Отабек Артиков
35.9K subscribers
4.53K photos
1.24K videos
6 files
4.81K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
AЁЛ

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида "Жейнов" номли (маъноси Биз келдик дегани, 7-8 асрда араблар истилоси вақтида Сурия ва Уммон араблари шу ерда маҳаллийлашиб кетган) араблар шаҳарчаси бор.
Мана шу шаҳарчада 1941-45 уруш йилларида эри урушга кетиб, қайтиб келмаган ёшгина гўзал жувон бўлган.
Aдашмасам 2 та ўғли билан ёлғиз қолган.
Ёлғиз уни устига гўзал аёллар эса доим нияти бузуқ эркаклар диққат марказида бўлади.
Хуллас буни ўзиники қилишни истайдиган баднафслар кўпаявергач, бу аёл фарзандлари ва ўз тақдири бегона эркаклар қўлида қолмаслиги учун, ўз юзини қараб бўлмас даражада ўз қўллари билан қаттиқ жароҳатлаб чандиқларга тўлдириб ташлаган бу билан ҳеч ким унга яқин йўламаслигига эришган.
Ўзини фарзандлари, ор-номуси ва зино қилмаслик учун бетакрор гўзаллигидан кеча олган ҳамда умрининг охиригача турмуш қурмай фарзандларига ҳам ота ҳам она бўлиб, ўзи тарбиялаган.

P/S: Мана шундай аёлларга ҳайкал қўйсанг арзийди...

© Отабек Артиков

👉@Otabek
👍28🔥4🤣2
Сурхондарёда "БОЗОРНИ БУЗИШ" билан халқни жиғига тегаётган Бойсун тумани ҳокимини Яккабоғ туманига ҳокимликка юборинглар, бузиш мумкин эмаслиги бўйича "МAСТЕР КЛAСС" ўтишда Яккабоғликларда тажриба борда...

© Отабек Артиков

каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
​​Алишер Усмонов ажратган маблағ сув тошқинидан жабр кўрган сирдарёликларга тарқатиладиган бўлди. Маблағлар Рамазон ҳайитига қадар тарқатилиши кутилмоқда. Бунга қўшимча тарзда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ажратилаётган маблағлар ҳам жабрланган аҳоли учун очилган пластик карталарга ташлаб берилади. Бу ҳақда президент видеоселекторидан иқтибос келтираётган KunUz нашри хабар бермоқда.

Президент йиғилиш давомида мутасаддиларга аҳоли учун қуриладиган уйлар сифати ва муддати борасида ҳам алоҳида топшириқ берган.

“Уй қурилишини бир йилга чўзманглар, барча жабр кўрган инсонлар икки ойда янги, ҳовлисига райҳон ва мевали дарахтлар экиладиган сифатли уйларга кўчиб ўтиши керак”, деган Шавкат Мирзиёев.

Топшириқ бўйича 14 майдан бошлаб вилоят ҳудудида қурилиш ишлари бошланади.

Яқин кунларда президент Сирдарё вилоятига бориши кутилмоқда.


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
👍1
Қайсидир сув тўғонини қурилиши, таниш эмасми?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
👍1
Қоида бузганлиги учун ўз талонини тешган ЙПХ ходимини биламан...

ИИБда ишлайдиган бир оғайним "-барча соҳани гапирасан, лекин биз ҳақимизда гапирмайсан ёки бизни ёмон кўрасанми?" деяверади.
Aслида мен ҳеч бир соҳани ёмон кўрмайман.
Хуллас бугун ИИБ ходимлари ҳақида гапиришга қарор қилдим:
Бу тизимдаги баъзи ходимлар туфайли бутун тизимдан нафратланадиган оддий фуқаролар ҳам талайгина, аммо ҳеч бир соҳа буткул ёмон ёки буткул аъло даражада бўлмайди.
Ҳатто энг кўп танқид ва норозиликларга учрайдиган депутатлар оламида ҳам Расул Кушербаев каби халқнинг любимчиклари топилади.
ИИБ ва бошқа соҳаларда ҳам ўз касбининг фидоийлари бор албатта, масалан йўл қоидасини бузиб қўйганлиги учун, ўз талонини тешган ЙПХ ходимини биламан, ишониш қийина?

Карантин бошланган ва назорат кучайтирилган вақтда кўчада ҳатто велосипед ҳаракатлари тўхтатилган бир пайтда қўлида оғир юк билан келаётган отахон-онахонларни ўз хизмат машинасида манзилига ҳеч бир шахсий манфаатcиз олиб бориб қўйган МИЛИЦИЯ ва ГВАРДИЯ ходимларига шахсан гувоҳман.

Бир гал мени ҳам бир капитан унвонидаги ходим ўз машинасида манзилимгача савоб учун олиб кетди.

Яхши ва фидойи ходим ҳар бир соҳада бор, ёмони ҳам.
Қайси соҳани айта оласиз умуман мукаммал шахслар ишлайди деб.
У хоҳ илм-фан, хоҳ тиббиёт ёки таълим соҳасими ёкида бошқа соҳа бўлмасин ҳар бирида яхши ва ёмон ходим топилади.
Сизга ёмонлик қилган бирор соҳа вакили учун барчасидан нафратланиш менимча нотўғри.
Менга ҳам ёмонлик қилган ИИБ ходимлари бўлган, аммо бу учун яхшиларига ҳам кўз юмиб кетсам инсонийлик бўлмас.

Мен бирор-бир соҳага нафрат билан қараш ёки уларга пахта қўйиш фикридан йироқман, соҳанинг ёмони бўлмайди шунчаки ўша соҳада ўз ўрнини билмайдиганлар бўлади!

© Отабек Артиков

каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
​​Миллатчилик юртни вайрон қилади.
Сизнинг Кушербаевни миллатига эътирозингиз бўлса, демак Самарқанддаги Тожик ва Эрон миллатига мансуб, Қашқадарёдаги Туркман ва Aраблар, Сирдарёдаги Қозоқлар, Тошкент вилоятидаги Қирғиз ва Қорақалпоқлар, Бухородаги Tурк ва Яҳудийлар ва ҳоказо миллатлар ҳам давлат ишида ишламаслиги керак эканда?.
Ўзбекистонни пойдеворини фақат ўзбеклар қўймаган, барча миллатлар бир халқ бўлиб бирлашгани учун ҳам бир давлат бўлдик, фашистик кайфиятни тарқатинг бўлмаса миллатлар аро низони калтаги остида тўнғиз қопасизлар...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Мушукларни ҳақини ҳам ейишибди😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Бир замонлар яқин қариндошлар қиз - ўғил фарзандлари аралаш бўлиб, ҳовлидаги катта кроватда ёнма-ён уxлаб, бир-бирига ёмон кўз билан қарамасдан улғайган миллат эдик, ҳозир эса ака ва сингилни бирга ёлғиз қолдириб бўлмайдиган даражага келиб қолдик!..

©Отабек Артиков


каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Жириновский депутатлар "тўдасини" 2 бараварга қисқартиришни таклиф этибди.
Унинг таъкидлашича уларнинг (депутатларнинг) аксарияти олаётган катта маошига лойиқ эмас ва бу йўл билан у бесамар кетаётган пулларни тежаш мумкин демоқда.
Жириновский тағони оқлеман и дуо қиламен...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Тармоқларда ўзини-ўзи мақтаб пост ёзиб, унга ўзи лайк босган депутат амаки сайловларда ҳам ўзига-ўзи овоз бериб ғолиб бўлган бўлса керак.
Депутатлик фаолияти давомида ҳам ўз муаммоларини тинглаб, уларга ечим излаб, ўз-ўзи билан ишлаб ўз муаммосини ўзи ечиб, кейин "-ўзим зўр депутат эканман қабулимга боргандим, мен билан жуда хушмуомилалик билан гаплашиб муаммоларимни ҳал қилиб берди, ўзимга раҳмат, ўзим яхши одам эканман" деб ўзига ўзи интервью бериб, кейин ўзи ўша интервьюни кўриб қарсак чалиб ўтирса керак...

ЦИРК🤦‍♂!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Макродаги тарвузни нархи тарвуз экилган даладанам катта экан🤦‍♂
Инсоф дегич қизил китобдан жой олган нарсани ҳосилга селитра қилиб сепиб юборишганов😂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Деҳқонобдда қуриладиган сув омборининг ёнгинасида омбор қурилишига алоқадор шахсларнинг 5 йил муддатга яшаши мажбурий қилинсин, ана шунда роса сифатли омбор қурилади ома лекин...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Forwarded from Alimoff
​​Ўқитувчи емай-ичмай 62 йилда сотиб олиши мумкин бўлган машина ҳақида

Қурилиш вазирлиги деган вазирлик бор агар хабарларинг бўлса, шу акалар ҳозирги қийин шароитда вазирлик моддий техника базасини яхшилаш мақсадинда, эл қатори оддий, камтаргина, аммо бир ерга ҳайдаб борса уялмайдиган машина олишмоқчи бўлишибди. Toyota Land Cruiser 200 деган бу машина атиги бир ярим миллиард сўм тураркан холос.

Қурумсоқ молия вазирлигимиз эса уларнинг бу ишларига қаршилик қилмоқчи эмиш. Нега? Бухорода мустаҳкам, шамолда томи учиб кетмайдиган уйларни қурилишида жонбозлик кўрсатган бу акаларимизга битта джип шолпиллаб қоладими? Ўзимизда чиқаётган машиналар ярашмеди бу акаларга. Ҳалиги, баҳайбааат, қоп-қора ва бирор ерга келиб қолса, кўрганларни капалаги учиб кетадиган машинадан ҳайдагилари кепти, рухсат беринглар ҳайдашсин)

Зора, тошқиндан уйлари бузилиб кетган ва ҳозирда нима қилишга боши қотган одамларнинг олдига шунақа даҳшатли машинада бориб ваъда бериб келишса одамлар ишонишар... Раунд!

Каналга уланиш 👉 @nurbekalimov
Alimoff
​​Ўқитувчи емай-ичмай 62 йилда сотиб олиши мумкин бўлган машина ҳақида Қурилиш вазирлиги деган вазирлик бор агар хабарларинг бўлса, шу акалар ҳозирги қийин шароитда вазирлик моддий техника базасини яхшилаш мақсадинда, эл қатори оддий, камтаргина, аммо бир…
Aгар мени қўлимда бўлганида Бухородаги томи учган уйлар, Сардобадаги ЛОЙШУВОҚ тўғон қурилишини назорат қилмаган Қурилиш вазирлигидагиларни 1.5 миллиардлик Land Cruiser эмас велосипед минадиган даражада молиявий аҳволини танг қилиб қўярдим, сифатини Аллоҳ раҳматига олган бундай "ДАБДАЛЕЙШН" ишлар учун энг асосий жавобгарлар аслида шуларку...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
"-Таъмирланадиган уйлар ҳам, янги қуриладиганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади. Одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтиши мумкин бўлади"

© Шавкат Мирзиёев.

Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилибди.
Баракасини берсин👍

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Баъзиларни билиш учун умр етмайди.
Баъзиларни билиш учун эса сония кетмайди...

© Отабек Артиков

каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар моддий манфаат учун лаганбардорлик қилишига ҳақиқатда чидаб бўлмайди.
Мана бу йигит масалан Президентини севгани учун эмас, балки бирорта КОБAЛТ ёки яхшироқ унвондан умидвор бўлгани учун ҳам бу қўшиқни айтганига шубҳам йўқ, чунки карантин мавзуси долзарб мавзу унга Президентни қўшса ҳамма эшитади деб ўйлаганда бу "ақлли".
Зеро юртга, юртбошига муҳаббат ва садоқат кўз-кўз қилинмайди, балки ҳалол меҳнати ва ватанпарварлиги билан исботланади.
Меҳр ухлатилган идеа ва мусиқа билан кўрсатилмайди ўртоқ МАДДОҲ.

Юртбошини тилдан эмас, дилдан қўллаш керак менимча!

Овоз ўлгурам кўрпача экан...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
ХХ-аср ўрталарида AҚШ кўчаларида фоҳишалар бошқа одамлардан ажралиб туриш ва мижоз эътиборини тортиш учун соч ва лабларини ноодатий рангларга бўяй бошлашган; пушти, қизил ва сиёҳранг каби, бу билан улар ҳақиқатда ҳар қандай оломон орасидан ҳам алоҳида ажралиб туришган ҳамда бемалол мижозларни жалб қила олишган.
Бу менимча энг биринчи "ҚОРA ПИAР" бўлган.
Бизнинг давримизга келиб эса кўпчилик интернет орқали "ҚОРA ПИAР" қилишмоқда.
Биттаси мўйловини сариққа бўяйди, бошқаси "Вафше маладес" деб яна бошқаси жонли эфирда шаллақилик қилади, яна кимдир маддоҳлик қиляпти.
Асосий мақсад эса одамлар эътиборига тушиш ва бундан шахсий манфаати учун фойдаланиш, моддий фойда олиш холос

Инсонийлик ўлган жойда шахсий манфаат биринчи даражага чиқади.
Жуда ачинарли...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Сардоба иши бўйича матбуот анжумани бошланибди:
Фожеада айбдор шахслар эса айни дамда...😂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Элон Маск автомобилсозликда яна бир инқилобни тайёрламоқда

Янгиланган "TESLA MODEL 3" оддий автомобиллари нафақат экологик жиҳатдан, балки иқтисодий ва автономияда ҳам рақобатлаша оладиган модел бўлади.

Электр мобилизация кашфиётларидан бири TESLA бренди инқилобий эълонни тайёрламоқда.
Инсайдерларнинг фикрига кўра, май ойи охирида Элон Мaск "TESLA MODEL 3" ва қуввати бир миллион мил (1,6 миллион километр) га етадиган янги турдаги нархи ўта арзон батареянинг ишлаб чиқилишини эълон қилди.

Батареяларни ишлаб чиқариш йил охирида ёки кейинги йил бошида Хитойда бошланади. TESLA ва China CATL ривожлантириш гуруҳининг асосий ютуғи арзон нархлардир. Янги батареялар билан TESLA ички ёниш двигателлари билан ўхшаш синфдаги машиналарга ҳам рақобатлашадиган чўнтакбоп автомобилларни ишлаб чиқишини ҳам режалаштирган.

Aгар "TESLA" жамоаси бу ишни эпласа бу электромобил ишлаб чиқарувчи барча компанияларга қақшатқич зарба бўлади ва уларнинг махсулотлари сотилиши максимал даражада камайиб, акциялари нархи эса аянчли даражада тушиб кетишига олиб келиши мумкин.
Элон Маск ҳақиқатда дунёни ўзгартира оладиган, шу билан бирга бир қанча компаниялар кушандасига ҳам айлана оладиган даражадаги шахс!
(Рус тилидан таржима)

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
#Чунгалла_чунди

Бугунги туғилмай ўлган қўшиқни бу китобга умуман алоқаси йўқ!

(Табрик сифатида ёзилган қўшиқ Youtube тармоғидан ўчирилибди)

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA