Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!
4.61K subscribers
32.8K photos
9.43K videos
144 files
7.74K links
Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.



Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin



Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ

👉 канал: https://t.me/Olmaliqnews
Download Telegram
#эслатма

⚡️⚡️Эртадан мактабларда дарс жараёнлари бошланади

2024 йилнинг 11 январидан республикадаги барча мактабларда III чорак дарслари бошланади.

@olmaliqnews
#эслатма

⚡️⚡️1-синф ўқувчиларига февралда қўшимча бир ҳафталик таътил берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда умумий ўрта таълим мактабларида 1-синф ўқувчиларига қўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.

Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун феврал ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил берилади.

Таътил муддати мактабнинг педагогик кенгаш қарори асосида белгиланади.

@olmaliqnews
#эслатма

⚡️⚡️Бугун, 7 март куни барча ходимлар ишдан камида 1 соат олдин чиқиб кетиш ҳуқуқига эга.

Бу Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси – 121-моддада назарда тутилган.

@olmaliqnews
#эслатма

❗️ҚАДР КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

🔸Бугун 30 март шанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 21-кечаси бошланади.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?

@olmaliqnews
#эслатма

❗️ҚАДР КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

🔸Бугун 5 апрел жума куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 27-кечаси бошланади.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@olmaliqnews
#Эслатма

⚡️⚡️⚡️

❗️Эртага Green Card лотереяси натижалари dvprogram.state.gov сайтида эълон қилинади

Америкага бормоқчи бўлганларга хабар бериб қўйинг!

@Olmaliqnews
#эслатма

❗️Эртага барча учун иш куни

Бугун Қурбон ҳайити муносабати билан берилган дам олиш кунларининг охиргиси. Эртага, 19 июнь – чоршанба куни барча учун иш куни ҳисобланади.

@olmaliqnews
#эслатма

❗️ Эртага ОТМларга қабулнинг 1-босқичи тугайди

Бугун — 24 июнь, эртага эса 25 июнь куни соат 23:59 да ОТМ ва профессионал таълим муассасаларига қабулнинг биринчи босқичи тугайди.

Бу дегани шу босқичда ҳужжат топширмаганлар кириш имтиҳонларида қатнаша олмаслигини билдиради.

2-босқичда фақат йўналиш ва ОТМлар танланади.

Эслатма абитуриентлар учун имтиҳонда қатнашиш тўлови 170 минг сўм.

@olmaliqnews
Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!
#газ ⚡️⚡️⚡️ Куз-қиш мавсумига тайёргарлик муносабати билан 3 кун газ таъминоти ўчирилади! Тошкент вилояти ҳокимлиги ва “Тошкент магистрал газ қувурлари” бошқармаси билан биргаликда тасдиқланган режа графикка асосан “Ҳудудгаз Тошкент” ГТФнинг балансида бўлган…
#газ
#эслатма
⚡️⚡️⚡️

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик муносабати билан эртага Олмалиқ шаҳрининг барча маҳалларида навбат навбат 3 кун газ таъминоти ўчирилади!

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва “Тошкент магистрал газ қувурлари” бошқармаси билан биргаликда тасдиқланган режа графикка асосан “Ҳудудгаз Тошкент” ГТФнинг балансида бўлган газ қувурлари ва ундаги қурилмаларни 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш мақсадида ер ости, ер усти юқори ва ўрта босимли газ қувурларини лойиҳавий босимга кўтариб, зичликка ва мустаҳкамликка синаш ишлари бажарилиши белгиланган.

Шу муносабат билан 2024 йил 6 август куни соат 08-00 дан 2024 йил 8 август куни соат 18-00 га қадар “Олмалиқ-1” ГТС линияси орқали табиий газ етказиб бериладиган Олмалиқ  шаҳридаги барча истеъмолчиларида навбатма-навбат газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

"Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали “Олмалиқшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими..

@olmaliqnews
#диққат
#эслатма

❗️Бугун ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилишнинг сўнгги куни

Бугун талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш якунланади.

Талабалар бугун 23:59 га қадар my.uzbmb.uz сайти орқали хорижий давлатлардаги олий таълим ташкилотларидан ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишни кўчириш бўйича онлайн ариза юборишлари мумкин.

Таъкидланишича, талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

❗️Абитуриентлар диққатига! Бугун йўналиш танлашнинг охирги куни

Бугун, 10 август соат 23:59 га қадар абитуриентлар ўзлари танлаган фанлар мажмуасига мос бешта йўналишларни танлашлари мумкин.

Бугун йўналиш танламаган абитуриентлар танловда иштирок этмайди, яъни улар ўқишга кира олмайди. Неча балл олган бўлишидан қатъи назар.

@olmaliqnews
#диққат
#эслатма

⚡️⚡️Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига борувчи мухлислар учун жамоат транспорти бепул бўлади

Бугундан юртимизда футзал бўйича Жаҳон чемпионати старт олади.

Давлатимиз раҳбарининг Президентнинг жорий йил 28 майдаги 195-сонли Қарорига мувофиқ шу йил 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтадиган футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатига аккредитациядан ўтган ва ўйинларга чипта сотиб олган фуқаролар шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун сиз аккредитация карталари ёки чипталарни тақдим этишингиз керак.

Шунингдек, Мундиал чипталарига эга бўлган хорижий ва маҳаллий мухлислар учун темир йўл чипталарига 50 фоиз миқдорида чегирмалар жорий этилади.

@olmaliqnews
#эслатма

❗️Иш ҳақи миқдори оширилади

2024 йил 1 октябрдан бошлаб:


▪️бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.

▪️бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.

Шунингдек:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланади.

@olmaliqnews
#Эслатма
❗️Ўқитувчилар ойлиги 15 фоизга оширилади


Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ умумтаълим мактабининг педагог ва бошқа ходимлари ойлиги октябрь ойидан бошлаб 15 фоизга оширилади.

Ўқитувчилар учун янгиланган ойлик суммаси қуйидагича:
– Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн. 169 минг 623 сўм;
– Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн. 390 минг 824 сўм;
– Иккинчи тоифали ўқитувчи – 3 млн. 796 минг 213 сўм;
– Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн. 230 минг 138 сўм;
– Олий тоифали ўқитувчи – 4 млн. 674 минг 594 сўм.

Канал👉 @olmaliqnews
#эслатма

❗️Иш ҳақи миқдори оширилади

2024 йил 1 октябрдан бошлаб:


▪️бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.

▪️бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.

Шунингдек:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланади.

@olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

❗️Энди жарималар ошган холда келади

2024 йил 1 октябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори — 375 000 сўм этиб белгиланди.

Ҳайдовчиларга юбориб қўямиз.

@olmaliqnews
#эслатма

⚡️‼️ Бугундан яни 1-октябрдан бошлаб Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори оширилади

👁Тақилмаган камар: 187 500;
👁Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами: 187 500;
👁Ҳужжатсиз ҳайдаш: 375 000;
👁 Суғуртасиз ҳайдаш: 375 000;
👁 Қизилда ўтиш: 750 000;
👁 Ноқонуний парковка: 750 000
👁 Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1млн 875 минг сўм;
👁 Тезлик (+20 км/соат): 375 000;
👁 Тезлик (+20-40 км/соат): 1млн 875 минг сўм;
👁 Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;
👁 Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм;
👁 Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
👁 Рухсатсиз ранг бериш: 9 млн 375 минг сўм.

Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз!

@olmaliqnews
#эслатма

⚡️⚡️Бугун Green Card учун аризаларни қабул қилиш бошланади

Янги мавсум бугун, 2 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади ва жами 55 мингта Green Card ўйналади.

Дастурда иштирок этиш учун dvprogram.state.gov сайти орқали анкета тўлдириш лозим.

@olmaliqnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

⚡️ Ҳар хил турдаги фирибгарлар ва молиявий пирамидалардан эҳтиёт бўлинг!

😱 Кундан кунга молиявий фирибгарликларнинг турлари кўпайиб бормоқда.
Қийналиб топган пулларингизни ҳеч кимга қўшқўллаб топшириб қўйманг!

👆 Яқинларга ҳам эслатинг...

@olmaliqnews