Отабек Артиков
32.2K subscribers
4.93K photos
1.45K videos
7 files
4.98K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@HypenMusic
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Кўпчиликка тушунтириш керак бўляпти. “Дала четлари” ҳақидаги қонун лойиҳасини айтаяпман. Ҳечким “бор, ҳозироқ экин эк” деб қўлга кетмон тутқазмаяпти. Ҳеч ким “экин экмабсан” дебам жарима солмаяпти.

Ўтган ялпи мажлисда эътироз билдиргач, қонун лойиҳаси анча тузатилди. Буни устига, Президентнинг фармониям бор — 2026 йил 1 июлгача тадбиркорга янги жавобгарлик юклаб бўлмайди.

Қонунни ўзгарган жойлари:

– “Дала четлари” дегани фақат экин экса маҳсулот берадиган, суви бор, шароити бор майдонлар. Тақир ермас.

– Экин экмади деб солинадиган солиқ бутун ергамас, айнан ўша четдаги майдонга тегишли бўлади.

– Энг муҳими: жарима 2026 йил 1 июлдан кейин киритилади. Ҳозирча фақат тушунтириш босқичи.

Фермерга ёрдамам бор: фитосанитария сертификати бепул, кўчат харажатининг ярмини давлат тўлайди, ёрдамчи инспекторларам бўлади.

Шунинг учун қонунга бош оғриқ дебмас, имконият деб қарасагам бўлар?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥30👍155😭44🫡1
Ҳокимликлардаги тайинловлар амалга ошмасидан аввал у ҳақида ОАВга маълумот сиздирадиган энг катта инсайдерлар одатда "ОРГ ОТДЕЛ" бўлади.

Шу сабаб қандайдир ахборот сизиб чиқса биринчи прицелни кимга қаратишни ўзларинг учун билиб олинглар.☝️

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁63👍12😡3👏222🫡1
Отабек Артиков
Ҳокимликлардаги тайинловлар амалга ошмасидан аввал у ҳақида ОАВга маълумот сиздирадиган энг катта инсайдерлар одатда "ОРГ ОТДЕЛ" бўлади. Шу сабаб қандайдир ахборот сизиб чиқса биринчи прицелни кимга қаратишни ўзларинг учун билиб олинглар.☝️ 🇺🇿@Otabek
Любой вилоятдаги бирор орг отдел ОАВга маълумот сиздираяптими ёки йўқми билиш йўли жуда осон;

Любой бирорта туман ҳокими (масалан Шароф Рашидов тумани дейлик)га ёлғондан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёз дейсиз, у ариза ёзади.

У ариза қаноатлантирилмай туриб ариза ёзган ҳоким ишдан кетаётгани ҳақидаги маълумот тармоқларда ва аҳоли орасида "фалончи ҳоким ишдан кетяпти" қабилида "сасий" бошлайди.

Аризани олиб йиртиб ташлайсиз, маълумот сиздирганни эса нима қилишни ўзингиз биласиз...

Идеяга неччи😄

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁98👍2819108🔥1🫡1
Сездингларми катта трассаларда мультирадарлар умуман кўринмаяпти.
Тинчликми?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
56👍2712🕊44💯2🫡22👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2011-йиллар эрга тегяптими ё банан?

Нима қиласанлар тор жойга кенг муаммоларни тиқиб?

"Иншаллаҳ" деган жойини кўриб-ку ҳалол педофилия бўлса керак деб ўйладим.

Қисиб, мактабингда ўқисангчи тор жойга жабр қилмай дейдиган одам йўқ.

P.S: Вояга етмаганларни никоҳ муносабатларига кириши қонунан тақиқланганини эслатиб ўтаман...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁109💯32161483🫡2
AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати
❗️Қашқадарёда ЙПХ ходимлари фуқарони ҳаётини сақлаб қолди

Ижтимоий тармоқларида ЙПХ ходимлари Қарши магистрал каналида чўкаётган одамни қутқарган видеоси тарқалди.
Қашқадарёда ГАИ ходими сувга чўкаётган одамни қутқарибди.

Ростини айтаман агар шу ГАИ ходимини ўрнида бўлганимда шунчаки томоша қилиб турган бўлар эдим, сабаби сузишни билмайман.

Сузишни билган одамлар ҳам чўкаётган одамни қутқаришдек таваккалга қўл урмайди, чунки одатда чўкаётган одам тирик қолиш инстинкти сабаб уни қутқармоқчи бўлган одамга ёпишиб, уни ўзини ҳам ҳалок қилган ҳолатлар ҳаётда кўп учрайди.

Жасорат кўникма эмас у қонда бўлади, аммо қуруқ жасорат билан ҳам иш битмайди сузишни ҳам билиш ва таваккал қила олиш ҳам керак, ГАИ ходимига эса шунчаки респект...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
20🔥141👍63🫡15👏10😁8🏆11
ОАВ жуда катта ёлғончи.

Гўё ғарб ОАВлари АҚШ Украинага ҳарбий кўмак бераётгани ҳақида гапирмоқда.
Бундан мақсад мана АҚШ биз билан деб мақтанишмоқчи.

Аммо Трамп тадбиркор, у Украинага ёрдам бермоқчи эмас, балки баъзи турдаги мудофа қуролларини Европага пулламоқчи.
Чунки Трамп бир нарсани аниқ билади, Россия АҚШдан кўра Европа учун қўрқинчли туш.
Европа Россия Украинадаги урушда ғолиб бўлмаслиги учун ҳар қандай харажатдан қочмаслигини ҳам малла соч Трамп тоға жуда яхши билади.

Шу сабаб марҳамат Украинага қандай қурол керак бўлса сотиб олиб, ёрдам қилаверинглар демоқда.

Ғарб ОАВи эса АҚШнинг тадбиркорлигини олий ҳиммат қилиб кўрсатмоқда.

Дунёни манфаатлар бошқаради, АҚШга уруш қанча чўзилиши ва ким ютиши умуман қизиқ эмас, ундан ким қиммат қуролларни сотиб олиши кўпроқ қизиқ ва муҳим.
Шундай экан бу дунёда ҳеч кимга ишониб бўлмайди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥67💯61👍2617😁73👏22😍1🫡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Sirdaryoda obodonlashtirish brigadasi boshlig‘i qo‘l ostida ishlaydigan ayol nomiga kredit olib hajga bordi” — Erkinjon Turdimov


Авваллари ароқ сотиб ҳажга борса бутилка ҳожи, кўкнори сотиб ҳажга борса бангги ҳожи деб лақаб қўйишган.
Энди бировни номига кредит олиб, ҳажга борган иплосни нима ҳожи деб атайлик?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁143😡28👍9🔥99😭7⚡2🫡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔞Қоқтрирувчи э узр Битирувчи 2025

Бу қайси мактаб ўқувчилари бўлса ҳам жуда аъло баҳоларга ўқигани сезилиб турибди.

Айниқса анави ерга думалаб йиғлаётган қиз мактабдан кетишни истамай, ерга бош уриб йиғламоқда.

Ҳааа синфдошлар мактабни унутиш қийин...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢110😁70😡35104🕊3😭3
Россияни санкциялар билан қўрқитиш - бир мусулмон одамни Рим папасини қарғиши билан қўрқитишга ўхшайди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁292🔥191613💯116🫡4⚡1❤‍🔥1
Шаҳарни ривожлантириш баҳонасида дарахтларни оммавий кесиш — жиноят

Ўзбекистондаги дарахт кесиш мораторийси ҳали ҳам амалда бўлса-да, у айримлар томонидан вақтинча енгиллик сифатида қабул қилиняпти. Мораторий бўлишига қарамай дарахтларни кесадиганлар борлиги ва буни очиқ тан олишдан уялишмаётгани қўрқинчли. Яқинда йирик қурилиш компанияларидан бирининг раҳбари кесилган дарахтлар ўрнига бошқа ерда кўчат экиб ўрнини тўлдириш таклифини берди. Бу таклиф жамоатчиликда жуда катта муҳокама ҳамда эътирозларга сабаб бўляпти.

Жумладан, экопартия депутати Жавлон Абдуллаев ҳам бу масала юзасидан танқидий муносабат берди. Унга кўра, бу каби ёндашув нафақат экологик мувозанатга, балки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида мустаҳкамланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тамойилларига мутлақо зид ҳисобланади.

“Агар ҳар ким дарахтни ўз ҳудудидаги тўсиқ сифатида кўриб, уни кесишни “муқобил экиш” билан алмаштирса, бу – табиатга қарши очиқчасига тажовуз, яъни экологик жиноят саналади”, — деб ёзади у.

Шахсан мен ҳам бу масалани фақат табиат эмас, келажак учун хавф деб биламан. Агар биз ҳозир дарахтларни қурилишга қурбон қилсак, эртанги авлодимизга соғлом муҳит қолмайди.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍90💯2353😢2❤‍🔥1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мен кўпгина давлат ташкилотлари фаолиятидан етарли даражада қониқмайман, аммо Ёшлар ишлари агентлиги бундан мустасно.

Ёшлар барибир ишчан ва креативлигини ҳисобга олсак, улардан кўп нарса кутиш мумкин. Айниқса бу соҳадаги барча ишлар тизимли амалга оширилаётган бўлса.

Ёшлар ишлари Агентлиги Қашқадарё ҳудудий бошқармаси ташкил этган ПРЕСС ТУР давомида фикрим тўғри эканига яна бир бор амин бўлдим.

Ёшларга яхшигина имкониятлар яратилган, бу имкониятдан унумли фойдаланиб, иш ўрни яратиб яхшигина даромад олаётганлари ҳам талайгина. Биз ПРЕСС ТУР давомида бир қанча мана шундай ёшлар билан учрашдик.

Агентлик ҳақида ҳамма ҳар хил фикрда, аммо фикрлар эмас, амаллар гапиради.

Айнан Қашқадарё Ёшлар агентлиги ҳам қуруқ гап билан эмас, амалий ишлар билан "гапирмоқда"...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42🔥11😁1033👏2💯2😢1😍1
Отабек Артиков
Мен кўпгина давлат ташкилотлари фаолиятидан етарли даражада қониқмайман, аммо Ёшлар ишлари агентлиги бундан мустасно. Ёшлар барибир ишчан ва креативлигини ҳисобга олсак, улардан кўп нарса кутиш мумкин. Айниқса бу соҳадаги барча ишлар тизимли амалга оширилаётган…
Ҳа яна бир гап; Ёшлар ишлари Агентлиги Қашқадарё ҳудудий бошқармаси раҳбари Аброр Қосимович давлат хизматчилари орасида мен билан бўйлаша оладиган ҳозирча ягона раҳбар.

Бўйи узун одамлардан эса ёмон одамлар чиқмаган😄

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁95👍286👏33❤‍🔥1🫡1
Кўкдалада нима гап?

Кўпчилик шу саволни берди, аслида батафсил кейинроқ гапирмоқчи эдим, аммо оз бўлса ҳам маълумот бериб кетай.

Биринчидан тармоқларда ваҳима қилингани каби портлаш МЕТАН заправкада содир бўлмади, йўқса жабрланганлар сони кўпроқ бўларди.
Бу метан эмас ГНС, яъни газ баллонларни тўлдириш шахобчаси бўлган.

Кейин ГНС билан ёнма-ён бўлган Ресторан аслида мижози қочиб, савдоси юрмай қолган жой экани, ҳамда тушлик вақтидан кейин бўлгани сабаб мижозлар бўлмагани ва шу сабабли жабрланганлар камлиги ҳам бахтли тасодиф.
Тасавввур қилинг бу тушлик вақтида бўлганида жабрланганлар сони кўпроқ бўларди.

Қолаверса Кўкдала туманида аҳоли водий ёки бошқа ҳудудлар каби зич эмас, жуда тарқоқ яшайди шу сабаб ҳам жабрланганлар сони баъзи ваҳимачилар ваҳима қилаётгани каби кўп эмас.

Аммо нима бўлганда ҳам қурбонлар ва жабрланганлар бор, бу эса одамларга лоқайд бўлмаслик кераклигини уқтираётгандек назаримда.

Кўкдалаликларда бир гап бор; Улар ҳар қандай муаммога нисбатан "Жайлашади, жайлашмаса чойлашади, ана чойдан кейин жайлашмаган иш ҳам жайлашади" деб қўйишади.

Бу гап ҳам аслида бефарқликдан бошқа нарса эмас, ҳар доим ҳамма нарса ҳама "жайлашиб" кетмаслигини баъзи одамлар тушуниб етиши керак.

Шу ўринда Давлатимиз раҳбарига раҳмат, жабрланганларга ўз топшириқлари билан моддий ёрдам кўрсатдилар, аслида компенсацияни зарар етказган томон қоплаб бериши керак, аммо давлат раҳбари бу жараённи кутиб ўтирмай ташаббус кўрсатдилар.

Нима бўлганда ҳам доимо техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинглар. Қонун ва қоидалар бу инсоннинг хавфсизлиги учун ишлаб чиқилган, "жайлашади" қабилида иш кўриш мана шундай оқибатларга олиб келишини унутманглар.

Ҳамма ҳар хил гап гапиради, гапга эмас расмий маълумотларга ишонишни тавсия қиламан.
Бу ҳодиса юзасидан ҳали батафсил гаплашамиз.
Тинчлик ва соғлик бўлаверсин...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68🔥18😢126🤝33🫡2🕊11
📣 Сиёсий мавзуларга қизиқасизми?

❓Ёки ўзингизни турли қизиқарли мавзуларни қамраб олган, тайёр аудиторияга эга блог каналингиз бўлишини истайсизми?

🎯 Унда ҳозироқ тайёр аудиторияга эга блог каналига эга бўлиш имконини қўлдан бой берманг!

👇 Қуйидаги тайёр сиёсий блог каналлари сотувда:

1️⃣ @demokratuzb – "Олдинга фақат эришиб бўладиган мақсадларни қўй"

2️⃣ @molxonauzb – "Ҳақиқат изидан ёлғиз юришдан қўрқиб, кўпчилик билан бирга адашишни ўзига эп кўрмайдиган, гонзо-журналистикаси услубида ёзадиган чўпон йигитининг блог саҳифаси"

🔗 Instagram профили ҳам бор!

3️⃣ @adolatuzb – "Бир соатлик адолатли ҳукм — қирқ йиллик ибодатга тенгдир."

📌 Каналларнинг устуворлик тарафлари:

✔️ Тайёр контент ва тарғиб этилган канал
✔️ Энг муҳим — ўз контентингиз билан мустақил иш бошлаш имконияти
✔️ Мавзулар долзарб, аудитория қизиқувчан!

✍️Батафсил маълумот ва сотиб олиш бўйича мурожаат учун: @adolatuzb_bot
👍12🔥4😢2🫡1
Кўпчилик Покаҳонтас номини 1995-йилда чиққан Дисней мультфильми орқали билади.
Бу мультфильмда у жасур, табиатсевар ва Жон Смитга ошиқ бўлган гўзал ҳинду қиз сифатида тасвирланади. Лекин, бу воқеалар ҳақиқатдан анча йироқ.

Мультфильмда Покаҳонтас ўсмир ёшда (18-20 ёшларда) кўрсатилган.
У Жон Смит билан севишган қиз сифатида тасвирланган.
Мультфильм романтика ва гўзаллик билан бойитилган.

Аммо тарихий ҳақиқат шуки Покаҳонтас аслида 1596-йилда туғилган ва 1617-йилда 21 ёшида касалликдан вафот этган.

Унинг ҳақиқий исми Матоака бўлган, Покаҳонтас эса лақаби бўлиб, “Шаддод қиз” деган маънони англатади.

Ҳақиқат шуки Покаҳонтас Жон Смит билан учрашганида у атиги 10–12 ёшда бўлган, улар орасида севги-мевги ёки умуман романтик муносабат бўлмаган.

Покаҳонтас аслида Жон Ролфе исмли бир инглизга мажбуран эрга теккан, уни инглиз аскарлари зўрлаб келгани ҳақида ҳам фикрлар бор, аммо бу расмий манбааларда тилга олинмаган.

Покаҳонтас Жон Рофле билан турмуш қургандан кейин мажбуран христианликни қабул қилган дейишади.

Покаҳонтас ҳаётининг сўнгги йилларини Англияда ўтказган ва у ерда 21 ёшида оғир касалликдан вафот этган.

Мен нима демоқчиман Дисней жонлантирган Покаҳонтас образини гўзаллик, муҳаббат ва унинг табиатга муҳаббати орқали машҳур қилган, унинг озодлик учун курашган миллий қаҳрамон сифатида гавдалантирган бўлса-да, унинг ҳақиқий ҳаёти кўпроқ сиёсий босим, диний асимилация ва фожиавий ниҳоя билан якунланган.
Мультфильм қизиқарли бўлиши мумкин, аммо у тарихий ҳақиқат эмас.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥76👍58😢2112🕊22⚡1👏1🤝11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяҳу отравления бўлиб, кабинетини ҳожатхонага кўчириб, бумага билан марафончасига югуриб юрганмуш.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁143👏11👍104❤‍🔥1
"Ака мана бу хабарни чиқариб беринг" "ака мана бу ерда бир иш қилгандик ёритиб беринг" деб ҳар куни камида 3-4 киши ёзади.

Эй барака топкурлар мен бечора ялангаёқ шу каналдаги тижорий ҳамкорлик ортидан кун кўраман.

У рекламами, тарғибот постими, қилган ишларингизни пиарими фарқи йўқ, тўловини қилиб чиқартираверинглар.
24/7 исталган вақтда чиқариб беравераман.


Аммо текин деган жойига мен эшикни ёпиб, телефонни без звук қилиб ухлаб ётган бўламан.

Бизда фақат фуқароларни мурожаатлари ва хайрияларгина бепул, теппа текин.

Аммо сизга пиар ёки тарғибот керакми марҳамат тижорий ҳамкорлик орқали босаверамиз бот орқали алоқага чиқсанглар бўлади.

Ишонаманки мени тўғри тушунасизлар, қўрқитиб шартнома қил, пул бер, обуна бўл деб баъзиларга ўхшаб иш тутмайман, аммо текинга ҳам ёрита олмайман.

Пул бу мотивация, мотивациясиз ишлаб бўлмайди ахир рака топкурлар...😄

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍161😁56💯3431
Миллий тикланиш ПИВО ФЕСТИВАЛни гапириб бутилкани қарғишига қолгунча, шаҳарлардаги никел трубачага қизларни ўйнатайдурғон истириптиз клубларни гапирсин.

Нима халқ пивани бошқа вақт ичмай журиппа?
Энангди эмгур пива жанвар иссиғда қурт минан пизнес кетадида ома лекин. (Мен умуман ичмайман а так)

Ҳурматли Миллий тикланиш партияси, пиво ичиб думалаб юрган баъзи алкашларни руҳи урмасидан ундай гап сўзлар қилмангизлар, яхшиси духларинг етса, жа миллатни ўйласанглар ўша истириптиз клубларни ҳам бир гапирингларчи биз яғир-ялангоёқлар кирмаган бўлсак ҳам эшитиб бир маза қилайик.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4😁178💯22👍16🔥1010😭2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биздаги кўпгина соҳалар ҳам мана шу "DOGGY STYLE" (Кучукча услуб)да ишлайди.
Суягини бер ва жағини ёп...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁163😢29💯20👍7😭3