"Chilustun" jome masjidi
1.82K subscribers
3.56K photos
986 videos
7 files
1.73K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Нурата тумани "Чилустун" жоме масжидининг www.Nurato.uz сайти телеграм тармоғидаги расмий канал.

🌐https://t.me/joinchat/AAAAAEYjMaYdtEyBjEhsWQ
Download Telegram
ФАРЗ НАМОЗИДАН КЕЙИН СУННАТ НАМОЗИ БЎЛСА
#намоз

966-CАВОЛ: Агар фарз намоздан кейин суннат намози бўлса, фарз намоздан кейин "Аллоҳумма антассалам ва минкассалам табарокта я зал жалали вал икром" деган дуони ва яна бошқа зикрлар, "оятул-курси" ва тасбеҳларни ўқиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларидан кейин суннат намозлари бўлса, масалан: пешин, шом, ҳуфтон намозлари каби, фарз намоздан кейин "Аллоҳумма антассалам ва минкассалам табарокта я зал жалали вал икром" дейиш миқдорича ўтириб, ушбу дуони ўқиш мустаҳабдир. Лекин ундан ортиқ зикрларга машғул бўлиб, суннатни кечиктиришни кўпчилик уламоларимиз макруҳ, деганлар.

ويكره القعود عقب كل فريضة بعدها سنة مؤكدة حتى يؤدي السنة ثم يشتغل بالأذكار إلا أنه يستحب الفصل بينهما بمقدار ما يقول: "اللهم أنت السلام ومنك السلام وإليك يعود السلام تباركت يا ذا الجلال والإكرام "(فقه العبادات)

"Орқасида суннати бўлган фарз намозини ўқигандан кейин, ҳали суннатини адо қилмасдан, "Аллоҳумма антассалам ва минкассалам ва илайка яудус-салам табарокта я зал жалали вал икром" деган дуо миқдоридан зиёда, зикр ва дуолар билан машғул бўлиб ўтиришлик макрух" ("Фиқҳул-ибодот" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Намоз #Қазо

Рамазонни охирги жумасида 4 ракат намоз ўқилса, 400 йиллик қазо намоз ўқилган бўладими?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тасбеҳ #Намоз

Тасбеҳ намози қандай ўқилади?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#намоз

Зуҳо намози ҳақида

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЗРЛИ КИШИНИНГ ИМОМЛИК ҚИЛИШИ
#намоз #таҳорат
#соҳиби_узр #имомлик

1079-CАВОЛ:Геморройи бор одам айни қон чиқиб турган пайтда намозга имомликка ӯтса жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор жароҳатидан доимий қон ёки йиринг оқиб турадиган киши соҳиби узур бўлиб бундай кишилар доимий таҳоратини ушлаб турадиган кишиларга имом бўлиши мумкин эмас. Чунки соҳиби узрнинг таҳорати зарурат юзасидан у учун таҳорат ҳисобланади, бошқалар учун таҳорат ҳисобланмайди. Шундай экан агар соҳиби узр мукаммал таҳоратли кишиларга имом бўлса, мукаммал таҳоратли кишилар томонидан қаралганда гўёки таҳоратсиз киши имом бўлган ҳисобланади. Бу ҳақда “Ҳидоя” китобида шундай дейилган.

وَلَا يُصَلِّي الطَّاهِرُ خَلْفَ مَنْ هُوَ فِي مَعْنَى الْمُسْتَحَاضَةِ،

яъни: “Пок киши мустаҳоза (Соҳиби узур) кишилар ортида намоз ўқимайди".

Чунки соғлом шахснинг ҳолати узрли шахснинг ҳолатдан кучлироқдир. Мукаммал таҳоратли киши доимий таҳоратини ушлаб тура олмайдиган “соҳиби узр”га иқтидо қилиб намоз ўқийдиган бўлса, кучли нарсани кучсиз кучсиз нарсанинг устига бино қилинган бўлиб қолади. Ҳолбуки кучли нарсани кучсиз нарсанинг устига бино қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#намоз

Мушук намозимни бузмаяптими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КЎЗИ ОЖИЗ ОДАМ ИМОМЛИККА ЎТСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

1092-CАВОЛ: Кўзи ожиз одам имом бўлиб намоз ўқиса бўладими? Хатми Қуръондачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар жамоат ичида имомликка кўзи ожиз одамдан лойиқроқ киши бўлмаса, ўша кўзи ожиз киши имом бўлгани авло (афзал) бўлади ("Фатҳу бобил иноя" китоби. "Намоз" боби).

Лекин жамоат ичида кўзи ожиздан лойиқроқ киши бўлиб туриб, ўша кўзи ожиз киши имомликка ўтса, намоз дуруст, лекин макруҳ бўлади ("Мухтасарул виқоя" китоби. "Намоз" боби).

Нафл намозларда ҳам ҳукм шундай. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #намоз

Уйидан фақат намозни қасд қилиб чиққан кишининг савоби

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИНИ АЛИШТИРИБ ҚЎЙСА
#динда_саволим_бор
#намоз

799-CАВОЛ: Рукудаги тасбеҳни саждада, саждадаги тасбеҳни рукуда айтиб қўйса нима қилинади. Саждаи саҳв қилинадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бундай ҳолатда саждаи саҳв қилинмайди. Чунки, рукуда "Субҳаана роббиял азийм" дейиш ва саждада "Субҳана роббиял аъла" демоқлик суннатдир. Саволдаги ҳолатда тасбеҳлар суннат тариқасида адо этилмаган дейилади. Бундай пайт намозни қайта ўқиш ёки саждаи саҳв қилиш лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @mabruruz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ТАСБИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
#намоз

1251-CАВОЛ: Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу намоз машҳур нафл намозлар сирасига киради ва нафл намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтларда ўқилмайди.
Тўрт ракат ўқилади. Икки ракатдан бўлиб-бўлиб, икки марта ҳам ўқиш мумкин. Чунки ҳар ракатда 75 та, тўрт ракатда 300 та тасбиҳ айтилиши керак.
Зам сурада истаган сурани ўқиш мумкин. Агар билса, биринчи ракатга “Такосур”, иккинчига “Аср”, учинчига “Кофирун”, тўртинчига “Ихлос” сурасини ўқийди.
Бу намознинг ўқилиш кайфиятини Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилган:
وَهِيَ أَرْبَعٌ بِتَسْلِيمَةٍ أَوْ تَسْلِيمَتَيْنِ ، يَقُولُ فِيهَا ثَلَثَمِائَةِ مَرَّةٍ { سُبْحَانَ اللَّهِ ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ ، وَاَللَّهُ أَكْبَرُ } يَقُولُ ذَلِكَ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ خَمْسَةً وَسَبْعِينَ مَرَّةً ؛ فَبَعْدَ الثَّنَاءِ خَمْسَةَ عَشَرَ ، ثُمَّ بَعْدَ الْقِرَاءَةِ وَفِي رُكُوعِهِ ، وَالرَّفْعِ مِنْهُ ، وَكُلٍّ مِنْ السَّجْدَتَيْنِ ، وَفِي الْجَلْسَةِ بَيْنَهُمَا عَشْرًا عَشْرًا بَعْدَ تَسْبِيحِ الرُّكُوعِ وَالسُّجُودِ ، وَهَذِهِ الْكَيْفِيَّةُ هِيَ الَّتِي رَوَاهَا التِّرْمِذِيُّ فِي جَامِعِهِ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الْمُبَارَكِ ، وَعَلَيْهَا اقْتَصَرَ فِي الْقُنْيَةِ وَقَالَ إنَّهَا الْمُخْتَارُ مِنْ الرِّوَايَتَيْنِ .
“Тасбиҳ намози бир ёки икки салом билан ўқилиб, унда уч юз марта “Субҳаналлоҳи вал ҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” ни айтади. Бир ракатда етмиш беш марта айтади. Қулоқ қоқиб санони ўқигандан кейин ўн беш марта айтади. Кейин “Аъузу”, “Басмала”, “Фотиҳа” ва зам сурани ўқигандан кейин ўн марта, рукуда ўн марта, рукудан қайтганда ўн марта, биринчи саждада ўн марта, саждадан қайтиб ўтирганда ўн марта, иккинчи саждада ўн марта айтилади. Мазкур тасбеҳни руку ва саждада “Субҳаана роббиял аъла” ва “Субҳаана роббиял азийм”ни айтгандан кейин ўн марта айтади. Бу кайфиятни Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Муборакдан ривоят қилганлар. “Қуня” китобида ҳам шу кайфият айтилган ва уламолар томонидан ихтиёр қилинган сўз мана шу деган” (“Раддул муҳтор” китоби).
Мана шу тартибда тўрт ракат ўқилади ва жами уч юз тасбиҳ айтилган бўлади.
Агар шу намозда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолиб, саждаи саҳв қилса, мазкур саждада тасбиҳларни айтмайди, балки сажданинг ўзининг тасбиҳлари билан кифояланади.
Агар қайсидир жойдаги тасбиҳни ташлаб кетган бўлса, бошқа ўринда бўлса ҳам ўшани ўқиб қўйилади. Масалан, биринчи саждадаги ўн тасбиҳни ўқимаган бўлса, орадаги жалсада эмас, иккинчи саждадаги тасбиҳларга қўшиб ўқиб қўяди.
Бир қанча ҳадиси шарифларда тасбиҳ намози фазилатлари айтилиб, уни ўқиган инсон гуноҳлардан фориғ бўлиши, имкони бўлса ҳар куни, бўлмаса, ҳафтада, ойда, йилда, буни ҳам қила олмаса, умрда бир марта бўлса ҳам қилишга тарғиб қилинган.
Тасбиҳ намозида тасбиҳлар ўқиш борасида бошқа кўринишлар ҳам бор. Кўпчилик уламолар маъқуллаган кўринишни келтиришни афзал деб билдик. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​НАФЛ НАМОЗ БОШЛАГАНДА ФАРЗГА ТАКБИР АЙТИЛСА
#намоз

1273-CАВОЛ: Бир киши масжидда нафл намозни бошлаганда иқомат такбири айтиб юборилса, нима қилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда икки ракат ўқиб, намозини тугатади ва жамоатга қўшилади. Дарҳол намоздан чиқиш намозни бузиш ҳисобланади. Бундай қилмайди, балки имомга биринчи ракатда иқтидо қилиш учун қисқа зам сура ўқиб, саловат ва дуони ҳам қисқароқ қилиб, намозини тезроқ ўқиб тугатади. Агар тўрт ракат нафл ўқишни ният қилиб бошлаган бўлса ҳам икки ракатда тугатади. Тўрт ракатга чўзмайди. Чунки намозларнинг энг ками икки ракатдир. Бир ракатли намоз йўқ. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” бундай ибора келган:
ولو شرع في التطوع ثم أقيمت المكتوبة أتم الشفع الذي فيه ولا يزيد عليه، كذا في محيط السرخسي.
“Агар намозхон нафл намозга киришгандан кейин фарз намозга такбир айтилиб қолса, бошлаган намозини икки ракат қилиб тамомлайди. Ундан кўп ўқимайди (масалан, тўрт ракат нафлга ният қилиб қўйган бўлса ҳам икки ракат билан тугатади). “Муҳити Сарахсий”да шундай келган”.
Иқомат такбири айтилгандан кейин ҳеч қандай нафл намозга киришилмайди. Такбирдан кейин суннат ва нафлларга киришиш макруҳдирБундан фақат, фарзга улгуриш шарти билан, бомдоднинг суннати истисно қилинган ("Бадоиъус саноиъ" китоби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM