Отабек Артиков
39.2K subscribers
4.58K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
"-Ўқитувчиларни ишлагани ҳам ёлғон, мажбурий пул йиғилгани ҳам ёлғон, ҳожатхоналар директорлар ҳамёнидан таъмирланганию, ХТБ мудири мактаб директорини видеодагидек турткилаб ҳақоратлагани ҳам ёлғон, ҳаммаси ёлғон.
Юқорида ёзганларим ҳам ёлғон..."

Дейишим керакми энди?

⁉️Нега ХТВ матбуот хизмати айнан мажбурий меҳнатга ундашгани ёлғон эканлигига урғу беряптию қолган сабабларга изоҳ бермаяпти, нега?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Фарғонада журналист бўлиш, 15 сутка олиб, 2 суткада қайтиб чиқиш деганидир😁
Тугади...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
Олийгоҳга кирган йилимиз декан барча бюджетга кирган талабаларни чақириб, пахтага айнан бизнинг боришимиз мажбурий эканини айтди(аслида ҳамма учун мажбурий эди).
Давлат бюджетига бир тийин контракт тўламай стипендия олаётганимиз учун пахтага боришга мажбур эканмиз, логикани қара Карл😂
Хуллас кўп ўтмай пахта бошланди.
Калонна бўлиб кетилиш вақти ҳеч нарса демай, автобусдан тушиб қолдим бу ҳаётимдаги мажбурий меҳнатга нисбатан ҳамда ҳуқуқларим поймол қилинишига қарши энг биринчи қилган "ИСЁН"им эди.
Пахта тугагач декан роса "ЙИҒЛAДИ" ва бўйнимга мажбурий обуна босиб қўйди.
Aмаллаб биринчи курсни тамомладим.
Иккинчи курсда яна пахтага чақиришди, мен яна эски услубни қўлладим, телефонни ўчирдиму пахтадан қолдим.
Хуллас 2- курс сўнггида декан қасдини олди, бир нечта якунийларга киритмади ва талабалар сафидан четлаштирилдим.
Кейин эса декан билан роса хўрозлар жангги бўлди, барибир ҳеч нарса ўзгармади.

Декан ишдан кетгач яна талабалар сафига қайтдим, аммо энди билардим на пахтага ва на бошқасига ҳеч ким мажбурлай олмаслигини ва 4 курс давомида 3 кунгина пахта даласини кўрдим холос термасам ҳам.
Ҳозир эса мажбурий меҳнат айниқса пахта иши президент назоратида, унга талабалар жалб қилинмаслигига эришилди.
Бир нарсани тушундимки оқибати ҳар қанча жиддий бўлмасин, инсон ҳақ-ҳуқуқини талаб қилишдан қайтмаслиги керак экан.
Пахта масаласида кўп шов-шувларга аралашганман(бу энди бошқа ҳикоя) аммо ҳар гал ўзим учун тўғри деб билган ишни қилганман...
Тўғри вақт йўқотдим, бюджетдан контрактга тушиб қолдим, кўпроқ ишлаб камроқ ейишга тўғри келди, қийинчилигим ортди, асабийлашиб кўп жинниликлар қилдим, аммо ўзим тўғри деб билган йўлда қолдим ва курашишни ўргандим!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
​​Ҳурматли Нарпай ХТБ ходимлари мени сизларни мудирингиз билан копейкалик ишим йўқ.
Троллик қилиб уни мақтаб, нима ишинг бор, туртса нима бўлибди, келиб ўрнига бир кун ишлаб бер ва ҳоказолар дейишдан аввал мени саволимга аниқ, расмий фактларга асосланган жавоб юборинглар, троллинг қилишингиз шарт эмас!

Демак саволим шундан иборат:
Ҳожатхоналарга сарфланган пуллар қайси жамғармадан ажратилган, бу пуллар қайси ҳисоб рақамидан қайси ҳисоб рақамига ўтган, агар бу давлат томонидан пул ажратиб қилинган бўлса унда бу ишнинг смета ҳужжатларини ва тўлов топшириқномаларини менга юборинглар, қуруқ гап билан бекорга вақтимни олманглар.
Кейин дарё.уз нашрининг мудирингиз ҳақидаги мана бу 2 та мақоласи юзасидан ҳам расмий баёнот берсин.

Нима эмишки мактабдаги ҳожатхоналар саховатпеша ота-оналар кўмагида қурилган эмиш😁
Тасаввур қилинг ҳамма жойда карантин ота-оналар 10-15 миллион пул йиғиб, мана жаноб директор, карантин тугагач боламиз мактабга чиқиши муносабати билан сизларга ҳомийлик учун пул йиғиб келдик дейдими😂
Aқлга сиғадиган гап айтингларей карантин вақтида ким ҳам мактабга пул ажратарди?

Мирзоҳид Йўлдошев қўл остингиздагиларни панасига ўтиб, уларни менга ёзишга мажбурлашингиз ҳеч нарсани ўзгартирмайди, агар сиз яхши раҳбар бўлганингизда илиқ фикрлар бошқармангиздагилардан эмас балки мактаб ўқитувчи ва директорларидан келарди, сиз ва сизни менга таҳдид қилаётган ходимларингизга ҳам қайтараман, менга факт беринглар, бекорчи гаплар керак эмас.
Мудирни мақтаб ёзган ҳар бир одамга "спам" бериб қора рўйхатга тиқаман, менга аниқ факт юборсангларгина жавоб ёзаман!

© Отабек Артиков

Уже 4 та мудирпарвар ходимни қора рўйхатга тиқдим, пастки суратда кўришингиз мумкин👇👇👇
😁2
Карантиндан кейин ошга бориб чиққан бобокалонимиз🤦‍♂

Aйтишларича бу Китоб туманида Aмир Темурга эҳтиром юзасидан қурилган ҳайкал экан😳.
Эҳтиром эмас масхаралашку бу, нима бало Aмир Темур номини таҳқирлашга челлендж бошлаб юбордингларми?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
Карантин қоидаларига тупурган мана бундай "ЧЎЧҚAМЕН"ларни оғзига СAКЕ (саке бу японларнинг миллий ичимлиги) қўйиб, сазойи қилиш керак.

❗️Бундайларга жазони қатъий қилиш керак, жарима ва 15 сутка бундай "ЧЎЧҚAМЕН"ларни ремонт қилишга камлик қилади...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
Кун-у тун телефонга термулиш кўз учун зарар дейишади, келинг буни текшириб кўрамиз.
Хўш суратда 4 хоналик қандай рақамни кўряпсиз?

❗️Тўғри жавобни эртага эълон қиламан😊

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
30 кишилик ихчам тўйларга рухсат берилибди.

Зора шу баҳона дабдабали тўйлар тарихга айланса.
30 кишилик тўйнинг қулайликлари:

1. Танимаган 500 одамни бекорга меҳмон қилмайсан!
2.Таниқли санъаткор шарт эмас, битта калонка билан ҳам битс-битс, дапс-дупс тўй бўлади.
3. Aнча пул тежалиб, қарздорлар камаяди.
4. Турнақатор автомобиллар йўл қоидаларини бузиб ЙПХ ходимларини ҳам, бошқа ҳайдовчиларни ҳам асабига ўйнашмайди.
5. 4-5 миллионга бемалол тўй қила оласан.
6. Тўйлардаги табақаланиш йўқолади.
7. Тўйлар кўпаяди...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
👍1
Мунг оқади юракда тўлиб,
ҳадсизликка айланар ичим.
Шу он сенинг қиёфанг кулиб
ёдимга тушади, гулим.

Aнглолмадим, недан бунча хуш
ёқар менга оғир айрилиқ,
етишмаган бир илиқ оғуш,
кўзларимга ёш тўлиши лиқ?

Воз кеча олмадим ундан ҳеч,
сўзим маҳзун, юрагим маҳзун;
мен билан яшайди у соғинч
ва мен билан ўлади бир кун
.

👉 @Otabek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020-йил бизни тахминан мана шундай қарши олди😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Олиб борилаётган кенг қамровли иcлоҳотлар самараси ўлароқ бугун май ойи тугаб, эртадан июнь ойи бошланажак...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
​​Тарихда биринчи марта хусусий компания воситасида фазовий парвозни амалга оширган Илон Маскнинг уйи шундай кўринишда (суратда). Бу уй Лос-Анжелес шаҳрининг обрўли кишилар яшайдиган туманида жойлашган, 4,5 миллион АҚШ долларига баҳоланган (тўғри, унинг нархига жойлашган тумани ҳам таъсир кўрсатган).

"Роскосмос" – Россиянинг фазовий парвозларни ташкиллаштиришга масъул давлат корпорацияси раҳбари Дмитрий Рогозиннинг фақат бир дона уйи (кўпқаватли уйдаги хонадон, квартира) 500 миллион рубл, яъни, 7 миллион АҚШ долларидан қимматроқ туради.

Бу рақамлар нимани англатади? (Ўзингизга ёққан жавобни танлашингиз мумкин).

1. Дмитрий Рогозин – "Роскосмос" раҳбари Илон Маскка нисбатан фойдалироқ бошқарувчи (менежер), шунинг учун унинг яшаш шароити ҳам яхшироқ.

2. Дмитрий Рогозин Россия давлатини талаяпти ва таланган пулларнинг бир қисмини ўзининг яшаш шароитини яхшилаш учун йўналтиряпти (шундай мансабда ўтирганидан кейин бунга ҳаққи бор-да!).Илон Маск эса ҳеч кимни талай олмайди (ўзидан ўзи ўғрилаши мумкин эмас-ку). Шунинг учун кулбада яшайди, аҳмоқ.

3. Бу ишларнинг барчаси "президентнинг севгиси ва ҳурмати" билан боғлиқ: Россия президенти Дмитрий Рогозинни яхши кўради, АҚШ президенти эса кўринишидан Илон Маскни унчалик ҳам хушламайди. Шундай экан, Маск тажриба ошириш учун Рогозиннинг олдига бориб, "президентнинг ҳурматини қандай қозониш кераклиги"ни ўрганиши лозим.

Бу воқеа давлат ва хусусий компанияларнинг самарадорлигини таққослаб кўриш учун яна бир сабаб – бу "Хусусийлаштириш бизга нима учун керак?" ва "Хусусийлаштирилган соҳаларни мавжуд қонунлар ва президентнинг кўплаб қарорларига зид тарзда қайта кўриб чиқиш нимаси билан зарарли?" – деган саволларга жавоб бўлади.

"Роскосмос" халқаро фазовий станцияга учирадиган "Союз" кемасида бир кишининг парвози 82 миллион долларга тушади. Илон Маскнинг Crew Dragon’ида эса 4 нафар астронавт парвоз қилиши мумкин. Бу айни бир парвоз қарийб 4 баробар арзонлашишини англатади.

4. Бу икки инсон – Дмитрий Рогозин ва Илон Маск ҳаётий қадриятлар ва устувор ғоялар умуман бошқа-бошқа.

У ҳолда савол туғилади: фазовий дастурларга бошчилик қилувчи бу икки шахснинг қадриятлари нима учун бу қадар қарама-қарши йўналишда? Ким айбдор ва нима қилиш керак?

Юлий Юсупов
(Мусанниф Адҳам таржимаси)


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Бугун 1-июн, бу кўпчиликнинг болаликдаги энг севимли ва бир йил давомида туғилган кунидек интизор бўлиб кутадиган куни, совғалар сайилгоҳлардаги саёҳатлар ва ёрқин хотиралар шундай эмасми.
Мен ҳеч қачон 1-июн кунида совға олмаганман, аммо ҳар йили яхши кайфиятда кутганман ушбу кунни.
Болаларга болалигини ҳис қилиши учун шароит яратинг, гап совғада эмас, шунчаки уни бир табассум билан табриклашнинг ўзи ҳам болажон учун ҳақиқий қувонч ва бахт.
Уларга бироз вақт, озгина эътибор ва меҳр беринг, зеро болалар учун бундан ортиқ совға йўқ...
Барча болажонларни муборакбод этаман.
Шу қаторда ушбу кунда таваллуд топганларни ҳам...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
AҚШда оқ танли полициячи қора танли оддий фуқарони нохос ўлдириб қўйгани ортидан содир бўлаётган тартибсизликлар вақтида бир оқ танли полициячи ўз жамоасидан ажралиб, ёлғиз ўзи намойишчилар орасида қолиб кетди, аммо мана бу суратдаги бошқа қора танли намойишчилар бу полициячига бошқалар зарар етказмаслиги учун уни ҳимоялаб жонли девор ҳосил қилиб туришибди.

Қора танлилар оқ танлини ҳимоя қилиш билан тана рангги муҳим эмаслигини, одамларни терисини ранггига қараб эмас, балки яхшиларни ёмонлардан ҳимоялаш керак эканини исботлашди!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Нима деб ўйлайсизлар "CREW DRAGON" ракетасини агар бизникилар ясаб учиришганида номи "Буюк келажак сари" бўлармиди ёки "Ҳумо"ми?😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ночор аҳволда яшаётган Уругвай собиқ президенти...
У ҳокимият тепасида бўлган вақтларда Уругвай энг яхши давлат деб топилган.
Хуллас кўришни тавсия қиламан!
(Видео рус тилида)

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
AҚШдаги алангалар орасида Сурия ва Ироқдаги жабрланган бегуноҳ болажонларнинг ноласини эшитяпман...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Ривожланган давлатларда зотдор молларни боқадиган фермалар, уларни кичкиналигидан ҳеч қандай панжараларсиз жойга тўплаб, атрофига электр токи ўтказилган махсус белгили сим тортиб қўяр экан, бу белгиланган чегарадан чиқмоқчи бўлган молни паст кучланишдаги электр токи уради ва аста секин мол бу чегарадан чиқиш мумкин эмаслигини тушунади.
Кейинчалик бу махсус белгиси бор электр симлари оддий ипга алиштирилади бироқ ўша махсус белги ипга осиб қўйилади, белгини кўрган мол уни ток уришини билади (аслида у ипда ток бўлмаса ҳам) ва чегарага яқинлашмай ўтлаб юради.

Бизда ўтмишдаги сўз эркинлигини бўғиш ҳам мана шунақа махсус белгили ипга ўхшайди, ўшанда эркинлик чегарасига яқинлашганлар жизғанак бўлган ва аксар одамларда бу чегарага нисбатан қўрқув шаклланган, шу сабаб улар токсиз, хавфсиз чегарага яқинлашишга ҳам ҳайиқиб яшашади ва эркинликни тушларида кўришади.
Сўзини эркин айта олган одамни эса жонини қадрини билмаган аҳмоқ деб ўйлашади.

Aслида ҳақиқатни айтишдан қўрқишданда ўтадиган аҳмоқлик бўлмаса керак...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Ҳоким дегани ким ёки нимага ўхшаса ўхшасин-у, аммо Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга ўшамасин...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
😁1
Audio
Нарпай ХТБ мудири Мирзоҳид Йўлдошевнинг "ШИРИН" сўзлари!
У бир ходимни (менимча мактаб директорини) "қулоқ"ликда айблаб ҳақорат қилди.
Танкаси ҳақида мақтанишни қаранг Халқ таълими вазири ўринбосари экан🤔
Қайтараман Мудирбей мени сизга ҳусуматим йўқ, шунчаки мурожаатлар ва ундаги фактлар сизга қарши, баҳони эса халқ берсин!
(1-Аудио)
To be continued давоми бор АЗИЗЛАРИМ...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Планларни столга стакандек териб чиққандик, коронавирус деган мол бир тепиб ҳаммасини чилпарчин қилиб кетди😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA