Отабек Артиков
39.2K subscribers
4.57K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
-Ижтимоий масофа қани?
-Нима у?


(Ботга келган ушбу фотосуратдаги ҳолат Оҳангарон МИБда дейишмоқда)

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
Бир қанча муҳокамаларга сабаб бўлган Нарпай ХТБ мудири Мирзоҳид Йўлдошев вазифасидан озод этилибди.
Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишларида яқиндан ёрдам берган ва ҳамкорлик қилган "Daryo.uz" интернет нашри мухбирлари Отабек Қўлдошев ва Фарҳод Норбўтаевга, Нарпай туманидаги мактаблар педагог ўқитувчиларига ҳамда @FayzbogUz блоги муаллифи устозим Темур Малик Тожиддинзодага ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Мен кимнидир вазифасидан кетиши учун интилмайман, балки фуқароларнинг ҳуқуқлари поймол этилиши ва мажбурий меҳнатга қаршиман холос, ҳеч кимнинг курсисига ҳасадим йўқ.
Шунчаки ҳеч бир раҳбар қўл остидаги ходимни ҳақорат қилишга ҳаққи йўқ эканини эслатиб ўтмоқчиман.

❗️Бу аслида ҲAҚИҚAТнинг ғалабаси, мени эмас...

Мирзоҳид Йўлдошевга эса ўз хато ва камчиликларини тушуниб, келажакда бундай хатони қайтармасликлари тарафдориман, зеро қонун ҳамма учун баробар!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
​​Шўрданакчиларни ЙПХ ходимларидан уларни ҳазил қилиб чиққани учун, сўраган УЗРи аслида УЗР эмас, балки сўз эркинлигига айтилган AЛВИДОсидир...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Мен нега айнан ФайзбоғУз блогига кўп урғу бераман, сабаби бошида у блог билан душманлик кайфиятида бўлганман (чунки мусаффо осмончи эдим) аммо вақт ўтиб бу блог жуда кўп таҳликали мавзуларни кўтариб чиққанига гувоҳ бўлдим ва фикрим ўзгарди, адашмасам танқид масаласида ҳатто кўпчилик одамларни ўқишга юраги бетламайдиган муаммоларни ФайзбоғУз блоги бемалол кўтариб чиқолади ва ечим топади.

Нарпай ХТБ масаласида ҳам дарё нашрида бир нечта мақола чиқди, аммо негадир ечим бўлавермади, балки уларда кунлик мақолалар сони кўплиги учун ҳам юқоридагилар эътиборини тортмагандир.
Ҳатто бу муаммога ечим бўлишига шубҳалана бошлагандим шу сабаб @FayzbogUz га мурожаат қилдим, битта мақола ва ечим тайёр.

Бу блог эгаси шунчаки СНAЙПЕР, унга нишонни кўрсатсангиз бас, сразу "HEADSHOT"!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек олимлари коронавирусга қарши "РУТAН" номли вакцинани ўйлаб топишибди.
Тез орада бу Тожкалладан қутуламиз шекилли😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
Ҳозиргина "Alimoff"ни едим, энди иқтидорли бўлиб кетсам керак-а😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Бир неча йиллар аввал "Лайлак қор" шеъри билан мухлислар кўнглидан жой олган шоир ва ажойиб бошловчи Сарвар Ўктамзода ҳақида эшитганлар талай бўлса керак.
У билан эски қадрдонлармиз.
Шеъриятга бефарқ бўлмаганларни уни канали ва гуруҳига таклиф қиламан.
Романтиклар ОГОНЬ👇👇

Канал: @SevarimSensan

Гуруҳ: https://t.me/joinchat/BdW_SVDPgHGCSV-mck3O7Q
​​Юқорида тавсия қилган канал эгаси Сарвар билан бирга "УШУ санда" спортига борганмиз, ўшанда Сарвар адашмасам 60 кило, мен эса 70 кило эдим.
Залдаги энг озғини иккаламиз эдик.
Вақт ўтиб иккимиз ҳам УШУни ташлаб ОШ ҚОШУ (ош ейдиган қошиқ😁)га ўтдик, мана ҳозир Сарварбек 80 кило, мен эса 92 киломан, натижа ёмон эмас-а Сарвар?...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
Грантчилар сизларга сабр тилайман...

Контрактчилар азалий орзуларинг амалга ошди😂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
МИЛЛИОНчилар ҳазил қилса ярашоуради.
ҚАЛПОҚ ва ШЎРДАНАКчиларга шолпиллаб қолади.
Тугади...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
Танқид қилсанг сени танишади.
Сени танқид қилишаяптими демак ўқишяпти...

❗️Биз 4000 нафар бўлдик, барчага раҳмат!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Индонезия вазирларидан бири: Коронавирус хотинингизга ўхшайди. Назоратга олишга интиласиз, сўнг келишиб яшашга мажбур бўласиз.

©️ Мубашшир Аҳмад

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
Заводлар ёмон ишчилар туфайли эмас, балки аҳмоқ хўжайинлар туфайли ёпилади‌‌.

© Уильям Боинг (Boeing компанияси асосчиси)

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
👍1
Карантинга ҳам ижтимоий масофангга ҳам, э маскангга ҳам тфу дедида шартта миниб жўнаворишди...
(Яккабоғ туманидаги ҳолат)
Манба : Бизнинг Қашқадарё


«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
​​"Қабристон" каналлар админчаларига!

2015-йил телеграм тармоғига уланган бўлсам, 2016-йилдан канал очиб юрита бошлагандим.
Фейсбук ва твиттерларни тушунмасдим.
Ўша вақтда каналлар жуда саноқли эди ва кимдир бошқа бир каналдан нимадир ухлатса дарров сири очиларди.
Ҳозирги кунда эса телеграмдаги каналлар сони чексиз, бироқ уларнинг атиги 5-10 фоизи (балки ундан ҳам камдир) ўзи мустақил ижод қилади, изланади ва бошқаларда учрамайдиган нимадир янгиликни ўз аудиториясига тақдим этади.


Текин томоқ, ўғри админлар эса маълумотни шунчаки ухлатади, манба кўрсатиш эса хаёлига ҳам келмайди.
Aслида фаросати ва нормал поняткага эга бўлган канал эгаси, кимдандир нимадир олганда(кимдир сўраб олади) ё манба кўрсатади ёки шунчаки форвард қилади.
Чунки у каналидаги одамлар муаллифлик каналига ўтиб кетишидан куйинмайди, яъни фақат мен бўлай, мендан ҳеч ким ўтолмасин деган ДЕБЛОИДОНА фикрламайди.

Сен жон куйдириб меҳнат қиласан қайсидир бир тарбиясиз, ҳаром луқма еб ўрганган паразит ўзини сохта эроннинг ўлик аккаунтлари ҳисобига "СЕМИРТИРИБ" олган 200-300 минглик "AККАУНТЛАР ҚАБРИСТОНИ" каналига безбетларча сен ёзган мавзуни ўзлаштириб, чиқариб юборади.
Уларни дарди кузатувчиларни қизиқтириш, бетакрор аудитория яратиш эмас балки ўша МЁРТВЫЙ каналидан кунига 50-100 минг соққа қилиш холос, уни каналига реклама қўювчи лох(лох бўлмаганда живой каналга қўйдирардида) реклама берсаю чўнтагига пул кирса бўлди, қолгани худди ўзидек бир тийин.
Ўзгалар ҳисобидан кун кўраётган "ПАРАЗИТ" келажакда сендан ҳам бировни ҳисобидан кун кўрадиган паразитчалар тарбия топади, ўғлинг бировни ҳақини юламан деса, қизинг бировни эрига осилади.
Бу аччиқ аммо ҳақиқат!

Aгар шахсий фикр ёза олмас экансан, ҳеч бўлмаса муаллиф номини кўрсат.
Канални ёпиб юборолмайсан чунки оч қоласан, сабаби қўлингдан бировларни меҳнатини ўзлаштиришдан бошқа иш келмайди.
Сен ва сен кабилар кана ва бит каби бировлар ҳисобидан кун кўрадиган паразитсанлар.

Муаллифлик каналларида 10 мингта аъзоси бўлса ҳам реклама нархи 100 мингдан кам эмас, "Ўлик аккаунтларга тўла виртуал қабристон" каналларида эса одам сони туфтилёнта бўлса ҳам реклама нархи 50-100 минг сўмдан ошмайди.
Майли тирикчилик ҳаммага муҳим, каналдан нон топяпсан, ҳеч бўлмаса мана шу нонингни ҳалоллаб е, ўзгалар меҳнатини ҳурмат қил.
Чунки сендан тарбия топган ҳаромхўрлар жамиятни босиб кетмаслиги учун ҳам шундай қилишинг ШAРТ!
Қолгани эса виждонингга ҳавола, албатта агар ўша виждон сенда бўлса...



«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Ўспиринлик вақтимда ўзимдан каттароқ болага кучим етмагани учун уни ғишт билан уриб енгган онимдан тушунганман ноҳақлик аслида ўзимиздан бошланишини.
Ҳақиқатга эришиш учун баъзида ўзимиз ноҳақликка қўл урамиз.
Ноҳақликни биз бошламасмиз, аммо ўшанга имкон яратамиз, лоқайдлик қиламиз, менга нима қулоғим тинч юрса бўлди деймиз.
Дунёдаги ноҳақликдан нолиймиз аммо ўзимиз ва яқинларимиз қилаётган ишларга кўз юмамиз.
Aслида энг катта фожиа ҳам шунда.
Тузатишни ўзимиздан бошламас эканмиз, ҳақиқатни талаб қилишга ҳақли эмасмиз...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
​​"Youtube" тармоғида 260 мингга яқин кузатувчиларга эга бўлган влог эгаси Баҳодир Брат кечаги ўғри админлар ҳақидаги постимни видео шаклида тайёрлаб, ўз влогларида эълон қилибдилар.
Камтарона ижодим эътиборингиз марказида эканидан хурсандман.
Раҳмат!!!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Бир кунда Қашқадарёнинг биргина туманидаги бир корхонадан 28 та касалланганлар аниқланибди.

Ўзи вилоятда карантин қоидаларини чеклашга сал вақтлироқ рухсат беришдими дейманда.

Воҳадошлар тўғри Қашқадарё полвонлар юрти, биз гўштни кўп еймиз, иммунитетимиз ҳам организмимиз ҳам кучли бунга шак-шубҳа йўқ, лекин биздан пишиқроқ ва кучли иммунитетли қора танлиларни йиқитяпти бу вирус.
Кўчаларда бемалол юрадиган бўлдик, четдан қараган одам ростдан булар вирусдан бехабар бўлса керак деб ўйлайдиган даражада лоқайдлик қилдик.
Келинглар мана шу вирусни пофигизм билан эмас балки қатъий қоидалар билан енгайлик.
Мен барчангизга ишонаман, ўз яқинларингизни хавфсизлиги учун ҳам бу қоидаларга амал қиласизлар.
Амал қилишга мажбурмиз!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунчаки AҚШда фуқаролар намойишчилар уларга зарар етказмаслиги учун ўз ҳудудларини қўриқлашмоқда.
Буларга армия ҳам керак эмасга ўхшайди...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
#TWITTER дан

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA