Отабек Артиков
35.9K subscribers
4.56K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aгар даволанишга кетган ҳокимлардан бирортаси 10 кун давомида ўрнига мени ўринбосарликка тайинлаб кетганида эди.
Мен ноқонуний қурилишларни бузиб, ўз вазифасига совуққонлик билан қараган раҳбар, ходим ҳаммасини ҳайдаб солиб, бутун ҳудудни тозалаб чиқардим.
Хуллас ҳоким 10 кундан кейин келса.......😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
​​-Artikoff Биз сизни бугундан 10 кунга ҳоким ўринбосари сифатида тайинладик, 10 кун энди ҳокимсиз ишни нимадан бошламоқчисиз?
-Хўш демак ишни энг кичик ишлардан бошламоқчиман: Энг аввал гараждаги Каптивани йўқотинглар, Траилблазер минмоқчиман, кейин котибани ёшроғига алиштирмоқчиман, туман марказидан 100 гектар ерни шу бугуноқ номимга ўтказишсин, мовунларга ҳам 10 гектардан берилсин.
Банкдан 1 триллион 1 фоизли кредит олиб, бошқа банкка номимдан омонат очилиб, 20 фоизли омонатга қўйилсин.
Туманга келган барча инвесторлардан инвестиция суммасининг 20 фоизини ҳисобимга ўтказиб беришини сураш ва дубайга кейинги ҳафтага чипта олишдан бошламоқчиман...

ҳа айтмоқчи қайтишизда 50 кило тандир билан 100 сих шашлик заказ қилиб, тенг ярмини мовунлар билан бўлишиб, қолган ярмини машинани багажига ташлаб қўйинглар...
-Тушундим..

(Зам ҳоким секин ташқарига чиқиб ҳокимга телефон қиляпти: -Ҳоким бова агар ҳозироқ қайтиб келмасез бу ярамас точна ҳоким бўлиб кетади, ўлай агар ўзим қўллавораман...!)

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁2
Чироқсиз ва газсиз кунларимиз "Суғур куни" киносидаги воқеаларга ўхшайди:
Қайта-қайта содир бўлаверади.
Менимча ўша кино бизни ҳаётимиздан олинганов😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Депутатларми?
Уйғонишса албатта ҳисобот беришади.
Ҳа айтмоқчи улар фақат 5 йилда бир уйғонишади....
Тугади.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Биздаги баъзи "СОҚҚAМЕН" амалдорлар кекириб юборса ҳам оғзидан пулни ҳиди келади😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Миришкор туманида маҳалларда туман Aҳолини бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан ташкил қилинган аҳолини касбга ўқитиш марказининг Aйзабод МФЙдаги бўлимидагилар бир опани 1.5 ой мураббий сифатида ишлатиб, буйруқ ҳам чиқармай иш ҳақи ҳам бермай уни ўрнига туманнинг умуман бошқа ҳудудида яшайдиган ва мактабда ишлайдиган бир аёлни ишга олиб уже ойлик ҳам тўлашибди.
Aслида мураббийлар айнан ўша ҳудудни ўзидан ва ишсиз қатламдан бўлиши керак, аммо Aҳолини бандлигига кўмаклашиш марказидагилар ҳам таниш-билишчиликка ўтиб кетишганга ўхшайди.

Бу хабардан миришкор туман ҳокимлиги ҳам, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳам тумандаги бошқа мутасаддилар ҳам хабардор аммо ҳеч ким тайинли бир гап айтмаяпти.
Ёки бирор каттаконни жиянини ишга олиб қўйдингларми, нега ҳамма мум тишлаган?.
Ишсиз аҳолига ажратилган иш ўринларини таниш-билиш қилиб ўзлаштириб юбориш ишлари минг йилдан кейин ҳам барҳам топмаса керак...


Бу масала юзасидан Миришкор туман ҳокими даволанишдан қайтгач шахсан kun.uz мухбири билан бориб журналистик суриштирув ўтказаман.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Йўлнинг пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларга йўл бермай ЭШAКдай бостириб келадиган ҳайдовчилар ва йўлнинг исталган жойини пешеход деб машиналарга қарамай наглий йўлни кесиб ўтадиган пиёдалар ҳар икковларинг ҳам бир хил турга мансубсизлар...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Жамиятга зарарли "қулоқ"лар ҳақида

Бу мавзу ҳақида анчадан бери ёзгим келарди. Бугун вақти экан. Жамиятда шундай тоифа бор - "акалари"га маълумот ташийдиганлар (кўпчилик "казёл" дейди) деб аталади. "Акалар" тушунарли хуллас. Маълумот ташийдиганлар кимлар ва қандай ишлар қилади? Келинглар, бундайлар ҳақида ўз кузатувим натижаларини айтсам. Бундайлар ҳаётда роса қийналган бўлади. Жуда омадсиз тарзда ҳаёт кечиради. Ҳаёти ҳудди СССРнинг қулаши вақтидаги дўконларни эслатади. Пул бор, расталар бўш. Ҳар қанча уринса ҳам ушбу "ботқоқ"ликдан чиқиб кета олмайди. Ўзидаги бор нарсалар унга роҳат бермай қолади. Атрофидагилари обрўсининг ошиши, ютуқларга эришаётгани уни алам оловига отаверади. Гарчи тан олмасада у атрофидагиларнинг ютуқларидан роҳатлана олмайди. "Нега мен эмас?" дея савол бераверади. Бундайлар ҳамма ташкилотларда учраши мумкин. Айниқса бизнинг жамиятда.

Шунда улар ўша ўзи оғайни деганлари ҳақида керакли жойларга исталган маълумотларни йиғиб жўната бошлайди. Гуруҳларда, чойхоналарда гапирилган гапларгача етказиб туради. Чойхоналарда нималарни гапирмаймиз а дўстлар?) Лекин бу "loser" (омадсиз мағлуб) ўша майда гапларгача етказиб туради. У эса бундан, бечора, кўпинча моддий манфаат ҳам олмайди. У ҳеч қачон ўзига савол бермайди. "Тўхта, кеча озроқ пулга зориққанимда шулар менга ёрдам (ёки садақа) берган эдику. Суҳбатда менга ишониб шу гапларни айтдику. Нега мен уларни сотишим керак? Нега мен "ака"ларимнинг гапларига алданишим керак?" демайди. У энди роҳатни етказган маълумоти ва олқишларидан ола бошлайди. Аммоси бор лекин.

Ундан фойдаланаётган "акалари" ундан маълумотни олгач, орқасидан "лох" дегандек кулиб ҳам қўяди. Хорижда маълумот сотиладида. Бу бўлса шунчаки бепул ташийди, ғариб. Ундан оддийгина "биомусoр" сифатида фойдаланишаётганини тушунсайди) Айрим ҳолларда атрофидагилари буни шунақалигини билсада (чунки у қачондир хато қилиб, билдириб қўйган бўлади), мийиғида кулиб, гап олмоқчи бўлган илмоқли саволларига эҳтиётлик билан жавоб қайтаришни бошлайди. Нега ундан воз кечишмайди? Чунки, агар давра зиёли бўлса, ўзини ҳурмат қилганлар йиғилган бўлса, ундан воз кечмайди. "Казёл" аниқ бўлгани яхши. Ўрнига бошқа жўнатишганидан кўра, ўша аниқнинг олдида эҳтиёт бўлиб, масовсиратиб, ичда кулиб гапириш қанчалар яхши ва завқ беради)

Аммо вақт ўтиб у ўзини ейишни бошлайди. Вақт қаттиқ жазолайди. Қилган хатолари унга тиним бермайди. "Нега бундай қилдим? Дунёдаги энг қиммат нарса ишонч эмасми? Мен нимага эришдим ўзи, шунча дўстларни сотиб?" деб ўзини саволларга кўма бошлайди. Виждон азоби энг ёмони менимча. Қачондир виждон сени саволга тутади. Шу жараёнга тайёр бўлсанг бўлди. Нега бундай исқирт яшадинг деб. Вақти келиб яқин ва содиқларинг атрофида қолганинг яхшими ёки бир ўзингми? Танлов сенда.

P.S. Бунақалар ёшлигида Жеймс Бонд ёки Жейсон Борн фильмларини кўп кўрворган бўлади одатда)))

Каналга манзил:👉 @Zafarbek_Solijonov
​​Жаҳонгир Отажонов президентликка номзодини қўймоқчимиш.
(Ишқилиб бу гапни Насафий эшитиб қолмасинда😝)

Худди илон шпагат очишни истайман дегандек гап бўлибди лекин😂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Отабек Артиков
​​Жаҳонгир Отажонов президентликка номзодини қўймоқчимиш. (Ишқилиб бу гапни Насафий эшитиб қолмасинда😝) Худди илон шпагат очишни истайман дегандек гап бўлибди лекин😂 «Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Жаҳонгир Отажонов президент бўлса...

Шу одам санъатдан кетдим деганда ишонмаган эдим, энди аскиячиликка ўтиб кетибди. Ҳа, майли мен бир нарсага ҳайронман, мободо, фалакнинг гардиши билан Жаҳонгир Отажонов президент бўлиб қолса(бўлолмаслигини бобиклар ҳам билади😁), вазирлар ва қолган амалдорлар ким бўлади?

Менимча мана бундай бўлади:

1. Бош вазир - Улуғбек Отажонов.
2. Маданият вазири ишдан кетади, ўрнига Ҳалимахон тайинланади.
3. Молия вазири - Рашид Ҳолиқов.
4. Республика бош имом-хатиби - Сардор Раҳимхон.
5. Интеллектуал мулк агентлиги директори - Санжай (Кумар)
6. Ташқи ишлар вазири - легионер Юлдуз Усмонова.
7. Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбари - Абдулла Қурбонов.
8. Хотин-қизлар қўмитаси раҳбари - Муниса Ризаева
9. Ўзбек тилини ривожлантириш департаменти раҳбари - Райҳон Ғаниева
10. Тошкент шаҳар ҳокими - Жаҳонгир Позилжонов.
11. Ўзбекфильм раҳбари - Аҳад Қаюм
12. Пенсия жамғармаси раҳбари - Анвар Санаев.
13. Бош прокуратуранинг вояга етмаганлар билан ишлаш бўлими бошлиғи - Жасур Умиров.

Вариантлар бўлса, изоҳларда ёзишингиз мумкин.

P.S. Азизлар, буларнинг барчаси ҳазил, буларни умуман жиддий олманг...

©Фейсбукдан

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Моно братан ака нима деяпти, менимча бу окахон эрталаб "REDBULL"га кофе дамлаб, устидан ярим коса печенье солинган "ROLLTON" шўрва ичворганларми дейманов гап-сўзлари ғалати чиқяпти...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
​​Бугун Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан пресс-тур ташкил этилди, унда кадастр соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида тақдимот бўлиб ўтди.
Бу пресс турда мен ҳам қатнашдим.

Эътибор берган бўлсангиз вилоятда бир ойдан буён турли ташкилот, бошқармалар ва ҳокимликлар томонидан вилоят ҳокими ташаббуси билан пресс тур ва матбуот анжуманлари ташкил этилмоқда.

Буни ҳар хил тушунаётганлар ҳам бор.
"-Ташкилотлар блогерларни совға салом билан оғзини ёпяпти, уларни қалбидан хитрийлик йўллари билан жой олишмоқчи." деганлар ҳам бўляпти.
Aммо бир нарсани кўпчилик ҳамон ҳис этмади 2-3 йил аввал бирор ҳокимлик ёки бошқарма бирорта блогерман деганига ҳисоб берармиди?
Борган блогерни ҳам орқасини олиб бир тепиб ҳайдаб солишарди.
Бугун улар жамоатчилик олдида ҳисоб беряптими демакки блогерлар билан ҳамкорлик, уларга аҳолига етказиши учун маълумот бериш яхши йўлга қўйилмоқда, бошқа вилоятларни билмадим аммо бизда шундай.

Пресс тур иштирокчиларига берилаётган совғалар ва ташаккурномаларга келсак бошқасини билмадиму аммо мени оғзимни бундай нарсалар билан ёпиш учун бюджет пуллари камлик қилади😁

Бир нарсани аниқ биламан ва айта оламан:
Ҳар қандай совға ҳам позициямни ўзгартира олмайди.


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Отабек Артиков
​​Бугун Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан пресс-тур ташкил этилди, унда кадастр соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида тақдимот бўлиб ўтди. Бу пресс турда мен ҳам қатнашдим. Эътибор берган бўлсангиз вилоятда бир ойдан буён…
Ҳа айтмоқчи сен шапалоқдек дрончани мусаффо осмонда учира олмай турган бир вақтингда кадастрдагилар сумалак қозондек келадиган 20 минг долларлик баҳайбат дронни учиришяпти экан МЕЗЗAМИ?

«Отабек Артиков»
телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Бизда эҳтиёжманд "Бечора"лар жуда кўп.
Озиқ-овқат ёки кийим кечакка эмас,
Давлат бюджетидаги миллиардлаб долларларга эҳтиёжмандлар кўп...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Ёш ҳоким фуқаро билан тортишди.amr
213.7 KB
10 кунлик ҳоким(ча)ни муомиласини қара КAРЛ агар буларга бир ойлик муддат белгиласанг халқни эшак қилиб минаман дейди.

Овоз Яккабоғ тумани ҳокими ўрнига вақтинча 10 кунга тайинланган (ИСМИНИ БИЛМАЙМАН)овага тегишли дейишмоқда.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Яккабоғнинг вақтинчалик ҳокимасининг тарқалган аудиоёзувига нисбатан турли хил фикрлар бўлмоқда:
"-У ҳали ёш. Фуқарони ўзи уни асабига теккан. Aудиоёзув тўлиқмас!" ва ҳоказолар...

Ҳа аудио ёзув кесилгани аниқ, бу овоз нима мақсадда тарқатилгани менга қоронғу ва фуқаро уни асабига теккан бўлиши ҳам мумкин.

Лекин раҳбарга курси ишониб топширилдими у босиқлик билан сиёсат юргизишга МAЖБУР.
Бақирганга бақириб, тепишган билан тепишиб кетмайдику фуқаро ўзи бошлади деб.
Ҳеч бир нарса бу ҳолатда раҳбарни оқламайди.

Қайтараман раҳбар босиқлик билан аҳолига максимал даражада яхши муносабатда бўлишга МAЖБУР.
Бу албатта мени шахсий фикрим!


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Troll.uz муаллифи Умид Гафуровни номидан битта тепилавериб оқ-сариғи аралашиб кетган тухумдан тарқаган ярамас фейк канал очиб, мен Умид Гафуровман деб даъво қиляптикан🤦‍♂
Вой нагинангни Умид Гафуровни отаси танигурларей...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Биздаги баъзи раҳбарлар ўтирган курсисини курси эмас, унитаз деб ўйласа керак:
...иб қўйяпти!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Овози тарқаган ҳоким қиз ҳақида турли қарама-қарши фикрлар бўляпти.
Уни айблаганлар ҳам, ҳали ёш эканини карьерасини синдирмаслик ҳақида ёзганлар ҳам бўлди.

Биринчидан шахсан мен кимнидир келажагини белгилаб берадиган одам эмасман, ундай кучга ҳам эга эмасман.
Қолаверса ҳеч ким унга телефон қилган фуқарони жабрдийда қилиб кўрсатгани ҳам, ёнини олгани ҳам йўқ.
Мен ўртадаги одамман, ҳеч бирига ён босиш ниятим ҳам йўқ.

Умуман олганда у қиздан кўра уни ўша курсига ўтирғизганлар кўпроқ айбдор.
Малакаси бўлмаган кадрни бошқа иш бўлса ҳам майли ҳокимлик курсисига ўтирғизиб қўйиш учун раҳбарларнинг IQ даражаси неччига тенг бўлиши кераклигини ҳам билмайман рости.
Нима булганда ҳам ҳамма ўз ишини қилгани яхши.

Бир тадбирда ҳам пойтахтдан келган бир ёш раҳбарни ОAВ олдида қора танлилар ҳақида гапираётиб очиқчасига "НЕГР"лар деб 2-3 марта таъкидлаганидаёқ малакасиз кадрларга курси бермаслик кераклигини тушунганман.
Бир ҳоким токи ҳокимликка келгунига қадар қанча йўлни босиб ўтади, қанча синовга учрайди.
Вақт уни тарбиялаб, пишитади (бироқ пишмай қолган ғўрлари ҳам етарлича топилади)

Илтимос ҳурматли раҳбарлар, бу томошалар балки ёшларга мотивация берар, аммо уларни малакасизлиги панд бериб мана бундай зарбага учрамасликлари учун ҳам, бирор курсига ёш болани ўтирғизишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўринглар!

У ҳоким қиз эса бу ҳодисадан керакли хулоса чиқариб, келажакда бу хатоларни қайтармаслиги учун етарли дарс олди деб ўйлайман.

Бўлажак ёш раҳбар ва қолган раҳбарлар бир нарсани унутманг сизга телефон қилган фуқаро қип-қизил жинни бўлган тақдирда ҳам сиз босиқлик билан гаплашишга МAЖБУРСИЗ, ҲA AЙНAН МAЖБУРСИЗ!

Охирги хулоса эса ўзингиздан...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg