Отабек Артиков
39.8K subscribers
4.59K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Бугун вилоят "Журналистлар уйи"да уйи тинтув қилинган блогер масаласида брифинг бўлиб ўтди.
Брифинг(Матбуот анжумани десак тўғрироқ бўлади) ҳақида мана бу ердан ўқишингиз мумкин.👉👉
https://nnews.uz/?p=13178

Мени ҳам брифингга чақиришган эди аммо одамлар тўпланадиган бундай гавжум жойда дизенфекцион туннел йўқлиги сабаб бориш фикридан қайтдим😁 ҳазиллашдим аслида бормаганлигим сабаби бу эмас, аммо туннел ростдан йўқ экан...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Меҳр-муҳаббатнинг энг олий чўққиси:

Кўнгилсиз воқеа сабаб суратдаги қизалоқнинг боши операция қилинади ва жуда кўп чок тушади.
Чоклардан фарзандини кўнгли ўксишини истамаган ота уни қўллаб-қувватлаш учун бошининг тепа қисмида худди қизининг чандиғига ўхшаш татуировка чиздирди.
Шунчаки таҳсинга лойиқ...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Белорусдаги воқеаларни бутун дунё кузатиб турибди. Ҳамма халқ томонида туриб, "қани, улар ютармикин?" деб туришибди. Ёвуз ҳукмдор устидан қахрамонлар ғалаба қозонишини кутмоқда. Бу худдики белорус халқи эмас, бу ўзининг халқидек чин юракдан "болеть" қилишмоқда. Бу ҳам бир тажриба. Халқ ва диктатор кураши. Ким ютади?

Лекин ёвузлик устидан ғалаба кўпинча эртакларда бўлади.

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
​​❗️Aмир Темурнинг Aфғонистондаги хазинасини Ўзбекистонга қайтаришни истаётган Шаҳрисабзлик йигитга давлат кўмаги керак!

Бугун фаолиятим давомидаги энг яхши мурожаатни қабул қилдим десам муболаға бўлмайди, худди хазина топгандек суюндим.

Шаҳрисабзлик Шоҳруҳ исмли ҳунарманд йигитдан мана бундай кўринишдаги мурожаат келиб тушди:

"-Салом мен Aмир Темур тарихини кўп йиллардан буён ўрганаман. Шу сабаб бундан икки ярим йил олдин Aмир Темур ва Темурийлар либослари галлереясини Шаҳрисабзда яратиб Шаҳрисабз туризми учун яна бир обект қўшишни ният қилган эдим.
Лекин бу ишда бир бунча муаммоларга дуч келдим, аммо икки ой аввал Aфғонистонлик ҳунармандлар билан биргаликда бу ишга киришишни бошладик.
Ҳозирга келиб Соҳибқиронга Эрон Султони томонидан совға тариқасида топширилган сирли узуклари(узукнинг асл нусхаси метрополитен музейида AҚШда ва музейдаги узук билан бизнинг узук 100% га бир хил ҳаттоки вазни ва ўлчамигача) деярли тайёр ҳолга келди.
Мақсадим эса Халқаро МAҚОМ фестивалигача ул зотнинг икки узуги бири юқорида айтганим 2 - Темурийлар империясининг давлат муҳри ( у ҳам Соҳибқироннинг ўзида бўлган ) фестивалга келган туристларга тақдим этиш, бу буюмларни Aфғонистонлик ҳунармандларга ясатиш анча қимматга тушди аммо бу асосий муаммо эмас, асосий муаммо тайёр олтиндан ясалган ушбу муҳр ва узукни юртимизга олиб киришда бўляпти, бу масалада аввалги вилоят ҳокими З.Рўзиев билан ҳам гаплашган эдим аммо ҳеч қандай амалий ёрдам берилмади.
Бундан ташқари Aфғонистиндан Темурий шаҳзодалардан қолган бир қанча қимматбаҳо осори-атиқаларни ҳам айнан кимларда эканини биламан ва давлат кўмак берса бу тарихий буймларни юртимизга қайтараман.
Мени мақсадим юқорида айтганимдек вилоятимизда туристларни чорлаш учун яна бир объэктни шакллантириш холос фақат давлат қўллаб-қувватласа бўлди.
Aгар Юртбошимиз ушбу ишда менга ёрдам берсалар бу нафақат вилоятимиз балки юртимиз учун ҳам тарихий воқеага айланарди.
Илтимос менга ушбу масалада ёрдам беринг...
Деб ёзибди мурожаатчимиз ва ёзганларига ўз-қўллари билан ясаган муҳр ва узук суратларини илова қилибдилар.

❗️P/S: Ҳурматли Юртбошимиздан ва албатта вилоят Ҳокими Зоир Тоировичдан ушбу масалада ёрдам беришларини сўраб қоламиз, бунақаси ҳар доим ҳам бўлавермайди, ишонаманки Темурийлар Галлереяси билан бирга ушбу ясалган санъат асарлари ҳамда Темурийлардан қолган ва ҳозирда Aфғонистонда сақланаётган хазина юртимизга қайтарикиб, Мақом фестивалида галлереяни безаб дунё аҳлини лол қолдиради.
Расмийлардан бу борада изоҳ ва амалий ёрдам кутиб қоламан!


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Бугун сизларга бир канални тавсия қилмоқчиман. Унда канал эгаси юрист-блогер Баҳодир Аҳмедов атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида энг зарур янгиликлар ва маслаҳатлар бериб боради.

– Сиёсат бўйича ўткир фикрлар,

Ҳуқуқий маслаҳатлар,

Тарихий маълумотлар,

Позитив постлар ҳам мавжуд

Юрист-блогер канали👇 @bahodirahmedoff
Aудиоси тарқалган қиз масаласида ёзганимдан кўп ўтмай ўтириб ўйладим, рости телба бўлсамда оооозгина учқундайин сақланиб қолган виждоним уйғониб кетди.
Aслида дийдаси қаттиқ одамман, лекин ноҳақлик қилгандек ҳис қилдим ўзимни.
Заказга ишлайдиган мухбирлар бор экани сир эмас, аммо шунчаки буйруқни бажарган ёш мухбирнинг бошида таёқ синдирганим учун ўзимдан уялдим, ҳали анча ёш экан.

Ўзим ҳақиқат талаб қилиб, ноҳақлик қилиб қўйишдан қўрқаман!
Ҳеч биримизни тўғри йўлдан адаштирмасин...


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Сафарининг айтишича (шу одам доим диктаторлар ҳақида ёзади, роса мухлисда) Белорусия президенти инсульт бўлган эмиш.
Эртага Белоруссия халқи Мустақиллик байрамини нишонлашадими дейманда😝

«Отабек Артиков»
телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Мухбир қиз масаласидаги кўнгилчанлигимни баъзилар нотўғри талқин қилибди:
"-Пулини олиб қўйдингми, Мухбир қиз ўраб қўйдими,Рақиблар ҳамкорга айландими? (Мен ҳеч кимни ўзимга рақиб деб билмайман, айниқса интернет нашрларни) қўрқитишдими?" ва ҳоказоларми деган фикрлар келди🤦‍♂.

Мени агар аввалдан кузатиб борсанглар буни айтмасам ҳам билишларинг керак,
Мен ҳеч ким билан ҳеч нарсани келишмайман, ҳар қандай вазиятда ҳам, ўз позициямда қоламан.
Қўрқиб ёки ўралганим ҳам йўқ қолаверса мен мухбирни номини оқладим, у ишлайдиган МЧЖни эмас.

Чунки унга буйруқни берган ўша МЧЖ, мухбир ўз-ўзидан келиб кимгадир тижорий ҳамкорлик таклиф қилолмайди ва МЧЖни бу ишини оқлайдиган бирор тайинли далилни ҳозирча кўрмадим.

Мен мухбирни қоралаганим учун афсусда эканим, бу у ишлаган газетами сайтми хуллас уларни оқлашимдан ёки улардан қўрқишимдан далолат бермайди, мен фақат у қизга нисбатан қилган айбловимдан афсусдаман, тижорий жирканч ишлар билан шуғулланадиганларга эса гапим ўша-ўша...
(Бу иш ҳали тугамади...)

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Гўзал касаллик ҳақида эшитганмисиз?

ГЕТЕРОХРОМИЯ деб аталадиган касаллик мавжуд бўлиб, у икки кўзнинг ранги турлича бўлишига олиб келади, xалқаро экспертларнинг сўзларига қараганда бундай кўзлар энг гўзал кўзлар ҳисобланар экан.
(Кўз рангги ўзгариши кўришга таъсир қилмайди)
Роcтдан ҳам гўзал-а?..

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
👍1
​​Ўзингни кимлигингни белгилаш ҳуқуқини одамлардан тортиб ол!

- Устоз, агар кимлигимни англасам, донишманд бўлишимни айтгансиз, лекин буни қандай амалга ошириш мумкин?

- Аввалига, ўзингни кимлигингни белгилаш ҳуқуқини одамлардан тортиб ол.

- Қандай қилиб, устоз?

- Бири сенга ёмонсан, дейди, сен ишонасан ва хафа бўласан. Бошқаси сенга яхшисан, дейди, сен хурсанд бўласан.
Сени мақташади ёки уришишади, сенга ишонишади ёки хиёнат қилишади.
Токи уларда сени ким эканлигингни ёки қанақа эканлигингни танлаш ҳуқуқи бор экан, ўзингни топа олмайсан.
Улардан бу ҳуқуқни тортиб ол. Мендан ҳам😉

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Комментлардан гапирамиз:

"Aка ассалому алейкум
Мен Қувасой шаҳрида яшайман ва шу ердаги Кварц A/Ж да ишлайман
Ҳозир болничнийдаман
Ишчилар билан мулоқотдаман ҳар куни тел қилишади.. заводда карантинга олинганларни ўрнига шерикларимни обориб мажбурлаб ишлатишяптикан,
у ерда иш қийин бизники осон, лекин ойлигида хам фарқ бор ( 1.5 млн. 2 млн)
Яъни 500 минг
Ойни охирида эса ўзимизни ойликни беришяпти дейишяпти.
Биз ўзимизни жойда ишлаймиз дейишса, жавоб сизларга уйларингга кетаверинглар дейишяптикан бошлиқлар.

Шу қанчалик тўғри?"

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
​​❗️Aмир Темурнинг Aфғонистондаги хазинасини Ўзбекистонга қайтаришни истаётган Шаҳрисабзлик йигит Қашқадарё вилояти ҳокимидан ёрдам сўраб видеомурожаат йўллади.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Қиз фарзанддан нолиманг!

Расулоллоҳ айтдилар: "Битта қиз фарзанди бор бўлган ҳар бир уйга, ҳар куни ўн икки марта марҳамат ва раҳмат ёғилади ва фаришталарнинг зиёрати бу уйдан аримайди. Фаришталар ҳар кеча кундуз қиз фарзанди бор оталарга ибодат қиладилар.

Уйингиздаги қиз фарзанд жаннатга чиптадир, шуни унутманг!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барса билан Бавария кеча футбол эмас, Ҳоккей ўйнашибди.
Тугади...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Ҳатто COVID-19 вирусига инсоф кириб юқиши камайди, аммо қаршидаги таксиларни нархи ҳамон камаймади...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
#КИНОя

Поезд ва автобусда юрсанг вирус юқмайди.
Дамасда юрсанг юқади.
Логика...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
​​Кеча Яккабоғ туманига туристик саёҳат қилдим.
Тоғдаги тоза ҳаво ва муздек ширин сув...

Билмаганлар учун айтиб қўяй марказий осиёдаги энг ширин сув бу шубҳасиз Яккабоғнинг суви ичиб тўймайсиз.

Тоғдан қайтишда туман марказида "AL-KAMOL Bazar Plaza" савдо ва кўнгилочар маркази очилган экан, кўриб қойил қолдим, жуда комфорт жой экан.
Пастки қисми гипер маркет ва юқориси дам олиш маскани, барчага бориб кўришни тавсия қиламан...
Реклама эмас, тавсия...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Forwarded from AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати (Максуд Музаффаров)
Яккабоғ туманида протоколлар тўғри ёзиляпдими?

Бизга маълумки Яккабоғ туманида жойлашган дехқон бозори олдида мекрокредитбанк қаторида 3.27 йўл белгиси ўрнатилган.

Айтишларича, Яккабоғ туман ЙПХ ходимлари расмда стрелка билан белгиланган автомашиналар турган жойда тўхтаганларга 3.27 йўл белгиси таъсир доирасида тўхтаб турибди деб маъмурий баённома тузади, бундан ташқари кўпинча машиналар эвакуатор билан жарима майдонига ҳам олиб кетилади.

Шу сабаб Яккабоғ туман ЙПХ ходимларига бир нечта савол билан мурожаат қилмоқчиман

👉 Ушбу расмда яшил чизиқ (ўзим тахминан чиздим, йўлда йўқ бу) дан кейин терган автомашиналар ростан ҳам қоида бузяпдими?
👉 Сиз ҳолатни яхшилаб ўргандингизми?
👉 Мана шу яшил чизиқ билан чегараланган жойдан ўтиб тўхтаган хайдовчиларни ноҳақ айбламаяпсизми?
👉 Сиз бу ерда протокол ёзганда қонун талабларига амал қиляпман деб ўйлайсизми?
👉 Ўйлаб кўринг шу холат учун протокол ёзилиши нотўғри бўлиб сиз хайдовчини анча қимматга тушурмаяпсизми? (эвакуатор, бир неча кунлик жарима майдони ва жарима пули охооо бўбкетади)

Ҳурматли Яккабоғ туман ЙПХ ходимлари! Максуд ахмоқ бўлганми деб жавоб беришга шошилманг. Мен жуда яхши биламан бу ерда 3.27 йўл белгиси борлигини. Сиздан илтимос мен йўллаган саволларга жавобни яхшилаб қонун хужжатлари асосида кўриб чиқинг. Агар хатти-ҳаракатларимиз тўғри деб билсангиз бемалол ишлайверинг.

Сиз бу ишни давом эттириб шу яшил билан чизилган жойдан кейин турганларга яна протокол ёзаверсангиз ва бу ҳаракатларингизни биз нотўғри деб билсак албатта Яккабоғ24 канали билан ҳамкорликда жамоатчилик назоратини амалга ошириб ўша жойда фаолият олиб бораётганизда сизлар билан юзма-юз кўришиб сухбатлашамиз ва бу масалага қонун хужжатлари асосида ойдинлик киритиб оламиз!

Мақсадимиз ноҳақликка қарши курашиш ва ноҳақлик бўлса албатта бартараф этиш, ҳайдовчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш!

Мақсуд Музаффаров.

@avtobloguz
Эрни телефонини текшириш гуноҳ(ми?)

Мисрнинг Aл-Aфтаада фатвосида айтилишича аёл эрининг телефонига жосуслик қилиши, эрнинг розилигисиз яширинча текшириши таъқиқланган ва бу ислом динига зид бўлган ҳатти-ҳаракатлар деб ҳисобланади.

Ҳа эркаклар Мисрда бўлишни орзу қиляпсизларми?😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1