"Chilustun" jome masjidi
1.82K subscribers
3.56K photos
986 videos
7 files
1.73K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Нурата тумани "Чилустун" жоме масжидининг www.Nurato.uz сайти телеграм тармоғидаги расмий канал.

🌐https://t.me/joinchat/AAAAAEYjMaYdtEyBjEhsWQ
Download Telegram
“САЛАМ” САВДОСИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ
#савдо_сотиқ

224-CАВОЛ: Эрта баҳорда деҳқон билан келишиб, кузда пиёз етказиб бериши учун 500 сўмдан пул берсам, кузда эса пиёз 1000 сўм бўлса, мен пиёзни олсам судхўрликка кирадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу судхўрликка кирмайди. Шариатимизда харидор пулни аввалдан бериб қўйиб, сотувчи маҳсулотни кейин етказиб бериши – "салам" савдоси дейилади ва бу дуруст савдо ҳисобланади.
Аслида бу савдо ҳали мавжуд бўлмаган нарсани сотиш бўлсада унинг жоиз эканига Қуръон, суннат ва ижмоъдан далиллар бор.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “Гувоҳлик бераманки, маълум муддатга зиммага олинган салаф (яъни, салам савдоси)ни Аллоҳ таоло ҳалол қилган ва рухсат берган. Аллоҳ таоло шундай дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا تَدَايَنْتُمْ بِدَيْنٍ إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Бир-бирингиздан бирор муддатга қарз олиб, қарз берсангиз, уни ёзиб қўйингиз” (Бақара сураси, 282-оят) (Имом Ҳоким “Мустадрак” китобида ривоят қилган).
Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
قَدِمَ اَلنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم اَلْمَدِينَةَ، وَهُمْ يُسْلِفُونَ فِي اَلثِّمَارِ اَلسَّنَةَ وَالسَّنَتَيْنِ، فَقَالَ: " مَنْ أَسْلَفَ فِي تَمْرٍ فَلْيُسْلِفْ فِي كَيْلٍ مَعْلُومٍ، وَوَزْنٍ مَعْلُومٍ، إِلَى أَجَلٍ مَعْلُومٍ " (مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ)
яъни: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида одамлар мевалар учун бир, икки йилга пул олардилар. У зот алайҳиссалом: “Ким хурмо учун қарз олса, маълум идиш (ўша пайтларда маҳсулотлар идишларда ҳам ўлчанган), маълум оғирликка ва маълум вақтга олсин”, – дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Ислом уммати салам савдосининг жоизлигига ижмоъ қилганлар, яъни якдил фикрга келганлар. Чунки савдонинг бу турига одамларнинг ҳожати ва зарурат бор.
Салам савдосининг риоя қилиниши керак бўлган бир нечта шартлари бор. Умумий шарт – маҳсулотнинг миқдори ва сифати маълум бўлиши керак (масалан, кило, идиш ёки метрда ўлчанадиган ёки саналадиган маҳсулотлар бўлиши. Ҳайвонлар, уларнинг аъзолари, терилари ва қимматбаҳо гавҳарларда салам савдоси бўлмайди).
Энди, салам битимини тузиш учун маҳсулотнинг қуйидаги жиҳатлари маълум бўлиши керак:
1. Маҳсулотнинг жинси (масалан, буғдой),
2. Нави (масалан, “лалми” ёки “оби”),
3. Сифати (масалан, яхши, ўртача ёки ёмон),
4. Миқдори (кило, метр, дона ёки ҳажми),
5. Вақти (саламнинг энг кам муддати 1 ой),
6. Тўланадиган пулнинг миқдори (битим ўз кучида қолиши учун маҳсулот сотмоқчи бўлган одам пулни олдиндан олиши керак),
7. Маҳсулотни ташиш харажатли бўлса, маҳсулотни қаерга етказиб бериш жойи маълум бўлиши лозим (“Фатҳу бабил иная” ва “Ал-Мухтор” китоблари).
Демак, юқоридаги шартларга тўғри келадиган маҳсулотларга аввалдан пул бериб қўйиш жоиз. Лекин салам савдосида белгиланган вақт келгач, маҳсулотнинг нархи келишилган нархдан арзон ёки қиммат бўлиши эътиборга олинмайди. Балки, маҳсулот салам битимида кўрсатилган нархда етказиб берилади. Сизнинг мисолингизда кузда пиёзнинг нархи қиммат ёки арзон бўлиб кетса ҳам, келишилган нархда, яъни 500 сўмдан олинаверади. Валлоҳу аълам.
Manba:muslim.uz

▫️ Каналга уланиш
@Nurato_uz
АСАЛАРИ САВДОСИ
#савдо_сотиқ

249-CАВОЛ:
Савол: Асалари боқиш учун уларга бир нечта қути ясадик. Баъзилардан асаларини қутисиз ўзини сотиб олиш мумкин эмас, деган гапларни эшитдик. Шу масалани аниқлаштириб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу масалада мазҳабимиз мужтаҳидларидан икки хил сўз бор. Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳимаҳумаллоҳ асалари оиласини уясиз сотиб олиш жоиз эмас, дейишган. Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ эса, агар асалари бир жойга тўпланган бўлса, уларни инсиз, фақат ўзини сотиб олиш ҳам жоиз, деганлар (ҳар икки томоннинг далиллари бор, албатта). Агар асалари оиласини асалли муми (рамкаси) билан сотиб олинса, ҳамма имомлар наздида дуруст бўлади.

“Захира”, “Хулоса” ва “Ғиёсия” китобларида Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига фатво берилган (“Фатҳу бабил иноя”, “Фатҳул қадир” ва “Фатовои ҳиндия” китоблари ).

Демак, ўзларида ин бўлиб, фақат асалари оиласини сотиб олмоқчи бўлганлар ихтилофдан қочиш учун, битта бўлса ҳам асалли мум (рамка) ва асалари оиласини бирга
савдо қилсалар, барча мужтаҳид имомлар наздида савдо дуруст бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
САРТАРОШ БИЛАН МЕҲНАТ ҲАҚИДА САВДОЛАШИЛМАЙДИМИ?
#савдо

1177-CАВОЛ: Устоз, бир жойда сартарош, тикувчи ва гўрков билан меҳнат ҳаққида савдолашилмайди, деб эшитганман. Шу ҳакида динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган касб эгалари билан савдолашиш мумкин. Шариатимизда “сартарош, тикувчи ва гўрков билан меҳнат ҳаққида савдолашилмайди” деган гап йўқ. Аксинча ҳар бир ҳалол меҳнат турига муносиб ҳақ тўланиши кераклиги белгилаб қўйилган. Сартарош, тикувчи ва бошқа касб эгаларини ёллаб ишлатилган тақдирда улар билан албатта бирор келишув, битим тузилиши шарт. Чунки кимнидир бирор ишга ёллаб ишлатишлик исломдаги ижара битими ҳисобланади. Ижаранинг шариатга мувофиқ бўлишидаги муҳим шартлардан бири иш ҳаққининг аниқ бўлишидир.

Бу борада "Мухтасарул виқоя" китобида бундай дейилган:

هِي بَيْعُ نَفْعٍ مَعْلُومٍ بِعِوَضٍ، ويُعْلَمُ النَّفْعُ بِذِكْرِ المُدَّةِ وبِذِكْر العَمَلِ

Ижара – бирор ҳақ муқобилига маълум манфаатлардан фойдаланиш учун тузилган савдо шартномаси. Манфаат маълум бўлиши учун эса фойдаланиш муддати ва хизмат турини айтишлик зарур бўлади (“Мухтасарул виқоя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#савдо #илм #ўрганиш

Савдо илмини ўрганиш

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ХАРИДОР МАҲСУЛОТНИ ТАТИБ КЎРИШИ ЖОИЗМИ?
#савдо

1336-CАВОЛ: Бозорда сотилаётган маҳсулотларни харидорлар еб кўриши мумкинми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Харидор сотиб олмоқчи бўлган мева ёки бирор егуликдан сотувчининг рухсати билан мазасини татиб кўриши дуруст. Агар сотувчи бунга рухсат бермаса ёки бундан сотувчи зарар кўрадиган бўлса, изн сўрамасдан ундан истеъмол қилиб бўлмайди.
Бундаги асл қоида шуки, бозорда сотилаётган нарса сотувчининг мулкидир. Шундай экан, бировнинг рухсатисиз, унинг мулкидан олиш (ейиш) жоиз бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўзганинг мулкини ноҳақ ейишдан қайтарган:
"يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ
“Эй, мўминлaр! Мoл-мулклaрингизни ўртaдa нoҳaқ (йўллaр) билaн емaнгизлaр! Ўзaрo рoзилик aсoсидaги тижoрaт бундaн мустaснo...” (Нисо сураси, 29-оят).
Аммо бозорларда сотувчилар харидорлар еб кўришлари учун олма ёки нок каби меваларни кесиб-бўлаклаб қўйган бўлади. Бу нарса бозорларда урфга кирган ва ундан олиб еган кишидан ҳеч ким норози бўлмайди. Бунда ўша маҳсулотдан сотиб олмоқчи бўлган киши эгасининг рухсатисиз татиб кўриши мумкин. Агар ўша мева ёки маҳсулотлардан олиш мақсади бўлмаса, ундан рухсатсиз татиб кўрмаслиги керак бўлади. Уламоларимиз ишлаб чиққан фиқҳий қоидалардан бирида:
الْعَادَةُ مُحَكَّمَةٌ
“Одат – ҳакам қилингандир”, дейилган (“Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китоби).
Яъни, шаръий далилларга зид келмайдиган урф-одат ҳалол-ҳаром, ҳақ-ҳуқуқ масалаларида ҳакам бўлади ва шу урфга кўра амал қилиш дуруст бўлади.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу каби масалаларда жорий урфга ҳам қаралади: агар урфда сотувчининг розилигисиз маҳсулот таъмини татиб кўриш жорий бўлган ва одатда сотувчи бундан зарар кўрмайдиган бўлса, ундан татиб кўриш дуруст. Акс ҳолда жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar