"Chilustun" jome masjidi
1.75K subscribers
3.36K photos
917 videos
7 files
1.63K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Нурата тумани "Чилустун" жоме масжидининг www.Nurato.uz сайти телеграм тармоғидаги расмий канал.

🌐https://t.me/joinchat/AAAAAEYjMaYdtEyBjEhsWQ
Download Telegram
#Ташриф

Барча курс талабалари учун Ҳадис илми фанлари доктори, профессор Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон Абдулҳамид иштирокида “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис илмининг пайдо бўлиши ва шаклланиш босқичлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

📲 @oliymahad
#Ташриф #Самарқанд #Бухоро

Қайта тикланган анъана

Олий маъҳад жамоаси Бухоро ва Самарқанд вилоятларига илмий сафар қилди. Зиёрат учун Қуръонни ёдлаган, “Жомеъус саҳиҳ”ни хатм қилган талабалардан 100га яқини танлаб олинди.

Зиёратда, авлиёлар ҳақига биттадан, хусусан Имом Бухорийнинг руҳига 16 та, жами 30 та Қуръон хатми бахшида қилинди.
А.Ғиёсов, Ф.Маманосиров ва О.Ҳошимов устозлигида 104 нафар талаба “Жомеъус саҳиҳ”ни хатм қилди, шундан 24 таси аёл-қизлар.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Жомеъус саҳиҳ”ни хатмига бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Ҳадис илми мактаби ректори О.Юсупов, мисрлик устоз Абдуллоҳ Абдурраҳмон, ректор У.Ғафуров ва бошқалар иштирок этди.
4-курс талабаси Ҳикматиллоҳ Рўзалиев “Саҳиҳ”лардан охирги 4та ҳадисни ўқиб, хатмни якунлади. Сўнг шаҳодатномаларга имзо-муҳр қўйилди, устозлар шогирдларига ижоза насиҳатини қилдилар.
ТИИ устозлари неча йилдан буён тўхтаб қолган хатми кутуб ҳамда ижоза бериш анъанасини расмий диний таълим муассасаларида қайта тиклади.

👉 @oliymahad
#Ташриф #Тошкент #Уламолар

Муфтий Усмонхон Алимов ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ж.Раупов Бўстонлиқ туманида Hi-tech услубида қурилаётган “Хўжахон тўра” масжиди лойиҳаси ва Ғазалкент туманида “Хўжакент” жоме масжиди қурилиши билан танишди.

ТИИ ўқитувчиси М.Ҳомидов “Катта Қозиробод” жоме масжидида илмий-маърифий суҳбат ўтказди.

Муфтий ҳазратлари ва шаҳар бош имом-хатиби Н.Холиқназаров Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидига ташриф буюрдилар.

Муфтий ҳазратлари диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирди ва имом ноиб Ҳ.Абдулмажид бошчилигида Қуръон ва Абу Исо Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадия” китоби хатми муносабати билан хатм дуосини қилиб бердилар.

ЎМИ раисининг биринчи ўринбосари Ҳ.Ишматбеков “Ислом ота” ва “Ал-Ҳудайбия” жоме масжидлари атрофидаги эҳтиёжманд оилаларга “Вақф” фондининг пул ва совғаларини топширди.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари А.Юнусов "Чоштепа" ва "Азиз ота" жоме масжидида диний соҳадаги ислоҳотлар тўғрисида маълумот берди.

🔗 t.me/oliymahad
#Янгиликлар #Ташриф

Олий мактабга Қирғизистон уламолари ташриф буюрди

Бугун, 20 ноябрь куни Ҳадис илми мактабига Қирғизистон Республикаси Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раиси Т.Абдикаров ҳамда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий З.Ракиев бошчилигидаги уламолар делегацияси ташриф буюрди...

Батафсил: https://www.muhaddis.uz/site/inner?id=1113

t.me/muhaddisuz
#Президент_маслаҳатчиси #Ташриф

Президент маслаҳатчиси: аълочи талабалар ҳаж ва умра зиёратига боради

Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов Тошкент ислом институтига ташриф буюрди… – ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/27909

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Янгиликлар #Ташриф

Ташриф

Самарқанд шу кунларда (16-20 октябрь) яна бир халқаро тадбир иштирокчиларида қўналға бўлиб турибди. Кеча бунда БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси иш бошлади. Тадбир дастури доирасида Глобал инвестиция форуми ва кўргазма ташкил этилди. 17–18 октябрь кунлари ўтказиладиган форумда вазирлар ва халқаро молия институтлари раҳбарлари даражасида муҳокамалар, 5 та панель сессияси ҳамда 22 та тақдимот ўтказилиши режалаштирилган.
Бугун форум иштирокчиларидан бир гуруҳи, Уммон телерадиоси ва “Ал- Рўъия” газетаси мухбири Иброҳим Салим ал-Ҳади бошчилигидаги журналистлар, Республика “Тоғ-кон саноати ва геология” вазирлиги ходими Азаматхон Акобиров ҳамроҳлигида Ҳадис илми мактабига ташриф буюришди. Бунда улар мактабнинг таълим-тарбия жараёнлари, талабаларнинг пишиқ-пухта билим олишлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Уммон телевидениесида намойиш этиш учун мактаб ҳаётидан бир қатор лавҳаларни суратга олишди. Зотан, ҳадемай Имом Бухорий мажмуаси халқаро зиёрат туризми тизимида муҳим зиёратгоҳлардан бирига айланади, бу эса Ҳадис илми мактабидан ҳам сайёҳатчиларнинг қадами аримайди, дегани.
Изоҳ: Эслатиб ўтамиз Самарқандда бўлиб ўтаётган Форум жараёнида республикамиздаги 14 та ҳудуднинг туристик-инвестицион салоҳияти, Зомин, Чорвоқ, Чимён туристик-рекреацион зоналар, Марказиё Осиё давлатлари, шунингдек, Япония, Чехия, Франция ва Бразилиянинг 4 та стартап лойиҳалари намойиш этилади.

@muhaddisuzДиний-маърифий канал
Forwarded from Muslim.uz
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ИЛК ТАРОВЕҲ НАМОЗИГА "ҲАЗРАТИ ИМОМ” МАСЖИДИГА КЕЛАДИЛАР

🕌 Бугун, 10 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимиздаги "Ҳазрати Имом" (Ҳастимом) жоме масжидига жамоат билан таровеҳ намози ва хатми Қуръонни бошлаш учун келадилар.

🤲 Инша Аллоҳ, таровеҳ намозидан аввал Муфтий ҳазратларининг ҳаммамиз учун фойдали суҳбатлари ва машҳур қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи қироатларидан баҳраманд бўламиз.

📍 Масжид манзили

#муфтий #ташриф
#жума #шайх

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#juma #muftiy #juma #masjid
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM