ODILXON QORI MARUZALARI | ОДИЛХОН КОРИ
3.82K subscribers
185 photos
475 videos
1.36K links
Мухлислар томонидан очилган, яхшилик улашиш мақсадида!

Расулуллоҳ (с.а.в) айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(Имом Муслим)

Норасмий!

Динга хизмат қилаётган Устозни дуоларингизда ёдга олиб туринглар!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЛБИМ "ТОЗА" ДЕЙДИГАНЛАР УЧУН

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

@Shayx_MuhammadSodiquzb

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
​​​​​​ЭРКАКНИНГ АЙБИ

• Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл “эркаклашади”.

• Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади.

• Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач, аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди.

Аёл ушбу уч турдаги эркакни сева олмайди:

1. Ҳар қандай аёлга қизиқиб кетадиган эркакни.

2. Аёлнинг туйғуларини риоя қилмай, унинг бўйи, ранги, ориқ-семизлигини танқид қиладиган эркакни.

3. Ўзида кўп нуқсонлар бўла туриб, аёлдан мукаммалликни талаб қиладиган эркакни.

АЁЛ ТАБИАТИ

Аёл ўзи бемор бўлса ҳам эрининг дори ичишига кўмаклашади.

Аёл ўзи ғамга ботган бўлса ҳам эрига тасалли беради.

Аёл ўзи чарчаган бўлса ҳам эри учун бедор бўлади.

Аёл танимаган кишисининг мусибати учун ҳам қайғуриб, йиғлайди.

Шундай экан, жуфтларингизга мулойимроқ бўлинглар, эркаклар.

Нозимжон Ҳошимжон

@Shayx_MuhammadSodiquzb

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

👉🏼 «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!


Бомдод намозидан кейин кимки 10 марта ушбу зикрни айтса. Унинг 10 та хатоси ўчирилади. Унга 10 та савоб ёзилади. Унинг даражаси 10 марта кўтарилади. Ва куни бўйи гуноҳлардан сақланади Аллоҳни изни билан!👉🏼ДУОНИ ЎҚИШ УЧУН👇🏼👇🏼https://t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb/2521
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ МАСАЛАСИДА ОХИРГИ НОЗИЛ БЎЛГАН СУРА

Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид


@Shayx_MuhammadSodiquzb

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭНГ ИФФАТЛИ ЗОТ НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМ БЎЛГАНЛАР

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


@Shayx_MuhammadSodiquzb

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💁‍♀Хар бир хонадон учун керакли бўлган Професионал “ТИКУВ МАШИНАСИ“ билан ортиқча муаммолардан халос бўлинг❗️

🚛 УЗБЕКИСТОН БУЙЛАБ ДАСТАВКА БЕПУЛ.

•Мини тикув машинка.
Model: SM-202A
•220v Тукда ва Батарейкада ишлайди.
•2-хил скористи бор.
•Ойоқ учун педали хам бор.
Рамер: Буйи 19см. Эни 17.5см

💰Нархи: 277.000 сўм. эмас
227.000 сўм

🤝 Тўловни, маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз.

БУЮРТМА БЕРИШ:👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼
https://100k.uz/oqim/34086
https://100k.uz/oqim/34086
https://100k.uz/oqim/34086
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАНДА ТИЛИДАН, ҚАЛБИДАН ВА АЪЗОЛАРИДАН ҚИЁМАТДА ҲИССОБ КИТОБГА ТУТИЛАДИ

@Shayx_MuhammadSodiquzb

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДОИМ ТАҲОРАТЛИ ЮРИШНИНГ ФОЙДАСИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

@Shayx_MuhammadSodiquzb

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🤲🍀«ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎁🤲🍀

💐🤲 Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ҚУРБОН ҲАЙИТИ” байрами билан муборакбод этаман.

💐🤲 Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сўрайман.

💐🤲 Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо бўлсин!

💐🤲 Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли ўтказишингизни тилаб қоламан!

🤲 АЛЛОҲИМ, ШУНДАЙ УЛУҒ КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва Барча яқинларимизни
ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ!
Амийн!🤲


@Shayx_MuhammadSodiquzb

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

👉🏼 «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!


Бомдод намозидан кейин кимки 10 марта ушбу зикрни айтса. Унинг 10 та хатоси ўчирилади. Унга 10 та савоб ёзилади. Унинг даражаси 10 марта кўтарилади. Ва куни бўйи гуноҳлардан сақланади Аллоҳни изни билан!👉🏼ДУОНИ ЎҚИШ УЧУН👇🏼👇🏼https://t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb/2521
​​ТАҲОРАТДАГИ ШУБҲА

@Shayx_MuhammadSodiquzb

Ассалому алайкум! Таҳорати кетдими кетмадими иккиланаётган инсон таҳорат олиши шарт, шундай эмасми? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аввал борлиги аниқ бўлиб, кетган кетмаганлиги ҳақида шак қилса кетмаган бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb
​​ТОНГДА ЎҚИЛАДИГАН КАЛИМА

@Shayx_MuhammadSodiquzb

Ассалому алайкум! Шундай бир калима бор эканки уни тонгда ўқиган одам шу куни ўлса жаннати бўлар экан Шу қайси калима? Агар иложи бўлса шу калимани тўлиқ ёзинглар. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 
حَدَّثَنِي شَدَّادُ بْنُ أَوْسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «سَيِّدُ الْاِسْتِغْفَارِ أَنْ تَقُولَ: اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي، اغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ». قَالَ: «وَمَنْ قَالَهَا مِنَ النَّهَارِ مُوقِنًا بِهَا، فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُمْسِيَ، فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ، وَمَنْ قَالَهَا مِنَ اللَّيْلِ وَهْوَ مُوقِنٌ بِهَا، فَمَاتَ قَبْلَ أَنْ يُصْبِحَ، فَهْوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ 
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳу шундай сўзлаб берди:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Истиғфорнинг саййиди «Аллоҳумма анта Роббии, лаа илааҳа иллаа анта, холақтании ва ана ъабдук ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатўту, аъуузу бика мин шарри маа сонаъту, абуу’у лака би ниъматика ъалаййа ва абуу’у бизанбии, иғфир лии фа’иннаҳуу лаа йағфируз зунууба иллаа анта», дейишингдир». Ким буни кундузи чин дилдан айтса ва шу куни кеч кирмасдан вафот этса, жаннат аҳлидандир. Ким буни кечаси чин дилдан айтса ва тонг отмай туриб вафот этса, жаннат аҳлидандир». Истиғфорнинг маъноси: «Аллоҳим! Роббим Ўзингсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени Сен яратгансан ва мен Сенинг қулингман. Мен қурбим етганича Сенинг аҳду паймонинг ва ваъдангда турибман. Қилмишларимнинг ёмонлигидан Ўзингнинг паноҳингга қочаман. Менга берган неъматларингни ҳам тан оламан, гуноҳларимни ҳам тан оламан. Мени мағфират қилгин, чунки Сенгина гуноҳларни мағфират қиласан». («Олтин силсила» китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!

☘️ Кунингиз барокатли
бўлсин! ☘️

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.

Каналга аъзо бўлинг:
👇👇👇
t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШАЙТОН 2 ТОИФА ОДАМГА ТЕГИШ ҚИЛМАЙДИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

@Shayx_MuhammadSodiquzb

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb
​​​​БЕШТА ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТ

1. Азон ниҳоясига етгач, унинг дуосини айтганингиздан сўнг ўзингизни ижобат бўладиган дуодан маҳрум қилманг.

2. Намоз ўқиётганингизда гуноҳларингиз қаерга қўйилади ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар банда намоз ўқишга киришса, унинг барча гуноҳлари бошига ва елкасига қўйилади. Рукуъ ва сажда қилганда эса гуноҳлари ундан соқит бўлади.
Эй намозини шошиб ўқувчи дўстим ! Гуноҳларинг сендан соқит бўлиши учун имкон қадар рукуъ ва саждаларингни комил қил.Бундай ажр мукофотни ўтказиб юборма.

3. Ҳар намоздан сўнг Оятал Курсийни ўқисангиз, сиз билан жаннат орасида фақат ўлим қолади.

4. Намозни тугатганингиздан сўнг шошилманг, бир оз муддат ўтиринг, чунки фаришталар Роббингизнинг ҳузурида сиз учун дуо қиладилар .

5. Бир солиҳа аёл вафот этибди. Унинг қабрининг тупроғидан хуш бўй ҳид тараларди. Бунинг боисини эридан сўраганларида у, аёлим ҳар доим ухлашдан аввал «Мулк» сурасини тиловат қилишни тарк қилмас эди, бу унинг одатига айланган эди, деди.
Мулк сурасини ўқишга ҳарис бўлинг. Чунки у қабр азобидан нажот берувчидир.
Бу сеҳрли маълумотларни дўстларингиз билан ҳам баҳам кўринг..!

Ўз яқинларингизга тарқатинг!

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇

t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟🌙 РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🎊

💐 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

💐 Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

💐 Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

💐 Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин!

🌙 РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

👉🏼 «ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!


Бомдод намозидан кейин кимки 10 марта ушбу зикрни айтса. Унинг 10 та хатоси ўчирилади. Унга 10 та савоб ёзилади. Унинг даражаси 10 марта кўтарилади. Ва куни бўйи гуноҳлардан сақланади Аллоҳни изни билан!
👉🏼ДУОНИ ЎҚИШ УЧУН👇🏼👇🏼
https://t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb/2521
​​АСР НАМОЗИНИ ҚОЛДИРГАННИ АМАЛЛАРИ ҲАБАТА БЎЛАДИМИ

@Shayx_MuhammadSodiquzb

Ассалому алайкум! Бир инсон аср намозини қазо қилса барча қилган солиҳ амаллари йўқ бўлиб кетадими? Пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В. аср намозини қазо қилган кишининг солиҳ амаллари йўқ бўлиб яъни ҳабата бўлади деган эканлар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадиснинг шарҳини ўрганиш керак. 
عَنْ أَبِي الْمَلِيحِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ بُرَيْدَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ فِي غَزْوَةٍ فِي يَوْمٍ ذِي غَيْمٍ فَقَالَ: بَكِّرُوا بِصَلَاةِ الْعَصْرِ فَإِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ تَرَكَ صَلَاةَ الْعَصْرِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ  
Абул Малийҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Булутли кунда Бурайда розияллоҳу анҳу билан ғазотда бирга бўлдик. У киши:«Аср намозини тезроқ ўқинглар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деганлар», деди».Бухорий ва Насаий ривоят қилганлар.Шарҳ: Бурайда розияллоҳу анҳу булутли кунда Аср намозининг вақти чиқиб кетишидан қўрқиб, ғазотдаги шерикларига уни тезроқ ўқиб олишни тавсия этар эканлар, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ушбу ҳадисини далил қилиб келтирибдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деган эканлар.Бу ҳам Аср намозининг аҳамияти улкан эканлигидан дарак беради.Уламоларимиз Аср намозини тарк қилиш билан амал беҳуда (ҳабата) бўлиши ҳақида турли мулоҳазалар айтганлар.«Ҳабата» сўзи аслида ёқмайдиган ўт-ўлан еб қўйиб, қорни шишган ҳайвонга нисбатан ишлатилади. Унинг еган нарсаси беҳуда кетади, фойда ўрнига зарар беради.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:«Ким иймонни инкор қилса, унинг амали ҳабата бўлади», дея марҳамат қилган. Шундан келиб чиққан умумий қоидага биноан, амални куфр ҳабата қилади. Бошқа нарса ҳабата қилмайди.(«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!Мазкур уламоларнинг Аср намозини тарк қилиш амални ҳабата этиши ҳақидаги мулоҳазалари ҳам намозни тарк қилиш куфрми-йўқми эканлиги тўғрисидаги фикрларга боғлиқ. «Намозни қасддан тарк қилса, кофир бўлади» деган уламолар бу ҳадисни «Аср намозини қасддан тарк қилса, амаллар ҳабата бўлади», деб шарҳлашган. «Намозни қасдданми, ноқасдданми, умуман, тарк қилган одам кофир бўлади» деганлар ўз фатволарига мана шу ҳадисни ҳам далил қилиб келтирадилар. «Намозни қасддан эмас, дангасалик қилиб тарк қилган одам кофир эмас, осий бўлади», деганлар ҳам «Бир намозни тарк қилиш ёмонлигини, лекин Аср намозини тарк қилиш ҳаммасидан ҳам ёмонлигини билдириш учун бу ҳадисда ўта шиддатли ибора келтирилган. Аслида фақат кофирликкина амалларни ҳабата қилади», дейдилар.Нима бўлганда ҳам, ушбу ҳадисдан Аср намозини тарк қилиш жуда ҳам катта гуноҳ эканлиги билиниб турибди. Лекин бу – Аср намозини ўқиса бўлди, бошқа намозлар унчалик аҳамиятли эмас, дегани эмас. Ҳар бир намозни ўқимаслик, улкан гуноҳдир. Лекин Аср намозини ўқимаслик яна ҳам улканроқ гуноҳ. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb
​​АГАР ГЎДАК БОШҚА ДИНГА КИРИБ, СЎНГ ВАФОТ ЭТСА ҚАЙСИ ДИНДА БЎЛАДИ?

@Shayx_MuhammadSodiquzb

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Биламизки инсон туғилганида Ислом динида туғилади, аммо кофирлар болаларини балоғатга етмасдан олдинроқ ҳам уни бошқа динга олиб кириб қўяди. Агар у гўдаклар бошқа динни қабул қилса ва у балоғатга етмасдан вафот этса, улар кофирлардан бўлиб қоладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмонмас қавмларнинг балоғатга етмай ўлган болаларининг оқибати нима бўлишини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb
​​ЧЎЧҚА ТЕРИСИ ИШЛАТИЛГАН КИЙИМ КИЙСА БЎЛАДИМИ?

@Shayx_MuhammadSodiquzb

Ассалому алайкум аҳли биродарлар ва Шайх ҳазратлари! Тери бўйича саволим бор эди: бизнинг бозорларда ҳозирда сотилаётган терилар (оёқ кийимлар)нинг 70% ни Хитойнинг чўчқа териси ташкил этар экан. Валлоҳу аълам! Агар булардан ташқари 30% ни турк , ўзбек ва бошқа давлат моллари ташкил этадиган бўлса-ю, уларнинг сифати яхши бўлмаса ёки қиммат бўлса, бу ҳолатда чўчқа терисини кийишга рухсат бўладими? Савол нотўғри берилган бўлса ёки қайтарилган бўлса узр!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Чўчқа терисидан тайёрланган ҳеч бир нарсани кийишга рухсат йўқ. Тижоратчилар билан бу масалани баҳс қилганимизга анча бўлди. Уларга Хитойдагилар билан гаплашиб чўчқа терисидан бошқа теридан оёқ кийими тайёрлаб беришга буюртма бериш тавсия қилинган. Ўшанга амал қилишса ҳамма учун яхши бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb
​​НАМОЗ ЎҚИШГА РУХСАТ ЙЎҚ. НИМА ҚИЛАЙ?

@Shayx_MuhammadSodiquzb

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ассалому алайкум Шайх жаноблари! Сизнинг гапларингизни дискдан эшитиб вужудимни титроқ босди, чунки кўнглимдан ўтиб юрган нарсаларни гапирдингиз, мен давлат ходимиман, намозни мукаммал билиб, қоидаларга кўра чиройли амаллар қилиб юрмоқчиман, лекин иш жойимдаги тегишли одамлар келиб намоз ўқиётганларинг бўлса ишдан бўшаб кетинглар дейишди, масжидга борилмасин деб, ўзининг беиймон кимсаларини сотқинлик қилишлари учун қўйиб, тоза ниятда борган кишиларни қораламоқдалар. Мен ишдан бўшамоқчи бўлдим, лекин дўстим сабр қилиб намозни уйда ўрганиб, уйда ўқиб юришни айтиб қолди. Жамоатда, масжидларда дўстим билан жума намозларда мазза килиб намоз ўқиш мен учун орзуга айланмоқда. Дўстим намозни ўргатаяпти, бирга намоз ўқиганимизда ўзимни жуда енгил ҳис этаяпман, кўзлари ожиз одамнинг кўзлари кўргани каби. Шайх жаноблари биз маслаҳатингиз, қолаверса, йўл-йўриқларингизга муҳтожмиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бандаларни намоздан ман қилувчиларга Аллоҳ рушди ҳидоят ва инсофу тавфиқ берсин! Сиз бу ҳолатда намоз ўқиганингиз учун алоҳида савоб, намоз ўқишга қийланганингиз учун алоҳида савоб оласиз. Дўстингиздан намозни яхшилаб ўрганаверинг. Бу сиз учун катта бахт. Муборак бўлсин! Ишда ҳам давом этиб, намозни канда қилмаслик пайида бўлинг. Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдамчи бўлсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb
​​ФАРЗАНД КИМНИНГ ИХТИЁРИДА

@Shayx_MuhammadSodiquzb

Ассалому алайкум! Ота-она ажрашган вақтида малумки эмизикли бола онанинг қўлида қолади. Умуман олганда фарзанд отанинг ихтиёри ва қарамоғида бўлмоғи керакми ёки онанинг? Фарзандга ким ҳақлироқ ҳисобланади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Эр-хотин ажрашгандан кейин, аёл бошқа эрга тегмаса эмизукли бола онасининг қарамоғида қолиши ҳақида уламолар хилоф қилишмаган. 
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ امْرَأَةً قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّ ابْنِي هَذَا كَانَ بَطْنِي لَهُ وِعَاءً وَثَدْيِي لَهُ سِقَاءً وَحِجْرِي لَهُ حِوَاءً وَإِنَّ أَبَاهُ طَلَّقَنِي وَأَرَادَ أَنْ يَنْتَزِعَهُ مِنِّي فَقَالَ لَهَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَنْتِ أَحَقُّ بِهِ مَا لَمْ تَنْكِحِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ 
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, мана бу ўғлим учун қорним жой бўлган эди, икки кўкрагим сув идиш бўлган эди, қучоғим муҳофазачи бўлган эди. Энди эса, отаси мени талоқ қилиб, уни мендан тортиб олмоқчи», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Модомики никоҳланмасанг, сен унга ҳақ-лироқсан», дедилар».Абу Довуд, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.Шарҳ: Боланинг ота-онаси ажрашган пайтда у кимнинг қарамоғида бўлади? Бу бола гап тушуниб, саволга жавоб берадиган бўлгунчаликдир. Ушбу ҳадисда талоқ қилинган она бошқа эрга тегмаса, кичик бола унинг қарамоғига берилиши ҳақида ҳукм қилинмоқда. Бу ҳукмни жумҳури уламолар бир овоздан қабул қилганлар. Ҳанафий мазҳаби бунга зиёда қилиб, қариндош одамга эрга тегса ҳам болани қарамоғига олиш ҳаққи аёлда қолади, деган.Ёш болани ўз қарамоғига олиш масаласи уламоларимиз томонидан атрофлича ўрганилган ва унга тегишли ҳукмлар фиқҳ китобларимизда батафсил баён қилинган. Биз қисқача қилиб, бош масалаларни эслаб ўтамиз.Ёш болани қарамоғига олиш–уни зарарли нарсалардан муҳофаза қилиш, уни тозалаб, едириб-ичириб, кийинтириб, роҳати учун керакли нарсалар ила таъминлаб, тарбиялашдан иборат.Ёш гўдакни ўз қарамоғига олишга энг ҳақли киши бошқа эрга тегмаслик шарти ила онаси эканини ва ундан кейин кимлар бўлишини юқорида ўргандик.Лекин болани ўз қарамоғига олувчи кишида бир неча шартлар мавжуд бўлиши шарт: 1. Оқил бўлиши керак.2. Балоғатга етган бўлиши керак.3. Диндан чиққан, муртад бўлмаслиги керак.4. Фосиқ, ишончсиз бўлмаслиги керак. Баъзи фисқ-фужур ишларни қиладиган, ўғри, бетайин, раққоса кабилар ёш болаларни ўз қарамоғига олишга ҳақли эмаслар.5. Болани қаровсиз қолдирмаслиги керак. Агар қаровсиз қолдирадиган бўлса, қарамоғига олиш ҳақидан маҳрум қилинади.6. Ота камбағал бўлиб, она ажрсиз тарбия қилишдан бош тортса, ажрсиз тарбия қилишни хоҳлаган яқин аёл қариндош болани ўз қарамоғига олади.Ўғил бола етти ёшгача, қиз бола тўққиз ёшгача она ёки унинг ўрнини босадиган аёл киши қарамоғида бўлади. Ундан сўнг отанинг қарамоғига ўтадилар.Ёш болани қарамоғига олиб тарбия қилаётган аёл боланинг отасидан, отаси бўлмаса, унинг нафақаси вожиб бўлган кишидан ажр ҳақи олади. Бу боланинг нафақасидан ташқари ҳақдир. Яъни, ёш болани тарбия қилиш учун кетадиган хизмат ҳақидир. («Ҳадис ва ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb