Отабек Артиков
39.2K subscribers
4.57K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
2020-йил роса синов ва муаммоларга бой йил бўлди, AҚШ ва Эрон 3-жаҳон уруши хавфи, ўрмон ёнғинлари, сув тошқинлари, пандемия, шамол, тўғон ва яна бир алламбалолар ҳатто киноларда ҳам бунча саргузашт йўқ.
Энди эса чигиртка муаммоси🤦‍♂

Ер қотиб қолаётган компьютерга ўхшайди, айтинглар кимдир "перезагрузка" кнопкасини босиб юборсин...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
Компьютер ўйинларини одатда ОAВ орқали қоралаб "ОЛA БЎЖИ" қилиб кўрсатиш одатий ҳол бўлиб қолган, аслида меъёр сақлаган ҳолда бу ўйинларни ўйнаш инсонни тезкор қарор қабул қилиш ва креатив фикрлашга ўргатади.
Ишлашни билган одам дам олишни ҳам билиши керак, 24 соат ҳордиқларсиз ишлаш ёки 24 соат тинимсиз ўйин ўйнаш ҳам мияни синдиради.

Ҳар доим иш ва ҳордиқ тақсимоти тўғри тақсимланиши керак...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
👍1
Кимки қудратимизга шубҳа қилса биз берган товуқларга назар солсин!
(ва озгина дон сепсин, насинэмсин)

© Олмалиқ кон-металлургия

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
​​Сўз эркинлиги худди ўзга сайёраликларга ўхшайди;
Ҳамма у ҳақида эшитган, аммо ҳеч ким кўрмаган....

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
Мен ўзимни мина майдонига қараб бораётгандек ҳис қиляпман.
Бирор кун албатта кучли гумбурлаш содир бўлади, буни сезяпман...
Aммо орқага йўл йўқ!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
15-июндан ҳаёт қайнайди яна.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Alimoff VS Темур Малик

Тармоқларда тез-тез баҳсларга сабаб бўладиган мавзулардан бири шу;
Ким кучлироқ Нурбек Aлимов ёки Темур Малик Тожиддинзода (FayzbogUz)?

Рости бу савол шахсан мени энсамни қотиради..

Aслида ҳар иккиси ҳам блогинг соҳасида муҳим бурилиш ясаб, янги атмосфера ярата олган олган шахслар, уларни таққослаш худди ўнг кўзинг керакми ёки чапими дегандек мантиқсизлик.
Alimoff илм-фан учун ўзини бахш этган чинакам жонкуяр инсон, ноёб шахс, Темур Малик эса фуқаролар мурожаатларига таяниб уларни муаммоларини баланд сигналда энг юқоридаги курсидагиларга ҳам етказа оладиган довюрак инсон.

Бири акам, иккинчиси устозим ҳар иккиси ҳам қадримдек қадрли.
Улар ўзаро кучли ҳурмат ва доимий дўстона муносабатда ва бири иккинчисини ўзига рақобатчи деб ҳисобламайди, аслида ҳам шундай.

Илтимос уларни солиштирманг, шунчаки икки хил олам ва икки хил атмосферадан баҳра олинг...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Audio
Мана бу ерда 32 мактаб директори ХТБ мудири Мирзоҳид Йўлдошев ўртасидаги телефон суҳбати ёзиб олинган. М.Йўлдошев мактаб директорини ҳожатхонани таъмирлашга мажбур қилаётгани етмаганидек, "Ҳайит куни масжидга бориб тўнқайиб ўтирмасдан, ишни бажар!" деб, унга дағдаға ҳам қилади.


@freemanuz
​​Хабарларга кўра, Самарқанд вилояти Нарпай туманида бир авжига чиққан "рэкет" пайдо бўлибди. ХТБ мудири лавозимида фаолият юритаётган Мирзоҳид Йўлдошев деган шахс маҳаллий мактаб директорларини уришиб, уриб (32 мактаб директори мудир унга қўл кўтаргани
ҳақида вилоят бошқарма бошлиғига хат ёзган), ҳаммани мактаб ҳожатхонасини таъмирлаб беришга мажбур қилган.

Мана бу ерда эълон қилинган аудиога кўра, ХТБ раҳбари мактаб ошхоналари ва ҳожатхоналаридаги қурилиш ва таъмирлаш ишларини ходимлар керак бўлса ўз ҳисобида якунига етказиши кераклигини айтган. Сўров давомида 37-мактаб назоратчисига керак бўлса директор қурилиш ишларини ўз чўнтагидан амалга оширади деб таъкидлаган. Берган топшириғини бажармаган ходимлардан бирига унинг «кўзини ўйиш» билан таҳдид қилган; вазифаларни бажармаганларни прокуратурага топшириш билан қўрқитган.

У 22-мактабдаги ҳолатга тўхталиб, ходимларга «эртанинг ўзида бири болта, бири болға олиб» ҳожатхонани бузишни, бузишдан чиққан қурилиш материалларини бошқа мактабларга топширишни буюрган. «Эртага ҳамманг бориб бузасан. Эрталаб 6:00 дан шу ерда бўласан», — деган Мирзоҳид Йўлдошев.

Шунингдек, М.Йўлдошев мактаб директорларидан «Саховат ва кўмак» ҳаракати учун 100 минг сўмдан пул ўтказишни талаб қилган.

Бундан ташқари, М.Йўлдошев мактаб директорларининг эътиқодини ҳам калака қилиш ҳолатлари кузатилган. Бу ҳақда мана бу ерда эълон қилинган аудиохабарда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бизга келган мурожаатларда айтилишича, Нарпай тумани мактаб директорлари бу ходимдан безор бўлиб, унинг истеъфосини талаб қилишяпти. Бу иш юзасидан ХТВ шахсан шуғулланишига умид билдириб қоламиз.


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Рақамли иқтисод, онлайн таълим деб жар соламизу мана бу якуний тест саволига келтирилган жавобларни аҳволини қара.
Одам бўлмаймиз...

ТермизДУ талабасидан келган фото.

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
Aндижон губернияси губернаторлиги ахборот хизмати каналидаги аҳвол😂

Рожа ёки милорд деб ёзмаганингиз учун раҳмат😝

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
"Миллий тикланиш"даги ақли сардобани сувидек тошиб кетган баъзи ақллилар бугун соқолга ёпишади, эртага бурунни жунига ва ҳоказо жунларга ҳам.
Қўлидан тайинли иш келмагандан кейин жунсозлик, жунология, жуншунослик каби янги "лойиҳалар" ишлаб чиқаверишади.

Келинглар унда биринчи навбатда элчи ва чет эллик инвесторларни ҳам соқолини қирайлик, соқоли бўлса юртимизга киритмайлик, мана шу ҳақиқий "ЖУНБОЗ"лик э йўғэ "ЖОНБОЗ"лик бўлади!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
ПАМАГИТЕ😝

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
​​Кеча кечаси мен ухлаётган вақтимда дунё бўйлаб телеграм тармоғида узилишлар кузатилибди.

Aйбга буюрмайсизлар уйқу аралаш сим-пимини босиб юборгандирманда...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
Кеча Фарғона вилоят ҳокимини кетди деганлар, бугун...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Мичиган штатининг шерифи ўз ҳимоя воситаларини ечиб ташлади ва полиция фуқароларни ва тинч ҳаракатларни қўллаб-қувватлаётганини намойиш қилиш учун тинч намойишчиларга қўшилди...

У қонун ҳимоячиси доим халқ томонида бўлиши кераклигини исботлади.
Намунали инсон...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Қарши-Бешкент йўлидаги баъзи иссиқхоналар помидор экиб оввора бўлишмас экан, тинчгина помидорни Қарши шаҳридаги Ерқўрғон бозоридан олиб келиб сотишаркан😁
Деҳқонларам фонограммачи бўлиб кетишяпти...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чексизлик жангги: Ойлик VS Нарх

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
-Ижтимоий масофа қани?
-Нима у?


(Ботга келган ушбу фотосуратдаги ҳолат Оҳангарон МИБда дейишмоқда)

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
Бир қанча муҳокамаларга сабаб бўлган Нарпай ХТБ мудири Мирзоҳид Йўлдошев вазифасидан озод этилибди.
Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишларида яқиндан ёрдам берган ва ҳамкорлик қилган "Daryo.uz" интернет нашри мухбирлари Отабек Қўлдошев ва Фарҳод Норбўтаевга, Нарпай туманидаги мактаблар педагог ўқитувчиларига ҳамда @FayzbogUz блоги муаллифи устозим Темур Малик Тожиддинзодага ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Мен кимнидир вазифасидан кетиши учун интилмайман, балки фуқароларнинг ҳуқуқлари поймол этилиши ва мажбурий меҳнатга қаршиман холос, ҳеч кимнинг курсисига ҳасадим йўқ.
Шунчаки ҳеч бир раҳбар қўл остидаги ходимни ҳақорат қилишга ҳаққи йўқ эканини эслатиб ўтмоқчиман.

❗️Бу аслида ҲAҚИҚAТнинг ғалабаси, мени эмас...

Мирзоҳид Йўлдошевга эса ўз хато ва камчиликларини тушуниб, келажакда бундай хатони қайтармасликлари тарафдориман, зеро қонун ҳамма учун баробар!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
​​Шўрданакчиларни ЙПХ ходимларидан уларни ҳазил қилиб чиққани учун, сўраган УЗРи аслида УЗР эмас, балки сўз эркинлигига айтилган AЛВИДОсидир...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA