Olimjon Haydarov
7.88K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
ИИВ тизимидаги юқори лавозимларда бир қатор ротациялар юз берган.

Хусусан Президентнинг катта куёви Ойбек Турсуновнинг акаси полковник Улуғбек Турсунов 2 йиллик танаффусдан кейин Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимига қайтарилган. Икки йил аввал унинг ўрнига Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимидан келган полковник Муҳиддин Жўраев(у ўз вақтида ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган) эса Фарғона вилоят ИИБга раҳбар қилиб жўнатилган. Шу вақтга қадар Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган полковник Дониёр Ташходжаев( ўз вақтида Д. Ташходжаев ҳам аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББда бошлиқ ўринбосари, кейинчалик вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган) эса Наманган вилоят ИИБ бошлиғи этиб тайинланган.

Бу маълумотларни тасдиқлашни ҳозирча имкони бўлмади. Тегишли бошқармаларнинг расмий веб саҳифаларида ўзгаришлар қилинмаган.

Кузатамиз.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live
Bloomberg агентлигининг АҚШ юқори лавозимли амалдорлари ичидаги хабарчиларидан олган хабарига қараганда, Россия Украинага ҳужум қилиши юзасидан қарор қабул қилган. 15-февралда ҳужум бошланади.
АҚШ давлат департаменти зудлик билан Украинадаги фуқаролари, дипломатик ходимларини эвакуация қилишни бошлади. Шунингдек Евроиттифоқ, ундан ташқари яна 15 та мамлакат фуқароларини зудлик билан Украинадан чиқиб кетиш ҳақида огоҳлантирди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Жо Байден(АҚШ президенти) агар Россия Украинага ҳужум қилса, у ерга ҳарбийларни жўнатмаслигини, Руслар билан очиқ жангга кирмаслигини маълум қилди. Шунингдек НАТО ҳам Россия билан уришмоқчи эмас. Ҳозирча АҚШ ва НАТО Украинага фақатгина қурол билан ёрдам бера олади холос.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Россия ҳужум қилиши аниқ бўлгани ҳақидаги хабарлар фонида Россия чегарасига энг яқин бўлган Харков шаҳридан Украина авиациялари олиб чиқилмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

АҚШ Россия Украинага ҳужум қилса, фақат НАТО чегараларида туриб ҳимояланмоқчи. Европа фронти Полша бўлиши кутилмоқда. Бугунги хабарлар фонида АҚШ Полшага яна 3000 нафар ҳарбий контингент жўнатишни бошлади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#live

Украина хавфсизлик кучлари шарқий чегаралардан самолётларни, жумладан камида битта Байрактар ТБ2 , иккита Ҳ225 вертолёти, битта Ан-26 самолётини олиб чиқиб кетмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Украинадаги америкаликлар сони бўйича янги рақамлар: элчихонада рўйхатдан ўтган 7 000 киши, шунингдек, элчихонада рўйхатдан ўтмаган яна 25 000 нафар икки давлат  фуқаролигига эга Америкаликлар бор. 

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Америкаликларни Украинадан зудлик билан чиқиб кетишга чақирганди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

НАТО Украинани Россияга қарши қуроллантиришда давом этмоқда.

15 январдан бери Украинага қурол ва ўқ-дорилар ҳамда жиҳозлар билан 38 та транспорт парвози амалга оширилган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
#Live Украинадаги америкаликлар сони бўйича янги рақамлар: элчихонада рўйхатдан ўтган 7 000 киши, шунингдек, элчихонада рўйхатдан ўтмаган яна 25 000 нафар икки давлат  фуқаролигига эга Америкаликлар бор.  Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Америкаликларни…
#Live

АҚШ Россия ҳужум қиладиган бўлса, Украинадаги фуқароларини эвакуация қилмоқчи эмас. Киевдаги АҚШ элчихонаси мамлакатдаги АҚШ фуқароларига ҳар қандай йўл билан бўлсада, ўзлари Украинани тарк этишлари кераклиги ҳақида хабар қилмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Қора денгиз акваториясидаги самолётлар йўналиши. Россия ҳарбий денгиз кучларининг огоҳлантирувига асосан бу ҳудуддан умуман самолётлар учмаяпти.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Украина чегарасига яқин ҳудудларга Россиянинг кўп миқдорда зирҳли ҳарбий техникалари, ракета комплекслари йиғилмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Бугун Украина шарқида ўт очишни тўхтатиш режимини бузиш ҳолатлари кескин кўпайган. Ўтган ҳафта, ой ва ўтган йилнинг ўртача кўрсаткичлари билан солиштирганда айниқса сезиларли даражада ошиб кетган. Украина томони ҳам, Донбас томони ҳам тўхтовсиз ўқ отиш режимини бузишмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Арқадағ кетади.

Кутилмаганда(аслида кутилганда) Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бошқарувни ёшларга бериш кераклиги сабабидан навбатдан ташқари сайловлар ўтказилишини эълон қилди. Мутахассислар фикрича сайловлар 12-мартда ўтказилиши режалаштирилган. Унда асосий даъвогар Президентни ўғли, 40 ёшлик Сердар Бердимуҳамедов. Арқадағ шундай қилиб, ҳокимиятни ўғлига топширмоқда. Ўзбекистонда Каримов қизига топширишга улгурмади, Қозоғистонда Назарбаев қизи ёки жиянларига топширишга улгурмади, булардан хулоса қилиб, Арқадағ имкон борида ўғлига топшириб олди ҳокимиятни. Яқин орада Тожикистонда ҳам шундай ҳолатни кузатишимиз мумкин. Имомали Раҳмон ҳам аллақачон ўғлини (Пойтахт Душанбе ҳокими) Президентликка тайёрламоқда.
Ўрта Осиёдаги давлатларда ғалати, микс давлат бошқаруви бор.
Демократик бўлиб демократик эмас, монархия бўлиб монархия эмас. Диктатура бўлиб, диктатура эмас. Ҳаммасидан бор, оз-оздан, аралаш.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Янгиланган харита.

Спутникдан олинган тасвирларда, Украина атрофида жойлашган Россия ҳарбий контингенти.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

АҚШнинг Киевдаги элчихонасига яқин бир неча соат ичида эвакуация жараёнларини бошлаш, жумладан муҳим ҳужжатлар, қаттиқ дисклар ва қайта тиклаб бўлмайдиган бошқа муҳим маълумотларни йўқ қилиш буюрилди. Яқин бир неча соат ичида АҚШнинг барча дипломатлари ҳам эвакуация қилинади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Россия Украина билан чегара яқинига дала госпиталларини қура бошлади. Бундай ҳолат одатда уруш вақтидагина содир бўлади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

АҚШ разведкаси Россиянинг Украинага ҳужум қилиши аниқ эканлиги ҳақида хабар бермоқда.

Разведка маълумотларига кўра Россия 9 йўналишда 2 хил сценарий асосида ҳужум қилиши мумкин

1. Жанубий — шарқий йўналиш бўйича — Днепр дарёси бўйлаб ҳужум уюштириб, Украинани тенг иккига бўлиб ташлаш.

2. Нафақат жанубий-шарқий йўналиш, балки шимолий-ғарбий йўналиш бўйлаб ҳужум уюштириб, Киев ва Одессани ҳам эгаллаб, мамлакатни тўлиқ босиб олиш.

Иккинчи сценарий бўйича ҳаракат қилинса, Россия узоғи билан 2 кунда Украинани тўлиқ эгаллаб олиши мумкин, разведка маълумотлари бўйича.

Разведка маълумотлари бўйича, ҳозирда Украина чегараларида ҳар бирида 800-900 кишидан иборат 100 та батальон, шунингдек энг сара ҳарбийлардан ташкил топган, ҳар бирида 200-300 ҳарбий мавжуд бўлган 6 та спетс батальон ҳужумга тайёр турибди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈