Forwarded from Олий Маъҳад | Расмий
#Рамазон_2021 #Имом_Бухорий #Шавкат_Мирзиёев #Самарқанд
2021 йил муборак Рамазон кунларида ушбу Имом Бухорий зиёратгоҳининг қурилиши бошланди
Шавкат Мирзиёев мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди.
– Рамазон ойи – эзгу ниятлар ижобат бўладиган муқаддас ой. Бу қурилишни шу ойда бошлаётганимиз ҳам хайрли, хосиятли бўлади, қалбимизга таскин беради. Бу соҳада қилаётган ишларимиздан мақсад – исломга эътиқодимизни, аллома боболаримизга ҳурматимизни илм билан билдириш. Аждодларимизга муносиб бўлиш биз учун жуда катта бурч, – деди Шавкат Мирзиёев.
Ўтган йили пандемия туфайли Рамазон ойида диний амалларни уйда бажаришга тўғри келгани ёдга олинди.
Бу йил эса масжидларимиз очиқ, мўмин-мусулмонлар карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, ибодатларини адо этмоқда.
Мажмуада катта масжид қурилиб, кўп сонли зиёратчиларга замонавий қулайликлар яратиш учун 7 та меҳмонхона, 3 та автотурургоҳ ва автобекат, супермаркет, бозорча барпо этилади.
🔗t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!