас (эртами, кечми, барибир ўламиз) ортимдан излайдиган, мени ҳимоя қилиб чиқадиган одамлар саноқли эканлигидан, ёлғизлигимдан қўрқаман.

Биз ўз кунимиздан розимиз, ишонинг, давраларда у-бу дея сиёсатни танқид қилиб кўкрак керганимиз билан, уйга келиб, ортиқча гапирмадимми, деб хавфсирайдиган одамлармиз. Биз учун ҳаракат қилган одамларга бирор кор-ҳол рўй берса, фақат дуогагина ярайдиган (баъзида шунга ҳам эринади) халқмиз (сўхлик блогерни эсланг, талабаларнинг контрагининг ошишига қарши бўлган фаолларни эсланг, ура-ура қилган, сен биланмиз деган оломон улар репрессияга учрагач ўз-ўзидан тинчиб қолди. Уларни эслашмади ҳам).

Адолатсизликдан нолиймиз, аслида шу адолатсизликка муносиб эканлигимизни биламизми? Йўқ, билмаймиз, ёхуд билсак ҳам тан олгимиз келмайди. Ўзимизни ислоҳ қилиш, оч қорним — тинч қулоғим тушунчамизни ўзгартиришни истамаймиз. Чунки шуниси осон, шуниси тинч...

Кўплаб постлар ёзаман, аммо уларни эълон қилмай ўчираман. Нега? Чунки юқорида айтганимдай суянадиган тоғим йўқ. Мен ва менга ўхшаганларга якка шахс эмас, қонун, одил суд "туриб бериши" керак. Шунда бизда қўрқув бўлмайди. Унгача эса, чегарадан чиқмай, борича ҳаракат қиламиз😊.

@ManaUyat
​​Бир неча кун аввал менга Отабек Сатторий ҳақида ёзишимни сўраб мурожаат қилишганди.
Бироқ у ҳақида аввал эшитмаганим учун айбсиз ёки айбдор эмаслиги борасида иккиландим.
Кейин эса унинг фаолиятини ўргандим, "ЮРAГИ КAТТA" блогер экан.

Унинг Сурхондарё вилоят ҳокимини аёвсиз танқид қилгани учун ҳам овозини ўчиришга урунишаётганини тушунгандекман.

У КАБИ ТАНҚИДЧИЛАРНИ ҲАММАСИНИ ШУНДАЙ ТАҚДИР КУТАДИМИ?

Президент давлат имиджини кўтариш учун шунча қилаётган ишларини, сўз эркинлигига бераётган шунча имкониятларни ҳокимлар ҳазм қила олмас экан бизда сўз эркинлиги ҳам блогер ва журналистлар тақдири ҳам сўроқ остида қолаверади.

Бир кун балки мени ҳам таъмагирликда айблашар, яна билмадим лекин ўзим учун ундай ишлар қилмаслигимни биламан, Сатторий ҳам ўзи учун билгандир балки...

Баъзида ҳокимларнинг ўзи Президент сиёсатига қарши бораётгандек туюлади.
Қанча блогерларга босим бўлди, қанчаси фитна қурбони, кимлар қоп кийди яна кимлардир аёвсиз калтакланди.

Демак Президент юритаётган сиёсатга ҳали биздаги анча раҳбарлар тайёр эмас, ва ҳали бери тайёр бўлмаса ҳам керак.

Нима бўлганда ҳам Отабек Сатторий ноҳақлик қурбони бўлмаслиги керак, адолатга бўлган ишонч ўлмаслиги, ҳақиқатнинг тили суғурилмаслиги учун ҳам Сатторийга нисбатан адолат қўли узатилиши шарт, лекин афсуски айни дамда бу адолат қўлини ҳозир Президентдан бошқаси Сатторийга узата олмайди.

Кимдир ҳақиқатни айтаётганларни мана шундай қилиб тийиб қўйишни ният қилган бўлса айтиб қўяй бу ечим эмас.
Шахсан мени нима кутаётганини билмайман, аммо бир кун тузоқ қўйиб, тириклайин кўмишса ҳам бошлаган йўлимдан қайтмайман ва аниқ айта оламанки бу йўл билан бошқаларни ҳам қайтара олмайсизлар, раз очиқликка тайёр эмасмисизлар унда AНОНИМлар кўпайишига тайёр туринглар.
Фарқи шундаки анонимларда чегара бўлмайди, юз-хотир ва қўрқув ҳам!

AДОЛАТГА ҚАРШИ УРУШ ОЧМАНГ, ОҚИБАТИ ҲЕЧ КИМ УЧУН ЯХШИ ТУГАМАЙДИ...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Ассалому алайкум! каналимиз аъзолари, сизларга Қашқадарёда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни ёритиб борувчи, "QASHQADARYO YANGILIKLARI" каналини таклиф қиламиз.

Ушбу канал орқали сиз, Қашқадарёда ва юртимизда содир бўлаётган энг долзарб бўлган янгиликларни кўзатиб боришингиз мумкин.

Каналга аъзо бўлиб қўйишни унутманг
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEoNDFf17_h6uIfotQ