Отабек Артиков
32.2K subscribers
4.93K photos
1.45K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Ўзбекистон бўйича энг кам иш ҳақи оладиган бу Қашқадарё экан, энг кам иш ҳақига қарамай энг кўп гўшт ейдиган ҳам Қашқадарё.

Математика бир чеккада сиқилиб, сигарет чекиб ўтирибди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1😁29920👍12😢12⚡1🔥1💯1🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти марказида ҳам 24/7 хизмат кўрсатувчи кўча ишга тушди.

Вилоят маркази Қарши шаҳридаги "Насаф" кўчасида бир қанча тадбиркорлар фуқароларга 24/7 тизимида хизмат кўрсатувчи объектларни вилоят ҳокимига яқиндан таништиришди.

Вилоят ҳокими бошчилигида масъуллар ушбу кўчада жойлашган аҳолига хизмат кўрсатиш объектларини рамзий маънода очилиш маросимида иштирок этишди.

P.S: Қарши шаҳри ҳам энди расман ухламайдиган шаҳарлар рўйхатига кирди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍67🔥13😁113⚡1👏1🕊11
Отабек Артиков
Шунда молия вазири Президент топшириғини менсимаган бўлиб чиқяптими ёки мен бошқача тушундимми? 🇺🇿@Otabek
Давлат хизматида ойлик иш ҳақи оширилишининг бир қанча муҳим фойдалари бор:
Қуйида уларнинг асосийларини келтираман:

1. Коррупция хавфини камайтириш
• Кам ойлик оладиган хизматчиларда қонуний бўлмаган даромад манбаини излаш эҳтимоли ортади.
• Маош ошса, давлат хизматчиси ўз лавозимидан ноқонуний фойдаланиш эҳтимоли камаяди.

2. Малака ва масъулият ошиши
• Маош яхши бўлса, билимли ва тажрибали мутахассислар давлат хизматини танлашга тайёр бўлади.
• Ишчи ўз ишига жиддий ёндашади, масъулият ҳисси кучаяди.

3. Кадрлар танқислигини бартараф этиш
• Одатда, хусусий сектор кўпроқ тўлайди. Маош ошса, рақобатли муҳит юзага келади.
• Кўпроқ одам давлат хизматига қизиқади.

4. Мотивация ва иш самарадорлигини ошириш
• Одам ўз меҳнати қадрланяпти деб ҳис қилиб, ишга кўпроқ куч ва вақт сарфлайди.
• Бу эса давлат хизматининг самарадорлигига ижобий таъсир қилади.

5. Очиқлик ва ҳалолликка асосланган иш муҳити
• Адолатли маош меҳнат муносабатларида очиқлик ва ишончни таъминлайди.
• Фуқароларга хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади.

6. Ижтимоий барқарорликка ҳисса
• Давлат хизматчилари ҳам жамиятнинг бир қисми. Уларнинг ҳаёти яхшиланса, умумий ижтимоий муҳит ҳам барқарор бўлади.

Манбаа


🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍75😁15🔥7👏32⚡1🕊1
Rasul Kusherbayev
❗️Камбағал оилалар реестрида турган ёшларга бир ойлик армия пулини давлат тўлаб беради
Эй барака топкурлар ана камбағал бўлса 1 йилликка борсин, ватанга хизмат қилсин.
Ўзи шундоғам боқиманда тўлиб кетди, тўловли ҳарбий хизмат бу шароити бор одамлар учун.
Ватанпарварлар камайиб кетаётган бир вақтда ҳеч бўлмаса мана шундайлар 1 йиллик хизмат билан эркаклик бурчини бажарсин.

Бунақа имтиёзлар иродасизларни кўпайтиради, бир кун буни таъсири жуда қаттиқ сезилади, қўйинглар бу каби имтиёзларни...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯126👍48😁17😡9🫡44
Отабек Артиков
Эй барака топкурлар ана камбағал бўлса 1 йилликка борсин, ватанга хизмат қилсин. Ўзи шундоғам боқиманда тўлиб кетди, тўловли ҳарбий хизмат бу шароити бор одамлар учун. Ватанпарварлар камайиб кетаётган бир вақтда ҳеч бўлмаса мана шундайлар 1 йиллик хизмат билан…
Дунёнинг Жанубий Корея, Исроил, Швейцария, Финляндия, Норвегия, Греция, Австрия, Туркия ва Сингапур каби энг ривожланган давлатларида ҳам ҳарбий хизмат мажбурий ва уларда бир ойлик аскарни хизмат пулини давлат тўлаб берадиган бирор ҳолат мавжуд эмас.

Дунё сергак ва ҳарбий ҳаёт мажбурий, шундай экан биз ёшларни ўзи 1 ойлик бўлган хизмат пулини нега тўлаб беришимиз керак?

Рост гап шу.
Дунё нотинч бўлган бир вақтда юртга армия пулини ҳам давлатга тўлатадиган текинтомоқ эмас, юрт учун қўлига қурол ушлай оладиган, ҳарбий ҳаётни кўрган ҳақиқий мард эркаклар керак...


🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2💯208👍85😡21🔥1110😁66😭2
Худо кўрсатмасин, бизда атом бомба ишлаб чиқарилса ўша бомбани ҳам олиб чиқиб сотиб юборадиган очлар бизда албатта топилган бўларди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁158💯60👍8⚡6😢6👏5😡553
Агар сиз мана шундай бочка ортиб олган "LABO" кўрган бўлсангиз, табриклайман демак сиз қишлоқлардан йиғилган сутни қўшни вилоятга олиб кетилаётган жараёнга гувоҳ бўляпсиз.

Энди масалани қизиқ жойига ўтамиз; Жазирама иссиқда, пластик идишларда қўшни вилоятга сутни қандай қилиб ачитмай олиб боришади деган савол туғилади:
Туғилган саволни, киндигини кесиб дояни қўлига тутқазиб, бу сутга палма ёғи қўшиб олиб кетишади дейман.

Палма ёғи аслида зарарли бўлсада у сутни узоқроқ муддат иссиқда сақлаш имконини беради.

❗️Аммо палма ёғи қўшилган сут организм учун ҳазм қилишда оғирроқ бўлиб, айниқса болалар, кекса одамлар ва жигар муаммолари борлар учун хавфли ҳисобланади.

Хўш бу нарсани СЭС ёки бошқа масъул ташкилотлар биладими?
Билса нега 50 даража иссиқда пластик идишда палма ёғи қўшилган сутларни ҳеч ким назорат қилмайди?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍191🔥2215😁1110😢8💯3⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1-августдан ҳокимият ходимлари ойлик иш ҳақи ошади дейишмоқда.
Ошса яхши, ишқилиб 1.5 млн ойликка қийналиб юрган даврларингни унутиб, менсинмай кетмасанг бўлди ҳокимиятдаги дўстим😄

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁122👍11😡54👏1
Энди ҳомиладор талабаларнинг стипендиясига қўшимча пул тўланади

Давлат раҳбари ҳомиладорлар нафақасини минтақавий яшаш минималини 100% гача ошириш бўйича қонун лойиҳасини имзолади.

Амалиёт 1 сентабрдан бошланади.
Ушбу қонун фақат кундузги таълимда ўқувчилар учун амал қилади. Лойиҳа бўлажак оналарни молиявий қўллаб-қувватлашни оширишга қаратилган.


Бу хабарни эшитиб, оилали талабалар ётоқхонага қараб югуриб одам заводни ишга тушуришга шошилманглар, бу бизда эмас Россияда экан😄
Бу қонун Россия президенти Путин томонидан имзоланган😂
Маззами...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁205👍11😢7🤝2
Бир Хитойлик қиз бир вақтда 20 та йигит билан учрашиб юриб, уларни барчасидан совғага айфон олиб, айфонларни ҳаммасини сотиб, уйга тўлов қиворибди ҳорами😄

Шу ҳорами ҳақида видео қивордим😄

👉https://www.instagram.com/reel/DMuHpiSIUAD/?igsh=M3hhM2NldjljY2Rs
2😁129😢8👍5⚡41
Нос жуда заҳарли нарса аммо шу билан бирга фойдали ҳам.

Бир марта таксида орқа ўриндиққа ўтириб қолдим, бир ёқимсиз амаки елкамни хотини билан ётадиган ёстиқ деб ўйладими йўл бўйи уйқусираб бошини елкамга қўйиб асабимга тегаверди, силтаб ташласам яна елкамга келиб ётиб олаверди.

"Шошмай тур" деб ҳайдовчидан чекишга деб нос олволдимда ҳалиги амакини бурнига бир чимдимгина ташлаб юбордим.
Ҳалиги амаки ҳар 30 секундда аксириб йўл бўйи ухламай, постда турган аскардек сергак келди.

Даҳоман бла...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁278😡17🕊6😭6👍4🫡2🔥11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Инцест дело семейное"ми?

Опа-ука эр хотин ролида.
Вояга етмаган болалар 18+ мавзусида видеоларга тушишяпти.
Болаларни ота-оналар ўз фойдаси учун бундай ролларга ўйнашга мажбурлаши ҳам жавобгарликка сабаб бўлади.
Очиқчасига "инцест" тарғиботи.

Андижондаги масъуллар назоратга олар деган умиддаман.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢61😡20🔥18👍9😭9😁3💯33
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учтепа тумани 23-кварталда ҳам дарахтларга қирон келадиганга ўхшайди.

Атрофни ўраб олиб қурилиш бошлашмоқчи.
Булар фақат дарахтли жой кўрса қурилиш қилгиси келади.

Эй барака топкурлар Тошкентни ҳиндистондан фарқи қолмади, ҳавоси заҳарланиб бўлди.
Сизлар бўлса дарахтларни кесиш билан овворасизлар.

Шу дарахтлар таг-туги билан кесилиб кетса ҳеч ҳайрон бўлмайман, тошкентга теккан касал бу-дарахт кесиш.

Бирорта тирик масъул бордир деган яхши гумондаман.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥77👍26😢22😭1
Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига Эъзоза Каримова тайинланиши кутилмоқда экан.

Ҳозирда Эъзоза Гапиржановна Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимида ишлаб келмоқда.

Опа таълимни қутқара олармикан, Ҳилола опа қутқара олмаганди, кузатамиз...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍107😁50😢8😡5🔥3🕊3😭21
Тармоқларда Трамп ва Медведев даҳанаки жанг қилмоқда.
Сизларга ушбу диалогни умумлаштириб беришга ҳаракат қиламан:

14 июль Трамп:
“Агар Россия сентябргача тинчликни амалга оширмаса, жиддий санкциялар ва тарифлар жорий қилинади.”

28 июль Трамп: “Аввалги 50 кунлик муддатни 10–12 кунгача қисқартираяпман — сабримиз тугади.”

28 июль Медведев “Трамп "ултиматум ўйнаяпти" — 50 кун ёки 10. Россия на Исроил, на Эрон эмас. Ҳар янги ултиматум — урушга қўйилган қадам. Уйқучи Жо Байден йўлидан юрманг!”

31 июль Трамп: “Ҳиндистон ва Россиянинг ўлик иқтисодиётлариъ бирга йўқ болади. Медведев — муваффақиятсизликка учраган собиқ президент — у гапираётган гапларига эҳтиёт бўлсин. Яна бир оғиз нотўғри гапирса, у оғир оқибатларга дуч келиши мумкин, У жуда хавфли ҳудудда.”

Дмитрий Медведев:

“Трамп ўзининг шахсий тармоғи Truth тармоғида мен ҳақимда таҳдидли фикрлар ёзибди. Бу тармоқ Россияда тақиқланган.
Агар собиқ Россия президентининг бир неча сўзлари бутун бир АҚШ президентида бунчалик асабий реакция уйғотаётган бўлса, демак, Россия тўғри йўлдан кетмоқда ва ўз йўлидан тўхтамайди.
"Ўлик иқтисодиёт" ҳақидаги гаплар ва "хавфли ҳудудга кириш" бўйича айтилган гапларига келсак – Трамп севимли "Юрадиган мурдалар"(The walking dead) зомби сериалларини эсласин. Балки у ерда "ўлик қўл" қандай хавфли бўлишини тушуниб олар.”
😂(Медведев бу ерда Россия инқирозга юз тутиб бутунлай йўқ бўлиб кетган тақдирда ҳам "Ўлик қўл" ядро тизими бутун дунёга ядровий жавоб бериб, айниқса АҚШни "The walking dead" сериалидаги каби "Қиёмат" кутаётганига шаъма қилган)

P.S: Поп корн ғамлаб, жанжални давомини кузатамиз...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁98👍516🕊2😍2🤝2😢1
Отабек Артиков
Тармоқларда Трамп ва Медведев даҳанаки жанг қилмоқда. Сизларга ушбу диалогни умумлаштириб беришга ҳаракат қиламан: 14 июль Трамп: “Агар Россия сентябргача тинчликни амалга оширмаса, жиддий санкциялар ва тарифлар жорий қилинади.” 28 июль Трамп: “Аввалги…
Россия ва АҚШ расмийлари Трамп ва Медведевнинг интернетдаги кўргазмали жанжаллари аслида ҳар икки давлат учун ҳам фойда келтиради:

АҚШ — дунёдаги энг йирик қурол етказиб берувчи давлат сифатида Lockheed Martin (HIMARS ракета тизими), Raytheon (PATRIOT ракета тизими), Boeing каби компаниялар глобал зўравонлик ва хавотир кучайганда катта фойда кўради.

Ушбу ваҳималар ортидан НАТО давлатлари мудофаа харажатларини каррасига оширади, харажатлар ортиши АҚШ қурол савдосини баттар ривожлантиради.

НАТО давлатлари кўпроқ АҚШ техникаларини сотиб олади (Патриот, F-35 ва бошқалар).
АҚШ геосиёсий шерикларига "ҳимоя" таклиф қилиб, уларга ақл бовар қилмас даражада қурол сотади.

Россия эса у жанжаллар ортидан ўз атрофидагиларга у АҚШга муносиб рақиб эканлигини ва жангдан қўрқмаслигини исботлайди, бу жанжал орқали ҳамкорлари Озарбайжонга ўхшаб бошқа сиёсий ҳамкорлар излаб Россиядан юз буриб кетмаслигига хизмат қилади.

Россиянинг бу жанжалдаги асосий роли "Кучли рақиб" образини қайта тиклаш.
Сўнгги йилларда (айниқса Украинадаги урушдан кейин) Россия глобал миқёсда заифлашаётгандек кўринаётган эди.

АҚШ билан тик қарама-қаршилик ва очиқ риторик можаро Россияни ҳалиям дунёдаги асосий кучлардан бири сифатида кўрсатади.
Бу эса Беларус, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон каби яқин давлатларга шуни англатади: “Россия ҳали ҳам кучли, ундан узоқлашиш ёки бошқа куч марказларига яқинлашиш хавфли.”

Қолаверса бу Россиянинг геосиёсий таъсирни тиклаш ва ички аудиторияни сафарбар қилишга катта рол ўйнайди.
Ички Россия сиёсат учун АҚШ билан “душман” ҳолатидаги конфронтация халқни Россия ҳукумати атрофида бирлаштиради.
Улар ватанни ҳимоя қилиш ҳақидаги гапларни айта бошлашади.

Қолаверса АҚШдан қўрқмайдиган Россия тимсоли Украина томонига руҳий босим ўтказади, уларни музокаралар столига ўтиришга ундайди.

Сиёсат мана шундай нарса, улар бугун сўкишиб, эртага ҳеч нарса бўлмагандек йўлларида давом этишади, аммо ўртада таҳликага тушган давлатлар ўзи билмаган ҳолда уларнинг фойдасига хизмат қилиб қўяди.

Факт шуки Россия ва АҚШ ҳеч қачон урушмайди, ҳозирча албатта.
Улар бошқаларнинг урушга нисбатан қўрқувидан даромад олишади. Даромад учун баъзида шу каби "томоша"лар ҳам уюштириб туришади.


🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥53💯43👏13👍5⚡42
Отабек Артиков
Бу мени пишагим, лақаби "Бобик" (Олапар ёки бўрибосар қўймоқчи эдим узунлик қилди) хуллас у ҳам мен ҳам сичқон ва каламушларга қарши курашамиз... 🇺🇿@Otabek
Манфаат тугаган жойда хиёнат бошланади.

Аввалроқ моно "Бобик" лақабли ҳорами пишакни боқиб олганим ҳақида айтган эдим.
У ночор ва кичкина эди шу сабаб мендан бир қадам ҳам узоқлашмасди.
Қорни тўйиб, сал кучга киргач тишлаб, тирнаб қилиқ кўрсата бошлади.
Унга эътиборни кучайтирганим сари унинг бетамизлиги ва ҳурматсизлиги ошиб борди.

Кейин эса кўчага чиқаман деб инжиқлик қила бошлади, кўчага бир чиқди-ю айниди.
Бошқалар қўлидан емак еб, уларнинг қўлини қумсай бошлади ва ахийри бутунлайга қочиб кетди иплос.

Бу пишак менга баъзи одамларни эслатди, фойданг тегиб турганда сенга ота-онасидан кўра кўпроқ телефон қилиб, фойданг камайиши билан, бегонадек танимай ўтиб кета бошлагани каби.
Бу пишак ҳам шунақа қилди.
Зотдор деб сотишганди, зоти паст экан.
Ҳа майли бу сафар зотдор аристократ пишак оламан, у ҳам баъзи одамлардек қорни тўйиб манфаати тугагунча парвариш қиламан😃
Вафо ҳатто ҳайвонлар орасида ҳам камёб нарса экан.

Алвидо "БОБИК"...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁193👍44😢8🕊8😭5🫡2🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Домлани қўлларидаги соат 50 минг дўллир атрофида дейишмоқда (Rolex Daytona эмиш).
Шахсий бизнеслари бордир балки бирорта муридлари совға қилгандир...

Лекин бунақа соат тақиб, қаноат, сабр-тоқат, фақирликка чидаш ҳақида амрул-маъруф қила кўрманг домла, менга ўхшаган жонидан тўйган бирортаси йиртиқ патинкасини отиши мумкин...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2😁247👍67💯19😡19🔥6😭4⚡1😢1