Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!
4.41K subscribers
31K photos
8.83K videos
135 files
7.52K links
Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.



Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin

бфе сиз вх






ф



хяф,ч

Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ

👉 канал: https://t.me/Olmaliqnews
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
❗️Эрталабда оч қоринга қайнаган илиқ сув ичиш мўъжиза юз беришига сабаб бўлади:

- Организм заҳарлардан тозаланади;
- Қон босими тушади, бош оғриғи кетади;
- Танадаги ёғлар эрийди;
- Тери таранглашиб, ёшара бошлайсиз...

Яқинларга улашинг!

👉 https://t.me/olmaliqnews
#Биласизми

⚡️⚡️⚡️

Қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади:

▫️боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли;
▫️карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли;
▫️ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра.

Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.

❗️Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

☑️ Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади.

@Olmaliqnews
#биласизми

⚡️Ходим тушлик вақтида ҳам ишлаб, уйга 1 соат вақтли кетса бўладими?

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлиги ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

Янги Меҳнат кодексига асосан, берилган танаффус иш вақтига киритилмайди.

Масалан, ходим 8 соатлик иш режимида ишласа ва 1 соат танаффус олса, ўша бир соат унинг иш вақтига ҳисобланмайди. Шу ҳисобда, ходим 8 соатдан кейин эмас, 9 соатдан кейин уйига кетади.

Агар ходимга ярим соат танаффус берилса ҳам, у белгиланган иш вақтидан олдин кета олмайди.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@olmaliqnews
#Биласизми

⚡️⚡️⚡️

Қонунчиликка кўра, 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) қуйидагича ажратилиши белгиланган:

🔹33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

🔹ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

🔹ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

🔹10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.

@Olmaliqnews
#Биласизми

⚡️⚡️⚡️

Истеъмолчи кўчмас мулкни олгандан эътиборан 2 йил мобайнида аниқланган нуқсонлар бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли.

@Olmaliqnews
#биласизми

⚡️⚡️⚡️

Кийимдаги қайси доғни қайси восита кетказади?

@Olmaliqnews
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ёки ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази йўлланмаларига асосан давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида ташкил этилган спорт тўгаракларида бепул шуғулланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

@olmaliqnews
#Биласизми

⚡️⚡️⚡️

ҲИЖРИЙ - ҚАМАРИЙ  ОЙЛАР

Ҳижрий йил ҳисоби бўйича 12 ой мавжуддир. Бу ойларни ҳар биримиз билишимиз ва фарзандларимизга ўргатишимиз лозимдир.

1. Муҳаррам.
2. Сафар.
3. Робийъул-аввал.
4. Робийъус-соний.
5. Жумадул-увла.
6. Жумадул-охир.
7. Ражаб.
8. Шаъбон.
9. Рамазон.
10. Шаввол.
11. Зул-қаъда.
12. Зул-ҳижжа.

@Olmaliqnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

⚡️⚡️⚡️

Электр доктордан фойдали тавсиялар

@olmaliqnews
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

⚡️⚡️⚡️

КИМЛАР ИШСИЗ ДЕБ ҲИСОБЛАНАДИ?

16 ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) ишсиз деб, эътироф этилади.

Агар иш қидираётган шахсга у рўйхатга олинган кундан эътиборан дастлабки ўн кун ичида мақбул келадиган иш таклиф этилмаган бўлса ёки маҳаллий меҳнат органи мазкур шахс ишга жойлаштириш учун юборилган ташкилотдан рад жавобини олган бўлса, шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн биринчи кундан кечиктирмай маҳаллий меҳнат органи томонидан қабул қилинади.

Шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор маҳаллий меҳнат органининг буйруғи билан расмийлаштирилади, ушбу буйруқ бир вақтнинг ўзида ишсизлик нафақаси тайинлаш тўғрисидаги буйруқ ҳисобланади. Буйруқда ишсизлик нафақасининг миқдори ва уни ҳисоблаш санаси кўрсатилади.

П.С.: Хуллас, иши йўқ бўлган ҳамма ҳам ишсиз дейилавермайди. Меҳнат бўлимига бориб учраб, у ерда ишсиз деб эътироф этилган бўлса, шунда ишсиз дейилади. Қолаверса, ишсиз деб эътироф этилгандан кейин ишсизлик нафақаси тўланади.

@olmaliqnews
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

⚡️⚡️⚡️

🚘 Автомашина кондиционерини доимий ёқиб юришнинг машинага ва кондиционернинг инсон соғлигига зарарлари ҳақида!

@olmaliqnews