Отабек Артиков
36.3K subscribers
4.53K photos
1.24K videos
6 files
4.81K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
9/11 бу янги ўзбек футболининг рамзига айланса ҳам ажаб эмас.

Футболимизга коррупцияни ҳамда баъзи паразит блогерларни аралаштирмасак мана шунақа ютаверамиз.

Йигитларга ғалаба муборак, бугун арабларга на ҳакам, на ўз майдони ва ҳатто яратган ҳам ёрдам бермади.
Тангри ҳам меҳнаткашларни қўллайди, меҳнат қилишдан тўхтаманглар йигитлар...🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥270👍124🏆19💯13🫡5🤣3😭1
Нега четдан (онлайн магазинлар вAliexpress, ошқOZON, вAlibabaЙ) маҳсулот келтиришга бож жорий қилинди деб сўраётганлар ахир юртимзидаги "МайизМаркет", "ТуршакТезкор" каби онлайн магазинларни ҳам бола-чақаси бор.

Монопол демайману монови мол деб қўя қоламанда энди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣210👍28💯25😁5🔥3😭1
Ўйлашимча?
Ўтган хафта қахрамонлари қамалибди.

Гиёҳванд модда истеъмол қилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Gentra'нинг уч йўловчиси майда безорилик ва ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармасликда айбланди. Суд қарори билан уларнинг ҳар бирига 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланибди.
"Котта болларнинг майда безорилиги ёхуд бой жиноят қилса хато, камбағал хато қилса жиноят" дрАМмаси

Гиёҳванд моддаси истеъмол қилиш, 30 га яқин автомобилларга зарар етказиш, ЙҲХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, фуқаролар ҳаёти ва мулкини хавф остига қўйиш майда безорилик экан.

P.S: Ҳа Адолат опани думбасига "ммм жоним" деб шаппатласамда тирс-тирс.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣99💯24👍17😁6🔥1😭1
Отабек Артиков
"Котта болларнинг майда безорилиги ёхуд бой жиноят қилса хато, камбағал хато қилса жиноят" дрАМмаси Гиёҳванд моддаси истеъмол қилиш, 30 га яқин автомобилларга зарар етказиш, ЙҲХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, фуқаролар ҳаёти ва мулкини хавф…
Бу Фемида (Адолат опа) казо-казолар постаянкаси, яъни ўйнашчаси ҳисобланади.

Опани кўзи бежизга боғланмаган, орқадан келиб пули борлар иттариб кетганда опа "Кўрмадим, билмадим" дейиши учун.

Ишқилиб кимни пули бўлса опани оёғини антенна қилиб қоқаверади.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣230💯43😁21😭13👍12🕊5
Рим етим қолди, вой отам эй...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣182😭26👍9🙏5🕊4👏3🫡1
Rasul Kusherbayev
❗️Тошкентда судя маст ҳолда машина ўғирлагани айтилмоқда.

Судялар олий кенгаши текширув бошланганини, ҳолатга аниқлик киритилиб, тегишли чоралар кўрилишини билдирди.
Ота-онаси боласини ўқитиб ҚОЗИ қилмоқчи эди, нимадир хато кетиб боласи ҚЎЗИ бўлди.

Энди бу ҚЎЗИни олтин мўйнасини олиш учун биғиллатишади...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣151😁17👍11💯6🤝3🏆1😭1
Кечагина Осиё чемпиони бўлган ёш футболчиларимизни ошга, қанақадир расмий-норасмий тадбирларга; "Момо оши", "Биби мушкул", "Келин кўрди", "Юз очди", "Келин тешди", "Парда текширди", "Куёв тепди" каби бемазадан-бемаза тадбирларга чақирманглар илтимос.

Шу ёшларни тинч қўйинглар ҳеч бўлмаса.
Ўссин, излансин, жаҳон чемпионлари бўлишсин.
Шуларни безовта қилганингни ома сезиб қолсам малла гамажимни кийиб икки юзталик бетингга шпагат қилиб тепаман...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣250👍92💯36🔥8👏4🕊2
Отабек Артиков
Анжан шаҳар ҳокими ишдан кетди дейишяпти. Анави Бандлик раҳбари чаккан зормандани тутуни ҳокимни учириб кетдими дейман... 🇺🇿@Otabek
Андижон шаҳар бандлик бўлими бошлиғи "Космонавт Гагарин" братни тутатгaн даҳмазасини тутуни Андижон вилоят бандлик бошқармаси раҳбарини ҳам учириб кетган кўринади.

Бу ҳайдарни тутуни жуда бир палакат тутун чиқдида, анча одамни курсисини бошини еди...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣133👍25🔥4🕊4
Отабек Артиков
Рим етим қолди, вой отам эй... 🇺🇿@Otabek
Сен етим эмассан тинчлан жигаРИМ

Моно "Пицца бола" исмли амақи Рим папаси бўлиши мумкин экан.
Исмини такрорлайман деб тилим жингалак бўлиб қоляпти.
Турувди қара...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣128👍15🔥4🕊1
Бир чала блогерлар жамоаси пайдо бўлганди.
Кимдандир сотиб олинган ютюб канал ҳамда бир дунё сохта аккаунтлар билан сунъий семиртирилган телеграм канал қилиб, мурожаат келди деб ташкилотларга бориб, мурожаат баҳонасида "шантаж" қилиб, қўрқитиб пул ишлаб юришган эди.
Ўша соққачилар пул билан қўлга тушишибди.

Ҳар доим айтаман, мақсад халқ дарди эмас, халқуминг дарди бўлса, охирги манзилинг аниқ зиндондаги тараканлар билан дардлашиш бўлади.

Сўз халқ манфаати учун ишласа номинг чиқади, ўз манфаатинг учун ишласа @минг чиқади. АУФ☝️..

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣200👍54🔥15💯8🕊2
Қиёмат эмиш😄

Мана бу яғир қўлёзма 1595-йилги “Lignum Vitae” (“Ҳаёт дарахти”) китобидан олинган. Бу саҳифада машҳур “Малахия башорати” (“Prophecies of the Popes”) деб аталадиган бўлимда айтилишича 112чи Рим папаси ўлимидан кейин қиёмат бошланар экан.
Кеча ўлган Рим папаси айнан 112 чиси эди.

Лекин ҳали осмондан комета тушиб, ер қаридан Трансформер ёки Кинг Конглар чиқмади.

Бу ҳар балога ишониб кетавермаслик кераклигидан далолат.

Бугун ёки эртага (борингки шу ой ичида) қиёмат бўлмаслиги ҳақида баҳс ўйнашга тайёрман, келинглар 100 минг дўллирдан баҳс ўйнаймиз.
Агар қиёмат бўлмаса сизлар менга 100 минг дўллир берасизлар, мободо бугун ёки эртага қиёмат бўлиб қолса майли мен сизларга 100 минг дўллирни штирлатиб санайман.
Ўйнаймизми?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣251😁36👍13💯9🔥5😭3🕊2👏1
Отабек Артиков
Менда бир таклиф бор:
Ўз тўйини ихчам ва дабдабаларсиз, камхарж ташкил этган оила вакиллари учун қандайдир рағбатлантирадиган лойиҳани йўлга қўйиш керак.
Бир неча ой аввал тўйларни ихчамлаштириш ҳақида берган таклифим Президентгача етиб борган кўринади.
Тўйларни дабдабали қилганларга чора кўрилар экан.
Камчиқим тўй эгалари эса худди мен истагандек рағбатлантирилар экан.
Мен ўзи ёмон нарса таклиф қилмайманда😄

Тўй қиламан деб қарзга ботманглар, ўша дабдабани пулига фарзандингиз келажагини қурсин.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍219🔥30❤‍🔥7😭2🤝1🫡1
Эртага велосипедсиз кун экан.
Шу муносабат билан барча раҳбарларга хизмат машинасини ишхонасини ёнига қўйиб, мошинадан ишгача пиёда келишини сўраймиз.

Барибир уйдан ишхонагача велосипед ёки автобусда келишларингга 2 га кирган эртакка ишонадиган жияним ҳам ишонмайди.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁144🤣38💯19👍8🕊4
Отабек Артиков
Бир неча ой аввал тўйларни ихчамлаштириш ҳақида берган таклифим Президентгача етиб борган кўринади. Тўйларни дабдабали қилганларга чора кўрилар экан. Камчиқим тўй эгалари эса худди мен истагандек рағбатлантирилар экан. Мен ўзи ёмон нарса таклиф қилмайманда😄
Тўйларни камроқ одам билан ўтказиш учун энг аввало тўйхоналарни назоратга олиш керак.

Чунки аввал бир тўйларни ихчамлаштириш бошланганида тўйхона эгалари 100 кишига ҳам 500 кишига ҳам бир хил нарх белгилаб қўйишганди.
Балки ростдан ишчи, электр нархи уларга қопламаса керак яна билмадим?

Мана шу томонларини жиддий назорат қилиш керак, ресторан 100 киши учун қиммат нарх айтмаса ва 100 кишидан ортиқ одамни киритолмайман деса ҳеч ким 200 одам чақирмайди.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍152🔥6🕊4💯4😭3
"Бободеҳқон" ўзбегим...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣162🕊9👍8😭8🔥4🙏2😍1
"UzAM" сотилар экан.
Кимдир сотиб олиб, ўрнига картошка экиб юборсине...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣272💯27😁16😭6🤝4👍2🔥2🏆2🕊1
Мотамсаро она ҳайкали пойида русча тугул умуман инглизча ёзув нега керак ўзи?

Урушга кетиб қайтмаган аждодларимиз инглиз бўлмаганку, инглизчасини ҳам ўчириб, ҳамма жойда тўлиқ ўзбекча қилиб чиқиш керак, ана шунда бошқалар минғирлашга сабаб топилмайди.

Нега Лавров русча ёзилмаганига аралашди деб эмас, нега инглизча ёзилди деб савол қўйиш керак.
Ўшанда Лавровийси ҳам пиёзи ҳам аралашолмайди.

Лекин биздаги иккиюзламачиларга баҳона тайёр, инглиз тили дунё тили шу учун ёзилган дейишади.
Унда дунё тили бўлган Испан, араб ва хитой тилларида ҳам ёзайлик мантиқан тўғри бўлади.

Лекин бизда давлат тили бор, шундай экан дунё тили деган баҳона кетмайди.


Хўш Иккинчи жаҳон урушида биз инглизлар билан бир сафда туриб жанг қилмаган бўлсак бизга инглизча ёзув нега керак, нафуй керак?

Тил мана шундай ҳимоя қилинади аслида фаоллар.
Давлат тили ўзбек тилими, ҳамма жойда шу нарсалар фақат ўзбек тилида бўлиши керак аслида.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍201💯29🔥15🤣10👏2🕊21❤‍🔥1😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Она тили аттестацияси машмашалари.

Тест жараёни онлайн транслация бўлиши керак бўлган бир вақтда жонли эфирда тест жараёнида дeб кўрсатилган ўқитувчи аслида ташқарида бўлгани айтилмоқда.
Шу сабаб ўқитувчилар аттестация жараёнларида таниш-билишчилик ҳолатига йўл қўйилган деб даъво қилишмоқда.
Шунда онлайн эфир соҳта бўлганми, нега жонли эфирда аттестация жараёнида деб кўрсатилаётган одам ташқарида юрибди бу жуда қизиқ ва тушунарсиз.

Тестларни аҳволига эса маймунлар банан отиб йиғлаган, 90 фоиз ўқитувчи аттестациялардан йиқилгани айтилмоқда.

Вазирлик нима дейиши қизиқ...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍121😁45🤣35😭28💯7👏2🕊2🏆21
Отабек Артиков
Она тили аттестацияси машмашалари. Тест жараёни онлайн транслация бўлиши керак бўлган бир вақтда жонли эфирда тест жараёнида дeб кўрсатилган ўқитувчи аслида ташқарида бўлгани айтилмоқда. Шу сабаб ўқитувчилар аттестация жараёнларида таниш-билишчилик ҳолатига…
Аттестация жараёнида мана бу ўқитувчи қандай қилиб бемалол смартфондан фойдаланиб ўтирганини ўзи аттестациялар қандай даражада бўлгани ҳақида етарлича хулоса беради.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍105😭50🤣28🕊52🔥1