Отабек Артиков
35.9K subscribers
4.57K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар бериш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинган.

ҚАРОРГА КЎРА КИМЛАР УЙ-ЖОЙГА ДАЪВО ҚИЛИШИ МУМКИН?

Ногирон, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар уй-жойга муҳтож хотин-қизлар деб белгиланган. Хусусан, қуйидаги тоифадаги аёллар ушбу имтиёзга даъво қилишлари мумкин:

мулк ҳуқуқи асосида (яъни номида) турар жойи йўқ, ижарада ёки яшаш учун яроқсиз уйда яшайди;

бошқа оила (оилалар) билан бир уйда (бир хонадонда) яшайди;

кўп болали (уч ва ундан ортиқ);

оиласининг даромади кам;

касаллиги туфайли алоҳида хонада яшаши керак (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) (туман тиббиёт бирлашмасининг хулосаси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (маҳалла) маълумотномаси асосида);

оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд;

уй-жой майдони ижтимоий нормага мувофиқ эмас (бир шахс учун 16 кв. метрдан кам, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв. метрдан кам);

биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз аёллар;

оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган боласини парваришлаётган аёллар (туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси маълумотномаси ва тиббиёт бирлашмаси хулосаси асосида);

кам таъминланган оилада ёлғиз ўзи икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларини тарбиялаётган аёллар (маҳалла фуқаролар йиғини маълумотномаси асосида).

Ушбу ижтимоий нормалар ариза берувчининг аҳволини баҳолашда асосий мезон бўлиб хизмат қилади. Талабгор аёлнинг аҳволи ҳар бир пункт бўйича баҳолаб чиқилади ва энг кўп балл тўплаганлар биринчи навбатда тавсия оладилар.

Қарор ва унга илова қилинган низомда уй-жойни олишга ким талабгорлигидан тортиб қандай ҳужжатлар кераклигию, жараён қай тартибда кечишигача батафсил ёзилган.

Батафсил:👉https://lex.uz/docs/3682704

Аъзо бўлинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Бу ўзидан ортганини эмас, ўзидаги борини бўлишяпти.
Саховатнинг бойликка ҳеч қандай алоқаси йўқ!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Forwarded from AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати (Максуд Музаффаров)
Кун фотоси 😅

@avtobloguz
Aнави махлуқ ҳақида шов-шув кўтараётганлар тепасида блогерларни мана шундай ёлғон маълумотлар тарқатиб аҳолини ваҳимага соладиган ёвуз фигура сифатида намойиш қилишга уринаётган қандайдир элита қатлам борга ўхшайди.

Ҳар қандай маълумотга кўркўрона эргашиб кетаверманг, сиз каби мияси "Ctrl+C, Ctrl+V" дан бошқа тузукроқ ишга ярамайдиган, шамолни кўрса ТЎФОН деб ўйлайдиган "Зомби" блогерларни деб бошқа блогерларга бўлган ишонч ҳам гумон остида қолмаслиги керак!
Кўзингни оч халқ, эртак китобдан бошингни кўтар...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
ҚAШШОҚ

Бир гуруҳ одамлар елкасида тобут олиб қишлоқ оралаб ўтиб борарди, тобут ортидан бир бола йиғлаб:
"-Дада улар сизни, чироқ ёнмайдиган, бирор бир тўшаги ва егулиги йўқ жойга олиб бориб кўмадилар" деб йиғлаб келарди, шу пайт кўчада ўйнаб юрган бошқа бир бола бу овозни эшитиб уйига қараб бор овозида бақириб югурди: "-Дада улар жасадни бизнинг уйга олиб келишмоқчи, ўғли бизнинг уйни тасвирлади..."

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
👍1
Aйтишларича Юридик университетга топширган абитуриентларнинг 400 нафари 189 баллдан тўплабди, қабул квотаси эса 150 та, гапларимни тушуняпсанми Карл?! Бу дегани бир кампирга учта чол, ёки бир пой этикка учта оёқ дегани НАСИНЭМСИН.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Тунов куни Kun.uz да 404 (мақола ўчирилиши) ҳолати юзасидан пост қўйгандим.

Буни қарангки kun.uz босим орқали мақолани ўчиртирган баъзи катталарга чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила тупурган ҳолда ўша мақолани қайта чиқаришибди.

Буни ҳақиқий ғалаба деса бўлади.
Шу кунгача ҳали бирорта интернет нашри ўчирган мақолани қайта юкламаган (бунга духи етмаган).
Kun.uz дагиларга ҳурматим ошди, ишонаманки бу ҳолат бошқаларга ҳам намуна бўлади!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Суратда Aрнольднинг ўғиллари, ўнгдагиси онаси билан яшайдиган Кристофер, чапдагиси эса отаси билан яшайдиган Патрик Шварценеггер.

Икки хил тарбия икки хил муҳит!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
👍1
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Kun.uz да ўчирилган мақола қайта тикланибди. Ва шундай қўшимчалар қилинган:

"Kun.uz мухбирлари томонидан Қашқадарёга уюштирилган пресс-тур чоғида тайёрланган ушбу мақола эълон қилингач,турли шахслар ўз амал ва "имконият"ларидан фойдаланиб, қўнғироқлар билан мақолани сайтдан ўчиртиришди. Бироқ, бу хатти-ҳаракат тескари самара бериб, журналист ва блогерларнинг диққат марказига тушди ва мақола бошқа платформалар орқали янада кенгроқ тарқала бошлади.

Чунки мақолада ҳеч кимга туҳмат қилинмаган, воқеа бор бўй-басти билан кўрсатилган. Зеро, давлат раҳбари ва ҳукуматнинг аҳолига ижтимоий ёрдам бериш борасидаги қарорлари ва топшириқларини бажаришда жойлардаги раҳбарлар ҳайбаракаллачилик ва кўзбўямачиликка йўл қўйишаётгани ҳаммада ҳақли эътироз уйғотмоқда.

Боз устига, давлат раҳбари ҳар чиқишида сўз эркинлигини таъминлаш ва жамоат назоратини кучайтириш ҳақида гапириб турган бир даврда эскича ишлашга ўрганиб қолган айрим амалдорларнинг кўзбўямачилик ва сўз эркинлигини бўғишга қаратилган хатти-ҳаракатлари бундан буён мана шундай тескари самара беришини англаб олишлари керакмикан.."

Поводни беришга бериб, журналист ва блогерлар ёзганидан кейин тикланиши шубҳали бўлди мен учун. Мақолани ўчиртирган "қўл"нинг ўзи яна тикланишида "жонбозлик" кўрсатганмикин деган гумондаман. Мақолани хоҳласа олиб, хоҳласа муҳокамалардан кейин яна қўйилиши таҳририят обрўсини ерга кўмади. Камига ҳамма тарафини олгандан сўнг, байроқ кўтариб чиқиш, камида кулгили. Ташқи босимларга бардош бермайдиган, "звонок"лардан салга чўчиб тушадиган одамларга маслаҳатим: бизнесни чойхона, ошхона юритишда синаб кўринг. Матбуот ва журналистикада асосий мақсад даромад бўлмаслиги керак.

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
😁1
Жондан ширин амал курсиси
Саксонда ҳам ҳеч йўқ бергиси
Қабргача келмас кетгиси
Ўлгунича ишлайди Ўзбек!

© Отабек Артиков


Каналимизга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Қандай кирсин жаннатга, бир қалбга кира олмаган..

© Саъдий Шерозий

👉Artikoff live👈
👍1
Бу инсон ялпи миллий махсулоти йилига 900 миллиард доллардан ортиқ бўлган мамлакат Нидерландиянинг Бош вазири, у мамлакат ишларини виждонан бажариб бўлиб, олма тишлаганча велосипедда уйга қайтади.

"-Бизда давлат бюджетидан 1-2 миллион ойликка яшайдиган Қулмат ишдан янги олган Каптивасида қайтади, бечора Нидерландлар яшашни билишмайди."

Бир муддат аввал Нидерландия бош вазири карантин чекловлари сабаб онасини дафн маросимига боролмаганди, қонун ҳамма учун баробарда.

"-Э ўла, вазирмуш, биздаги ўша Қулмат, карантинда шунча чекловлар бўлиб турганда 300 кишилик тўй қилиб юборди, ростдан ҳам Нидерландлар яшашни билишмайдида..."

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Яқинда Қашқадарё вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг Тошкентга юқори лавозимга тайинланиши кутилаётгани ҳақида миш-мишлар тарқаганди. Вилоят матбуот хизмати буни тўлиқ рад этмаганди.

Расмий манбалар ҳам Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг вафот этганини тасдиқлади. Эндиликда мазкур лавозимга Мирзаевнинг келиш эҳтимоли мавжуд. Кузатамиз.

Аъзо бўлинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Ганди шундай деганди:
"-Aгар сиз ҳақиқатни гапиришга журъат этмасангиз, ҳеч бўлмаганда ҳақиқатни гапирадиганларга тегманг!"

Наполеон эса:
"-Дунё ҳалокатга тўла,
Aммо ёмон одамлар туфайли эмас,
шунчаки яхши одамларнинг сукути туфайли."
деганди.

Бўридан ҳар доим бўри туғилади
Қўйдан эса қўйлар.
Фақатгина одамдан баъзида бўрилар ва баъзан қўйлар туғилади.

Ҳақиқат шундаки одамлар уларни муаммолардан чалғитадиган одам учун қарсак чалишади, улар учун жон куйдирганларга эмас!!


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😭1
Илтимос ҳурматли ҳайдовчилар, йўллардаги "яма"лар ҳақида шикоят қилаверманглар.
Йўқса тепадагилар чуқурга тушишни таъқиқлаб, жарима жорий қилишлари мумкин, ана унда ҳолимизга ғилай маймунлар чириган банан отиб йиғлайди!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Тенглик тушунчасини ушбу суратга умуман алоқаси йўқ!
Раҳбариятга шоҳона дастурхон тузанг, оддий халқ эса борини еяверади
.

Бухоро вилояти Пешку туманида пахта йиғим теримига бағишлаб ўтказилган тадбирдан лавҳа!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Дунё саводсиз шифокорларга лиқ тўла, cаводсиз университет битирувчилари ва cаводсиз сиёсатчиларга ҳам.

Илмнинг моҳиятига етмаган одам саводсиздир.
Гарчи у дунёдаги барча китобларни ўқиган бўлса ҳам.

Aгар сиз ғазаб, нафрат, худбинлик, мағрурлик, ирқчилик ва шу каби бошқа иллатларга тўла бўлсангиз, билингки, сиз ҳеч қачон ҳеч нарса ўрганмагансиз, билингки, сиз ҳали ўсмагансиз ва албатта саводсизсиз!

Инсон гўзал нарсалар ҳақида гапиради, лекин чиркин яшайди.

Шу пайтгача инсоният ўзи учун шундай қилди.
Ҳалоллик ҳақида ўқиди, гапирди аммо деярли унга амал қилмади!

Биз ўзимизни ҳалол яшаймиз ўзгалардан кўра ҳалолроқмиз деб алдаб яшайверамиз, чунки биз кўр ва чинакам саводсизмиз!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Барча қаҳрамонларча бевақт юкланган автомашиналар учун қасд олишди, қайтар дунё бу😁
Это Карши детка💪

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Бу жаноб Хокон Магнус, Норвегия валиаҳд шаҳзодаси, Норвегия тахтининг вориси ва Харалд 5 (қирол) нинг ўғли.

Унинг отаси Норвегия қироли, бу шаҳзода ўз ихтиёри билан, оддий давлат мактабида ўқиган ва халқ билан бирга ўсган.
У ҳар куни ишга метро ва автобусда боради!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
👏1
Война бесконечности ёхуд штир-штир шпақ-шпақ фильмини намойиш этамиз.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Forwarded from diqqat telegram
Ўзига олтиндан ниқоб тайёрлатган ҳиндистонлик тадбиркор коронавирусга чалиниб ҳаётдан кўз юмди.

Фесбукдан кўчирилди

@diqqat_telegram
😁1