ОНАЛАР КАНАЛИ _N1
119K subscribers
22K photos
12.6K videos
379 files
35.3K links
Онаси борлар ҳеч қачон қаримайдилар!!!!

Реклама учун @DONOona

@Onalar_Kanali_Ayollar_Hikoyalar
Хамкор @mebellarolami
Админ @L1DERUZ
Табрик учун _ @Mayorsha


Оналар - ҳаёт кўпригидирлар. Оналарни эъзозланг!

Онаси борлар ҳеч қачон қаримайдилар!!!!
Download Telegram
#ибрат

• Балоғатга етган ўғил-қизларни муносиб жойи чиқса, тезроқ уйлантириш, узатиш керак. Тўй, яна қандайдир тайёргарликлар баҳона бўлмаслиги керак.
• Болалар ибодатли, иффатли бўлса, ҳали жим-ку деб, бунга хотиржам бўлиб қолиш керак эмас. Атрофда иффат "ўғрилари" мингта бугун. Телефон, телевизор, қўшиқларда эҳтиросни қўзғовчи нарсалар сон мингта. Ҳар қанча ибодатли бўлса ҳам нафс бор, шаҳват бор. Улар табиий ғариза-ку. Гап-сўз, панду насиҳат билан босилмайди.
• Агар ўзлари никоҳни истаётганини айтса, унда умуман кечиктириш керак эмас. Баъзилар қарши ҳам бўлади, ҳали ёшсан, ўқи, ишла... деб.
• Ёш бўлса "уйлангиси" келармиди?!!
• Агар шу арзимас тўсиқлар сабабли бола зинога юрса, ота-она дохил ҳар бир масъул гуноҳига шерик бўлади. Кейин иснодини ҳам бир умр кўтариб юради.
• Энди ибодатсиз бўлса, унда тушунтиришга ҳожат йўқ.
• Болаларнинг ўзлари очиқ йўқ десалар яна бошқа масала.
• Хуллас, зино учун ҳамма шароит муҳайё замонда болаларни эҳтиёт қилиш керак.

✍️ Икром Шариф

Каналимиздан узоклашманг👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Япония ривожининг оддий сирлари

1. Японияда бошланғич синфларга токи олтинчи синфгача "Ахлоқ томон йўл" дастури остида дарс ўтишар экан. Бунда ўқувчилар фақат ахлоқ ва кишилар билан муомалани ўрганишар экан.

2. Биринчи синфдан учинчи синфгача имтиҳон бўлмас экан. Чунки бу вақтда мақсад тарбия қилиш, тушунчаларни ундириш ва шахсиятни шакллантириш бўлар экан.

3. Японлар бой бўлишига қарамасдан уларда хизматкорлар йўқ экан. Уй ва болаларга ота-она масъул экан.

4. Япон ўқувчилари устозлари билан бирга хар куни 25 дақиқа мактабни тозалаш билан шуғулланишар экан. Бу уларни тозаликка ҳарис бўлиб, камтарин бўлиб ўсишларига ёрдам берар экан.

5. Япон ўқувчилари мактабга ўзлари билан зарарсизлантирилган тиш чўткасини олиб боришар экан. Овқатдан сўнг тишларини ювишар экан. Улар ёшликдан саломатликларига эътиборли бўлишга кўниктирилар экан.

6. Мактаб мудирлари ўқувчилардан ярим соат олдин овқатланишар экан. Бу билан овқат болаларга зарар берадими йўқми, шуни аниқлаб беришар экан. Улар ўқувчиларни Япония келажаги деб билишар, уларни ҳимоя қилиш лозим деб эътиқод қилишар экан.

7. Японияда фаррошларни "саломатлик муҳандислари" дейишар экан. Улар 5000 дан 8000 долларгача маош олишар экан. Уларни ишга олишдан олдин ёзма ва оғзаки имтиҳондан ўтказишар экан.

8. Японияда поезднинг кечикиш ўлчами йилида 7 сония экан. Улар учун вақт жуда қийматли экан. Сония ва дақиқаларга ўта диққатли экан улар.

Каналимиздан узоклашманг👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
#ибрат

Хотин бўлиш қийин эмас!

Қийини
— эрнинг жахли чиққанида битта гапдан қолиб, гап қайтармасликдир;
Қийини — қорни оч келганида, ярим кечаси бўлса хам, туриб овқатини олдига қўйишдир;
Қийини — ачитиб, кесатиб олишнинг ўрни келганида, уни ранжитмаслик учун тилни тия билиш, уни аяй олишдир;
Қийини — унинг хам ўз шахсий худуди борлигини тан олиш, унга дахл қилмасликдир;
Қийини — хаёт ташвишларидан чарчаб, аламини сиздан олганида, уни тўғри тушуниш, хафа бўлавермасликдир;
Қийини — кайфиятингиз яхши бўладими ёки ёмон, кўчадан кириб келганида уни илжайиб кутиб олишдир;
Қийини — баъзида хафа қилиб, ранжитса-да, заққига самимий дуолар қила билишдир.
Қийини — қанчалик қизиқ ва сирли туюлса хам, телефонини очиб, ичини титмасликдир;
Қийини — нафсга ёқмаса хам, итоат қилиш, бўйсуна олишдир;
Қийини — айблари, камчиликлари бўлса-да, болаларга отасини дунёдаги энг яхши инсон деб кўрсата билишдир...

Каналимиздан узоклашманг👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
#ибрат

Биз ҳаётдан, сўраган нарсамизни оламиз...


• Сиз ҳаёт гўзал эканлигига ишонсангиз, у янада гўзаллашади.
• Сиз уни даҳшатли деб ҳисобласангиз, у даҳшатли бўлиб бораверади.
• Агар сиз чиқиш йўли йўқлигига ишонсангиз, чиқиш йўлини топа олмайсиз.
• Агар чиқиш йўли борлигига ишонсангиз, албатта, кўрасиз.
• Сиз муаммони кутмоқдасиз — у, албатта, келади.
• Сиз касал бўлишдан қўрқсангиз, касал бўласиз.
• Сиз муваффақиятга ишонасиз — сиз уни яратасиз. Сиз бахтни кутмоқдасиз — демак, у тез орада эшигингизни тақиллатиб келади.
• Шундай экан, фикрларимизри тўғри килайлик, шунда имконият эшиклари ўз-ўзидан очилаётганига гувоҳ буламиз.

Каналимиздан узоклашманг👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Ниҳоятда таъсирли ролик! Ўзингизни йиғидан тия олмайсиз!

Ҳаётимиз ҳам аслида шундай: баъзида яхшилик қилмоқчи бўлганларни тушунмаймиз.

Тушуниб етганимизда эса кеч бўлади...

Каналимиздан узоклашманг👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
#ибрат

Ҳикоя қилишларича, бир аёл тушида бир одамни заҳарли илон чақиб, ўлдирганини кўрди. Бу туш аёлни жуда қўрқитди. Тонг отгач, аёл ўша тушида кўрган одамнинг уйига бориб, кўрган тушини унинг ўзига айтиб берди. Ундан эҳтиёт бўлишни, хушёрроқ бўлиб юришни илтимос қилди. Аёл кетгач, ҳалиги одам Аллоҳ учун иккита қўй сўйиб, садақа қилишни назр қилди. Шояд, ўша сўйган қўйлари сабабли халиги қўрқинчли тушнинг хатаридан саломат бўлса.

Ўша куни кечга яқин иккита қўйни сўйиб, қўшнилар ва қариндошларни уйига чақирди. Улар учун шоҳона зиёфат уюштирди. Ҳамма гўштни тарқатиб, ўзида қўйнинг биргина оёғи қолди. Қалбини тўлдирган қўрқув, тинчини бузган безовталик сабабли ўзи ҳали таом ва гўштдан тотиб кўрмаган эди. Бояги оёқни нонга ўради-да, ейиш учун энди оғзига олиб келган ҳам эди, бир қари кампир қўшниси эсига тушиб қолди. У заифлиги ва қарилиги туфайли зиёфатга кела олмаган эди. Бояги киши ўзини маломат қилиб: “Сен у кампирни эсдан чиқарибсан. Мана шу оёқ унинг насибаси бўлади” деди-да, тезда ўша кампирнинг уйига чопди. Бориб, қуй оёғини кампирга тутқазди ва бундан бошқа гўшт қолмаганини айтиб, узр сўради. Қария аёл бундан жуда севинди ва гўштни еб, суягини ташқарига улоқтирди. Ўша кечаси халиги оёқ суягидан келаётган ёқимли ҳидга бир илон судралиб келди ва суякда қолган гўшт қолдиқларини ея бошлади. Бир пайт суякнинг бир учли жойи илоннинг бўғзига тиқилиб қолди. Ҳар қанча уринса ҳам илон ундан қутула олмади. Унинг барча уринишлари бесамар кетди. Суяк унинг томоғига санчилиб қолган эди.

Эртаси куни тонг отгач, халиги одамнинг ўғиллари уйларининг орқасида бир нарсанинг ҳаракат қилганини ва шитир-шитир қилган овозини эшитдилар. Оталарига бунинг хабарини етказдилар. Бояги киши дарҳол воқеанинг тафсилотини билиш учун уйининг орқа тарафига ўтди. Қараса, бир илон ерда типирчилаб ётибди, оғзида эса тиқилган суяк. Дарров уни ўлдирди ва ундан қутқаргани учун Аллоҳга ҳамду санолар айтди.

Хулоса шуки, доимо мискинларга эҳсон қилинг, очларнинг қорнини тўйдиринг. Шоядки Аллоҳ ҳам сизни балолардан асраса...

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Ўлмасликка чора борми?
🥹🥹🥹

ЭНГ ЯХШИСИ ФАКАТ СИЗЛАР УЧУН.
👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw#
#ибрат

Бир аёл одамлар орасида боласини қаттиқ урар экан. Бола қаттиқ зарбаларга чидаб ҳеч йиғламас экан. Орадан йиллар ўтибди, одатдагидек она боласини одамлар орасида урганида, бу сафар бола қаттиқ йиғлаб юборибди...
Одамлар ажабланиб:
— Эй йигитча, олдинлари онангиз калтаклаганларида миқ этмасдингизку, нега бугун кўзларингиза ёш олдингиз? - деб сўрашибди. Йигитча йиғлаб:
— Онамнинг кексайиб қолганларини ҳис қилдим, чунки зарбалари олдингидек қаттиқ бўлмай қолдибди...

P.S.: Ота-онамизнинг қадрига етайлик! Илло, ўтаётган вақт бизларни тобора айрилиққа яқинлаштирмоқда...
#ИБРАТ

Ўлиб бораётган... салом

Ўғлим Абдул Азиз 7 ёшда. Одатда кўчада таниган-танимаганига салом беради. Бугун бозорга тушдик. Абдул Азиз бир савдогарга салом берди-да, кетидан: “Аллоҳ ишларингизга ривож берсин!” – деди. Туйқусдан савдогар чўнтагини ковлаб, ўғлимга пул бермоқчи бўлди-да, сўнг кийимига қараб қўлини чўнтакдан олди. Кўрмасдан тиланчи деб ўйлади, шекилли. Савдогарнинг шериклари ҳам анча донг қотиб қолишди, биз узоқлашганимиздан сўнг “нима деди, нима деди?” деганларини эшитиб қолдим.

Ўғлим орқада енгил юкларни кўтариб борарди. Кимгадир салом берди. Кимнингдир таажжуб билан “Менгами? Ва алайкум...” деганини эшитиб орқага ўгирилдим. Одмироқ кийинган қари аравакаш экан. У юкини ташлаганча ўғлимнинг олдига келди-да, сўрашиб: “Худо рози бўлсин! Менга анчадан бери салом бермай қўйишган эди...” – деди.

©Давронбек ТОЖИАЛИЕВ

@onalarkanali

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

ДУО  ҲАҚИДА  РИВОЯТ


ЭНГ ЯХШИСИ ФАКАТ СИЗЛАР УЧУН.

👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
ИШОНЧ

Исҳоқ ибн Ибод Басрий айтади:
"Бир куни туш кўрдим. Тушимда бир киши менга: "Қийналган кишига ёрдам бер!", деди. Туриб уйдагиларга: "Қарангларчи, қўшнилар ичида муҳтожи борми?", дедим. Улар: "Йўқ", дейишди. Мен эртаси ҳам шунақа туш кўрдим. Тушимда бир овоз: "Қийналганга ёрдам бермасдан ётаверасанми?!", деди. Туриб хизматкоримга: "Отни эгарла!", дедим. Ўзим билан 300 дирҳам олдим. Сўнгра отни миниб жиловини қўйиб юбордим. От мени бир масжидга олиб борди. У ерда жаноза намози ўқилаётган экан. Отим ўша ерда тўхтади.
Масжидда бир кишининг намоз ўқиётганини кўриб қолдим. Намоз вақти эмас эди. У мени кўриб олдимга келди. Мен ундан сўрадим:
- Бу пайтда, бу жойга сени чиқишга нима мажбур қилди?
У деди:
- Мен сават тўқийдиган ҳунармандман. 100 дирҳам сармоям бор эди. У қўлимдан кетиб яна 200 дирҳам қарз бўлиб қолдим.
Мен чўнтагимдан 300 дирҳамни чиқариб унга бердим ва сўрадим:
- Мени танийсанми?
У:
- Йўқ, деди.
Мен дедим:
- Мен Исҳоқ ибн Ибод бўламан. Муҳтож бўлиб қолсанг менинг олдимга бор. Сенга ёрдам бераман. Уйим фалон жойда.
У деди:
- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Бошимга кулфат тушса сизни шу пайтда уйингиздан чиқариб менинг олдимга олиб келган Зотга мурожаат қиламан!

Мен ўзимга "Аллоҳга бўлган ишонч қандай гўзал!", дедим".

Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳнинг "Шуъабул иймон" китобидан.

#Ибрат

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
#ибрат

Қани бой?
Қани камбағал?
Қани оқтанли?
Қани қоратанли?
Қани раҳбар?
Қани қул?

Ҳеч қандай фарқ йўқ, ҳаммаси бир хил, Аллоҳнинг наздида фарқ фақатгина тақво билан.


https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Ўлмасликка чора борми?
🥹🥹🥹

ЭНГ ЯХШИСИ ФАКАТ СИЗЛАР УЧУН.
👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw#
#ибрат

Қани бой?
Қани камбағал?
Қани оқтанли?
Қани қоратанли?
Қани раҳбар?
Қани қул?

Ҳеч қандай фарқ йўқ, ҳаммаси бир хил, Аллоҳнинг наздида фарқ фақатгина тақво билан.


https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
#ибрат

Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?

• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди;
• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди;
• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар;
• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди;
• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти;
• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди;
• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам;
• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз;
• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
#Ибрат

НОЧОРГА ЁРДАМ БЕРИШНИНГ МУКОФОТИ

Абдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади: "Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. Бораётиб қарасам, бир аёл ўлган ўрдакнинг патини юлаётган экан. Олдига бориб:
— Буни нима қиласиз? — дедим. Аёл:
— Ишинг бўлмасин, Аллоҳнинг бандаси, — деди. Бу гапдан бироз шубҳаланиб, ўрдакни нима қилмоқчилигини қайта-қайта сўрайвердим. Ниҳоят, аёл сабабини айтди:
— Сиримни очишга мажбур қилдингиз, Абдуллоҳ. Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Эрим вафот этди, тўртта қизим билан қолдим. Бугун туз тотмаганимизга тўрт кун бўлади. Шунинг учун бизга ўлимтик ҳалол бўлди. Бу ўрдакни тозалаб, қизларимга олиб бормоқчиман.

Ичимда: "Эй Ибн Муборак! Шўринг қурсин, кўзинг қаёқда эди?" дедим. Аёлнинг этагига бор пулларимни тўкиб, "Уйингизга боринг, бу пулларга керакли нарсаларни олинг", дедим. Ўша йили Аллоҳ қалбимдан ҳаж қилиш истагини олиб қўйди. Ҳожилар қайтиб келгач, улар орасидаги қўшниларим ва дўстларим билан кўришмоқчи бўлиб чиқдим. "Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин" десам, улар ҳам: "Аллоҳ сизнинг ҳам ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин", дейишар эди. Мен ҳайрон бўлиб, "Қандай ҳаж? Ахир Кўфадан чиққаним ҳам йўқ-ку!" десам, улар "Қанақасига, ахир ўзингиз Фалон жойда бизга сув улашдингиз-ку! Фалон жойда баъзи амалларни бажаришга ёрдам ҳам бердингиз", дейишарди. Бу гапни кўпчиликдан эшитдим, аммо уларнинг келишиб олишлари мумкин эмасди. Бунинг сабабини ўйлаб ўйимга етолмай, уйқуга ётдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зот: "Ажабланма, Абдуллоҳ. Бир ночор аёлга ёрдам берганинг учун Аллоҳдан сенинг суратингда сенинг номингдан ҳаж қиладиган бир фаришта яратишини сўраб дуо қилдим", дедилар.


Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ,
"Солиҳлар гулшани" китобидан


https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб қирга...

Болам-чақам, деб умрни ўтказиб юборманг. Ўзингиз учун ҳам яшаб туринг!

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
Кўриб кўз ёшингизни тия олмаслигингиз аниқ...

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw