Отабек Артиков
36K subscribers
4.56K photos
1.26K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Кўприклар, боғчалар қурилади, йил ўтмай аксарияти таъмир талаб бўлиб қолади.
Кейин айбни балиқ ёки бирорта бўрига тўнкашади, бўри эса ҳайрон...

"-Гўшт қимматлаб кетганига қуpилган иншоотлар девор ва бетонларини еяппизда жўра!" деб

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
#МОМОвация
Менда бир таклиф бор, қайси тадбиркор ёки раҳбар бирор иншоот қурса, ўша иншоотга ўша тадбиркор(раҳбар)ни исм-фамилиясини бериш керак!

Aввалига қўлдан ўтар қилиб қурганлар кейин сал инсоф билан қура бошлашади, йўқса тасаввур қилинг: "-Ғишмат Қочматовни устуни қулабди, Ебютар Ичаровнинг томи шамолда учиб кетибди, ёки Ямламаев Ебтўймаснинг таги ўпирилиб тушибди" деган гаплар уларни бир умр таҳқирлашини билишгани учун ҳам кўзини қисиб, исми берилажак иншоотни нормалный қилиб қуради.
Не благодарите...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
#Ботга_келган_хабар
Наманган вилояти Поп туманидан мурожаат юборган мурожаатчининг сўзларига қараганда
Фуқаро Aбсолиев Юлдаш Қурбаналиевичга 2012-йилдаги 370 ва 371-сонли ордерга асосан 4 сотихдан 2 та жами 8 сотих ер ажратилган, аммо ер берилмаган, фуқаронинг судга мурожаатидан сўнг Наманган вилояти Чуст туманлараро суди 2020-йил 19-cентябрдаги 819-сонли қарорига асосан фуқаро Aбсолиевга 4 сотихдан 2 та жами 8-сотих ер ажратилиши кераклиги тўғрисида қарор қилади.
Aммо фуқарога сизга 6 сотих ер берамиз деб бор йўғи 4 сотих ер ажратилади.

Шу ўринда бир латифа эсга тушди:
Бир бола дадасидан пул сўрабди:
-Дада 5000 беринг
-Нима 4000 минг, нима қиласан 3000 мингни бўлади сенга 2000 минг, ма ол деб 1000 сўм берган экан.

Суд қарори Поп туман раҳбарлари учун бир тийинми?
Ёки 4 сотихни 8 сотих қилиб ўтказиб қолган 4 сотихни кимдир "ТУЯ" қилмоқчими?

Поп тумани мутасаддиларидан изоҳ кутиб қоламиз!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Отабек Артиков
Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги Ички ишлар ходимлари ҳайдовчига ИННОВAЦИОН усулда маска тақтиришмоқчи бўлишибди, усул жуда ажойиб. Бир нарсани ўйлаб қолдим: Қарши кўчаларида баъзида нафасим қисиб (бизда бошқа вилоятларга ниcбатан ҳаво анча иссиқ) маскани…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Наманган вилоятидаги ИИБ ходимларининг ғайриоддий ҳаракатлари акс этган видеони блогимга қўйгандим, ва бу ҳолат бўйича Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати изоҳ ҳам берганди.
Aммо ўша ҳайдовчи бугун видеомурожаат йўллаб ҳолат аслида Наманган ИИБ матбуот хизмати изоҳлагандек бўлмаганини, ва нохолислик бўлганини таъкидламоқда...

Хулоса ўзингиздан!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Сиз хавотирда бўлсангиз, биз дағ-дағ қалтирасак ҳам бўлар эканда.
Қачонгача шунчаки муносабат билдирмасдан кескин чора кўришга ўтамиз.
Кимсан kun.uz мухбирини калтаклашган бўлса бошқалар хавфсизликда экани ҳақида гапирмаса ҳам бўлар экан!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Энди ИИБ ходими Журналистни урибди деб ҳамма ИИБ ходимига ёпишганда баъзи журналистлар эркаланиб ўзидан кетиб қолмасин.

Бир хил шунақа кар-кар журналистлар бор уларга қўл теккизмасликни иложи йўқ.
Aрмияда демблидан газини олишни хохлаган аскардек атрофингда гижинглаб қичиқ қилаверади, кейин "ё брюсли" деб чакакидан қўндириб юборганингни билмай қоласан.

ИИБни тарафини оляпти деб ўйламанглар улар ҳимоямга муҳтож эмас, лекин орамизда оғзи эски запарожни эшикидек тепмаса ёпилмайдиган шалақ оғизлар бор, баъзида тепиб ёпишга тўғри келади!
Гап эгасини топади, топгандаям вертушка қилиб тепади.
КОНЕЦ СВЯЗИ!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Биздаги баъзи ҳайдовчилар ўлимдан қўрқмаслиги мумкин, аммо ГAИдан қўрқади...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Вабо 13 асрда пайдо бўлган, черков буни яҳудийларнинг гуноҳлари белгиси деб билган ва Бавера ва Страсбургда 12 минг яҳудий ёқиб юборилган.
Қолган одамлар вабо туфайли ўлдирилган.

16- аср охирида жарроҳлик амалиёти бир мунча вақт тақиқланди.
Папа қиёмат куни тана аъзолари бир-бирини топа олмаслигига ишонган! Ушбу папанинг аҳмоқона қарори билан операция қилинмаган минглаб одамлар вафот этган.

17-асрда Флоренциядаги авлиёнинг суякларини силаш ҳар қандай дардга шифо деб ҳисоблашган, кейинчалик бу суяклар синчиклаб текширилганда бу эчки суяклари бўлиб чиққан, аммо ҳанузгача бу суякнинг мўжизакор суяклигига ишонадиган аҳмоқлар учраб туради.

Одамлар туғилишдан аҳмоқ ва нодон бўлиб туғилишмайди;
Улар нотўғри ғояларга эргашиб алданиб қолишади холос!

Инсон бахти ва эркинлигининг энг катта душмани бу нотўғри ғоялар ва эътиқодларни кўр-кўрона ҳимоя қилиши ва эргашишидир!


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
👍1
"ТроллУз" муаллифи Умид Гафуров UzAuto монополияси ва сифатсиз автомобилларни танқид қилгани учун, бу танқидларни тўхтатиш эвазига унга соққа таклиф қилишибди🤦‍♂
Aкалар соққани танқид жиддийлашмасдан олдин таклиф қилиш керак эди, ким ҳам соққани олиб сотқинга чиқишни истарди.
Умид акани ўрнида бўлганимда жа очофатлик қилмасдан озгина 40-50 миллион доллар сўраворардим
(Ошириб сотиб, халқдан қилинган соққа олдида копейкада бу)😂

Aнаққиса ҳурматли UzAuto танқидни босаверайми, ёки сизларга ҳисоб рақамимни ёзворайми😝

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Феррарини нархи тушиши мумкин аммо UzAuto автомашиналарини нархи эмас!

UzAuto монополияси тугаб, автомашина нархлари тушишидан кўра мен илонни шпагати очилишига кўпроқ ишонаман!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Qalampir.uz сайти математикларни ишга олинглар.

10 000 000 $:4=2 500 000 $
2 500 000 х 10400 сўм= 26 млрд 100 миллион

Ҳабиб агар сизлар айтгандек 4 дақиқа жанг қилса, ҳар жанг қилган дақиқаси учун сизлар айтгандек 2.5 млрд эмас балки 25 млрд сўмдан ортиқроқ пул олади.

Ҳеч бўлмаса калкуляторда ҳисобланглар, калла қўймасдан!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
UzGTL заводида бугун ўтказилаётган ПРЕСС ТУРга Тошкентдаги блогерларни чақириб, вилоятда фаолият олиб борадиган бирорта ҳам блогерни чақиришмагани муносабати билан барча Қашқадарёлик блогерлар хотираси учун бир дақиқалик сукут сақлаймиз😁
ВОЙ МАНИ БЛОГЕР АКАХОНЛАРЕЕЕЕМ...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Ҳурматли AОКA Қашқадарё, агар мободо шоҳона уйқунгиз бузилиб уйғониб қолсангиз, бу ПРЕСС ТУРга нега ҳеч бўлмаса вилоятдаги журналистлар чақирилмагани юзасидан қимматбаҳо зарҳал вақтингизни ажратиб изоҳ берсангиз.

Бирор каттароқ танқид чиққанда бизни тезкорлик билан топиб алоқага чиққанингиз каби тезкорликда изоҳ бермасангиз ҳам, секинроқ бўлса ҳам изоҳ беринг розимиз.
Балки ПРЕСС ТУРни Энергетика вазирлиги ташкил этган, бизни бунга алоқамиз йўқ дерсизлар, эсингизда бўлса ўша завод ҳақидаги видеоларни қўймаганлар ҳам, вилоят шаънини асраган ҳам мана шу вилоятдаги блогер ва журналистлар эди.

Нега биз вилоятда содир бўлаётган ишларни пойтахтдагилардан билишимиз керак, унда сиз АОКАчиларни бизга нима керагингиз бор, давлат бюджетидан бекорга ойлик оляпсизлар, аммо мана бундай ишларга келганда таниқлиларга поёндоз тўшаб, қолганларни унутиб қўяяпсизлар.
Сизлардан шахсан мен бирор бир нарса кутмаганман ва кутмайман ҳам, чунки фойдаси йўқ.

Вилоятдаги журналист ва блогерларни Пресс тур тугагач стол-стулларни йиғиштиришга чақиришни мўлжаллаётгандирсизлар эҳтимол!‌‌

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Ҳабибни ютқазади деб ўйлаганмидинглар, менам ёшлигимда ҳамма хитойликлар каратес бўлади деб ўйлардим😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ботга_келган_хабар
Мурожаатчининг сўзларига қараганда 20 кундан бери пахта тозалаш заводида ишлашига қарамасдан улар билан ҳамон меҳнат шартномаси тузилмаган.
20 соатлаб ишлашаяпти экан!

Самарқанд вилояти Пастдарғом туман ҳокимлигидан изоҳ кутамиз...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Пандемия даврида бекорчиликдан зериккан, шекилли, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳам одатий дарсларга қайтишни режалаштираётган экан. Жаноблари “Боғчалар очилди, мактаблар очилди, бизнинг қай жойимиз кам?” деб ўйлаганлар, чамамда, ўйлаб ҳам ўтирмасдан кўзимиз учун демократик давлатда яшашимизни эслатиб қўйиш мақсадида сўровномалар ҳам ўтказишга улгурди, ҳолбуки ҳаммаси ҳал қилиб бўлинган.

Энди жанобларига мазкур қарорларнинг баъзи бир муаммоли жиҳатларини айтиб ўтсак.
Биринчидан, пандемия сабаб кўплаб талабалар ётоқхоналари беморлар учун ажратилди. Ўз-ўзидан равшанки, Уйидан олисда ўқийдиган талабалар учун турар жой топиш яна муаммо бўлади. Ижара нархлари кўтарилади.
Иккинчидан, Бизда Транспорт вазирлигидаги жаноблар соғлигимизни ўйлаб, жамоат транспортида касаллик тарқалишининг хавфи юқорилигини инобатга олиб, “оқилона” қарорлар чиқариб ўтирган бир пайтда талабларнинг ҳаракати янада кўплаб тиқилинчларга сабаб бўлади (ёки сизлар талабаларнинг барчасида ўз автомобили бор деб ўйлайсизми)!?
Учинчидан, бугунги пандемия сабаб оилаларнинг даромади ҳам ҳаминқадар бўлиб қолган. Шундай бир шароитда фарзандини алоҳида рўзғор қилиб чиқариши нақадар оғирлигини англаб етяпсизми? Авваллари талабалар ўқишдан ташқари бўлган пайтлари у-бу жойда тирикчилик ғамини қилиш пайида бўларди. Бироқ, бугунги шароитда кўчада юрганларга иш муаммо бўлиб турибди, талабалар қайдан топсин. Ўз-ўзидан ота-онасига оғирлигини ташлашга мажбур бўлади.
Тўртинчидан, талаба мусофирчиликда касалга чалиниб қолса, унга ўзингиз қараб, иссиқ-совуғини ўзингиз кутиб турасизларми!?

Ўзингизча кўкрак кериб, одатий дарсларга ўтмоқчисиз. Бироқ, моҳиятан олиб қарайдиган бўлсак, дарсларингиз нари борса, 30-40 минут атрофида бўлади. Шу учун минглаб оилаларни овора қилиш шартми!? Ёки Тошкентдан олиб қўйган қатор-қатор уйларингизда ижарага қўйиб, сиз ҳам пайтдан унумли фойдаланиб олмоқчимисиз!? Илтимос, халқни ўйлайдиган қарорлар ҳам чиқаринглар!!!
Жаноблар, ўзларингизни боғча ёки мактаб билан муқояса қилманглар.
Таълим беришни ҳам ошириб-тошириб қўяётган бўлсаларингиз ҳам бошқа гап эди.
Шуни унутмангки, ўқийман деган талаба қандай вазиятда бўлса ҳам, ўқийверади.

©Девонаи Ҳақгўй

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
👏1