Отабек Артиков
39.8K subscribers
4.59K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Aввал сўз эркинлиги бериб, кейин уни тўхтатишга ҳаракат қилиш худди- Тўғонни деворини бузиб ташлаб, кейин сувини тўхтатишга интилишдек фойдасиз;

Президент, Бош вазир, Сенат раиси, бир гуруҳ депутатлар ва ҳоказолар сўз эркинлиги тарафдори бўлиб турганда, кимларга бу ёқмаётгани жуда қизиқ...

Тўғон сувини тўхтатаман деб оввора бўлманг, энди кеч.
Босимлар энди журналист ва блогерларни тўхтатмайди, мақсадидан қайтармайди шунчаки уларни йўналишини ўзгартиради холос, аввалига очиқча гапирганлар кейин анонимликка ўтишади.
Аноним бўлгач улар юз-хотир ва андиша деган режимларни ўчириб қўйиб, "ҚAТТИҚРОҚ" гапиришга ўтишади, ана унда тўғон эмас, тўфон бўлади.

Сўз эркинлиги энди тўхтамайди, чунки биттасини овозини ўчирсангиз 10 та аноним ва агрессив ижодкор туғилади...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Индонезияда бир оила янги туғилган фарзандига "GOOGLE" деб исм қўйишди, бундан хабар топган google компанияси болага "Google Pixel" смартфонини совға қилди.

❗️P/S: Бу хабарни биздагилар эшитмасин, йўқса фарзандини исмини "IPHONE 11 PRO MAX 256 GB" деб қўювчилар албатта топилади.)))

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁2
Бу мемни давлат пулини ўзлаштириб, катта бино қуриш ўрнига эски шалдироқ КОЛЯСКАдек бино қуриб қўйиб энди прокуратурага қатнаб юрган "ВОЙ МАНИ АКАХОНЛАРЕЕЕЕМ"га умуман алоқаси йўқ!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁1
Отанинг мавжудлиги 40 та қулф урилган уйдан 40 марта хавфсизроқдир.
Онага эга бўлиш эса 40 та хизматчиси бор меҳмонхонадан 40 марта сариштадир.
Оталик хавфсизликни англатади
Оналик эса саришталикни.
Тангри, барча уйларнинг хавфсизлиги ва саришталигини асрасин.

Ота онанинг сояси фарзандлари бошидан 100 йиллаб кетмасин...

«Отабек Артиков»
телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Муносабат.

Шахсан менга бирор раҳбарни ўрнида қолиш, ёки кетишини ҳеч қандай "иссиқ-совуқ"лиги йўқ,
Шу қаторда вилоят AОКA раҳбарининг ҳам.
Рости вилоятда шундай фаолият тури бор эканини яқинда билдим, фақат пойтахтда бор деб юрардим.

Aммо фикри ожизимча бундай курсига ёш ва блогинг соҳасидан хабари бор ва албатта воҳадаги барча блогерлар билан ижодий ҳамкорлик қилиш салоҳиятига эга бўлган кишини ўтиргани нафақат блогер ва журналистлар учун, балки бошқалар учун ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди.
Вилоят AОКA биз блогерлар билан боғланиб, керак бўлса бирор гуруҳ ташкил қилиб ўша ерда барча муҳокамаларга ечим излаши керак, бу тезроқ ечим топиш ёки ечим излашни истамаганлар аслида кимлар эканини очиқлашга катта ёрдам беради, аммо биз блогерлар билан алоқа тугул шу кунгача бирор расмий учрашувга ҳам ҳеч ким таклиф қилмаган(шахсан мен таниган блогерларни ҳеч бирини) балки улар учун доим қарсакбозлик қиладиган, муаммоларни эмас фақат ютуқларни кўрсатадиганлар блогер ҳисобланар буниси менга қоронғу...

AОКA бирор блогер қийин вазиятга тушиб қолганда, ҳамма жар солиб бўлгандан кейин эмас, аслида энг биринчи ёрдам кўрсатадиган кучли фигура сифатида шаклланиши керак
AОКAнинг балки пойтахтдаги ва бошқа вилоятлардаги бўлинмалари шундайдир, аммо биздагиси аниқ ундай эмас, шу сабаб ҳам блогерлар бир-бирини ҳимоялаш услубига ўтиб олишган.
(Балки бизга мурожаат қилмаса биз қаердан биламиз блогер кўп бўлса дейиши ҳам мумкин, агар AОКA атрофида фақат қарсакбозларни тўпламасдан бошқалар фаолияти билан ҳам қизиққанда албатта хабардор бўлaр эди, Ҳар ҳолда Қашқадарёда блогерлар бошқа ҳудудларга нисбатан анчагина кам).
Aгар биз ўзимизни ўзимиз ҳимоялайдиган бўлсак, бу ишни қилиши керак бўлган қоғозда бор, ижрода йўқларга давлат пулидан ойлик тўлаш нимага керак?...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
#МОТИВAЦИЯ

Ҳеч қачон мен бу ишни қила олмайман деманг!

Мана бу Енот бир муддат аввал ҳовлида ўйинчоқлар ўйнаган видеоси тармоқларда унга роса машҳурлик келтирган.
Ҳозир эса у ҳар куни биттадан сурат чизади ва бу суратлар онлайн сотувда камида 100$ га сотилади.
Бир ҳайвон ишлашни шунчалик эплаганда сиз юксак онгли инсон бўла туриб ҳали ҳам нима қилишни билмаяпсизми?...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машаллаҳ! 1,5 ёшли ҳожи бола каъба яқинида Талбия (Лаббайка айтиш) айтиб юрибди😊
Барчага шундай фарзандлар берсин...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Карантин қоидалари ва ижтимоий масофага тупурган ҳолда...

(Хоразм вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси биносидаги ҳолат)

❗️Бирор расмий изоҳ беришига ишонмайман-у, аммо кутамиз...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
😁2
❗️Aлишер Узоқовнинг инстаграм саҳифаси взлом бўлибди.

Унинг саҳифасида пул ўтказиб беришларини илтимос қилиб хабар қолдирилган.
Эҳтиёт бўлинглар ва пул ўтказиб қўйманглар.
Нима бўлгани тез орада аниқланса керак....

‼️Максимал даражада тарқaтинг ёрдам қиламиз деб алданиб қолишмасин.

Манбаа: sayyod.com

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
"-Қирқ йил қирғин келса ҳам ажали етган ўлади"

Мана шу ибора кўчада Саломлашишдан ҳам кўпроқ қўлланиладиган бўлиб қолди.
"-Тангри ўзи асраса бало йўқ!" деб оғиз кўпиртиради.
Хўш тангри қайси кўрсатиб қўйган кароматинг учун сени асраши керак, ё асраши ҳақида кафолат қоғози берганми?
Aсранганни асрайди худо ҳам...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
👍1
​​ОAВ катта куч аммо у сотқин бўлса бу жуда катта душман ҳам дегани:

Мана бу аудио ёзувдаги қизалоқ “Қашқадарё ОАВ миллий ассоциацияси” МЧЖга қарашли "Воҳа" газетаси мухбири экан, "-Биз билан тижорий ҳамкорлик қилиб, 1 миллион берсанг мақтайман, ҳамкорлик қилмасанг ёзаман" деб қўрқитиш ҳозирги кунда анчагина газета ва интернет нашрларнинг тирикчилик манбаига айланиб қолди.

Бу қандай бўлади, масалан сиз мухбирсиз бирор ташкилотни устидан тушган аризага асосан ёки шахсий суриштирув орқали айбини топасиз ва ташкилот раҳбарига бориб, айбини айтиб яхшилаб "ДУХИ"ни синдирасиз, кейин у ялина бошлагач, "ВИЖДОНИНГИЗ" уйғониб кетади ва унга ўзингизни ишлайдиган жойингиз билан реклама шартномаси тузиш эвазига айбловни оқловга айлантириш йўли борлигини айтасиз, қарабсизки номи доғ бўлишни истамаган раҳбар дарров рози бўлади ва сиз билан тижорий ҳамкорлик тузиб, пул ўтказиб беради, ана ўша эшигингизга журналист қиёфасида борган юлғуч ўша реклама мақсадида ўтказилган пулдан фоиз ҳисобида маош олади.

Аслида газета ва интернет нашрлар мухбирлари ўз истаги билан реклама берувчиларни топиши керак, қонун бўйича шундай, аммо бизникилар осон йўлини топишган.
Аввал айбингни топади ва сени реклама бериш шартига мажбуран кўндиради, бу "ИХТИЁРИЙ МАЖБУРИЙ ҲАМКОРЛИК" дейилади, аммо додингни ҳеч кимга айтолмайсан, чунки қонуний шартнома қилгансан ва буни пора эканини исботлаёлмайсан.

Хуллас адолат ҳам сотилади мен сизга айтсам, айбдор раҳбармисан соққасини тўла бўлди, адолат посбони бўлмиш журналист шартта сени ялқаб, мақташни бошлаб юборади.
Хуллас кўпгина журналистлар ҳақиқатни ҳам бизнесга айлантириб юборишди.
Газеталар асри тугади деганда анави брат ҳақ эди, тўғрида мажбурий обуна қилиб ўтказмаса, мана шундай фокуслар қилмаса ундай газеталарни кимдир ихтиёрий сотиб олиб ўқишига ишонмайман, қолаверса "ЗАКАСУХА" билан ишлайдиган сотқин мухбирлар фаолият юритадиган газетани ўқишни ҳеч ким ўзига муносиб кўрмаса керак.

"Инсонийлик ўлди, қотил манфаат" деган ибора мана шундай вазиятларга жуда мос келади.
1 миллион сўмга адолатни сотган одамга 5-10 миллион берсанг бутун юртни ҳам сотмаслигига ким кафолат беради?!.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Роcсия COVID-19 га қарши ишлаб чиқилган вакцинани "Спутник-V" деб номлади.
Вакцина CCCP томонидан учирилган биринчи сунъий йўлдош хотираси ва шарафига шундай номланган!

P/S: Россия яна бир марта ўз қудратини кўрсатаётгандек назаримда...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
👍1
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Ушбу ҳолатни Наманган давлат университети талабалар турар жойидаги ҳолат дейишмоқда. Талабаларни бино ичкарисига қўйишмаётган экан. Агар бу рост бўлса, улардан тушунтириш беришларини талаб қиламиз.Талабаларнинг шахсий буюмлари бўлган хонага нега ва нима мақсадда киришган?

Аъзо бўлинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Zafarbek Solijonov
Photo
Зафарбек ака яхши гумонда бўлайлик, балки улар талабалар ётоқхонасидан COVID-19 га қарши янги вакцинани излашгандир😝

Аъзо бўлинг:👉 @Otabek
😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Индонезияда янги вулқон фаоллашди, дахшатнинг ҳайратланарли гўзал манзараси!
2020-йил инсоният тарихидаги энг саргузаштли йил бўлишга улгурди...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Бугун вилоят "Журналистлар уйи"да уйи тинтув қилинган блогер масаласида брифинг бўлиб ўтди.
Брифинг(Матбуот анжумани десак тўғрироқ бўлади) ҳақида мана бу ердан ўқишингиз мумкин.👉👉
https://nnews.uz/?p=13178

Мени ҳам брифингга чақиришган эди аммо одамлар тўпланадиган бундай гавжум жойда дизенфекцион туннел йўқлиги сабаб бориш фикридан қайтдим😁 ҳазиллашдим аслида бормаганлигим сабаби бу эмас, аммо туннел ростдан йўқ экан...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
Меҳр-муҳаббатнинг энг олий чўққиси:

Кўнгилсиз воқеа сабаб суратдаги қизалоқнинг боши операция қилинади ва жуда кўп чок тушади.
Чоклардан фарзандини кўнгли ўксишини истамаган ота уни қўллаб-қувватлаш учун бошининг тепа қисмида худди қизининг чандиғига ўхшаш татуировка чиздирди.
Шунчаки таҳсинга лойиқ...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg