ОЛТИНКЎЛ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ |Matbuot xizmati
2.12K subscribers
21.5K photos
1.15K videos
3 files
2.57K links
Олтинкўл туманида рўй бераётган жамият, иқтисодиёт, илм-фан, маданият, спорт, технологияларга оид энг сўнгги хабарлар.
2021/©
Download Telegram
Хабар берганимиздек вилоят ҳокими айни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган «25-Евросиё иқтисодий саммити»да иштирок этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур саммитга дунёнинг 67 та давлатларидан ташриф буюрган давлат раҳбарлари, мартабали меҳмонлар, дунёнинг нуфузли компанияларининг раҳбарлари иштирок этмоқда.

Мана шундай нуфузли халқаро саммитнинг бугунги кун тадбирлари давомида, яъни куннинг биринчи ярмида Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов нутқ сўзлади.

Вилоят раҳбари ўз нутқида сўнги йилларда мамлакатимиз, хусусан Андижон вилоятининг инвестицион салоҳияти тобора ижобий натижалар бериб бораётганлиги, шунингдек, Хонобод шаҳрида турк инвесторлар билан ҳамкорликда бунёд этилаётган сунъий кўл ҳамда Янги Андижон массивида барпо этилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Бу эса мартабали меҳмонлар ва хорижлик мутахассисларда катта таассурот қолдирди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Саммит давомида вилоят раҳбари Туркиянинг "Soliter Peyzaj" каби икки йирик компания вакиллари билан мулоқотда бўлди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шуҳратбек Абдураҳмонов Истанбулда "DEIK" ташкилотининг "Ўзбек - Турк ишбилармонлари Кенгаши" томонидан ташкил этилган фармацевтика, қурилиш, гулчилик, текстиль ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи Турк ишбилармонлари билан учрашди.

Унинг давомида туркиялик ишбилармонларга Андижон вилояти ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов айни дамда Туркия давлатида бўлиб тургани ҳақида хабарингиз бор.

Бугун куннинг биринчи ярмида вилоят раҳбари Туркиянинг Кахраманмараш вилояти валилиги (ҳокимлиги) раҳбарияти билан учрашди.

Учрашувда ҳар икки вилоят раҳбарлари ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий ва маданий-маърифий ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok