Olimjon Haydarov
7.05K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
Самарқанд. Нуробод шаҳри. Йўловчиларга тўхташ мумкин эмас))

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Маълумотларга кўра, январь ойи охирида Американинг «AeroVironment» компанияси Мудофаа ҳамкорлик агентлиги билан Puma 3 AE учувчисиз учар қурилма( безпилотник, дрон)ларини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Шартнома қиймати 8,5 миллион долларни ташкил этади.

Ушбу Америка компанияси учун расмий Тошкент билан ҳамкорлик янгилик эмас, улар Ўзбекистонга 2019 йилда тўртта RQ-11 Ravenmini учувчисиз учар қурилмаларини етказиб берган.

«AeroVironment» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Puma 3 AE дронлари қуёш панеллари билан жиҳозланган, кичик-ўрта ҳажм тоифасидаги дрон бўлиб, асосан разведка мақсадларида фойдаланилади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
Самарқанд. Нуробод шаҳри. Йўловчиларга тўхташ мумкин эмас)) 👉 @OlimjonHaydarov 👈
Самарқанд. Нуробод шаҳри. Нотўғри ўрнатилган йўл белгисини демонтаж қилишибди. Барака топишсин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Дунёда нечта мамлакатда ядро қуроллари борлигини биласизми?

Дунёда 9 мамлакатда ядро қуроллари мавжуд.
Улар Россия, АҚШ, Хитой, Франция, Буюк Британия, Покистон, Ҳиндистон, Исроил ва Шимолий Корея.

Қуйида бу давлатларда жанговар ҳолатдаги ядро каллаклари сони ҳақидаги инфографика.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Россиялик сиёсатчи, ЛДПР раҳбари В.Жириновский коронавирус инфекциясининг омикрон штамми билан касалланди. У ҳозир касалхонада, даволаниш жараёнида, шифокорларнинг хабар беришларича касаллик унинг ўпкасини 70% гача эгаллаган. Жириновский 7 марта вакцина билан эмланган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ретро тасвир. 1990-йил. Қирғизистон. Каримов ва Акаeв.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғоналик юк машина эгаси бўлган тадбиркорлар ўзларини мажбуран қурилишларга жалб қилинаётганликларидан норози бўлиб, Элтузга мурожаат қилишибди. 

«Фарғона вилоятидан мурожаат қиляпман. Ҳозирги кунда вилоятнинг айрим туманларида Янги Ўзбекистон массивлари қурилиши бошланди. Бундан ташқари аэропорт яқинида ЭКО шаҳар қурилиши бошланди. Бу ҳудудларда ГАИ ларга қурилиши режалаштирилган сунъий кўлни ва яна бир қанча ишларни бажаришга техника билан таминлаш «ГРУЗ»и қўйилибди. Катта йулни бўйига ГАИлар турволиб, ўтган юк машиналарини «манабу ишни (текинга) қилиб, кейин кетасан,“ деб, босим ўтказяпти. Ҳар куни шу аҳвол. Сардоба сув омбори ҳам худди шундай қурилган, деб эшитгандик. Ҳайдовчилар ва юк машина эгалари тадбиркорлар тўйиб кетти. Бу қурилишларга давлатдан пул ажратилмаган бўлиши мумкин-ми? Бу қурилишлар 2026 йилгача бўлар экан»

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош Прокуратуранинг хабар беришича Қашқадарё тумани Миришкор тумани ҳоким ўринбосари( биринчи ўринбосар эмас, қурилиш бўйича эмас, қишлоқ хўжалик бўйича эмас, маҳалла бўйича ўринбосари) 1000 гектар ерни 80 000 АҚШ долларига сотаётганда ушланибди. Нега бирорта хоким қўлга тушмай, фақат ўринбосарлари қўлга тушаверади? Яна деярли ҳеч қаёққа тиши ўтмайдиган ўринбосар. Ғалати, ишонарсиз ҳолат.
Иккинчи томондан шахсан Президент ер сотганни нима қилсам қиламан деб турганда, қонун билан ер сотиш(ажратиш, бериш) буткул тўхтатилгандан кейин ҳам буларни тинмаётгани қўрқинчли. Бу ватангадоларни кўммаслик керак, шу пулга ўраб, чўл-биёбонларга ташлаб келиш керак, ҳайвонларга ем бўлишади. Оддий аҳоли уйи йўқ, 2 сотих бер деб борса, ота гўри қозихона, 150 та қонун ҳужжатларини кўрсатиб ҳайдайди. Пулини берсанг, 1000 гектар сотади. Ҳа ватангадолар. Ерни сотганларни( ҳақиқий сотаётганларни, ҳокимларни қисқаси, ҳудудларда ҳокимларни рухсати/хабарисиз 1 қарич ер сотиб бўлмайди) отиш керак, аёвсиз.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент, Чилонзорда ҳайдовчи ва ЙПХ ходими ўртасида жанжал келиб чиққан. Видеодан кўринишича ҳайдовчи ЙПХ ходимининг чорраҳадаги буйруқларига бўйсунмаган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Россиянинг жанубий-ғарбий чегараларида ўтказаётган ҳарбий машғулотларини ғарб давлатлари, хусусан НАТО диққат билан кузатиб бормоқда. 9-февраль куни кузатувлар максимал даражагача кўпайди. Шу куни 13 та махсус самолёт ва дронлар ёрдамида 21 марта кузатув-разведка парвозлари амалга оширилган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Беларус - Россия қўшма ҳарбий машғулотлар доирасида Белоруссиянинг жанубий чегаралари(Украина пойтахти Киевдан 200 км масофа)га Россиянинг "Искандер" ракета комплекслари жойлаштирилмоқда. Бундан НАТО хавотирда. Украина-Россия муносабатлари зиддиятли бир даврда 500 кмгача масофадаги нишонларни йўқ қилувчи бундай қуролни жойлаштиришни урушга тайёргарлик деб баҳолашмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Белоруссияда, Украина чегараси яқинида, пойтахт Киевдан 200 км масофада Россия-Беларус ҳамкорликдаги "Биргаликда ечим 2022" ҳарбий машғулотлари бошланди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия ҳарбий денгиз кучларига қарашли деярли барча ҳарбий контингент қора денгиз акваториясига, Украина атрофига йиғилмоқда. Анча вақтдан бери бундай катта миқдордаги денгиз ҳарбий контингентини бир жойга йиғмаганди Россия.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Россия-Украина ўртасида уруш бўлмаслиги учун Россияга борган, Путин билан 7 соат музокара олиб бориб, Путинни бир қанча шартларини бажаришга ҳаракат қилган Макронни устидан Европа нашрлари кулишмоқда. Уларнинг фикрича, уриш боса ҳам, Россия мағлуб бўлади, шунинг учун Путин билан келишиш шарт эмас. Макрон эса дунёдаги энг катта ядро арсеналига эга одам билан уришиш эмас, компромисга боришни маъқул кўрмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Бу шеърни ким ёзганини билмайман. Лекин бундай узурпаторликни ёқлайдиган кишиларни кўпайиши хайр эмас.

Андижонда мана шундайлар кўп. Бир сафар Андижонга иш билан бориб, 1 2 муаммоларни ёзсам, "Андижонни севмаган биздан эмас" деб узундан узун пост ёзибди))

Нафақат ҳокимлар, ҳатто Президент ҳам боқий бошқарувчи эмас, қонунан. Ўзи айтгандек халқ хизматкори. Халқни ўзаро келишуви билан маълум вақтга халқ номидан иш кўрувчи хизматчи. Ҳокимлар эса уларни ёрдамчилари. Шахсларга боғланган тизимлар доим вақтинчалик бўлади. Тизимни кўпроқ яшаши учун уни шахсларга эмас, ғояларга боғлаш яхшироқ натижа беради. Шахсларга боғланган тузимлар шахслар ўлиши билан ўлади. Ғояларга боғланган тизим эса ғоя ўлмагунча яшайверади.
Ўзингиз ўйлаб кўринг, шахслар кўпроқ яшайдими, ғояларми?

Пс. Айтганча, бунақа шеър ҳали Президент Мирзиёевда ҳам йўқ)
Бу борада Абдураҳмонов Президентдан ҳам 1 қадам олдинга ўтиб кетди. Ёки 2026-йилга тайёргарликмикан))

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
Бу шеърни ким ёзганини билмайман. Лекин бундай узурпаторликни ёқлайдиган кишиларни кўпайиши хайр эмас. Андижонда мана шундайлар кўп. Бир сафар Андижонга иш билан бориб, 1 2 муаммоларни ёзсам, "Андижонни севмаган биздан эмас" деб узундан узун пост ёзибди))…
Рост24 сайтида мана бу хабар чиқиб қолди.
Ишонмадим. Андижонлик устозлар бўлса, мана шу хабарни аниқлашга ёрдам бериб юборинглар, илтимос. Сиз ишлаётган мактабда юқоридаги топшириқ бўлдими, йўқми? Андижонлик устозларга тарқатиб юборинглар.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Самарқандни Булунғур туманида 200 туп 30 йиллик дарахтларни кесиб ташлашибди. Президентни шахсан ўзи топшириқ берганди битта дарахтни кессанг нима қилсам қиламан деб. Нимадир нотўғри. Ё бизни алдаб, номига бундай қарорларни чиқариб, орқа фонда хоҳлаганларини қилишяпти. Ёки Президентни ҳам назарига илмайдиган тоифалар бор.

Экология қўмитаси, партияси бор. Бюджетни пулини иссиққина офисда еб ётавермай, кетни кўтариб чиқинглар ташқарига, мораторийга қарамай дарахтларни чопиб ётишибди.

Пс. Қўшимча маълумотлар келмоқда. Батафсил сал кейинроқ. Катта иш, катта одамлар қўл солишган экан бу ерга.

👉 @OlimjonHaydarov 👈