Отабек Артиков
36K subscribers
4.53K photos
1.24K videos
6 files
4.81K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Aгар Расул Кушербаев ноҳақлик қурбони бўлса блогерликни ташлайман.
Блогимни расман ёпиб, бирорта ҳам танқидга аралашмай аввалгидек приколлар қўйиб юравераман.
Сўз эркинлиги ва ҳақиқатни эса кўмиб, устидан тупроқ тортаман.

❗️Мени таниганлар билади, гапимда ҳар доим турганман!

© Отабек Артиков

каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда мен билан боғлиқ хабарлар ва видеоматериал муаллифининг мурожаатлари юзасидан қуйидагиларни билдириб ўтмоқчиман.

Янгийўллик тадбиркор видеода баён этган ҳолатлар, ер участкаси билан боғлиқ вазият ва бошқа ишлар бўйича айрим прокуратура масъулларининг менга айблов уюштириш, мажбуран кўрсатма олишга уринишлари ҳақида фуқаролар томонидан менга ҳам мурожаатлар бўлган ва уларни имкон даражасида ўрганганман.

Ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқий бахо бериш, депутат фаолияти, ўзи ва оиласи дахлсизлиги билан боғлиқ кафолатларни тўлиқ таъминлаш юзасидан тегишли юқори идораларга мурожаат қилганман.

Умид қиламанки, барча ҳолатлар ҳеч қандай таъсирларсиз холис ўрганилиб, ҳуқуқий бахо берилади, депутат дахлсизлиги, шаъни ва ишчанлик обрўси таъминланади.

Эслатма учун депутатнинг одамларга, тадбиркорларга ҳуқуқий кўмак бериши, мулоқот қилиши, дўстларга эга бўлиши, халқ дардини эшитиб ҳар қандай вазиятда ҳам фуқароларнинг ёнини олишга уриниши қонунбузарлик бўлиши мумкинмас. Бу фақат айрим нопок шахсларнинг дунёқараши холос.

Бўлаётган ишлардан қаттиқ хафаман.

Барчага эътибор ва маънавий қўллов учун раҳмат!

👉 @deputat_kusherbayev
Сўз эркинлиги нима эди у?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Тўғон ишидан бойиб кетган акалар учун "Сардобадан чиққан миллионер" номли фильм суратга олишни таклиф қиламан!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Охирги воқеаларни эслатиб юборяпти😁

P/S: Ҳиндлар билан ўхшаш томонларимиз ҳам бор экан-а?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
👍1
"Ўшал дамлар" деган қўшиқни сен куйга солиб басталасанггу, лекин бу қўшиқ учун бошқалар Ҳоким тағодан 4000 $ "КАЛБОШ"ни қоқиб кетса ёмонам алам қиларкан.
Калласига "Ё БРЮС ЛИ" деб тепсанг ҳам фойдаси йўқда энди...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
AЁЛ

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида "Жейнов" номли (маъноси Биз келдик дегани, 7-8 асрда араблар истилоси вақтида Сурия ва Уммон араблари шу ерда маҳаллийлашиб кетган) араблар шаҳарчаси бор.
Мана шу шаҳарчада 1941-45 уруш йилларида эри урушга кетиб, қайтиб келмаган ёшгина гўзал жувон бўлган.
Aдашмасам 2 та ўғли билан ёлғиз қолган.
Ёлғиз уни устига гўзал аёллар эса доим нияти бузуқ эркаклар диққат марказида бўлади.
Хуллас буни ўзиники қилишни истайдиган баднафслар кўпаявергач, бу аёл фарзандлари ва ўз тақдири бегона эркаклар қўлида қолмаслиги учун, ўз юзини қараб бўлмас даражада ўз қўллари билан қаттиқ жароҳатлаб чандиқларга тўлдириб ташлаган бу билан ҳеч ким унга яқин йўламаслигига эришган.
Ўзини фарзандлари, ор-номуси ва зино қилмаслик учун бетакрор гўзаллигидан кеча олган ҳамда умрининг охиригача турмуш қурмай фарзандларига ҳам ота ҳам она бўлиб, ўзи тарбиялаган.

P/S: Мана шундай аёлларга ҳайкал қўйсанг арзийди...

© Отабек Артиков

👉@Otabek
👍28🔥4🤣2
Сурхондарёда "БОЗОРНИ БУЗИШ" билан халқни жиғига тегаётган Бойсун тумани ҳокимини Яккабоғ туманига ҳокимликка юборинглар, бузиш мумкин эмаслиги бўйича "МAСТЕР КЛAСС" ўтишда Яккабоғликларда тажриба борда...

© Отабек Артиков

каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
​​Алишер Усмонов ажратган маблағ сув тошқинидан жабр кўрган сирдарёликларга тарқатиладиган бўлди. Маблағлар Рамазон ҳайитига қадар тарқатилиши кутилмоқда. Бунга қўшимча тарзда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ажратилаётган маблағлар ҳам жабрланган аҳоли учун очилган пластик карталарга ташлаб берилади. Бу ҳақда президент видеоселекторидан иқтибос келтираётган KunUz нашри хабар бермоқда.

Президент йиғилиш давомида мутасаддиларга аҳоли учун қуриладиган уйлар сифати ва муддати борасида ҳам алоҳида топшириқ берган.

“Уй қурилишини бир йилга чўзманглар, барча жабр кўрган инсонлар икки ойда янги, ҳовлисига райҳон ва мевали дарахтлар экиладиган сифатли уйларга кўчиб ўтиши керак”, деган Шавкат Мирзиёев.

Топшириқ бўйича 14 майдан бошлаб вилоят ҳудудида қурилиш ишлари бошланади.

Яқин кунларда президент Сирдарё вилоятига бориши кутилмоқда.


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
👍1
Қайсидир сув тўғонини қурилиши, таниш эмасми?

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
👍1
Қоида бузганлиги учун ўз талонини тешган ЙПХ ходимини биламан...

ИИБда ишлайдиган бир оғайним "-барча соҳани гапирасан, лекин биз ҳақимизда гапирмайсан ёки бизни ёмон кўрасанми?" деяверади.
Aслида мен ҳеч бир соҳани ёмон кўрмайман.
Хуллас бугун ИИБ ходимлари ҳақида гапиришга қарор қилдим:
Бу тизимдаги баъзи ходимлар туфайли бутун тизимдан нафратланадиган оддий фуқаролар ҳам талайгина, аммо ҳеч бир соҳа буткул ёмон ёки буткул аъло даражада бўлмайди.
Ҳатто энг кўп танқид ва норозиликларга учрайдиган депутатлар оламида ҳам Расул Кушербаев каби халқнинг любимчиклари топилади.
ИИБ ва бошқа соҳаларда ҳам ўз касбининг фидоийлари бор албатта, масалан йўл қоидасини бузиб қўйганлиги учун, ўз талонини тешган ЙПХ ходимини биламан, ишониш қийина?

Карантин бошланган ва назорат кучайтирилган вақтда кўчада ҳатто велосипед ҳаракатлари тўхтатилган бир пайтда қўлида оғир юк билан келаётган отахон-онахонларни ўз хизмат машинасида манзилига ҳеч бир шахсий манфаатcиз олиб бориб қўйган МИЛИЦИЯ ва ГВАРДИЯ ходимларига шахсан гувоҳман.

Бир гал мени ҳам бир капитан унвонидаги ходим ўз машинасида манзилимгача савоб учун олиб кетди.

Яхши ва фидойи ходим ҳар бир соҳада бор, ёмони ҳам.
Қайси соҳани айта оласиз умуман мукаммал шахслар ишлайди деб.
У хоҳ илм-фан, хоҳ тиббиёт ёки таълим соҳасими ёкида бошқа соҳа бўлмасин ҳар бирида яхши ва ёмон ходим топилади.
Сизга ёмонлик қилган бирор соҳа вакили учун барчасидан нафратланиш менимча нотўғри.
Менга ҳам ёмонлик қилган ИИБ ходимлари бўлган, аммо бу учун яхшиларига ҳам кўз юмиб кетсам инсонийлик бўлмас.

Мен бирор-бир соҳага нафрат билан қараш ёки уларга пахта қўйиш фикридан йироқман, соҳанинг ёмони бўлмайди шунчаки ўша соҳада ўз ўрнини билмайдиганлар бўлади!

© Отабек Артиков

каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
​​Миллатчилик юртни вайрон қилади.
Сизнинг Кушербаевни миллатига эътирозингиз бўлса, демак Самарқанддаги Тожик ва Эрон миллатига мансуб, Қашқадарёдаги Туркман ва Aраблар, Сирдарёдаги Қозоқлар, Тошкент вилоятидаги Қирғиз ва Қорақалпоқлар, Бухородаги Tурк ва Яҳудийлар ва ҳоказо миллатлар ҳам давлат ишида ишламаслиги керак эканда?.
Ўзбекистонни пойдеворини фақат ўзбеклар қўймаган, барча миллатлар бир халқ бўлиб бирлашгани учун ҳам бир давлат бўлдик, фашистик кайфиятни тарқатинг бўлмаса миллатлар аро низони калтаги остида тўнғиз қопасизлар...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Мушукларни ҳақини ҳам ейишибди😁

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Бир замонлар яқин қариндошлар қиз - ўғил фарзандлари аралаш бўлиб, ҳовлидаги катта кроватда ёнма-ён уxлаб, бир-бирига ёмон кўз билан қарамасдан улғайган миллат эдик, ҳозир эса ака ва сингилни бирга ёлғиз қолдириб бўлмайдиган даражага келиб қолдик!..

©Отабек Артиков


каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Жириновский депутатлар "тўдасини" 2 бараварга қисқартиришни таклиф этибди.
Унинг таъкидлашича уларнинг (депутатларнинг) аксарияти олаётган катта маошига лойиқ эмас ва бу йўл билан у бесамар кетаётган пулларни тежаш мумкин демоқда.
Жириновский тағони оқлеман и дуо қиламен...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Тармоқларда ўзини-ўзи мақтаб пост ёзиб, унга ўзи лайк босган депутат амаки сайловларда ҳам ўзига-ўзи овоз бериб ғолиб бўлган бўлса керак.
Депутатлик фаолияти давомида ҳам ўз муаммоларини тинглаб, уларга ечим излаб, ўз-ўзи билан ишлаб ўз муаммосини ўзи ечиб, кейин "-ўзим зўр депутат эканман қабулимга боргандим, мен билан жуда хушмуомилалик билан гаплашиб муаммоларимни ҳал қилиб берди, ўзимга раҳмат, ўзим яхши одам эканман" деб ўзига ўзи интервью бериб, кейин ўзи ўша интервьюни кўриб қарсак чалиб ўтирса керак...

ЦИРК🤦‍♂!

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Макродаги тарвузни нархи тарвуз экилган даладанам катта экан🤦‍♂
Инсоф дегич қизил китобдан жой олган нарсани ҳосилга селитра қилиб сепиб юборишганов😂

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Деҳқонобдда қуриладиган сув омборининг ёнгинасида омбор қурилишига алоқадор шахсларнинг 5 йил муддатга яшаши мажбурий қилинсин, ана шунда роса сифатли омбор қурилади ома лекин...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA
Forwarded from Alimoff
​​Ўқитувчи емай-ичмай 62 йилда сотиб олиши мумкин бўлган машина ҳақида

Қурилиш вазирлиги деган вазирлик бор агар хабарларинг бўлса, шу акалар ҳозирги қийин шароитда вазирлик моддий техника базасини яхшилаш мақсадинда, эл қатори оддий, камтаргина, аммо бир ерга ҳайдаб борса уялмайдиган машина олишмоқчи бўлишибди. Toyota Land Cruiser 200 деган бу машина атиги бир ярим миллиард сўм тураркан холос.

Қурумсоқ молия вазирлигимиз эса уларнинг бу ишларига қаршилик қилмоқчи эмиш. Нега? Бухорода мустаҳкам, шамолда томи учиб кетмайдиган уйларни қурилишида жонбозлик кўрсатган бу акаларимизга битта джип шолпиллаб қоладими? Ўзимизда чиқаётган машиналар ярашмеди бу акаларга. Ҳалиги, баҳайбааат, қоп-қора ва бирор ерга келиб қолса, кўрганларни капалаги учиб кетадиган машинадан ҳайдагилари кепти, рухсат беринглар ҳайдашсин)

Зора, тошқиндан уйлари бузилиб кетган ва ҳозирда нима қилишга боши қотган одамларнинг олдига шунақа даҳшатли машинада бориб ваъда бериб келишса одамлар ишонишар... Раунд!

Каналга уланиш 👉 @nurbekalimov
Alimoff
​​Ўқитувчи емай-ичмай 62 йилда сотиб олиши мумкин бўлган машина ҳақида Қурилиш вазирлиги деган вазирлик бор агар хабарларинг бўлса, шу акалар ҳозирги қийин шароитда вазирлик моддий техника базасини яхшилаш мақсадинда, эл қатори оддий, камтаргина, аммо бир…
Aгар мени қўлимда бўлганида Бухородаги томи учган уйлар, Сардобадаги ЛОЙШУВОҚ тўғон қурилишини назорат қилмаган Қурилиш вазирлигидагиларни 1.5 миллиардлик Land Cruiser эмас велосипед минадиган даражада молиявий аҳволини танг қилиб қўярдим, сифатини Аллоҳ раҳматига олган бундай "ДАБДАЛЕЙШН" ишлар учун энг асосий жавобгарлар аслида шуларку...

«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA