Online Buhgalteriya
131 subscribers
2 photos
359 files
8 links
*Хисоботлар
*Онлине Шартномалар
*Хисоб-китоб фактуралар
*Солик туловлари

Мурожаат учун👇
@Online_Buhgalteriya_bot
Download Telegram
БАЛАНС.xlsx
30.2 KB
Ассалому алейкум . Балансдаги актив ва пассивлар тугри келмаяпти . Уртасидаги фарк 9430 яни услуга банк дип училган пуллар . канак килиб балансни тенг килса булади проводкаси борми. Олдиндан рахмат .
umumiy_ovqatlanish_new.xlsx
19.9 KB
#MXIK

Umumiy ovqatlanish shoxobchalari uchun MXIK bilan tanishing

Joriy yilning 28-noyabridan boshlab umumiy ovqatlanish korxonalari uchun MXIKlarning yangi takomillashtirilgan roʻyxati tadbirkorlik subyektlari foydalanishi uchun joylashtirildi.

Ushbu havoladan yangi ro‘yxatni yuklab oling - https://api-my3.soliq.uz/main-api/news/get/file/%D0%9E%D0%B1%D1%89%D0%B5%D0%BF%D0%B8%D1%82_new.xlsx
yoki
biriktirilgan faylni yuklab oling

❗️2022-yil 9-dekabrgacha nazorat-kassa texnikalari xotirasidagi MXIKlarni yangilashni tavsiya etamiz.

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |Twitter
‼️15.12.2022 йил:
🔹2022 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни;
🔹2022 йил ноябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни.
‼️20.12.2022 йил:
🔹2022 йил ноябрь ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни
EHF taqdim etish muddati uzaytirildi❗️

Respublikamizning ayrim hududlarida kuzatilayotgan elektr energiyasi ta’minotidagi uzilishlar sababli, soliq to‘lovchilarda o‘z majburiyatlarini bajarishida yuzaga kelayotgan qiyinchiliklar munosabati bilan ko‘plab murojaatlar kelib tushmoqda. Yuqoridagilarni inobatga olgan holda, noyabr oyi uchun elektron hisobvaraq-faktura taqdim etish muddati joriy yilning 15-dekabriga qadar (15-dekabr ham kiradi) uzaytirildi.
Асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз сақланиб қолмоқда, ҚҚС амалдаги 15%дан 12%га камайтирилади, товар айланмаси 500 млн сўмгача бўлган тадбиркорлар учун йилига 20 млн сўм, 500 млн сўмдан юқори бўлганларга эса йилига 30 млн сўмлик қатъий қатъий белгиланган солиқни ҳар ойда тенг улушларда тўлаш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда улар бухгалтерия ҳисобини юритишдан ҳамда дивиденд солиғини тўлашдан озод этилади.

Товар айланмаси 1 млрд сўмдан ошган кичик тадбиркорлар учун бир йил давомида фойдаси солиғи ставкасини 2% камайтириш кўзда тутилмоқда. Маҳаллий бюджетларга тушадиган қатъий белгиланган солиқ ставкаси инфляция даражасида индексация қилинади. Бунда акциз солиғи ставкаларининг индексацияси 1 февралдан амалга оширилади.
Президент қарорлари билан:

2030 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар УТИЛИЗАЦИЯ ЙИҒИМИДАН, шунингдек, уларнинг бутловчи қисмлари, жиҳозлар, хомашё материаллари ва сервис хизмат кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлари БОЖХОНА БОЖИДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ;

инвесторларга ишлаб чиқариш жараёни ўзлаштирилгунга қадар (24 ойдан ошмаган) йилига 10 минг донадан (ишлаб чиқариш қувватларининг 50 фоизидан) кўп бўлмаган электромобилларни машинокомплект (SKD) ёки тайёр автомобиль (CBU) ҳолатида БОЖХОНА БОЖИ ва УТИЛИЗАЦИЯ ЙИҒИМИ ТЎЛАМАСДАН ОЛИБ КИРИШГА РУХСАТ БЕРИЛАДИ.

2024 йил 1 январдан бошлаб янги қуриладиган савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларида мажбурий тартибда қувватлантириш станциялари жойлаштирилади;

Қувватлантириш станцияларининг сонини
2024 йил якунига қадар 2 500 тага етказиш бўйича хукумат дастури тасдиқланади. Бунда:

а) 2023 йилда электр тармоқлари, трансформатор ва нимстанцияларга туташ ҳудудлардан 1 400 та қувватлантириш станцияларини ўрнатиш учун ерлар аукционга чиқарилиши;

б) “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига туташ ҳудудларда камида 500 та қувватлантириш станциялари барпо этилиши;

в) 2023-2024 йилларда камида 500 та қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун давлат органлари ва ташкилотларнинг бўш ҳудудлари “K-savdo” аат орқали аукционга чиқарилиши назарда тутилади;

2023 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорларга қувватлантириш станциялари орқали электр энергиясини сотиш ҳуқуқи берилади. Бунда, хизмат тарифи (нархи) электр энергиясининг тасдиқланган тарифидан қатъи назар тадбиркорлар томонидан мустақил белгиланади;

2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар:

а) қувватлантириш станциялари ва улар ўрнатилган автомобиль тўхташ жойлари жойлашган ер участкалари ЕР СОЛИҒИДАН, шунингдек, қувватлантириш станциялари МОЛ-МУЛК СОЛИҒИДАН;

б) асосий фаолият тури транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатиш бўлган тадбиркорлар ФОЙДА СОЛИҒИДАН ҳамда транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатишдан олинган даромад АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚДАН;

в) импорт қилинадиган қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси учун технологик асбоб-ускуналар БОЖХОНА БОЖИДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ.
2023 йил Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили деб эълон қилинди.
Электрон ракамли имзо олмокчимисиз ёки муддатини узайтирмокчимисиз.Ушбу каналга утинг
👇👇👇
@E_imzo
💠Ключ олиш
💠Пароли йуколган ключни паролини кайта олиш
💠Ключ паролини узгартириш
💠Муддати тугаётган ключ муддатини узайтириш

Мурожаат учун:
👉 @online_kalitbot👈